хусусий (приват) вагонлар – темир йўлининг тасарруфида бўлмаган, лекин муайян шартлар бўйича темир йўлда ташиш учун фойдаланиладиган темир йўл вагонлари;
контейнер – бир ёки бир нечта турдаги транспортда юкларни асраб ташишни таъминловчи кўп маротаба фойдаланиладиган транспорт жиҳози;
универсаль контейнер – идишли ва донали юкларни ташиш учун фойдаланиладиган ва юк кўтариши бўйича ўрта тоннажли (3 ва 5тоннали) ва катта тоннажлиларга бўлинувчи контейнерлар;
ихтисослаштирилган контейнерлар – универсаль контейнерлардан вазифаси ва айрим қисим конструкциялари бўйича фарқ қилувчи, алоҳида ташиш шарт-шароитларини талаб қилувчи, юк жўнатувчилар ва юк олувчилар тасарруфидаги контейнерлар;
транспорт-экспедиторлик хизмат – юкларни жўнатиш ва қабул қилиб олиш жараёнини ташкил этиш ҳамда транспорт – экспедицияси шартномасига мувофиқ юк ташишларга боғлиқ бўлган бошқа ишларни бажариш билан боғлиқ транспорт хизмати тури;
экспедитор – транспорт экспедиторлик хизмати кўрсатиш шартномасига мувофиқ темир йўл транспортида юк ташиш бўйича ҳар томонлама ишларни бажаришни ташкил этиш билан шуғулланувчи юридик шахс;
ташиш мосламаси – барча йўл сафарида юкларни маҳкамлаш ва асраш учун мўлжалланган, кўп маротаба фойдаланиладиган мослама ва қурилма. Ташиш мосламаларига тагликлар, кассеталар, юк кўтариш занжирлари, турникетлар, турникет қурилмалари, тахта тўсиқлар, брезентлар, пирамидалар , кўп айланадиган маҳкамлаш мосламалари: боғлагич, тортқич, устун, қистирма ва ҳ.к.лар мансуб бўладилар.
Бу асосий терминлар ва тушинчалар “Темир йўл транспорти тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 1-моддасида ва Ўзбекистон Республикаси темир йўл Уставининг 3-банддида келтирилган бўлиб ташиш жараёнини бошқариш масалаларини ва муаммоларини ёритишда кенг фойдаланилади.
Транспорт логистикаси. Энг самарали ташиш жараёнини, транспорт логистикаси асосиада транспорт – технологик комплекс тизимлари яратилганида амалга ошир-илади. Логистика – бу товар ҳаракати жараёнида ва истеъмолчиларнинг моддий талабини режалаштиришда материал ва ахборот оқимларини бошқаришнинг назарияси ва амалиётидир.
Маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилардан истеъмолчиларга “аниқ муддатда” энг кам молиявий ва материал ресурсларида етказиб бериш - транспорт логистикасининг асосидир. Бунда темир йўлининг функцияси кенгайади, ишлаб чиқарувчиларнинг, темир йўлининг ва истеъмолчилар-нинг манфаатларини инобатга олган ҳолда темир йўли бевосита ишлаб чиқариш ва истеъмол соҳасига кириб боради. Транспорт логистикаси-нинг классик схемаси ташиш жараёнининг учта қатнашчиларини: етказиб берувчи (юк жўнатувчи) ни, ташувчи (темир йўли ёки бошқа транспорт тури) ни ва истеъмолчи (юк олувчини) ни ягона тизимга бирлаштиради. Масалан, металлургия комбинатига кон ва шахтадан маъдан ва кўмир оқимларини чархпалак маршрутларда келишилган етказиб тизими.
Транспорт логистик тизимни амалга ошириш натижасида вагонларни тўхтаб туришини қисқатириш, ҳар турли хом ашё заҳираларини, резерв йўллар сонини ва ортиш ва тушириш жойларини қайта ишлаш қобилятини резер ҳажимларини камайтириш имконияти яратилади. Хозирда темир йўлларда транспорт логистикаси асосида қатор самарали транспорт – технологик тизимлар ишлаб чиқилиб амалиётда қўллнилмоқда:
- жўнатувчича маршрутлаштириш (юк жўнатувчи, темир йўли ва юк олувчини ягона логистик тизимга бирлаштиради);
- технологик марштурларни ташкил этиш (“ишлаб чиқарувчи – транспорт – истеъмолчи” ўзар келишилган тизими);
- бир юк олувчи номига гуруҳ вагонларини йириклаштириш (ишлаб чиқарувчи, истеъмоли ва бошқаларни ягона тизимга бирлаштиради).
Самарали темир йўл логистик тизимларини яратиш хозирда ташиш жараёнинг долзарб масалаларидан бири бўлиб турибди.
Do'stlaringiz bilan baham: |