Битирув малакавий ишининг методологик асоси: Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Таълим тўғрисида”ги Қонун, “Кадрлар тайёрлаш Миллий Дастури”, ”Олий таълим концепцияси”, “Педагогик таълим концепцияси”, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг нутқлари, асарларида баён қилинган ўқитувчилар, уларни тайёрлаш. Олий таълимни такомиллаштириш ҳақидаги фикрлари, Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус ҳамда халқ таълими вазирлигининг бўйруқлари. Мавзуга оид педагогик-психологик манбалар.
Ҳимояга олиб чиқиладиган ҳолатлар:
1) Бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларида педагогик компетентликни шакллантиришнинг назарий асослари ;
2) Бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларида педагогик компетентликни ўзига хос хусусиятларини ва уни шакллантириш омиллари;
3) Бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларида педагогик компетентликни шакллантириш назариясини ва унинг самарадорлигини;
4) Бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларида педагогик компетентликни
шакллантириш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар.
Битирув малакавий ишининг тузилиши: иш кириш, икки боб , 4 та параграф, умумий хулоса ва тавсиялар ҳамда фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.
боб. Бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларида педагогик компетентликни шакллантиришнинг назарий асослари
1. Касбий компетентлик тушунчасининг мохияти ва мазмуни
Компетентликнинг моҳияти, унинг таркибий компонентлари, шакллантириш омиллари ва шарт-шароишлари, компетентлик турлари ва уларнинг классификацияси, касбий ижтимоий хаётда компетентликни ўрни ва аҳамиятини ўрганиш Педагогика фани олдида турган долзарб муаммолардир.
Битирув малакавий ишимиз давомида ўрганилган адабиётлар таҳлили компетентлик тушунчасининг турли талқинлари ҳақида қуйидаги хулосаларни шакллантирди:
– компетентликни шахс сифати деб қаралиши (А.В.Адольф, Р.Х. Папарин);
– компетенлик - инсоннинг хулқ-атвори ва квалификацияси (Е.Б.Арцишевская, М.К.Кабардов);
– компетентлик – таълим олганлик даражаси (Г.Н.Сириков, А.Д.Қенатунов);
– компетентлик – билим, кўникма, малака ва қадриятларни эгаллаганлик, йўналганлик, нуқтаи-назар ва бошқалар (Т.К.Браже, А.К.Маркова, Н.В.Кўзьмина, М.А.Чошанов);
– компетентлик – касбий соҳада таълим олганлик даражаси ва тажриба (Б.С.Гершунский);
– компетенлик – талаб бўйича инсоннинг хатти-ҳаракатлари (Д.Ж.Равен); [1-2]
компетентлик атамаси лотинча “competо” сўзидан олинган бўлиб, “эришаяпман, муносибман” деган маънони англатади ҳамда маълум соҳадан хабардорлигини, билишини ва тажрибага эга эканлигини билдиради (ЎзМЭ, 2002).
Компетентлик – компетенцияга эгалик. Одатда компетентлик тушунчаси бирор-бир соҳада чуқур билимга эгалик деб таърифланади. Бу асосан бўлажак ўқитувчини касбий соҳада чуқур билим ва квалификацияга эга бўлишидир. Бунда нафақат билим, балки тажриба ҳам назарда тутилади. Шундай қилиб, компетентлик бу – билим, кўникма ва малакалар; инсоннинг маълум бир талабга жавоб бериши, белгиланган кўрсатмалар асосида ҳаракатланиши; бирор бир соҳада продуктив ҳаракатланиш натижасида долзарб масалаларни самарали ечимини топишдир.
Кадрларнинг компетенлик тушунчаси ҳамда унинг касбий компетентлигини шакллантириш ва ривожлантиришни амалга ошириш муаммоси кўплаб олимларнинг битирув малакавий ишилари ва илмий мақолаларида ўз аксини топган. Бу йўналишда В.Адольф, В.Болотов, С.Конюшенко, Н.Муслимов, Л.Митина, Т.Плеханов, А.Хуторский, И.Зимняя ва бошқа олимлар иш олиб боришган. А.Хуторскийнинг фикрича, «компетентлик» тушунчасининг амалиётга киритилиши ўқувчилар назарий билимлар тўпламини эгаллаб, аниқ бир вазифа ёки ҳолатларни ҳал қилишда уларни амалга жорий қилишда дуч келадиган жиддий қийинчиликларни бартараф қилишдек одатдаги муаммони ҳал қилиш имконини беради.
Бозор муносабатлари шароитида меҳнат бозорида устувор ўрин эгаллаган кучли рақобатга бардошли бўлиш ҳар бир бўлажак ўқитувчидан касбий компетентликка эга бўлиш, уни изчил равишда ошириб боришни тақозо этмоқда.
“Компетентлик” тушунчаси таълим соҳасига психологик илмий изланишлар натижасида кириб келган. Психологик нуқтаи назардан компетентлик “ноанъанавий вазиятлар, кутилмаган ҳолларда Бўлажак ўқитувчининг ўзини қандай тутиши, мулоқотга киришиши, рақиблар билан ўзаро муносабатларда янги йўл тутиши, ноаниқ вазифаларни бажаришда, зиддиятларга тўла маълумотлардан фойдаланишда, изчил ривожланиб борувчи ва мураккаб жараенларда ҳаракатланиш режасига эгалик”ни англатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |