-
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
Термиз шаҳар халқ таълими бўлими
мудири: ____________ М.Холлиева
2018 йил “____” февралъ
|
Термиз шаҳар Халқ таълими бўлимида “Коррупция иллатига қарши кўрашиши йўлида мавзуси” тўғрисида ўтказилган йиғилиш
БАЁННОМАСИ
2018 йил “___” февралъ -сонли Термиз шаҳри
Раислик қилувчи: - М.Холлиева, мудир
Котиб: - Ш.Расулова
Қатнашувлар:
Бўлимнинг барча аппарат ҳодимлари ҳамда умумий ўрта таълим мактаби директорлари
КУН ТАРТИБИДА:
Термиз шаҳар Халқ таълими бўлими тизимида “Коррупция иллатига қарши кўрашиши йўлида мавзуси” тўғрисида.
(М.Холлиева, Ш.Расулова, Н.Мусаева, Б.Қосимов)
Йиғилишни Термиз шаҳар халқ таълими бўлими мудири М.Холлиева кириш билан қуйидагиларни таъкидлаб ўтди. Коррупция – жаҳондаги ҳар қандай давлатда фуқароларнинг тинчлиги ва ходиржамлиги, демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказувчи, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келувчи, иқтисодий бозор муносабатларига тўсқинлик қиладиган ўта хавфли иллатлардан биридир. Коррупция – бу тараққиёт кушандаси. Шу боис бутун дунёда унга қарши курашилади. Мамлакатимизда ҳам коррупцияга қарши курашишнинг яхлит тизими яратилган. Бу борада Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни муҳим аҳамият касб этади. Мазкур қонунда фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари, қонунуий манфаатларининг устуворлиги, очиқлик ва шаффофлик тамойиллари, давлат ҳамда фуқаролик жамияти ҳамкорлиги, коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар устуворлиги, жавобгарликнинг муқаррарлиги каби принсипларга алоҳида эътибор қаратилган. Каррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастури ишлаб чиқилган. Унга белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш учун Коррупцияга қарши курашиш бўйича шаҳар халқ томонидан комиссияси ташкил этиш чоралари кўриш кераклиги ҳақида таъкидлаб ўтди.
Термиз шаҳар ҳалқ таълими бўлими мудир ўринбосари С.Тўраев ўз сўзида, Ўзбекистон ўзи танлаган тараққиёт йўлидан дадил одимлаяпти. Миллий манфаатларимизни инобатга олган ҳолда олиб борилаётган изчил ташки сиёсат давлатимизнинг жахон хамжамияти томонидан эътироф этилишини, халкаро майдонда обру- эътиборини ортиб боришини таъминлаяпти.
Шу билан бирга, нафакат республикамиз, балки ер юзидаги барча мамлакатлар тараккиётига салбий таъсир этаётган, хаммани бирдек ташвишга солаётган муаммолар мавжудки, улардан бири коррупциядир. Коррупция лотинча сўз бўлиб, «Порага сотилиш, айниш» деган маъноларни англатади. Яъни коррупция-сиёсат ва давлат бошкаруви сохасидаги ижтимоий хавфли ҳодиса, давлат функцияларини бажариш ваколатига эга бўлган ёки уларга тенглаштирилган шахсларнинг ноқонуний тарзда моддий ва бошқа бойликлар, имтиёзларни олишда ўз мақоми ва у билан боғлик имкониятлардан фойдаланиши, шунингдек, бу бойлик ва имтиёзларни жисмоний ёки юридик шахслар қонунга хилоф равишда эгаллашига имкон беришидир. Коррупция ва порахўрлик давлатни ич-ичидан емириши жахондаги баъзи давлатлар тажрибасидан яхши маълум. Хисоб-китобларга кура айни дамда дунёда кўплаб жиноятларга сабаб бўлаётган нафс балоси, яъни коррупция ва порахўрлик натижасида йилига бир триллион доллардан ортик маблағ ўзлаштириларкан. Бу зарар хисобланганда, ўзга мулк, пулни ўзлаштириш ва бунга тегишли бошқа жиноий харакатлар инобатга олинмагани коррупция муаммолари билан шуғулланувчи «Transparency international» ташкилотнинг маълумотларида таъкидланган. Шу боис коррупция ва порахурлик хеч иккиланмай «Тараққиёт кушандаси» деб аташ мумкин. Хатто Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) ҳам бу иллатларни энг глобал муаммолардан бири сифатида эътироф этиб, уларга қарши курашиш масалаларига жиддий эътибор қаратиб келмоқда. Хусусан, БМТнинг 2003 йил 31 октябрда қабул килинган Коррупцияга карши конвенцияси халкаро-хукукий хужжат бўлиб, унинг лойихаси икки йил давомида 130 дан ортик давлат иштирокида мухокама этилган эди. Унда коррупцияга карши халкаро ва миллий кураш амалиётини йўлга қўйиш ҳамда уларни амалга ошириш механизмлари белгилаб берилган. Ўзбекистон ушбу конвенцияга 2008 йил 7 июлда кушилган деб таъкидлаб ўтди.
Юқоридаги айтиб ўтилган сўзлардан келиб чиқиб йиғилиш
Do'stlaringiz bilan baham: |