Оператив хотира инсон томонидан бевосита амалга оширилаётган фаол тезкор ҳаракатлар, усуллар учун хизмат қилувчи жараённи англатувчи мнемик ҳолат оператив хотира деб аталади. Ҳозирги замон психологиясида ушбу ҳолатни намоён қилиш учун ушбу мисол келтирилади. Математик амални бажаришга киришар эканмиз, биз уни муайян бўлакларга ажратиб ҳал қилишни мақсад қилиб қўямиз. Шу боисдан оралиқ натижаларни ёдда сақлашга интиламиз, ниҳоясига яқинлашган сари айрим материаллар эсдан чиқа бошлайди.
Мазкур ҳолат матнни талаба ёки ўқувчи томонидан ўқишда, уни кўчириб ёзишда, ижодий фикр юритишда, ақлий фаолиятни амалга оширишда яққол кўзга ташланади.
4.Хотира жараёнлари
Хотира фаолияти эсда қолдиришдан бошланади. Эсда қолдириш идрок қилинган нарса ва ҳодисаларни мия пўстида из ҳосил қилишдир. Унинг физиологик асоси мия пўстида муваққат нерв боғланишининг вужудга келишидир. Эсда қолдириш ўзининг фаоллиги жиҳатидан иккига бўлинади:
а) ихтиёрий эсда қолдириш;
б) ихтиёрсиз эсда қолдириш.
Ихтиёрсиз эсда қолдиришда олдинданмақсад қуйилмайди, мавзу танланмайди ва ирода кучи сарфланмайди. Ўзининг гўзаллиги, ҳиссий таъсирчанлиги, ҳажми, ҳаракатчанлиги, тезлиги, шакли ва бошқа хоссалари билан фарқ қиладиган нарса ва ҳодисалар ихтиёрсиз эсда қолади. Масалан, тасодифий ҳодисалар, карнай-сурнай овози ихтиёрсиз эсда қолади.
Ихтиёрий эсда қолдиришда эса олдиндан мақсад қўйиб мавзу белгиланади. Масалан, дарс материалларини эсда олиб қолиш, имтиҳонга тайёрланиш ва бошқалар. Ихтиёрий эсда қолдиришда қуйидаги турли усуллардан фойдаланилади:
мақсад қўйиш, масалан, институтга кириш олдидаги мақсад;
ўқув материалларини тушуниб эсда қолдириш;
эсда қолдиришнинг растионал усулларидан фойдаланиш, масалан, эсга тушириш йўли билан эсда қолдириш.
Беихтиёр эсда қолдиришда қизиқиш катта роль ўйнайди. Бизнинг олдинги тажрибамиз билан боғлиқ нарса ва ҳодисалар беихтиёр осонэсда қолади. Биз баъзи бир фактларни билсак, улар ҳақида тушунчага эга бўлса, шу фактларга тегишли бўлган ҳамма нарсалар осон эсда қолади.
Ихтиёрсиз эсда қолдириш инсон ҳаётида катта аҳамиятга эга бўлиб, ундан ортиқча ҳаракат талаб қилмаган ҳолда ҳаётий тажрибаларни кенгайтиради ва бойитади. Бироқ ихтиёрсиз эсда қолдириш тез бўлса ҳам кўпинча ноаниқ бўлади, бундай эсда олиб қолинган нарса ва ҳодисалар кейинчалик янглиш эсга туширилади.
Ихтиёрий эсда қолдириш кўзда тутилган мақсадга мувофиқ танланган материални эсда қолдиришдир. Киши ихтиёрий эсда қолдириш учун эсда сақлашнинг махсус усулларини сақлаган ҳолда материални пухта эсда қолдириш учун ўзининг керакли кучини сарф қилади. Аммо механик эсда сақланишни маъноли эсда сақлаш билан қўлланилиши фойдалидир.
Психология фанида эсда олиб қолишнинг қуйидаги турлари мавжуд:
Маълумот, хабар, таассурот, ахборот ва материалларни эшитиш орқали идрок қилиш ҳамда эсда олиб қолиш.
Эгаллаш ёки ўзлаштириш зарур бўлган материалларни кўриб идрок қилиш ёрдамида эсда олиб қолиш.
Материалларни ҳаракат ёрдамида ва эшитиш орқали идрок қилиш ҳамда эсда олиб қолиш.
Аралаш ҳолатда эсда олиб қолиш, эшитиш, кўриш, ҳаракат кабилар орқали идрок қилиш ва эсда олиб қолиш ёки бир нечта таъсир этувчилар ёрдамида акс эттириш.
Мана шу йўллар орқали эшитиш, кўриш, эшитиш ҳаракат, комбиноторлаштирилган (аралаш) турлари ёрдамида хотиранинг қайси тури устунроқ ёки қайси бири бўш эканлигини аниқлаш мумкин.
Эсда олиб қолишда ассоциацияларнинг аҳамияти муҳимдир. Бунинг учун эсда олиб қолиш жараёнининг боғланишлари пайдо бўлиш суръатини аниқлаш мақсадида улар хусусиятларига биноан қуйидаги:
Сабаб оқибат боғланиш.
Бўлак ва яхлит муносабати.
Қарама-қаршилик муносабати.
Инкор этиш ҳолати.
Адекват ёки аниқлик турларга ажратилади.
Эсда олиб қолиш инсон фаолиятининг хусусиятига бевосита боғлиқдир. А.А.Смирнов, П.И.Зинченко тажрибалари шуни кўрсатадики, эсда олиб қолиш у ёки бу фаолиятдагина самарали бўлиши мумкин. А.А.Смирновнинг тажрибаларида текширишларга қараганда икки хил фаолият таклиф қилинса, биринчи ҳолда улар маъноли матнни эсда олиб қолиш назарда тутилади. Синалувчилар матнни ёдлар эканлар, материаллар устида ҳеч қандай фаол иш олиб бормаганлар. Иккинчи ҳолда эса эсда олиб қолиш вазифаси қўйилмайди-ю, лекин матн устида муайян иш олиб бориш унда учрайдиган маъновий хатоларни аниқлаш таклиф этилади. Иккинчи ҳолда эсда олиб қолиш анча самарали бўлганлиги аниқланган..
Эсда олиб қолиш жараёнида ўзлаштирилаётган материалнинг маънога эга бўлиши ёки бўлмаслиги муҳимдир. Ассостиатив психология мактабининг вакили, таниқли психолог Г.Эббингаўз жаҳон психологиясида биринчи бўлиб 1885 йилда олий руҳий жараён бўлган хотирани, 1888 йилда интеллектни илмий тажриба методи негизида текширди ва кенг кўламда турмушга татбиқ этди. У хотира жараёнини тажриба орқали текширишнинг асосий йўналишини ишлаб чиқди. Хотирани «соф» кўринишда ўрганишга ҳаракат қилиб маъно касб этмайдиган бўғинлардан фойдаланди. Унинг бу тадқиқоти кишининг мантиқий хотираси эмас, балки механик хотирасига нисбатан қўлланишига хос тўғри йўналишдир.
Г.Эббингаўзнинг бу тадқиқоти психологияда интроспектив (ўз-ўзини кўзатиш ёки ички кўзатиш) методига қарама-қарши қўйилган илмий тажрибавий метод ютуғи сифатида илмий-амалий аҳамиятга эгадир. У хотира жараёнини текширишда ўз олдига 38 та маъно англатмайдиган бўғинлардан тўзилган материални эсда олиб қолишни мақсад қилиб қўйган. Бу материални ўзлаштириш ўртача 55 марта такрорлашни талаб қилади. Эсда олиб қолиш учун 38-40 сўздан, 11 та сўз ўзаро боғлиқ бўлмаган сўзлардан фойдаланган. Бу материални ўзлаштириш 6-7 маротаба такрорлашни талаб этган, умумий ҳисоб эса 91 нисбатга тўғри келади.
А.Н.Леонтьев тадқиқот ишларида катта ёшдагиларнинг маъносиз бўғинлардан тўзилган материални яхши, пухта эсда сақлаб қолиши таъкидланган. Катта ёшдагилар маъносиз бўғинларни қандайдир мазмун билан тез ва осон боғлай оладилар. Шунинг учун уларда болаларга нисбатан кучлироқ маъно касб этади. Шунингдек, маъно англатмайдиган материални ўзлаштириш жараёни тез кўчади, маҳсулдорроқ бўлади. Маъносиз материалларни эгаллаш учун ирода кучи, иродавий сифатлар муҳим аҳамиятга эгадир.
Эсда олиб қолишга ҳеч қандай йўналиш берилмай,, материални яхши олиб қолиниши кишининг жадал фаолияти билан боғлиқ. Ихтиёрсиз эсда олиб қолиш фаол иродавий куч сарфлаш ҳисобига амалга ошади. А.А.Смирнов маъноли материални эсда олиб қолишнинг болалар учун енгил кўчиши уларнинг ёш хусусиятларига боғлиқ нарса эмаслигини таъкидлаб ўтади. Чунки болалар ҳали тушуниб олмаган материални гўё маъноси яшириниб ётгандек қабул қиладилар. Матн маъносининг номаълумлиги унга нисбатан қизиқиш, билишга интилиш мазмунини излашга талабчанликни уйғотади. Одатда маъносиз сўзларни лаборатория шароитига қараганда кундалик турмушда пухтароқ эслаб қолинади.
Қатор психолог олимларнинг мулоҳазаларига биноан: 1) материални эсда олиб қолиш даражаси ёш даврлари хусусиятига эга эмас, балки унинг яккаҳол шахсий хусусиятларига боғлиқдир; 2) механик эсда олиб қолишнинг одат тусига кириб қолиши ҳам ёш даврларининг хусусияти эмасдир; 3) сўз эсда олиб қолиш, механик эсда олиб қолишнинг бирон-бир хусусиятидир. Эсга тушириш ва унинг турлари.
Ўтмишда идрок қилинган нарсалар, ҳис-туйғу, фикр ва иш-ҳаракатларнинг онгимизда қайтадан тикланиши эсга тушириш дейилади. Эсга туширишнинг нерв-физиологик асослари бош мия пўстида илгари ҳосил бўлган нерв боғланишларнинг қўзғалишидир. Эсга туширишнинг таниш, эслаш, бевосита эслаш, орадан маълум вақт ўтказиб эслаш, ихтиёрсиз ва ихтиёрий турлари мавжуд.
Таниш илгари идрок қилинган нарса ва ҳодисаларни такрор идрок қилиш натижасида у ёки бу ҳодисани эсга туширишдир. Таниш аниқ ва ноаниқ бўлиши мумкин. Ноаниқ танишда биз бу нарсани нотаниш эмаслигини ҳис қиламиз, холос. Масалан, бир одам кўзимизга иссиқ кўринади, лекин уни қаерда кўрганимизни эслай олмаймиз. Тўлиқ, аниқ танишда эса идрок қилинаётган нарсанинг номи катта роль ўйнайди. Масалан, биз бир кишини кўриб, уни таний олмасак, унинг фамилиясини ёки исмини эшитсак, дарров ким эканлигини биламиз.
Эслаш нарса ва ҳодисаларни, уни айни пайтда идрок қилмай эсга туширишдир. Масалан, бўлиб ўтган воқеа ва ҳодисаларни, билиб олган ишларимизни бемалол эсга туширишимиз мумкин. Эслаш ҳам аниқ ва ноаниқ бўлади. Масалан, биз шеърни ёддан айтиб берсак ҳам уни қаерда ва қачон ўқиганимизни эслай олмаймиз. Эсга тушириш аввал танишдан бошланади. Масалан, имтиҳонга кирганда билетни кўриб, унинг саволини ўқиб таниймиз. Демак, бунда предметнинг номи муҳим роль ўйнар экан. Бевосита эсга тушириш материални идрок қилиш кетиданоқ эсга туширишдан иборат. Масалан, шеърни ёд олганимизда бир неча сатрни ўқиган китобга қарамасдан такрорлаймиз, яъни бевосита эсга туширамиз. Бир карра кўздан кечирилган материални бевосита эсга туширилган миқдорига қараб, хотиранинг кўлами аниқланади.
Материалнинг кўп қисмини бевосита эсга тушира оладиган кишининг хотира кўлами кенг ҳисобланади. Масалан, артистларда сўз ва ибораларни эсда тутиб қолиш хотирасининг кўлами кенг бўлади. Ҳисоб-китоб ишларини юритадиган ходимларда сонларни эсда тушириш хотирасининг кўлами кенг бўлади.
Вақт ўтказиб эсга тушириш эсда олиб қолинган нарсани орадан бир қанча вақт ўтказиб эсга туширишдирки, бунда шу орада онгимизда бошқа жараёнлар ўтгандек бўлади. Масалан, ёшлигимиздаги воқеа ва ҳодисаларни шу тариқа эслаймиз.
Идрок қилинган нарсалар миямизда ўрнашиб қолиши, эсимизда туриши туфайли турли усулда эсимизга тушиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |