Ватан ҳимоячилари огох ва ҳушёр бўлиши учун нималар қилиш лозим?
Авволо, ён атрофимиздаги воқеаларга бефарқ бўлмаслик керак. Дунёда,
ён атрофимизда нималар бўляпти? Уруш ва қуролли можороларга сабаб нима?
Такидлаш жоизки, бизнинг яқин ва олис ён атрофимизда вужудга келаётган вазият ҳалқаро ҳавфсизлик ва барқарорликка тахдидларнинг кўлами кенгайиб бораётганини яни пайдо тбўлаётган қарама қаршиликларни ҳал қилишда куч ишлатишга зўр бериш устунлик қилаётгани, хом ашё ресурслари ва коммуникатсиялари устидан назорат қилиш бўйича гео сиёсий рақобатнинг ошгани, ядро технологиялари ва оммовий қирғин қуролларининг тарқалиши, ҳалқаро терроризм ва экстремизмнинг кенг тарқалаётган экспансиясининг фаоллашуви, миллатлараро ва конфенсиялараро можороларнинг кучаяётганини кўрсатади.
Биз огоҳ бўлишимиз, сабоқ олишимиз керак бўлган қандай қуролли тўқнашув
ва можоролар бугун дунёда кечмоқда?
Масалан, биринчидан Украинада Россия армияси билан икки ойдан зиёд давом этаётган ҳарбий тўқнашувлар ва уруш атрофидаги воқеа-ҳодисалар бугунги дунёнинг ҳарбий-сиёсий вазиятига кескин таъсир этаётган омиллардан бўлиб хизмат қилмоқда.
БМТ маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 24 февралидан 1 майига қадар БМТ Украинадаги тинч аҳоли вакиллари орасида 6469 нафар қурбонларни рўйхатга олган: асосан авиазарбалар ва ўт очишлар натижасида 3153 киши ўлдирилган (226 нафари болалар), 3316 киши яраланган (319 нафари болалар). Реал йўқотишлар каррасига кўпроқ.
Украинада уруш бошланганидан буён 5,5 миллион қочоқлар қўшни давлатларга чиқиб кетган. Сўнгги икки кунда уларнинг сони 70 мингга кўпайган, деб хабар беради БМТнинг қочқинлар бўйича олий комиссари бошқармаси.
“Махсус ҳарбий операция бошланганидан буён жами 146 та самолёт, 112 та вертолёт, 696 та учувчисиз аппаратлар, 286 та зенит-ракета мажмуаси, 2 783 та танк
ва бошқа зирҳли жанговар техникалар, 316 та ракеталар, 1255 та дала артиллерия ва миномётлари ва 2590 дона махсус ҳарбий техника йўқ қилинган.
Россия икки ойдан сал кўпроқ вақт олдин бостириб кирганидан бери урушда камида 10 минг рус аскари ҳалок бўлган.
Шу кунгача Россия расмийлари можарони “деназификация”дан иборат дейди
9 майдан кейин уруш эълон қилинади деяпти (нацистик ғоялардан онгни бутунлай тозалаш) “махсус ҳарбий операция” эканини таъкидламоқда.
Шунингдек, Европа, АҚШ ва бошқа давлатлардан Россияга ёғдирилаётган санкциялар ёмғири натижасида МО давлатларининг Россия орқали амалга ошириладиган 80 фоиз экспорт-импорт операцияларининг чекланишига олиб келмоқда.
Ўзларини ислом давлати деб эълон қилган жангариларнинг террорчиларнинг Сурия ва Ироқдаги хунрезликлари, Исроил ва Фаластин ўртасидаги муносабатлар кескинлашаётганлиги, Жанубий Суданда кечган можоролар, Хитой ва Тайланд ўртасидаги можоролардан хулоса чиқаришимиз даркор.
Иккинчидан. Онгимизни эгаллаш ва бизга ёд бўлган турли ғояларни сингдириш мақсадида интилаётган бузғунчи кучлар томонидан бўлаётган ғолявий ва психологик хуружларнинг кучайиб бораётганини тушунишимиз ва чуқур англаб олишимиз учун ҳам огохлик ва ҳушёрлик зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |