Тасвирий санъат дарсларида таълимнинг электрон ресурсларидан фойдаланишнинг ташкилий-педагогик асолари”


II. боб. Бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларида педагогик компетентликни шакллантиришнинг педагогик шарт-шароишлари



Download 491 Kb.
bet9/15
Sana16.03.2022
Hajmi491 Kb.
#497783
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15
Bog'liq
БМИ Б.Туробиддинова — копия

II. боб. Бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларида педагогик компетентликни шакллантиришнинг педагогик шарт-шароишлари
2.1. Бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларида педагогик компетентликни шакллантириш йўллари
Битирув малакавий ишимиз давомида педагогик фаолиятни тўлиқ ўзлаштириш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган икки сабабни аниқладик:
а) ўқув юртига киришга қадар мавжуд сабаблар;
б) ўқув юртида таълим жараёнида юзага келган сабаблар.
Педагогик фаолиятни тўлиқ ўзлаштиришнинг сабабларидан бири, ўқув юртидаги таълим жараёнининг қай даражада ташкил этилганлигига боғлиқ деган фаразга тўхталдик.
Шуни ҳам ҳисобга олиш керакки, педагогик фаолиятга тўлиқ тайёр шахсларгина педагогик компетентликка эга бўла оладилар.
Бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларини педагогик фаолиятга тайёрлик даражаларини билиш учун биз бир қанча шарт-шароишларни ўрганишни вазифа қилиб қўйдик.
Бизнинг фикримизча, бу вазифа учта асосий тадқиқотни талаб этади:
а) 1-курс талабардаги педагоглик касбига муносабатни;
б) моҳир ўқитувчилар ижодий фаолиятларининг асосий мотивларини битирувчи педагогларда шаклланиш даражасини;
в) олий ўқув юртидаги таълим жараёнида бўлажак ўқитувчиларни касбга тайёрлаш даражаларини ўрганиш.
Ушбу вазифаларни ҳал этиш ҳам назарий, ҳам амалий аҳамиятга эга. Булар бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларида педагогик компетентликни шаклланишининг муҳим механизмини ташкил этади, педагогларни олий ўқув юртига қабул қилиш ва касбга йўналтириш уларни касбга тайёрлашнинг самарали тизимини белгилаб беради.
Бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларида педагогик компетентлик йўналишларини шакллантиришга асос бўладиган омилларини ўрганиб чиқдик.
Бизнинг фикримизча, тасвирий санъат йўналишини танлаган ёшлар бир қанча талабларга жавоб беришлари керак.
Биринчидан, бу касбни эгаллашдан олдин ёшлар шу касбнинг жамиятдаги ўрнини билишлари зарур. Шундан сўнг улар кўз ўнгида шу касбнинг нақадар муҳимлиги, бебаҳолиги ва шу касби орқали бўлажак фаолиятига қандай янгиликлар, ўзгаришлар кирита олиши тўғрисидаги билимлар тизимининг сир-асрорлари намоён бўлади.
Иккинчидан, тасвирий санъат йўналишига ўқишга кираётган ҳар бир ёш, расм чизиш кўникмаларига эга бўлиши ва шу йўналиш ҳақида тўлиқ ахборотга эга бўлиши жуда муҳим. Бундан ташқари бу фаолиятнинг бошқа Бўлажак ўқитувчиликлар сингари ўзига хос хусусиятларини билиш зарур.
Учинчидан, ўқитувчи бўлиш учун айнан тасвирий санъат йўналишини танлаш сабабларини аниқ тасаввур қилиш орқали келажакда уларнинг эгаллаётган касбга нисбатан қизиқиши, орзуси, интилишини билиб олиш мумкин.
Тўртинчидан, касбга муносабатнинг олий ўқув юртига киришдан олдин шаклланганлиги, ёшларнинг ушбу бўлажак ўқитувчиликка доир билимлари, шахсий ташаббуси, қизиқиши амалиёт даврида намоён бўлади. Битирув малакавий ишиимиз мақсадига мувофиқ тарзда бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларида педагогик соҳасидаги барча билимларга эга бўлиш, ўтмиш ва ҳозирги замон педагогларининг ҳаёти ва фаолиятига қизиқиш, шунингдек, ўзини бўлажак педагог сифатида амалиётда синаб кўриш, педагогик компетентликни шакллантиришнинг асосий босқичларидан бири бўлиб ҳисобланади. Буларни билиш орқали педагог ўзининг амалий фаолиятида ўқувчилар билан олиб бориладиган ишларга қай даражада тайёр эканлигини аниқлаб олади.
Битирув малакавий иши объекти қилиб ФарДУ тасвирий санъат йўналиши педагоглари, I курс талабалари (40 киши) ва битирувчи курс талабалари (40 киши) олинди. Кузатиш натижасида олинган маълумотлар қуйида кўрсатиб берилган.
Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурининг асосий вазифаларидан бири кадрлар тайёрлаш тизими муассасалаларини юқори малакали ўқитувчилар билан таъминлаш, педагогик фаолиятнинг нуфузи ва ижтимоий мақомини кўтаришдан иборат.
“Умумий педагогика” ўқув предмети сифатида қандай қилиб бўлажак ўқитувчиларда педагогик компетентликни шакллантириш йўл-йўриқларини ҳозирги замон дидактикаси талаблари асосида кўрсатиб бериши зарур. Бундай ўқитиш педагогларда педагогик компетентликни шакллантиради. Улар олий ўқув юртидаёқ педагогик санъат сирларини ўрганиб, ҳозирги замон талабидаги ўқитувчига хос сифатларни эгаллай бошлайдилар.
Маърўза, семинар ва амалий машғулотлар олий ўқув юртидаги ўқув ишларининг ўзига хос шакли сифатида катта таълимий имкониятларга эга. Шуниси характерлики, илғор таълим ва ахборот технологиялари асосида ташкил этилган маърўзаларда педагогда ўз-ўзини англаш жараёни яхши кечади. Чунки маърўзада аниқ мақсад қўйилади, маърўза матни, тарқатма материаллар педагоглар қўлига маърўза бошланишидан олдин берилади. Маърўза жараёнида педагог фаол фикрлайди.
Маърўзада қўйилган муаммо аниқ режа асосида баён қилинади ва босқичма-босқич педагогларнинг белгиланган тушунчаларни ўзлаштириш жараёни назорат қилиб борилади. Шунингдек, маърўза жараёнида муаммоли вазиятлар вужудга келиши ва уларни педагогларда қизиқишни оширади ва мустақил ўқиш, ўрганиш муҳитини вужудга келтиради.
Маърўзада мақсаднинг аниқ қўйилиши, маърўза мазмунининг ўқув элементларига бўлиб режалаштирилиши, нотиқнинг шахсий сифатлари, маърўзанинг мазмундорлиги, баён қилиш шакли, маърўзада муаммоли вазиятларнинг вужудга келиши ва унинг қизиқарли ҳал қилиниши кабилар педагогнинг, биринчидан, фанга қизиқишини орттирса, иккинчидан, унинг ўқитувчилик касбига ижобий муносабатнинг шаклланишида катта ўрин тутади. Яхши нотиқ маърўза матнини моҳирона баён қилиши билан фанга қизиқишни орттиради ва маърўза жараёнида педагоглар фаоллигини оширади, уларда мустақил ўқиш, ўрганишга иштиёқни рағбатлантиради.
Маърўза матни педагогларга маърўзадан олдин тарқатилиши, маърўза жараёнида у механик равишда ёзиб олиши эмас, балки фаол фикрлаши, баҳсли масалаларни ҳал қилишида муҳим. Маърўзани ташкил қилишда педагогларга фақат билим бериш билангина чекланмасдан, балки уларни мустақил билим олишга, педагогга хос бўлган кўникмаларни эгаллашга, олган билимларини амалиётда қўллай олишларига ҳам эришмоқ лозим. Шундай маърўзаларгина педагогни технологик ёндашувга ўргатади. Технологик ёндашувни тушунган Бўлажак ўқитувчи ўз ишини шундай ёндашув асосида ташкил эта олади.
Ҳозирги фан-техника тараққиёти биздан замон талабига жавоб берадиган, ўз билимларини муттасил ошириб борадиган, фандаги янгиликларни тушуна оладиган, уни ўқувчиларга етказа биладиган, ўқувчиларни шу фан юзасидан етарлича билим билан қуроллан-тирадиган, таълимга технологик ёндаша оладиган ўқитувчини етказишни талаб этади. Ана шундай ўқитувчини тарбиялаш йўлларини тадқиқ қилишга киришдик. Педагогика фанларидан ўтиладиган ҳар бир маърўза ва амалий машғулотларнинг педагогик технологияга таянилишига эътибор берилди.
Педагогик технологияда мақсадни белгилаш, уни ойдинлаштириш, маърўзадаги асосий тушунчаларни аниқлаш, билиш вазифаларини қўйиш ва ечишни педагогларнинг фаол иштирокида айрим муаммоларда уларни мунозарага жалб қилиб, технологик ёндашув асосида ҳал қилишни талаб этади. Бу эса, педагогларда аниқ кўникма ва малакаларнинг шаклланишига, мустақил илғор педагогик технологиялар асосида ишлай билиш кўникмасининг шаклланишига ёрдам беради.
Фарғона давлат университети педагогика факультети ўқитувчилари тажриба гуруҳларимизда маърўза ва амалий машғулотларни ана шундай ўтилишига эътибор бердилар. Маърўзада асосий таянч тушунчаларни ажратиш, фанни амалиёт билан боғлаш, баҳсли масалаларни ечиш, қарашлар ўртасидаги курашларни кўрсатиш, фаннинг ривожланишини тасаввур қилиш, педагогик ҳодисаларнинг қарама-қаршилигига педагоглар диққатини жалб қилиш каби масалаларга эътибор берилди.
Маърўзанинг сифати, унинг мазмунининг бойлиги ва асослилиги илмий-ғоявий савияси билан ўлчанади. Яхши маърўза педагогларни ўйлашга, фикрлашга мажбур қилади, уларни мустақил ишлашга қизиқ-тиради.
Маърўзанинг аниқлиги ва мантиқийлиги, айниқса, кўпроқ тарбиявий таъсир этади. Ўқитувчи маърўза режасини тўғри тўзса, ундаги асосий мақсадни аниқлаб олса, материални изчил жойлаштирса, маъноли, аниқ ва таъсирчан мисоллар келтирса, асосли назарий хулосалар чиқарса, уларни амалий фаолиятда қўлланилишини кўрсатса, унда маърўза анча яхши бўлади.
Тажрибали педагоглар материал танлашга алоҳида эътибор берадилар. Шунинг билан бирга фақат фанда бор билимларнигина эмас, балки шу соҳада ҳозирги даврда олимлар олиб бораётган ишларга ҳам педагоглар диққатини жалб қилиб, улар билан таништирадилар. Улардан кўплари педагоглар диққатини нотўғри илмий-текшириш методларини танқид қилишга қаратадилар. Фандаги улар чиқарган хулосаларнинг нотўғрилигини исботлайдилар ва педагогларни шу йўл билан олимлар илмий ишлар оламига олиб кирадилар. Шундай ҳолатда биз маърўзаларни педагоглар жуда қизиқиш билан қарайдиган манбага айлантиришимиз мумкин. Бу фақат мунтазам билим олишни таъминлабгина қолмай, балки уларни мустақил педагогик фикр юритишга ҳам ўргатади.
Ҳар бир маърўза педагогларда мустақил ишлаш кўникмасини ривож-лантириши, уларга ўқитувчи билан ўйлаш ва креативлик сифатларини шакллантиришга хоҳиш уйғотиши лозим. Бунга фақат маърўзанинг ҳозирги замон фани ва амалиёти ютуқлари асосида тўзилганлигини, ўқитувчи ўқитилаётган фаннинг илмий ривожланишига бевосита қатнашиши билангина эришиш мумкин.
Маърўза юқори даражада назарий бўлиши учун унинг аниқ, равон ва ишонарли баён қилинишига ҳам эътибор бериш зарур.
Олий ўқув юртларида ҳар қандай маърўзанинг мақсади педагогларни мунтазам равишда билимлар билан қуроллантириш бўлибгина қолмай, балки уларни умумий-педагогик, ғоявий, ахлоқий, касбий маҳоратларини тарбиялаш ҳамдир.
Агар маърўза тарбиявий вазифани бажаришда назарий масалаларни амалиёт билан боғласа, мактаблар олдида турган, Ўзбекистоннинг ўсиб келаётган фарзандларини тарбиялаш вазифалари билан боғласа, шундагина бу вазифани муваффақиятли бажаради.
Маърўза педагогларда илғор ўқитувчи маънавий қиёфасини, шу орқали ўзига ишончни шакллантиради. Миллий мафкурамизнинг буюк ғояларини амалга ошириш каби сифатларни тарбиялайди.
Маърўзанинг муҳим қадр-қиммати ундаги фикрларнинг бойлиги, қисқа, лўнда шаклда кўп маълумотларни бера олиши билан ўлчанади. Фикрларни майдалаб, уни турли шаклларда такрор-такрор ифодалаш тушунмасликка олиб келади.
Маърўза ўқув қўлланмаси каби тегишли қисмларга бўлиниши керак. Ўқитувчи маърўзадаги бош масалаларни ажратиб олиши, фактларни гуруҳлаши лозим. Ҳар бир қисм учун алоҳида хулосалар чиқариш ва педагоглар ўзлаштиришини текшириш ва мавзу охирида умумий хулосалар чиқариш яхши натижа беради.
Маърўза давомида мотив ҳосил қилишга биринчи даражали эътибор қаратиш педагогларга саволлар ва топшириқлар бериб уларнинг диққатини маърўзага тўлиқ жалб қилган ҳолда, маърўза мавзуси устида фикр юргизишга ва муаммоларни мустақил ечишга ўргатиб маърўза ўқилса, педагоглар унга қизиқадилар ва онгли ўзлаштирадилар.
Шунинг учун ҳам биз биринчи курсдан бошлабоқ педагогларни мустақил, фаол фикрлашга ўргатиш учун маърўзаларни илғор Педагогик технологияларга асосланиб ўтилишига алоҳида эътибор бердик. Маърўза давомида педагогларга саволлар ҳам бериб, уларни ўйлашга, саволларга жавоб топишга ундадик. Бу саволларнинг баъзиларига маълум бир тўхталишдан кейин ўқитувчининг ўзи жавоб берса, баъзилари педагогларга топширилиб буларга жавоб топиш ва жавоблар алоҳида машғулотларда айтилиши лозимлиги тушунтирилди.
Биз тажриба учун педагогларда педагогик компетентликни шакллантириш мақсадида биринчи курсларда семинар-мунозара ўтказдик. Бундай мунозараларга тайёргарлик кўриш масаласи албатта маърўзаларда айтилар эди ва педагогларда бу мунозарага қизиқиш уйғотилади.
Масалан, шундай семинар-мунозаралардан бири “Бўлажак ўқитувчиликка кириш” махсус курсидан “Ўқитувчининг касбий фаолияти” мавзусида ўтказилди. Биз семинар - мунозара технологиясини ишлаб чиқдик. Бу семинар жараёни (ДЖ- дидактик жараён) ни ташкил этишда мотив ҳосил қилиш ( М), педагоглар ўқув - билув фаолиятини ташкил этиш ( ЎФ), уни бошқариш (Б) ва натижани текширишдан (НТ) иборат тизимни ишлаб чиқдик.
Яъни, ДЖ ҳ М + ЎФ + Б + НТ тарзида бўлди.
Семинар - мунозарага тайёргарлик кўриш учун талабаларга қуйидаги топшириқлар бериб, мотив ҳосил қилинди.
1. Умумий ўрта таълим мактабларида бўлиб, тасвирий санъат ўқитувчисининг касбий фаолиятига доир иш турларини аниқланг.
2. Ўқитувчининг таълим жараёнини ташкил этиш технологиясини ўрганинг.
3. Бир соатлик дарс лойиҳасини ўрганиб, ундаги камчиликларни аниқланг.
4. Дарсда амалга оширилиши белгиланган вазифалар дарс мақсадига қанчалик мувофиқлигини аниқланг.
5. Таълим жараёнида ўқувчиларнинг ўқув-билув фаолияти назоратини ташкил этиш турини аниқланг.
Педагоглар тайёргарлик кўришлари ва фикрларини эркин ифодалашлари педагогик тажрибаларни ўрганишни талаб этади ва бу уларда мотив ҳосил бўлишига сабабчи бўлади. Шунинг учун ҳам биз мунозарага тайёргарлик кўриш учун педагогларнинг педагогик жараённи бевосита кузатишлари ва белгиланган вазифаларни ўқитувчилар тажрибаларини ўрганиш ва уни таҳлил қилиш жараёнида амалга оширилишини тушунтирдик. Педагогларнинг ўқув-билув фаолиятларини бундай ташкил қилиш, уларнинг мотивларини янада ривожлантиради. Мотив босқичма-босқич ривожланиб боради. Бу эса, педагогик технологиянинг энг муҳим талаби.
Маърўзани ўтиш давомида ҳам педагоглар олдига шундай муаммолар қўйилдики, бу саволларга олдинги тайёргарлик асосида семинар-мунозара давомида жавоб беришга тўғри келди. Педагогларга муҳокама учун қуйидаги топшириқлар берилди:
1. Ўқитувчи эгаллашизарур бўлган компетентлик турларига баҳо беринг.
2. Педагогик компетентликка хос хусусиятларни изоҳланг ва унинг Педагогик маҳоратга алоқасини таҳлил қилинг.
3. Касбий компетентлик деганда нимани тушунасиз? Шунга доир бита мисол келтиринг.
4. Бугунги кунда педагогик компетентликни шаклланишига қандай омиллар таъсир кўрсатиши мумкин?
5. Ўқувчиларнинг педагогик компетентлигини қандай аниқлаш мумкин?
Семинар-мунозаралар педагоглардан кўпроқ тайёргарликни, ўз фикрларини эркин ифодалашларини, педагогик тажрибаларни ўрганишларини талаб қилади. Шунинг учун ҳам биз мунозара ўтказишдан олдин педагогларни мактабларда бўлиб, ўқитувчилар ишларини кузатишларини буюрдик. Педагоглар мунозарада мактаб ҳаётидан, ўқиган бадиий адабиётларидан, кўрган кинофильмларидан фойдаланиб жавоб беришга ҳаракат қилдилар. Мунозара давомида бир қанча педагогик масалалар топширилдики, булар бевосита мавжуд педагогик вазият билан боғланган эди. (Масалан, ўқитувчида педагогик компетентликни шаклланишида унинг роли? Сиз буни қандай баҳолайсиз? кабилар). Бундай мунозаралар тез - тез ўтказилиб, педагоглар уни жуда катта қизиқиш билан кутиб оладиган бўлишди.
Битирув малакавий иши давомида педагогларда педагогик компетентликни шакллантиришга, ижодий фикрлашга ўргатиш учун биринчи курсдан бошлаб уларни тадқиқот ишларига жалб қилиш муҳим аҳамиятга эга эканлиги исботланди. Бунинг учун педагогларни лойиҳалар тайёрлашга ўргатиш муҳим аҳамиятга эга эканлигини биз кузатишларимиз давомида исботладик.
Олинган билимларни тизимлаштириш, қайта ишлаш, уларни умумлаштиришга интилиш ишга ижодий характер беради ва унга тадқиқотчилик элементларини олиб киради. Лойиҳа тайёрлаш методи Педагогларда муҳим назарий масалаларни мустақил ҳал қилиш қобилиятини ўстиради. Лойиҳа тайёрлашда педагоглар илмий ишларни расмийлаштириш қоидалари билан ҳам танишадилар.
Шунинг учун биз “Умумий педагогика” курсини ўқитиш давомида педагогик Кейс, ёзма ишлар ва оғзаки коллоквиумлар ўтказиш билан бирга педагогларга лойиҳа мавзулари бўлиб бериб, уларни курснинг охирида тақдим эшитилиши ва муҳокама қилинишини айтдик.
Лойиҳа мавзуларини танлашда биз педагогик компетентлик, унинг ўқитувчилик касбидаги ўрнини очиб берадиган мавзуларга алоҳида эътибор қаратдик. Муҳими, лойиҳа ёзиш жараёнида педагог креатив ёндашув асосида ишлаши, мактабларнинг, ўқитувчиларнинг иш тажрибаларига асосланиши лозимлиги уқтирилди.
Биз махсус машғулотлар ташкил қилиб, педагогларга лойиҳа ёзиш тартиби, адабиётлардан фойдаланиш йўлларини тушунтирдик. Кейинги машғулотларда эса педагоглар ўзларининг ҳали оққа кўчирилмаган лойиҳаларини ўқиб бердилар. Бу лойиҳалар эшитилиб муҳокама қилинди ва тегишли мулоҳазалар айтилди. Курснинг охирида ўқув анжуманлари ўтказиш ҳам яхши анъанага айланди. Ишнинг бу шакли лойиҳа ёздиришга боғланади ва унга таянади. Бундай анжуманлар ўқув йили охирларида ўтказилди.
Ўқув анжумани ҳам лойиҳа ишининг бевосита давоми бўлиб, булар педагогларни педагоглик касби, унинг моҳияти, ижодий характери каби масалаларни тушунишга, эркин муҳокама қилишга, ижодий ишлашга ўргатади.
II-III курсларда биз педагогика фанларини муаммоли ўқитишни давом эттирган ҳолда педагогик технологиядан унумли фойдаландик ва педагогларни бу касбнинг ижодий характерини чуқурроқ англашларига ҳаракат қилдик.
Семинар, амалий машғулотларда педагог мустақил ишлаши ва фикрлаши натижасида ижодий мустақиллиги ривожланади. Илмга ва илмий битирув малакавий иши ишларига қизиқиши мустаҳкамланади. Шунингдек, илмий-назарий муаммоларни ҳаётий масалалар билан боғлашга ўрганади, амалий кўникма ва малакаларни эгаллайди. Педагог семинарга тайёрланиш жараёнида материални ёзма ва оғзаки баён қила олиш санъатини эгаллайди. Шу жиҳатдан қараганда педагогика ва педагогика тарихидан семинар учун ажратилган соат камлик қилади.
Семинар машғулотининг муваффақияти ўқитувчининг машғулотга тайёргарлик ишларини тўғри ташкил қилиши ва ўтказишига кўп жиҳатдан боғлиқ бўлади.
Ўқитувчилар семинар машғулотининг режасини яхши ўйлаган ҳолда тузишлари ва адабиётлар рўйхатини аниқ кўрсатишлари, шунингдек, семинар машғулотларига тайёрланиш йўллари ҳақида маслаҳатлар беришлари семинарнинг муваффақиятли ўтишига, педагогларнинг бу машғулотларга фаол қатнашишларига ёрдам беради.
Машғулотнинг шакли суҳбат, мунозара ёки ўқиш ва уларни муҳокама қилиш тарзида борса яхши бўлади. Муҳими барча педагогларни машғулотга жалб қилиш уларни ҳал қилинаётган масала устида фикр юритиш ва муҳокама қилишга ўргатиш муҳим.
Семинарга тайёргарлик кўриш фақат адабиётларни ўрганиш билан чекланиб қўйилса педагогни ижодий, технологик ёндашув асосида ишлашга ўргатиб бўлмайди. Шунинг учун баъзи мавзуларга тайёргарлик кўрган педагогларга шундай топшириқлар бериш керакки, бу ишлар бевосита уларни технологик ёндашув асосида ишлашга мажбур қилсин. Масалан, биз “Меҳнат тарбияси” мавзусида ўтказиладиган семинар машғулотига тайёргарлик кўришдан олдин педагогларни 4-5 кишидан алоҳида гуруҳларга бўлиб, уларга топшириқлар бердик.
1. Фарғона шаҳридаги 10-сон мактабга бориб, у ердаги касб танлаш ишлари билан танишинг.
2. Шу мактабда “Кадрлар майёрлаш миллий дастури”, “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг бажарилиши соҳасидаги ишлар билан танишинг.
3. Мактаб раҳбарлари, ўқитувчилар билан суҳбатлашиб, бу муаммонинг бажарилиши юзасидан интервьюлар (магнитофонга ёзиб) олинг.
4. Ўқувчилар билан суҳбатлашиб, уларнинг касблар ҳақидаги мулоҳазаларини ўрганинг ва бу билан мактабда касб танлаш ишларининг йўлга қўйилиши сифатларини аниқланг.
Педагоглар бу муаммони аниқ аҳволи билан танишиб чиққанларидан кейин семинар машғулотлари жуда жонли ва қизиқарли ўтади. Бу машғулотга бирорта талаба ҳам қатнашмасдан қолмайди. Барча талабалар қўйилган ҳар бир саволни ечишда ҳаётий мисолларга асосланиб, баҳслашиб ўз мулоҳазаларини айтишга шошиладилар. Бундай машғулотлар талабаларни кейинги машғулотларга ҳам шундай қизиқиб тайёрланишларига ундайди. Лекин афсуски бундай соатлар жуда оз ўтилади.
Тажриба ишлари давомида педагогларни ўз устида ишлашга ўргатиш мақсадида педагогик муаммолар бўйича “Кейс-стади”яратиш ва муаммоли саволлар тузиш, ностандарт тестлар тузишга ўргатилди. Айниқса педагогик “Кейс-стади”яратишга катта эътибор қаратилди. Кейсларнинг мавзуси ҳам кўпроқ ўқитувчининг педагогик компетентлиги , унинг моҳияти, ўқитувчининг жамиятда тутган ўрни, ўқитувчилик касбининг ижодий характери ҳақидаги мавзулар эди. Мавзулар педагогларнинг танлашига қараб тарқатилди. Кейсни тузишда кўпроқ технологик ёндашув асосида ишлаш лозимлиги ва бу алоҳида ҳисобга олиниши айтилди. Шунингдек, педагогларга Кейсларга юқори балл берилиши, яхши деб топилган Кейслар педагогика фанидан фойдаланишга тавсия қилиниши мумкинлиги айтилди. Кейс тузишда педагогик амалиётда учраган муаммоларга асосланиб, педагогик тажрибаларга таяниб ёзилиши лозимлиги тушунтирилди.
Кейс учун қуйидагича мавзулар танланган эди: “Ўқитувчи ва ўқувчининг педагогик мулоқоти”, “Ўқитувчи ижодкор”, “Ўқувчининг инновацин фаолиятини амалга ошириш муаммолари”, “Tаълимни самарали ташкил этишдаги тўсиқлар”, “Педагогик технологияларни қўллаш муаммолари” ва шу каби мавзулар.
Кейс учун танланган мавзулар педагогларни ўйлашга, фикр юритишга, адабиётлар устида ишлашга, мактабга бориб ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини ўрганишга мажбур қилдилар. Педагоглар мактабларга бориб, илғор ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини ўргандилар, улар билан суҳбатда бўлиб интервьюлар олдилар. Ўқувчилар ўртасида турли суҳбат анкеталар йўли билан ҳам тадқиқот ишларини олиб бордилар. Кейснинг асосини Педагогик амалиётдаги мавжуд муаммолар эгаллади.
Бундай педагогик мавзудаги Кейслар педагогларда маълум даражада қизиқиш туғдиради, педагогик қобилиятларини ўстиради, илмий тадқиқот иши йўлларини ўргатади. Кейс натижалари шундан далолат берадики, ҳар бир педагог мустақил, илғор педагогик технологиялар асосида ишлашга, Кейсни ёзишда илмий тадқиқот иши йўлларидан фойдаланишга, педагогик билимларни амалиётга тадбиқ қилишга уринган.
Биз тадқиқот ишларимизни давом эттириб тажриба объектларимизда педагогларнинг педагогик ҳодисаларни тушуна билишлари ва уни технологик ёндашув асосида ҳал қилишга ўргатиш учун уларга синф ўқитувчилари иш режасидан “Ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш” мавзусидаги бўлимини 2 вариантда компьютерда ёзиб тарқатдик.
Режани таҳлил қилишда фаол ўқитиш методларидан (“Мен мунозарада” ўйинидан) фойдаланилди [72-193].
Қуйидаги саволлар ўртага ташланди:
1. Сизнинг фикрингизча қайси режа мураккаброқ?
2. Қайси режада ишлар мақсадга мувофиқ қўйилган?
3. Қайси режада камчиликларга йўл қўйилган ва бу камчиликлар нималардан иборат?
Бу режани таҳлил қилишда педагоглар жуда кўп хатоларга йўл қўйдилар. Тарбиявий ишлар динамикасини аниқлашни билмасликлари таҳлил натижаларидан маълум бўлди. Таҳлилни якунлашда педагогларга бунинг учун нималарга кўпроқ эътибор бериш лозимлиги алоҳида уқтирилди. Шундан кейингина биз яна топшириқларни давом эттирдик.
Кейинги топшириқ олдингига нисбатан мураккаброқ берилди. “Мен ҳамкорликдаман” ўйинидан фойдаланилди. Бу топшириқнинг мақсади режани таҳлил қилиш жараёнида педагог ўзлаштирган билим, кўникмаларини қанчалик қўллай олиши эди. Педагогларга режанинг ҳар хил вариантларини таҳлил қилиш топширилди. Режанинг бир-бирига ўхшашлиги ва фарқи педагоглар учун бир қатор қийинчиликларни келтириб чиқарди. Лекин эркин мунозара уларни бир-бирларидан ўрганганликлари кейинги таҳлилларда анча самара берди.
Иккинчи марта мустақил таҳлил қилишда педагоглар бир қадар муваффақиятларга эришдилар. Яъни улар олдинги режани мустақил таҳлил қилишда эгаллаган билим, кўникмаларидан ҳам фойдаландилар. Шунинг билан бирга кўрсатилган таҳлил йўналиши олдингисидан анча фарқ қилар эди. Режаларни педагогик таҳлил қилиш педагогларнинг билимларини амалда қўллаш ва кўникмалар эгаллаш учун машқ бўлди.
Биз талабалар эгаллаган кўникмаларни мустаҳкамлаш учун уларнинг ўзлари тарбиявий иш режаларини маълум бўлимлар бўйича тузиб чиқа оладиларми, йўқми, режа тузишда технологик ёндашув асосида ишлаш қобилиятларини синаш ва мустаҳкамлаш учун уларга мустақил режалар тузишни топширдик. Кейинги машғулотда бир ойга мўлжалланган тарбиявий ишлар режасини тузиш топширилди. Режани мустақил тузишда улар тарбиявий ишларни маълум тизимда ва изчил жойлаштиришлари, муайян вақтда бажаришларини белгилашлари, ўқувчиларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олишлари ва уларни бу ишларни бажаришга жалб этишлари лозим эди. Айрим жузъий камчиликларни ҳисобга олмаганда берилган топшириқ яхши бажарилди.
Педагогикадан семинар, амалий машғулотлар дастурида мактабда ўтиладиган лаборатория машғулотларига ҳам кенг ўрин берилган. Бу машғулотларда педагоглар мактабдаги ўқув-тарбиявий ишларнинг бир қанча шакл ва турларини кузатадилар. Масалан, “Синф ўқитувчиси” мавзуси юзасидан талабалар лаборатория машғулотларида ўқитувчи ишининг шакл ва методлари билан танишадилар. талабалар синф мажлиси, оғзаки суҳбатлар, тарбиявий соатлар каби тадбирларини кузатадилар.
Лаборатория ишларини муваффақиятли ташкил этилиши учун талабалар кузатадиган юқоридаги тадбирларни, аввало, тайёрлаш керак. Синф раҳбарлари педагоглар иштирокида ўтказиладиган тадбирларга пухта тайёргарлик кўрмоқлари лозим. талабалар ўтказиладиган машғулотнинг мавзуси ва мақсадини олдиндан билишлари ва тарбиявий ишларнинг турли шакл ва турларини таҳлил қилиш дастурига эга бўлишлари, кузатиш, ёзиб бориш методикасини билишлари, айниқса, муҳим. Кузатиш давомида улар назарий билимларини амалиётда кўрадилар ва шунга асосланиб кузатадидилар ҳар бир машғулотдан кейин албатта кузатиш натижалари биргаликда муҳокама қилиниши лозим.
Лаборатория ишлари давомида педагогларга фақат фронтал (гуруҳли) кузатишгина топширилмай, балки уларга гуруҳ-гуруҳ ёки индивидуал равишда ҳам топшириқлар бериш мумкин. Бундай топшириқлар педагогларни технологик ёндашув асосида фикр юритишга ундаши, далилларни таққослашга ва мустақил хулосалар чиқаришга ўргатиш вазифаларини бажариши кўзда тутилади. Бундай топшириқлар қуйидагича бўлиши мумкин:

1. Мактаб тажрибасини ўрганиш ва оммалаштириш бўйича топшириқлар. Масалан, синф раҳбарининг ўқувчиларга меҳнат ва эстетик тарбия бериш, уларда маданий хулқ-атвор кўникмаларини тарбиялаш борасидаги тажрибасини ўрганиш. Кузатиш асосида ўқувчилар меҳнатининг бирор турини алоҳида олиш ва унда педагогик самарадорлик шароити ҳисобга олинаяптими, йўқми, уни билиш, бирор синф раҳбари режасини таҳлил қилиш ва ҳоказолар.


2. Амалий ишларни бажариш, мактабда тарбиявий ишларни ўтказиш учун лойиҳалар тузиш ва ижтимоий-педагогик ишлар жараёнида уни мактабда ўтказиш, оғзаки журнал тайёрлашнинг мукаммал дастурини тузиш, ёки китобхонлар конференцияси, эрталиклар, кечалар ўтказиш лойиҳаларини ташкил этиш.
3. Синф жамоаси ва алоҳида ўқувчиларни ўрганиш соҳасидаги топшириқ. Масалан, бир синфдаги 2-3 ўқувчининг ижобий ёки салбий сифатлари ва уларнинг пайдо бўлиш сабабларини кузатиш. Бир синфнинг жамоат топшириқларига муносабатларини ўрганиш; маълум бир синфдаги фаол ўқувчиларга ва уларнинг жамоага тарбиявий таъсирига тавсифнома бериш, синф жамоасининг умумий ўрта мактаб жамоаси билан алоқасини аниқлаш ва ҳоказолар.
4. Ўқитувчининг педагогик маҳоратини ўрганиш соҳасидаги топшириқлар: маълум бир ўқитувчи ишидаги муваффақиятларнинг сабабларини ўрганиш; уларнинг ўзаро муносабатини кузатиш ва таҳлил қилиш; нима учун бир синф ўқувчилари ҳар хил ўқитувчиларнинг дарсларида ўзларини турлича тутиш сабабларини ўрганиш; педагогик техникани ўзлаштириш.
Берилган топшириқлар фаол ўқитиш методларидан фойдаланиб таҳлил қилинса яхши самара беради. Машғулотларда дидактик ўйинлар, ролли ўйинлардан ҳам кенг фойдаланиш керак. Бундай методлардан фойдаланиш педагогларни ижодий фикрлашга, ўз ишини технологик ёндашув асосида ташкил этишга ўргатади.
Бўлажак ўқитувчини тайёрлашда олий ўқув юртидаги ўқитиш жараёнини педагоглаштириш муҳим. Бундай ўқитишнинг мазмуни қуйидагича бўлиши мумкин:
1) ҳар қандай фанни ўқитишда факультет хусусиятини эътиборга олиш;
2) ижтимоий фанларни ўқитишни факультет бўлажак ўқитувчилигига яқин фанлар билан мустаҳкам боғланишини амалга ошириш;
3) иложи борича ўқитишда мактаб ва ўқитувчилар тажрибасидан кенг фойдаланиш;
4) зарур бўлган ҳолларда мактаб дастурларини таҳлил қилиш;
5) келгусида педагог мактабда дарс бериши лозим бўлган фанларни ўқитишга алоҳида эътибор бериш (фақат билим бериш билангина чекланмасдан, унга шу предметларни моҳирлик билан ўқитиш йўлларини ўргатиш, кўникма ва малакалар билан қуроллантириш);
6) талабаларнинг педагогик технология сирларини ўзлаштириши учун уларга мустақил ишга интилишни тарбиялаш;
7) ) талабаларни илмий-тадқиқот ишларига кенг жалб қилиш.
Маълумки, бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларида педагогик компетентликни шакллантиришда педагогика фанидан ташқари фалсафа, психология ва физиология каби фанларнинг ўрни беқиёс. Лекин айнан педагогика бўйича барча фанларни ўзлаштирган бўлажак ўқитувчиларгина таълим жараёнига технологик ёндашув ҳақида тушунчага эга бўладилар.



Download 491 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish