Таянч сўз ва иборалар



Download 369,33 Kb.
bet38/51
Sana21.02.2022
Hajmi369,33 Kb.
#73597
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   51
Bog'liq
3-мавзу.Билиш жараёнлар.Диққат. Сезги. Идрок. Хотир. Хаёл. Тафаккур 6cf993fcc04543874649261c7bd5a999

Хаёлнинг реаллиги - воқеликни тўғри акс эттирувчи хаёлий образларнинг яратилиши, генийларни хаёлининг кучи реал хаёлдир. Масалан, : космосга учиш хаёлни олдиндан тасаввур этиш. Хаёлнинг реаллиги одамнинг тажрибасига, билимига, тафаккурига боғлиқ бўлади. Образлар амалга ошмаса, бу реал хаёл бўлмайди, балки фантастик хаёл бўлади. Болаларда хаёл катталарга тақлид қилиш орқали ўсади. Болаларда фантазия жуда кучли, масалан, улар оддий чўпни «учқур от» деб тасаввур қилиб ўйнайдилар. Уларни қаҳрамон деб ҳис қиладилар. Ясли ёшига нисбатан боғча ёшидаги болалар хаёли бир мунча кенгроқ бўлади. Уларда хаёл асосан кенгроқ бўлади. Бола катталарга тақлид қилиб, шофёр, доктор бўлади ва ҳоказо. Боғча ёшидаги болаларда хаёл ихтиёрий бўлади. Масалан, катта одам болага кубиклардан уй ясаш, расм чизиш каби топшириқлар беради. Боғча ёшидаги болаларнинг хаёли катталар билан мулоқотда бўлиш таъсирида ўсади. Болалар эртакларни тинглашни, воқеаларни эшитишни ёқтирадилар. Катталарнинг фикрларини эшитиш натижасида болаларда улар ҳали кўрмаган нарсалар тўғрисида образлар пайдо бўлади. Болалар ўйин вақтида эркин образларни яратадилар. Кичик ёшдаги болалар хаёлининг ўсиши учун тарбиячининг олиб борадиган машғулотлари, турли ўйинларини тасаввур этишлари катта аҳамиятга эга. Асосан қизиқишлар хаёлнинг ўсишига ёрдам беради.
Хаёл фаолияти кучли бўлса унинг мазмуни кенгроқ идрок қилинади. Хаёл тасаввурлари эсда олиб қолиш, эсга тушириш боғланишларини вужудга келтириш учун таянч бўлади. Тафаккур жараёнидаги яққоллик хаёл фаолияти туфайли содир бўлади. Хаёл фаолияти туфайли туғиладиган ҳислар кўпинча анча кучли ва барқарор ҳислар бўлади.
4. Хаёлнинг асосий хусусиятлари
Хаёл жараёни ва унинг вужудга келиши бир қанча шароитларга боғлиқдир. Хаёл ҳар доим маълум бир йўналишга эга. Одатда вужудга келган хаёл одамнинг ўз фаолияти давомида нимага интилаётгани, нимани истаётгани билан боғлиқ бўлади. Масалан, тарбиячи тарбияланган болаларнинг ким бўлиб етишишларини хаёлан кўз олдига келтириб кўради.
Хаёл жараёнининг хусусиятларидан бири шундан иборатки, хаёл одамнинг эҳтиёжлари, қизиқишлари ва ўз олдига қўйган вазифалари билан боғлиқ ҳолда юзага келади. Лекин шуни айтиб ўтиш лозимки, одамнинг эҳтиёжлари ва қизиқишлари ҳамма вақт ҳам истаган нарсаларга эришавермайди. Кўпроқ одамнинг хаёлида ҳамма вақт қўрқинчли нарсалар гавдалана боради.
Ана шу пайтдаги эҳтиёжининг таъсири билан одамнинг хаёли ўтмишда идрок қилинган нарсалардан ҳосил бўлган тасаввурни ижодий равишда қайта ишлаб, янги образлар ярата бошлайди. Хаёл жараёнининг ўзига хос хусусиятларидан яна бири шундаки, хаёл хамиша бой тажриба ҳамда билимларга асосланади. Агар билим етишмаса, хаёлий тасаввур ҳосил бўлмайди. Масалан, кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларга қадимги давр инсонлари ҳақида гапирилса, улар худди ҳозирги замон кишилари сингари тасаввур қиладилар. Бунинг асосий сабаби билимларнинг етишмаслиги, шунингдек мазкур ёшдаги болалар тарихий мўзейларда бўлмаганликлари, театрларга тушиб, тарихий асарларни кўрмаганликлари, тарихий киноларни ҳали жуда кам кўрганликлари туфайли бундай тасаввурларни ҳосил қилишнинг уддасидан чиқа олмайдилар. Хаёл жараёнининг ўзига хос хусусиятларидан навбатдагиси хотира тасаввурларини анализ ва синтез қисмидан иборатдир. Хаёл учун материал бўладиган тасаввурлар хаёл яратиб бераётган образларга кўпинча тўлиқ ҳолда кирмасдан, балки қисман фаолиятида рўй беради. Бунда муайян тасаввурлардан ажратиб олинган элементларни бошқа тасаввурлар билан қўшиш ва бир туркум қилиш жараёни рўй беради. Мана шундай синтез қилиш фаолиятида фойдаланадилар, улар яъни ёзувчилар ўз асарларидаги қайдномаларнинг типларини бир қанча айрим тасаввурлардан вужудга келтирадилар.
Ниҳоят хаёлнинг ўзига хос хусусиятларидан яна бири шундаки, агар идрок образлари айни ҳозирги пайтдаги нарсалар билан боғлиқ бўлса, хотира образлари ўтган замондаги нарсаларнинг образларини тиклаш билан боғлиқ бўлса, хаёлий йўл билан яратилган образлар эса ҳозирги ва ўтган замонгагина эмас, балки келажак замонга, одам келажакда нима ишлар қилишини хаёлан тасаввур қилиб кўриш билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Download 369,33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish