Малака билан боғлик талаблар: Фан номзоди, магистр ёки камида бакалавр илмий даражаси, илмий ишлари, илмий ва ташкилий ишлар бўйича камида 3 йиллик тажрибасига эга бўлиши лозим.
КАТТА ИЛМИЙ ХОДИМ
Хизмат вазифалари: Музейнинг йўналиши билан боғлиқ мустақил мавзу устида тадқиқот олиб боради. Мавзу бўйича илмий ахборотларни йиғиш ва ўрганишни ташкил этади.
Илмий маълумотлар, тажриба ва кузатишлар натижаларини назарий жиҳатдан умумлаштиради ва тахлил қилади.
Музей фондини янги материаллар билан бойитади, уларни каталоглаштириш, тизимлаш ва ўрганишда иштирок этади.
Музей мавзусига оид янги тарихий материаллар, ашёлар топиш ва фондни бойитиш мақсадида вилоятлар ва хорижий мамлакатларга илмий экспедицияларга боради.
Қатағон даври тарихи ҳамда қатағон қурбонларининг ҳаёти, фаолияти, фожеали тақдири билан боғлиқ янги фактларни аниқлаш мақсадида Республика ва хориждаги турли архивлар, кутубхоналар, турдош музейларнинг фондларида илмий тадқиқотлар олиб боради.
Музей ашёларига имлий паспорт ёзади.
Янги экспозиция ва кўргазмаларни лойиҳалаштиради ва яратишда, экспозицияларнинг илмий концепцияси, тематик режасини ишлаб чиқишда иштирок этади. Дизайнер-рассом билан ҳамкорликда экспозицияларни қуришда қатнашади.
Музей ходимларига, воиз-экскурсоводларга музей мавзуси билан боғлиқ янги маълумотларни етказиб беради, илмий-маърифий фаолият бўйича услубий ҳужжатлар ишлаб чиқишда кўмаклашади.
Илмий-тадқиқот мавзуси бўйича монографиялар, илмий мақолалар тайёрлайди.
Музейда ўтказилган конференцияларда, тадбирлар, кўргазмалар ва анжуманларда фаол қатнашади.
Мактаб ўқувчилари, талабалар ва турли ташкилот ходимларига мавзули экскурсиялар матнларини тайёрлаш ва уларни ўтказишда қатнашиш.
Оммавий ахборот воситаларида экспозиция мавзусидан келиб чиққан ҳолда музей фаолиятини тарғиб қилишда иштирок этиш.
Билиши лозим: Музейга тегишли илм, фан ва техника сохасининг илмий муаммолари, йўналишлари, республика ва хорижий мамлакатларда фаннинг мазкур масалалар бўйича қўлга киритилган натижаларни; музей раҳбарияти томонидан топширилган талабномаларни, фармойиш ва буйруқларни, давлат тилини. Камида битта чет тилини. Араб алифбосига асосланган эски ўзбек тилидаги тарихий матнларни. Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси ва ёнғинга қарши химоя қоида ва меъёрларини. Замонавий техник воситалардан (компьютер, факс ва бошқалар) фойдаланишни.
Do'stlaringiz bilan baham: |