Юк ва тижорат ишларини бошқариш асослари
Режа:
1. Ташиш жараёни ҳақида умумий маълумот;
2. Ташиш жараёнида фойдаланиладиган асосий терминлар ва
тушинчалар;
3. Транспорт логистикаси;
4. Юк ва тижорат операциялари
5. Юк ва тижорат ишларининг мазмуни
Ташиш жараёни ҳақида умумий маълумот. “Темир йўл транспорти тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 1-моддасида ташиш жараёнига қуйидагича таъриф берилган “ташиш жараёни – юклар, йўловчилар, багаж ва юк багажни ташишга тайёргарлик кўриш, уни амалга ошириш ва тугаллаш чоғида темир йўл транспорти корхоналари бажарадиган ташкилий ва технологик жиҳатдан ўзаро боғлиқ ҳаракатлар ва операциялар мажмуи”. Ташиш жараёни юкларни ишлаб чиқариш жойларидан истеъмол жойларига етказиб бериш билан боғлиқ бўлган мураккаб жараён бўлиб, учта йирик операциялар мажмуасидан иборат:
а) юкларни ташишга тайёрлаш операцияларидан; б) ортиш-тушириш ва омбор операцияларидан; в) етказиб бериш операцияларини.
Бу операциялар ўз навбатида бошқа бир неча ўнлаб майда техник ҳамда юк ва тижорат операциялардан иборат бўлиб уларни норматив ҳужжатларда: юкларни ташиш Қоидаларида, йўловчи, багаж ва юк багажларни ташиш Қоидаларида, юкларни ортиш ва маҳкамлашнинг Техник шартларида, темир йўлларидан техникавий фойдаланиш Қоидаларида, Поездлар ҳаракати ва ишоралаш Йўриқномасида ва бошқаларда ҳамда технологик жараёнларда белгиланган тартибда ва муддатларда амалга ошириш натижасида маҳсулотлар ишлаб чиқариш жойларидан истеъмол жойларига ўз муддатида ва асраб етказиб берилади. 2.1-расмда темир йўлида а станциясидан с станциясига юк ташиш жараёнининг абстракт чизмаси кўрсатилган.
2.1-расм. Темир йўлида юк ташиш жараёнининг абстракт чизмаси
Чизмада: А, Б, В, ..., И, К, Л – техник станциялар; а, б, в, ..... к, ..... с – оралиқ станциялар; АБ, БВ, В ... И, ИК, КЛ – участкалар; а ва с – жўнатувчи ва тайинланган станциялар.
– юк жўнатувчининг омборида бажариладиган операциялар;
– жўнатувчи (а) станцияда бажариладиган операциялар;
– участкаларда бажариладиган операциялар;
– техник станцияларда бажариладиган операциялар;
– тайинланган (с) станцияда бажариладиган операциялар;
Юк ташиш жараёнинг чизмасидан кўриниб турибдики а станциясидан с станциясига юкни етказиб бериш учун қатор техник ҳамда юк ва тижорат операцияларни маълум кетма-кетликда ёки биргаликда амалга ошириш керак бўлади Агар бу техник ҳамда юк ва тижорат операциялардан биронтаси ўз вақтида бажарилмаса юкларни етказиб беришда узилишлар содир бўлади. Техник ҳамда юк ва тижорат операцияларини бажариш тартиблари ва муддатлари намунавий технологик жараёнлар асосида ҳар бир юк ва техник станциялар учун, уларнинг техник жиҳозаниши ва маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилади. 2.1-жадвалда станцияга етиб келган поездларга ишлов бериш технологик жараённинг намунавий графиги келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |