V. Ҳакамлар ҳайъати
Ҳакамлар ҳайъати, маънавият ва маърифат бўлими, филиал ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти раиси, филиал мураббийлар кенгаши раиси, филиал хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси, маънавий-маърифий ишлар бўйича факультет декан муовинлари, санъат соҳасига қизиқувчи ўқитувчилар ва ходимлар ҳамда “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловида фаол иштирок этган қатнашчилардан тузилади. Ҳакамлар ҳайъати ҳар мавсум учун бир марта шакллантирилиб, унга 5 киши аъзо қилиб киритилади.
Ҳакамлар ҳайъати аъзоси жамоалар томонидан олдиндан тақдим этилган сценарийда кўзда тутилмаган қўпол ва уятсиз хазилларга йўл қўйилган бўлса, жарима балларини белгилайди ва ҳакамлар ҳайъати раисига тақдим этади. Ҳакамлар ҳайъатининг раиси беллашув сўнгида ушбу жарима балларини инобатга олган ҳолда якуний балларни эълон қилади.
Ҳакамлар ҳайъати ўз фаолияти юзасидан филиал директори ҳузуридаги йиғилишларида ҳисобот бериб боради.
Ҳакамлар ҳайъатининг қарорлари қайта кўриб чиқилмайди ва муҳокама қилинмайди.
VI. Ишчи гуруҳи
Кўрик-танловни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ ишларни амалга ошириш мақсадида филиал ўқитувчиларидан ишчи гуруҳлар ташкил этилади.
Вазифалари:
-кўрик-танловни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ ҳужжатларни юритиш;
-кўрик-танлов ўтадиган жойни аниқлаш, тайёрлаш ва безатишни ташкил этиш;
-кўрик-танлов рекламасини ташкил этиш ва ҳомийларни жалб қилиш;
-жамоалар чиқишлари сценарийсини Бадиий Кенгашга етказиш;
-кўрик-танловни ташкил этиш ва ўтказиш учун талабалар орасидан режиссёр, бошловчи, суратга ва тасвирга олиш учун оператор жалб этиш;
-жамоаларнинг сценарий ва саҳна кўринишларини мухаррир кўригидан ўтказиш; -талабалар орасидан саҳналаштрувчи режиссёр хамда бошловчи билан таъминлаш;
-меҳмонларни, ҳакамларни, хомийларни кўрик-танловга жалб қилиш;
VII. Ғолибларни тақдирлаш
Кўрик-танловнинг финал босқичи якуни бўйича биринчи ўринни эгаллаган жамоа ғолиб сифатида махсус Кубок ва филиалнинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланади. Ғолиб жамоага кейинги мавсумнинг ярим финал ўйинида тўғридан-тўғри иштирок этиш йўлланмаси берилади.
Финалда 2-3-ўринларни қўлга киритган жамоалар ташкилотчилар ҳамда ҳомийларнинг махсус дипломлари ва совғалари билан тақдирланади.
Мавсумда фаол иштирок этган жамоалар ва иштирокчилар филиал Бадиий Кенгаши қарори билан қуйидаги махсус номинациялар бўйича тақдирланади:
-“Энг қувноқ йигит” номинацияси;
-“Энг қувноқ қиз” номинацияси;
-“Ҳозиржавоб жамоа” номинацияси;
Do'stlaringiz bilan baham: |