КУН ТАРТИБИДА:
Термиз шаҳар Халқ таълими бўлими тизимида “Коррупцияга қарши курашиш мавзуси” тўғрисида.
(М.Холлиева, Ш.Расулова, Н.Мусаева, Б.Қосимов)
Йиғилишни Термиз шаҳар халқ таълими бўлими мудири М.Холлиева кириш билан қуйидагиларни таъкидлаб ўтди. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хафсизликка тахдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари» асарида коррупция ва порахурлик хакида тухталиб, шундай деган эди: «...жиноятчилик ва коррупциянинг авж олиши давлатнинг конституциявий асосларини емиради, фукароларнинг хукук ва эркинлинликлари жиддий тарзда бузилишига олиб келади. «Конунлар ва фармонларни кабул килишдан максад уларни четлаб утишдир» деган мутлако ярамас коида жамиятнинг энг оддий хукукий тартибот ва жамоат тартибини саклаб туриш кобилиятидан махрум булишига олиб боради». Ушбу фикрлардан куриниб турибдики, хар кандай холатда хам коррупциядан бевосита жамият азият чекади.
Шунинг учун хам Ўзбекистонда мазкур иллатнинг сабабларини аниқлаш ва бартараф этиш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилаяпти, ушбу тоифадаги жиноятчиларга нисбатан қатъий чоралар кўрилмоқда. Давлат хизматчилари ва мансабдор шахсларнинг коррупция домига тушиб қолмасликларини таъминлаш, уларнинг бебошлигига йўл куймаслик максадида хукуматимиз томонидан узоқ муддатли чора-тадбирлар дастурлари ишлаб чикилган бўлиб, уларнинг ижроси доимий назорат қилинмоқда.
Маълумки 2014 йил 14 майда Президентимиз томонидан «Ўзбекистон Республикасининг айрим конун хужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим конун хужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қонун имзоланганлиги. Албатта, бу конунни мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш борасида ташлаган дадил ққадамлардан бири сифатида бахолаш мумкин. Ушбу қонунга мувофиқ Жиноят кодексининг 211 - ва 212- моддаларига ўзгартиш ва қўшимча киритилди. Масалан, 211-модданинг 3-кисмига киритилган кушимчага биноан «Башарти, шахсга нисбатан пора сураб товламачилик килинган бўлса ва ушбу шахс жиноий харакатлар содир этилганидан кейин бу хақда ўттиз сутка мобайнида ўз ихтиёри билан арз қилса, чин кунгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берган бўлса, у жавобгарликдан озод этилади». Шунингдек, 212-модданинг
З-кисмига киритилган қўшимчага асосан «Башарти, пора олиш-беришда воситачилик қилган шахс жиноий харакатларни содир этганидан кейин бу ҳақда ўттиз сутка мобайнида ўз ихтиёри билан арз қилса, чин кунгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берган бўлса, жавобгарликдан озод қилинади». Яъни, пора берган ва пора олиш-беришда воситачилик қилган шахснинг ўз айбига иқрор бўлиб хабар бериши ушбу оғир жиноятнинг пайини қирқишга хизмат қилади деб таъкидлаб ўтди.
Бир сўз билан айтганда, айни пайтда мамлакатимизда жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашишнинг барча ҳуқуқий асослари яратилган. Фақат бу жараёнда юртдошларимиздан хушёрлик ва маъсулият талаб этилади, холос. Шундагина мамлакатимиз бунданда тараққий этиб, одамларимизнинг турмуши фаровонлашиб бораверади деб таъкидлаб ўтди.
Юқоридаги айтиб ўтилган сўзлардан келиб чиқиб йиғилиш
Do'stlaringiz bilan baham: |