Таянч сўз ва иборалар


-Тафаккурнинг нерв-физиологик асоси



Download 369,33 Kb.
bet40/51
Sana21.02.2022
Hajmi369,33 Kb.
#73597
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   51
Bog'liq
3-мавзу.Билиш жараёнлар.Диққат. Сезги. Идрок. Хотир. Хаёл. Тафаккур 6cf993fcc04543874649261c7bd5a999

2-Тафаккурнинг нерв-физиологик асоси
Тафаккур фаолияти муайян мақсадга қаратилган алоҳида онгли жараён тариқасида содир бўлади. Бош миянинг бирор участкасидаги фаолият эмас, балки бутун бош мия пўстининг фаолияти мана шу жараённинг физиологик асосидир. Тафаккур фаолияти учун аввало анализаторларнинг миядаги учлари ўртасида вужудга келадиган мураккаб боғланишлар муҳим аҳамиятга эгадир. Анализаторларнинг бош мия пўстидаги участкалари бир-биридан кескин ажралган ҳолда эмас, балки бир-бирига туташиб, бир-бири билан чамбарчас боғланиб кетганлиги сабабли мазкур боғланишларнинг вужудга келиши юқорида айтиб ўтилганидек, тафаккурнинг махсус нерв-физиологик механизмларидир. Бунда иккинчи сигналлар тизимининг боғланишлари биринчи сигнал тизимидаги боғланишларга таянади.
И.П.Павлов иккинчи сигнал тизимининг иши ҳамиша биринчи сигнал тизими билан ўзаро ўтказиш жараёнида ҳозир бўлади, деб таъкидлаган. Иккинчи сигнал тизими асосида биринчи сигнал билан ўзаро таъсир қилиш жараёнида дастлаб умуминсоний эмпиризмни ва ниҳоят одамнинг ўз теварагидаги оламни ва унинг ўзини билиш учун олий қурол бўлган олий тафаккур воқъе бўлади. Тафаккурнинг муайян бир нарсага қаратилиши учун нерв-физиологик асос бўлган ориентировка рефлекси тафаккур жараёнларида катта роль ўйнайди. Академик И.П.Павлов таъкидлаганидек, “аввало умуминсоний эмпиризмни ниҳоят, атроф оламни ва инсоннинг ўзини ҳам билиш учун олий қурол бўлган фанни ҳам яратувчи махсус инсоний олий тафаккур зарурдир”.
3-Тафаккур операстиялари
Тафаккур жараёни инсоннинг билишга бўлган эҳтиёжлари, теварак-атрофдаги олам ва турмуш тўғрисидаги ўз билимларини кенгайтиришга ва чуқурлаштиришга интилиш сабабли вужудга келади. Фикр қилувчи кишининг тафаккури-объектни англаши, билиши тафаккур жараёнининг характерли хусусиятидир. Одам ўзи идрок қилаётган нарсалар тўғрисида фикр қилади. Шунинг учун тушунчалар нарсаларнинг бутун бир синфи, туркуми тўғрисида фикр қилади, яъни булар тафаккурнинг объекти бўлади. Бир нарсага таянмаган қуруқдан қуруқ тафаккур бўлиши мумкин эмас.
Анализ, синтез, таққослаш, абстракстиялаш ва умумлаштириш, таснифлаш ва тизимга солиш ақлий операстияларнинг асосий турларидир.
Анализ- шундай бир тафаккур операстиясидирки унинг ёрдами билан биз нарса ва ҳодисаларни фикран ёки амалий жиҳатдан хусусиятларини таҳлил қиламиз. Анализ жараёнида бутуннинг унинг қисмларига ва элементларига бўлган муносабати аниқланади. Таҳлил объектлари амалда ажратиб бўлмайдиган элементларга ёки белгиларга бўлишда ифодаланиши мумкин. Алломаларимизнинг таъкидлашича, маймуннинг ёнғоқни чақишининг ўзиёқ бошланғич, оддий анализдир. Ўқувчи ва талаба ёшлар турмушда ва ва дарс жараёнида анализ ёрдами билан кўпгина ишларни амалга оширадилар, топшириқлар, мисол ва масалаларни ечадилар. Демак, табиат ва жамиятдаги билим ва тажрибаларни инсон томонидан ўзлаштириб олиш анализдан бошланади. Масалан, буни қуйидаги схемада кўриш мумкин.
Дарс жараёни вақтида тафаккурнинг анализ қилиш фаолияти катта ўрин тутади. Чунончи, саводга ўргатиш нутқни таҳлил қилишдан, гапни сўзларга, сўзларни бўғинларга, бўғинларни товушларга ажратишдан бошланади. Математик масалани ечиш таҳлил қилишдан, дастлаб бир қанча маълум сонларни топишдан бошланади. Агарда инсон олдига автомашина моторининг тўзилишини билиш вазифаси қўйилса, у ҳолда бу топшириқни ҳал қилиш у моторни айрим қисмларга ажратиб, ҳар бир қисмни ўз навбатида алоҳида олиб текшириш лозим бўлади ва ҳоказо.
Юқорида айтиб, ўтилган мотор ёки бошқа қисмларнинг ролини тушуниш учун ёлғиз анализнинг ўзи кифоя қилмайди. Чунки таркибий қисмларни бирлаштирган ҳолда бир-бирига таъсир қилиб турган мотор ва машинанинг бутунлигича олиб текширгандагина унинг мотор ёки машина эканлигини англаш мумкин.
Синтез-шундай бир тафаккур операстиясидирки, биз нарса ва ҳодисаларнинг анализда бўлинган, ажратилган айрим қисмларини, бўлакларини синтез ёрдами билан фикран ва амалий равишда бирлаштириб, бутун ҳолига келтирамиз. Синтез элементларнинг, нарса ва ҳодисаларнинг қисмлари ва бўлакларини бир бутун қилиб қўшишдан иборат ақлий фаолият эканлиги таърифдан кўриниб турибди. Анализ ақлий бўлгани каби синтез ҳам амалий характер касб этади. Масалан, биринчи синф боласи ўз ҳарф халтасидаги келтирилган ҳарфлардан фойдаланиб, бўғин, бўғинлардан сўз, сўзлардан гап, гаплардан қисқа ахборот, ундан эса ҳикоя тўзади.
Анализ ва синтез ўзаро бевосита мустаҳкам боғланган ягона жараённинг икки томонидир. Агар нарса ва ҳодисалар анализ қилинмаган бўлса, уни синтез қилиб бўлмайди, ҳар қандай анализ предметларни нарсаларни бир бутун ҳолда билиш асосида амалга оширилиши лозим.

Download 369,33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish