ХУЛОСА ВА ТАВСИЯЛАР..................................................................................
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ ...........................................
ИЛОВАЛАР.............................................................................................................
КИРИШ
Битирув малакавий ишининг долзарблиги. Мустақил Ўзбекистон Республикасининг дунё тараққиёти даражасидаги истиқболини таъминлаш иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва маданий соҳаларида катта ўзгаришлар бўлиши билан боғлиқ. Бундай ўзгаришларда иштирок этиш жамият аъзоларидан юқори даражадаги умумий ва махсус билимлар, юксак маданият, маънавият ва кенг дунёқарашни талаб этади. Таълим тизимини шу талаблар асосида қайта қуриш – жамиятнинг келажак авлод тарбияси соҳасидаги эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек: «Бугунги кунда олдимизга қўйган буюк мақсадларимиз, эзгу ниятларимизга эришишимиз, жамиятимизнинг янгиланиши, ҳаётимизнинг тараққиёти ва истиқболи амалга ошираётган ислоҳотларимиз, режаларимизнинг самараси тақдири – буларнинг барчаси, авваламбор, замон талабларига жавоб берадиган юқори малакали, онгли Бўлажак ўқитувчи кадрлар тайёрлаш муаммоси билан чамбарчас боғлиқлигини барчамиз англаб етмоқдамиз» [7-5].
«Таълим тўғрисида»ги Қонун ва «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури» таълим соҳасида амалга ошириладиган ишларнинг мақсади, вазифалари ва йўналишларини белгилаб берди. Бу вазифаларни амалга ошириш, аввало, ўқитувчига, унинг билими ва касб маҳоратининг шаклланганлик даражасига боғлиқ. Ўқитувчи зиммасига юклатилган вазифаларни нечоғлик виждон, ақл ва касб маҳорати билан бажариши жамият келажагини таъминловчи муҳим омилдир.
“…замонавий билим бериш учун, аввало, мураббийнинг ўзи ана шундай билимга эга бўлиши керак” [7-7].
Шу маънода илғор педагогик технологияларни амалда жорий этиш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шунинг учун ҳам ўқитувчи касб маҳоратини янада такомиллаштириш, унинг касбий компетентлигини ривожланганлиги бугунги куннинг муҳим талабларидан биридир.
Бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетентлиги назарий методологик таҳлили шуни кўрсатадики, у кўп жиҳатдан жамиятимизнинг ижтимоий буюртмаси педагогика фани тараққиёти даражаси ва бўлажак педагог шахсини шакллантиришга бўлган индивидуал талаблар билан боғлиқ.
Ўзбекистон таълим тизимининг инсонпарварлашуви, демократлашуви ва илғор технологияларнинг киритилиши педагогика фани олдига таълимнинг мазмуни, тўзилиши, ривожланиш даражаси, имкониятлари ва технологиясини аниқлашдек мураккаб вазифаларни қўйди. Бу вазифаларни ҳал қилиш бир қанча муаммоларни келтириб чиқарди.
Илгариги ғоялар эндиликда янги мазмундаги таълим тизими талабларига мос келмай қолди. Педагогларнинг касбий ва ахлоқий тайёргарлигига бир қатор талаблар қўйилди. Бироқ, шиддат билан ривожланаётган давр талаблари педагогларда шакллантирилиши лозим бўлган касбий, умуминсоний ва умумпедагогик кўникмаларни юқори даражада бўлишини талаб қилмоқда. Бу эса, ёш ўқитувчиларнинг педагогик жараёнларни эркин ташкил этишга тайёргарлиги муҳимлигини кўрсатмоқда.
Педагог ўз ишининг устаси бўлиши учун, аввало, ўз-ўзини англаши муҳим аҳамиятга эга. Ўзининг касбий-педагогик тайёргарлиги, педагогик ҳолатини англаши, уни танқидий таҳлил этиши педагогнинг касбий, умуммаданий ва илмий-педагогик билимлар сари интилишига туртки бўлади.
Ўз касби бўйича мустақил билим олиш кўп жиҳатдан ўқитувчида ўз-ўзини англашнинг ўсишига, олган билимларини амалиётда моҳирона қўллашига, педагогик вазиятларга оқилона мослашиш ва хилма-хил педагогик технологиялардан фойдалана олишига ёрдам беради.
Олий ўқув юртларида таҳсил кўраётган бўлажак ўқитувчиларнинг ҳозирги замон талаблари асосида пухта касбий тайёргарликка эга, ўз касбининг моҳир устаси бўлиб етишишларига асосий эътиборни қаратмоқ бугунги куннинг муҳим вазифасидир. Ўқитувчи қанчалик маълумотли, маҳорат эгаси бўлса, у келажак авлодни ҳам шунчалик билимдон, ҳар томонлама баркамол инсон қилиб тарбиялай олади.
Бўлажак ўқитувчиларни давр талаблари асосида тайёрлаш, уларни ўз касбининг моҳир устаси, янгиликни тез идрок этиб, ўз фаолиятида қўллайдиган - ижодкор қилиб тарбиялаш олий мактаб ва педагогика фани олдида турган муҳим вазифалардан бўлиб ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |