Таянч сўз ва иборалар



Download 369,33 Kb.
bet31/51
Sana21.02.2022
Hajmi369,33 Kb.
#73597
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   51
Bog'liq
3-мавзу.Билиш жараёнлар.Диққат. Сезги. Идрок. Хотир. Хаёл. Тафаккур 6cf993fcc04543874649261c7bd5a999

Эсда сақлаш деганда илгари туғилган таассурот, фикр, ҳис-туйғу ва иш-ҳаракатларнинг такрорланишига мойиллик пайдо қилиши ва мустаҳкамланиши тушунилади. Бунга сабаб асаб тизимининг эгилувчанлигидир. Шунинг учун асаб тизими илгари бўлиб ўтган таассуротларни такрорлашга тайёр туради. Фақат эсга тушириш учун қулай шароит бўлсагина эсга тушади. Бундай шароит бўлмаганда зарур материални ихтиёрий эслаш жараёни қийинлашади.
Шундай қилиб, эсга туширишда ана шу тариқа қийналиб қолиб, зарур бўлган нарсани шу онда эсга тушира олмаймиз.
Унутилган нарсаларни яна хотирада қайтадан тикланиши реминисстенстия ҳодисаси (хира эсга келтириш) дейилади. Бу ҳодисанинг сабаби шуки, ўзоқ вақт бир иш билан машғул бўлганда мия чарчаши юз беради. Чарчаш ҳаддан ташқари ошиши натижасида нерв хужайраларида тормозланиш юз беради. Материални эсда қолдирилгандан кейин 12 соат ичида эсга туширилса, материалнинг кўп қисми унутилади. Материални ўқиб ўрганиб олингандан кейиноқ уни яхши хотирлай олмай, аммо орадан бир неча вақт ўтгандан кейин уни тўла хотирлай олишликнинг сабаби материални ўқиб, ўрганиб олишда рўй берадиган чарчашдир.
Материални эслаш учун бўлган кучли хоҳиш натижасида тормозланиш юзага келади, бу эса материални қайта эсга туширишдаги қийинчиликни кучайтириб юбориши мумкин. Вақт ўтиши билан ишга чалғиб кетган инсонларда тормозланиш тарқаб кетади. Шунда эсга тушириш лозим бўлган нарса хотирага киради. Материални мустаҳкамлашга бўлган қизиқишнинг бўлиши материални ўзоқроқ эсда сақлашга олиб келади. Унутиш вақтга боғлиқ бўлади. Бу Г.Эббингаўз томонидан аниқланган бўлиб, унутиш материални ёд олингандан кейин дарҳол айниқса тез рўй беради, ундан кейин эса унутиш анча секинлашади.
Г.Эббингаўз унутишнинг вақтга боғлиқлигини тажриба орқали аниқлаган. Тўпланган натижаларнинг кўрсатишича, материални ёд олгандан сўнг унутиш суръати тез кейинчалик эса у бирмунча секинлашади. Бу қонуният маъносиз айрим бўғинларни унутиш устида олиб борилган ишларида тасдиқланган. Тажрибаларнинг кўрсатишига қараганда, ўрганилган нарсалар бир соатдан кейин унутилади. Материални ўзлаштириш жараёни мабойнида хотирлаш натижасида унутиш секинлашиб боради. Муваққат асаб боғланишлари сусайиши натижасида қачонлардир содир бўлган нарса ва ҳодисаларнинг ўзаро алоқалари хотирада аста-секин йўқолиб боради. Вақтнинг ўтиши билан бирмунча унутилиб кетилаётган вақтли боғланишларни, яъни ассоциацияларни қайтадан тиклаш жараёни куч-қувват, хатти-ҳаракатларни талаб қилади.
Г.Эббингаўзнинг издошлари ва шогирдлари томонидан ўтказилган жуда кўп тадқиқотларнинг кўрсатишича, унутиш суръати материалнинг маъноли ёки маъносизлигига, унинг қанчалик англанилганлигига боғлиқдир. Материал қанчалик мазмундор англанилган тушуниб олинган бўлса, у ҳолда унутиш ҳам шунчалик секин кечади. Лекин маъноли материалга нисбатан ҳам унутиш аввал тез суръатда бўлиб, кейинчалик эса у секинлашади. Бирон-бир материални ўзлаштириш ёки эсда олиб қолиш инсоннинг эҳтиёжлари, қизиқиши, фаолиятнинг мақсади билан боғлиқ бўлса, бу материал секин унутилади.
Унутишнинг тезлиги эсда олиб қолинган материалнинг мустаҳкамлигига тескари пропорстионал хусусият касб этади. Демак, эсда олиб қолишнинг мустаҳкамлигига ўзлаштирилаётган материалнинг маънога эга ёки эга эмаслигига боғлиқликдан ташқари яна бир нечта омиллар ўз таъсирини кўрсатади ва унинг фаолият мазмунига айланишига ҳам боғлиқ. Шунингдек, улар шахснинг шахсий, индивидуал хусусиятларига ҳам бевосита боғлиқдир.

Download 369,33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish