Тасвирий санъат дарсларида таълимнинг электрон ресурсларидан фойдаланишнинг ташкилий-педагогик асолари”



Download 491 Kb.
bet14/15
Sana16.03.2022
Hajmi491 Kb.
#497783
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
БМИ Б.Туробиддинова — копия

Тестлар натижаси

Курслар

4 балл

3 балл

2 балл

1 балл

0 балл

I курс

2,5

3,6

3,9

7,5

82,5

II курс

12,4

19,3

30,5

29,5

8,3

III курс

41,5

32,5

20,4

5,1

0,5

IY курс

58,4

25,0

14,1

2,5




Таҳлил натижасидан шу нарса маълум бўлдики, I курс талаблари педагогик ҳодисаларни яхши тушунмайдилар. II-III курсларда педагогик ҳодисаларни тушуниш даражаси бироз ривожланади, IV курсда эса педагогик ҳодисаларни тушуниш, таҳлил қилиш қобилияти анча шаклланади.


Лекин тушуниш ва унга баҳо бериш даражаси бизни қониқтирмади. Шунинг учун ҳам биз тажриба гуруҳларимизда ўзимиз ишлаб чиққан методика асосида машғулотларни ўтказдик .
Биз тажриба ишларимизнинг натижасини кўриш мақсадида ишимизни бошида кўрсатилган тест методидан яна фойдаландик. Тестлар энди мураккаброқ шаклда берилди, баҳолаш шартлари олдинги сафардагидек эди. Тестларни 2 та тажриба ва 4 та назорат гуруҳига тарқатдик. Натижа қуйидагича бўлди:
3.2.3-жадвал
Якуний тестлар натижаси

Факультетлар

4 балл

3 балл

2 балл

1 балл

0 балл

Жавобларнинг умумий сони

Бошланғич таълим:



















Гр: А таж.

52%

32%

12%

4%

-

25

Гр: Б наз.

20%

24%

28%

16%

12%

25

Гр: Г наз.

16%

24%

20%

24%

16%

25

Тасвирий санъат ва мухандислик графикаси:



















Гр: А таж.

46,1%

30,8%

15,4%

7,7%

-

26

Гр: Б наз.

24%

20%

28%

12%

16%

25

Гр: Г наз.

20,8%

25%

29,1

16,7%

8,4%

24

Бу ҳолат шуни кўрсатадики, тажриба гуруҳидаги талабаларимиз кўрсаткичлари ўсган. Ушбу тадқиқот иши кейинги вазифаларни белгилаб олишимизга ёрдам бўлди.


Биз тажриба гуруҳларимизда маърўза ва амалий машуғулотларни ўзимиз ишлаб чиққан методика асосида ташкил этдик. Натижани билиш мақсадида дастлабки тадқиқот ишини яна такрорладик. Тажриба гуруҳларимиздаги бир неча талабаларнинг педагогик компетентлиги ошиб борганлиги ҳамда таълим жараёнига технологик ёндашув малакаларини эгаллаганликларининг гувоҳи бўлдик.
Шунингдек, талабаларнинг ўз -ўзига талабчанлиги, ўз- ўзини англаш жараёни анча ривожланганлиги кўзатилди. Бунинг учун тажриба ва назорат гуруҳи талабаларининг ўз-ўзини англаш жараёнини семантик дифференциал формула асосида аниқладик.
3.2.4-жадвал
Педагогларда ўз-ўзини англаш жараёнининг ўсганлиги

Факультетлар

2 курс
тажриба

2 курс
назорат

3 курс
тажриба

3 курс
Назорат

4 курс
тажриба

4 курс
назорат

Бошлан.таъл.



4,01

6,64

3,56

6,32

2,8

5,01

Тасвирий санъат ва мухандислик графикаси



4,05

6,98

3,48

6,11

2,6

5,09

Жадвалдан кўриниб турибдики тажриба гурухининг натижалари назорат гурухининг натижаларидан анча юқори.


Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, тажриба гуруҳларида ишлаб чиқилган методика янада ҳам самарадор эканлигини тасдиқлайди.


Боб юзасидан хулосалар
1. Бўлажак ўқитувчиларни тайёрлашда таълим жараёнини илғор технологиялар асосида ташкил этишга эътибор қаратиш зарур. Бунда айниқса педагогларни мақсадни англашга, шу мақсадни таълим жараёнида нечоғли амалга ошганини таҳлил қилишга ўргатиш, педагогларни ўз-ўзини англашга ўзининг фаолияти ва ўзгалар фаолиятига тўғри баҳо бера билишга ўргатишда муҳим ўрин тутади.
2. Бўлажак ўқитувчиларда педагогик компетентликни шакллантиришда педагогик таълимни замонавий илғор технологиялар, педагогик амалиёт тарзида ташкил этилиши лозим. Фақат шундагина бўлажак ўқитувчида педагогик компетентликка оид кўникма ва малакалар ҳосил бўлади.
3. Олий ўқув юртидаги таълим тизимининг ҳозирги даражаси бўлажак ўқитувчиларда педагогик компетентликни шакллантиришда етарли имкониятларга эга эмас. Олий ўқув юртида таълим-тарбия жараёнини педагогик технология асосида ташкил этишга етарли эътибор қаратилмаётгани бу ишни ташкил этиш жараёнини қийинлаштиради.
4. Олий ўқув юртидаги таълим-тарбия жараёнини ташкил этишда коллеж ва мактаблар билан мустаҳкам алоқаларни йўлга қўйиш зарур.

У М У М И Й Х У Л О С А Л А Р
Мустақил давлатимизнинг тараққиёти олий педагогик таълим соҳасида катта ислоҳотлар қилиш вазифасини қўймоқда. Юқори малакали ўқитувчиларни тайёрлаш Ўзбекистонда баркамол авлодни тарбиялаш соҳасидаги жамиятнинг муҳим эҳтиёжини қондиришнинг энг зарур шартидир.
Жамиятнинг юқори малакали рақобатбардош кадрларга бўлган эҳтиёжини қондириш учун олий ўқув юртлари мустахассислар тайёрлаш йўлларини тинимсиз изламоқдалар.
Бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларида педагогик компетентликни шакллантириш олий таълимни такомиллаштиришнинг муҳим йўналишидир.
Педагогик компетентлик ўқитувчи фаолиятида кўпқиррали объект бўлиб, уни тадқиқ этиш ниҳоятда мураккаб. Бундай тайёргарлик бўлажак ўқитувчининг умумий ва махсус тайёргарлигининг маълум бир даражасига эришишни, зарур касбий билим, кўникма ва малакаларни ривожлантиришни талаб этади.
Бу эса педагогик компетентликни шакллантиришга қизиқадиган, уни амалга оширишга интилувчан, ижодий ишлайдиган шахсни тарбиялашни тақозо этади. Бунда касбни дилдан севиш ва унга оид мотивларнинг мавжудлигидагина технологик ёндашув асосида ишлайдиган педагог шахси шаклланиши мумкин.
Битирув малакавий иши натижасида қуйидаги хулосага келдик:
1. Олий ўқув юртларининг энг муҳим вазифаларидан бири бўлажак ўқитувчини тайёрлашда, авваламбор, унинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олиш ва мактаб ўқувчиларини педагоглик касбига тайёрлаш соҳасида мактаблар, лицейлар, касб-ҳунар коллежлари билан мустаҳкам алоқа боғлашлари зарур. Чунки педагогик компетентликни шаклланишида мотивларнинг ўрни катта. Мотивлар эса олий ўқув юртига келгунга қадар шаклланиши муҳим аҳамиятга эга.
2. Бўлажак педагогларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш зарур. Бу тизим мактаб – академик лицей ёки педагогика коллежи – олий ўқув юрти шаклида бўлиб, улар фаолияти ўртасида касбга тайёрлаш соҳасида тизимли изчилликка алоҳида эътибор қаратилса мақсадга мувофиқ бўлади.
3. Бўлажак ўқитувчиларда педагогик компетентликни шакллантиришда олий ўқув юртларида таълим жараёнини илғор педагогик технологиялар асосида ташкил этилишига эътибор қаратиш зарур. Бунинг учун, аввало, олий ўқув юрти ўқитувчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил этиш муҳимдир.
4. Педагогика туркумидаги фанларни ўқитишнинг мазмунини бўлажак ўқитувчиларни таълим жараёнини илғор педагогик технология асосида уюштиришга тайёрлашга қаратилиши зарур. Педагогика фанлари мазмунини қайта кўриб чиқиш ва уни замонавийлаштириш ҳозирги кун зарурияти. Шу жиҳатдан қараганда биз тавсия этган педагогика фанларини ўқитиш тизими яхши натижа беради, деб ҳисоблаймиз.
5. Бўлажак ўқитувчиларни назарий жиҳатдан тайёрлашни амалий тайёргарлик билан мустаҳкам алоқада йўлга қўйиш зарур. Чунки амалиёт уларни педагогик фаолиятга қанчалик тайёрлигини кўрсатувчи мезондир. Шунинг учун ҳам бўлажак ўқитувчиларни 1-курсдан бошлаб амалий тайёрлашга эътибор қаратиш, ўзлуксиз амалиётни ташкил этиш, амалий тайёргарликка кўпроқ вақт ажратиш яхши самара беради.
Бўлажак ўқитувчиларда педагогик компетентликни шакллантиришда биз юқорида тавсия этган иш тизимидан фойдаланса кутилган самарага эришиш мумкин, деб ҳисоблаймиз.
Тавсиялар
Биз амалга оширилган битирув малакавий ишиимиз натижасида қуйидаги тавсияларни баён қиламиз:
1. Олий ўқув юртларининг энг муҳим вазифаларидан бири бўлажак ўқитувчини тайёрлашда, авваламбор, унинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олиш ва мактаб ўқувчиларини педагоглик касбига тайёрлаш соҳасида мактаб, лицей, касб-ҳунар коллежлари билан мустаҳкам алоқа боғлашлари зарур.
2. Бўлажак педагоглар тайёрлаш тизимини назарий-методик жиҳатдан такомиллаштириш мақсадга мувофиқдир.
3. Бўлажак ўқитувчиларда педагогик компетентликни шакллантиришда олий ўқув юртларида таълим жараёнини илғор педагогик технологиялар асосида ташкил этилишини таъминлаш мазкур муаммога доир илмий-методик тавсиялар, ўқув адабиётлари яратишни жадаллаштириш талаб этилади.
4. Педагогика туркумидаги фанларни ўқитишнинг мазмунини бўлажак ўқитувчиларни таълим жараёнини илғор педагогик технология асосида уюштиришга йўналтириш лозим.
5. Бўлажак ўқитувчиларни назарий жиҳатдан тайёрлашни амалий тайёргарлик билан мустаҳкам алоқада йўлга қўйиш тақозо қилинмоқда.


Download 491 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish