Qozog’iston Respublikasi.
Ҳозирги вақтда Қозоғистон Республикаси маъмурий ҳудудий таркибида 14 област мавжуд, улар бешта иқтисодий районга бирлаштирилган. 4 та алоҳида статусга эга шаҳар. 1та алоҳида худуд Байканур (Байқоңыр) 58 кв км, аҳолиси 38000. 87 шаҳар (38шаҳар, 49 шаҳарча) 178 та туман (аудан) (17таси шаҳар ичида)
Қозоғистоннинг маданияти ва тарихи кўп минг йилликларда шаклланган ва ривожланган. Ҳозирги Қозоғистон ҳудудида миллоддан аввалги 4-1 минг йилликларда қабилалар яйлов чорвачилиги билан шуғулланган. Эрамиздан олдинги 3-1 асрларда Қанғ давлати вужудга келган. Миллоднинг 6-8 асрларида Турк хоқонлиги, Или ва Чув дарёлари ҳавзасида тургашлар, кейинчалик Қарлуқлар давлати ( 766-940 ) ташкил топган, ҳунармандчилик, савдо ривожланди, шаҳарлар ( Тараз) пайдо бўлди. Қозоғистоннинг жанубида 8-10 асрларда ислом дини тарқалди, 9-11 асрларда Қозоғистоннинг ғарбий ва жануби-ғарбий ҳудудларида ўғузлар хоқонлиги парчаланиб, унинг ўрнида Қорахонийлар давлати вужудга келди. 1219-1221 йилларда Қозоғистон мўғуллар томонидан босиб олинди ва мўғул улуслари таркиб топди. Кейинчалик Амир Темур Тўхтамишга қарши юриш қилди (1391й), сўнг орадан 200 йил ўтгач Абдуллахон II ҳам дашти Қипчоққа юриш қилди. 14-аср оҳири 15-аср бошларида Оқ Ўрда, Нўғай Ўрда, Ўзбекхонлиги каби бир неча мулкларга бўлиниб кетди.
Манбаларга асосланиб шуни айтиш мумкинки, қозоқларда давлатчилик 1470 йилда шаклланган. Еттисув ва Чув дарё водийсида қозоқ султонлари Жонибей ва Кирейлар кўп сонли эллатларни “Қозоқ” уруғига бирлаштирдилар. 16-аср бошларида Қосимхон бошчилигида ( 1511-1523й) Қозоқ хонлиги мустаҳкамланди, чегаралари кенгайди, қозоқ эллатининг шаклланиши ниҳоясига етди, аҳоли сони ортди. Хонликни Осиё ва Европадаги мамлакатлар яхши билишган. Кейинчалик, Қозоқ хонлиги жузларга бўлиниб, Улуғ жуз (Еттисув ), Ўрта жуз ( Марказий Қозоғистон ) ва Кичик жуз ( Ғарбий Қозоғистон ) деб аталган. 1716 йилда Қозоқларнинг охирги хони Таукехан ўлиши билан Қозоғистон ҳудудида мустақил кўп сонли хонликлар вужудга келди.
1729 й. Жунғория хонлиги Улуғ жузнинг кўп қисмини босиб олди. Хавф остида қолган Кичик жуз оқсоқоллари 1721-31 йилда, 1731-40 йилда Ўрта Жузнинг хон ва султонлари Россия подшолигига мурожат қилишиб, уларни Россия таркибига қўшиб олишликни сўрашди. Мурожат қабул қилинди. Қозоғистон ҳудудининг жанубий қисмлари Қўқон ва Хива хонликлари таркибига кирди.
Қозоқ маданияти, иқтисодини ривожланишида қозоқ-рус муносабатлари муҳим аҳамиятга эга. 1860 йилда Қўқон хонлиги қўшинларини енгиб Еттисувнинг барча қисми Россияга қўшиб олинди. Подшо ҳукумати 1867й. Туркистон генерал-губернаторлиги таркибида Еттисув ва Сирдарё вилоятлари, 1868 й. Оренбург генерал-губернаторлиги таркибида Акмолинск ва Семипалатинск вилоятларини ташкил этди.
1917й. ноябр – 1918й. Февралда Қозоғистонда Совет ҳокимияти ўрнатилди. (АЛАШ автономияси)
1920 йилда Қирғиз автоном вилояти, (Қирғиз АССР) 1925 йилда Қозоғистон АССР (РСФСР таркибида) ва 1936 йил 5 декабридан бошлаб Қозоғистон ССР мақомида шаклланган эди. Қозоғистон Республикаси пойтахтлари ролини ҳам турли даврларда турли шаҳарлар ўтадилар. Булар Оренбург (1920-1925йй.), Қизилўрда (1925-1929йй.) ва Алмати (1929-1998йй.). Сўнгги пойтахти этиб Астана (олдинги Ақмўла) шаҳри танланди. 2019 йил 23 март Нур-Султан.
Do'stlaringiz bilan baham: |