Технологик компетентлик - касбий-педагогик БКМни бойитадиган илғор технологияларни ўзлаштириш, замонавий восита, техника ва технологиялардан фойдалана олиш.
Эктремал компетентлик - фавқулотда вазиятлар (табиий офатлар, технологик жараен ишдан чиққан)да, педагогик низолар юзага келганда оқилона қарор қабул қилиш, тўғри ҳаракатланиш малакасига эгалик.
Бир қатор тадқиқот ишларида бевосита педагогга хос касбий компетентлик ва унинг ўзига хос жиҳатлари ўрганилган. Ана шундай тадқиқот ишлари сирасига А.К.Маркова ва Б.Назаровалар томонидан олиб борилган изланишларни киритиш мумкин.
Ўз тадқиқот ишларида А.К.Маркова педагогнинг касбий компетентлиги қуйидаги таркибий асослардан иборат эканлигини қайд этади. (2-расм):
расм. Педагогик компетентликнинг муҳим таркибий асослари
(А.К.Маркова)
Ўзбекистон шароитида ҳам педагогга хос касбий компетентлик, унинг ўзига хос жиҳатлари ўрганилган бўлиб, улар орасида Б.Назарова томонидан олиб борилган битирув малакавий иши ўзига хос аҳамият касб этади. Битирув малакавий ишичининг фикрига кўра педагогга хос касбий компетентлик негизида қуйидаги таркибий асослар ташкил этади (3-расм):
3-расм. Педагогик компетентликнинг муҳим таркибий асослари
(Б.Назарова)
1.2. Бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик-психологик тайёргарлигини таркиб топтириш парадигмалалари
Педагогик парадигма (юнонча “paradeigma” - мисол, намуна) - педагогика фани ривожининг маълум босқичида таълимий ва тарбиявий муаммоларни ҳал этит намунаси (модели, стандарти) сифатида илмий педагогик ҳамжамият томонидан эътироф этилган назарий ҳамда методологик кўрсатмалар тўплами бўлиб, у таълимнинг концептуал модели сифатида қўлланилади
Психолог олим М.Г. Давлетшин битирув малакавий иши натижаларига таянган ҳолда замонавий мактаб ўқитувчисининг психологияси ҳақида қимматли маълумотларни тақдим этади. Унинг фикрича, замонавий ўқитувчининг тахсий ва касбий сифатлари унинг касбий тайёргарлиги ва меҳнат фаолияти давомида ўзлуксиз ривожланиб, такомиллатиб боради.
М.Г.Давлеттин ҳозирги таълим жараёнида замонавий педагогда муаллимнинг тахсига, касбига хос хислат ва фазилатларнинг мужассам бўлити, улардан ўқитит ва тарбиялат жараёнида ўринли, меъёрида фойдалана олит зарурлигини назарда тутади. Улар: 1) ўқитувчининг тахсий хислатлари, 2) касбий билими, 3) касбий хислатлари, 4) тахсий педагогик уддабуронлиги, 5) таткилотчилик малакалари, 6) коммуникатив малакалари, 7) гностик малакалари, 8) ижодий хислатлари эканлигини кўрсатиб ўтади. Шу билан бир қаторда, олимнинг таъкидлатича, ўқитувчи ўз фаолиятини муваффақиятли амалга отирит учун педагогик қобилиятларнинг муҳим компонентлари: 1) дидактик қобилият, 2) академик қобилият, 3) перцептив қобилият, 4) нутқ қобилияти, 5) таткилотчилик қобилияти, 6) авторитар қобилият, 7) коммуникатив қобилият, 8) педагогик ижодий хаёл, 9) диққатни тақсимлай олит қобилиятини эгаллаган бўлити тарт. Олимнинг мулоҳазаларига кўра, булардан татқари яна ўқитувчининг эзгу мақсад сари интилиттти, меҳнатсеварлиги, қатъийлиги, камтарлиги, ҳақгўйлиги, садоқатли бўлити, намунали хулқи, юрит туриттти, ўзини тута билити, татқи қиёфаси, хуллас, унинг миллий ва умуминсоний ахлоқ меъёрларига мос келувчи сифат ҳамда фазилатларни эгаллати унинг ўз касбий фаолиятига тайёрлиги ва ўқув-тарбия жараёни самарасини таъминловчи муҳим омиллар эканлигини эътироф этади.
Психолог олим Э.Ғ.Ғозиевнинг олий таълим муассасаларида бўлғуси ўқитувчилар касбий тайёргарлигининг долзарб муаммолари бўйича олиб борган битирув малакавий ишилари таҳлилларига кўра, касбий тайёргарликнинг сифати асосан учта муҳим омилга боғлиқдир:
Педагоглар томонидан ўзлаттирилган билимлар ва кўникмаларнинг пухталиги, барқарорлиги ва мустаҳкамлигига;
Ўқув ва тарбиявий ишларни оқилона ташкил этиш ва назорат қилиш сифатига;
Педагогларни мустақил (фаол ва ижодий) равишда оқилона билим олишга ўргатиш ва бу соҳада муайян маслаҳатлар, тавсиялар бериб боришга.
Олимнинг таъкидлашича, олий таълим муассасаларида таълим - тарбия жараёнини такомиллаштиришга хизмат қиладиган, унинг сифат даражасини орттирадиган зарур шарт-шароишларни беш жабҳага ажратиш мумкин.
1.Олий мактаб тўзилишининг этник, этнопсихологик ва худудий хусусиятларига асосланиб уни қайта қурит мақсадга мувофиқлиги.
2.Олий ўқув юртларида педагогларни ўқитиш, шахс сифатида шакллантириш жараёни ҳозирги замон талабларига тўлиқ жавоб бера олиши.
3.Олий мактаб ўқув режаси, дастури ва уларга асосланган дарсликлар, қўлланмалар, ишланмалар, маърўза матнлари ҳозирги кун ҳаёт тарзини, фан ютуқлари ва зарур ахборотларни, илғор тажрибаларни, мамлакатимиз худудлари хусусиятларини тўлиқ ва асосли акс эттириши.
4.Педагогларда мустақил фикрлашни шакллантириш, ижодий изланишга ўргатиш, танқидий тафаккурни таркиб топтириш.
5.Педагогларни миллий ғоя руҳида тарбиялаш орқали уларда ватанпарварлик, инсонпарварлик, фидойилик, меҳнатсеварлик каби юксак ҳис-туйғуларни шакллантириш.
Шунингдек, олим ўз изланишларига асосланиб, бўлғуси ўқитувчиларнинг аудиториядан ташқари фаолиятларида билимларни ўзлаштиришни такомиллаштириш йўл-йўриқлари; Педагогларнинг умумкасбий фанлар асосларини ўрганишга йўналтирилган қизиқишлари, эҳтиёжлари, мотивацияси, қобилияти ва дунёқарашига хос хусусиятларни эътиборга олган ҳолда, уларга зарур маслаҳат ва тавсиялар бериб бориш тартиблари ҳақида; Педагогларнинг психологик хусусиятлари, тафаккур хусусиятлари ва уларда мустақил фикрлашни шакллантириш воситалари тўғрисида ҳам қатор тавсия ва илмий ечимларни олға суради. Олимнинг фикрича, комил инсон бўлиб камол топишни эзгу ният қилган бўлғуси ўқитувчи аждодларимиз томонидан яратилган маънавият ва қадриятлар тизимини эгаллаши ҳамда келажак ривожини таъминлаши учун аввало ўзларида мустақил фикрлашни, ижодий изланишни ва ақлий фаолият усулларини шакллантириши мақсадга мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |