Тасвирий санъат дарсларида таълимнинг электрон ресурсларидан фойдаланишнинг ташкилий-педагогик асолари”



Download 491 Kb.
bet6/15
Sana16.03.2022
Hajmi491 Kb.
#497783
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
БМИ Б.Туробиддинова — копия

Касбий компетентлик - бўлажак ўқитувчи томонидан касбий фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган билим, кўникма ва малакаларнинг эгалланиши ва уларни амалда юқори даражада қўллай олиниши.
Касбий компетентлик бўлажак ўқитувчи томонидан алоҳида билим, малакаларнинг эгалланишини эмас, балки ҳар бир мустақил йўналиш бўйича интегратив билимлар ва ҳаракатларнинг ўзлаштирилишини назарда тутади. Шунингдек, компетенция бўлажак ўқитувчилик билимларини доимо бойитиб боришни, янги ахборотларни ўрганишни, муҳим ижтимоий талабларни англай олишни, янги маълумотларни излаб топиш, уларни қайта ишлаш ва ўз фаолиятида қўллай билишни тақозо этади.
Касбий компетентлик қуйидаги ҳолатларда яққол намоен бўлади:

  • мураккаб жараенларда;

  • ноаниқ вазифаларни бажаришда;

  • бир-бирига зид маълумотлардан фойдаланишда;

  • кутилмаган вазиятда ҳаракат режасига эга бўла олишда

Касбий компетенцияга эга бўлажак ўқитувчи:

  • ўз билимларини изчил бойитиб боради;

  • янги ахборотларни ўзлаштиради;

  • давр талабларини чуқур англайди;

  • янги билимларни излаб топади;

- уларни қайта ишлайди ва ўз амалий фаолиятида самарали қўллайди педагогнинг шундай касбий фаолияти назарда тутиладики, бунда етарлича юкори даражада педагогик фаолият, педагогик муомала амалга оширилади. Бунда укувчиларнинг таълим олиши ва тарбияланиши борасида яхши натижаларга эришишда акс этувчи Педагог шахси юзага чиқади. Айни пайтда, педагогнинг касбий компетентлиги унинг касбий билим ва малакалари, бошқа бир томондан касбий позицияси ва психологик сифатлари мутаносиблиги билан баҳоланиши мумкин.
Касбий фаолиятни индивидуал ёндашув асосида комплекс ўрганиш фаолиятни "мехнат субъекти - касбий мухит" тазимида қараб чиқиш ва "мехнат субъекти" ва "кас­бий муҳит" тазимлари остидаги компонентлар ва мана шу компонентлар ичидаги ўзаро алоқадорлик тўзилмасини аниқлашни кўзда тутади. "Мехнат субъекти" қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • касбий жихатдан муҳим сифатлар;

  • касбий тажриба;

  • мотивация;

- фаол инсоннинг психик (функционал) ҳолатлари ва хоказо.;
"Касбий муҳит" жараёни ўз навбатада қуйидагилардан иборат:

  • мехнат объекти ва куроли;

  • касбий фаолият технологияси ва унинг предмети;

касбий фаолиятнинг касбий, таппсилотчилик, жисмоний ва ижтимоий шароишлари ва хоказо [5;6].
Бу ёндашув доирасида касбий фаолият тахлилининг тўзилмавий-тушунчавий бирлиги сифатида вазифа категорияси танланади. Вазифанинг асосий хусусиятлари куйидаги холатлар билан тавсифланади:
1. Вазифанинг вакт (бошлангич ва тугалланган лахзалари - вазифанинг қуйилиши ва ҳал қилиниши) ва фазода (вазифа шартларининг бирламчи ва чегаравий шароишлари, максад ва якунловчи кутиладиган натажа) маълум) объектив) ифодаланганлиги.
2. Мехнат субъекти учун вазифанинг "очиклиги". Мехнат субъекта уни кабул ки- лиши (максадлар кетма-кетлигининг тузиши, қарор қабул килишнинг у ёки бу стратегиясини қабул қилиши) ёки қабул қилмаслиги мумкин. Субъект айнан ўзи тушиб қолган вазиятда турган мазкур вазифага нисбатан қарорлар қабул қилиш ва уларни амалга ошириш жараёнларини ташкил этади.
Умуман, мазкур йуналишдаги психологик тадкикотлар мазмунига кўра, фаолият­ни вазифалар тазими бўйича бўлакларга ажратиш субъектнинг мақсадлари ва муайян мотивацияларини бошқариш жараёнларини тадқиқ этиш, вазифаларни ҳал қилишнинг индивидуал стратегияларини таҳлил қилиш имконини беради. Касбий фаолиятнинг турли кўринишларини ташкил этувчи тизимларни ўз ичига олган реал вазифаларни ҳал қилиш шароишлари ва технологияларини кўриб чиқиш хамда бир вақтнинг ўзида фаолиятнинг самарали бошқарилиш хусусиятларини очиб беришда фаолиятнинг психоло­гик таҳлили муҳим ахамият касб этади. Бинобарин, касбий фаолиятнинг психологик тахлили педагогик вазифаларни ҳал этишга йўналтирилган ўқитувчининг ўзаро алоқадор ҳатти-ҳаракатларини ажратиб кўрсатади.
Н.В. Самоукина педагог фаолиятининг барча энг ахамиятли томонларини қамраб оладиган тўзилманинг бешта асосий компонентларини кўрсатиб ўтади [12].

  • конструктив;

  • лойихавий;

  • ташкилотчилик;

  • коммуникатив;

  • гносеологик.

Бунда пдагогнинг касбий қобилиятлари, унинг педагоглик фаолиятига лаёкати, шахслилик сифатлари кўриб чиқилади. В.А. Сластенин педагогик фаолият тўзилмасини тадқиқ эташда педагогик сифатларнинг шахслилик ва касбий томонларига алоҳида урғу беради. Шунингдек, у психологик-педагогик тайёргарлик, Бўлажак ўқитувчилик бўйича ме­тодик тайёргарлик ва махсус тайёргарлик мазмунларига талабларни оширишга алохида эътибор каратади. Н.Ф. Тализина ва С.А. Беличевалар томонидан таклиф этилган педагогик фаолият моделида, биринчи навбатда турадиган педагогик вазифалар ва унга мос малакалар улчов сифатида кабул килинган. Турли-туман педагогик малакалар туплами психологик тахлил объекта хисобланган фаолият тўзилмасини ташкил этади. Бу мала­калар асосий вазифаларни хал эташ, педагогик махорат, шахс сифатлари ва педагог хулқ-атвори билан боғланади [4].
Касбий фаолиятнинг психологик тахлили мехнат жараёнининг оддий холатлари уртасида шаклланадиган ташки ўзаро алокадорлик ва ўзаро муносабатларни очиб берувчи икки ўзаро боғлик даражада (мақсадга мувофик фаолият ёки мехнатнинг ўзи, мехнат предмети, мехнат воситалари ва инсон) амалга оширилади. Бугунги кунда таълимни модернизациялаш вазифаларидан бири педагог кадрларни касбий – инновацион компетентлигини ривожлантиришдир.

II. Касбий компетентлик сифатлари. Касбий компетентлик негизида қуйидаги сифатлар акс этади (1-расм):







1-расм. Касбий компетентлик негизида акс этувчи сифатлар
Қуйида касбий компетентлик негизида акс этувчи сифатларнинг моҳияти қисқача ёритилади.


  1. Download 491 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish