АСОСИЙ ҚИСМ
Тилшунослик методологияси. Тилшуносликда эмпирик ва назарий босқичлар. Умумий ва хусусий методлар. Лингвогенетик тадқиқот методлари (қиёсий, қиёсий-тарихий, трансформацион). Ареал тадқиқот методлари (қиёсий, қиёсий-тарихий, картографик, статистик). Типологик тадқиқ методлари. Дистрибутив метод. Экспериментал таҳлил методи. Структурал таҳлил методи. Компонент таҳлил методи.
Тилшунослик тарихи
Тилшуносликнинг шаклланиши ва тараққиёт босқичлари.
Қадимги тилшунослик. Қадимги ҳинд тилшунослиги. Қадимги араб тилшунослиги. Қадимги грек тилшунослиги. Қадимги лотин ва хитой тилшунослиги. Қадимги Рим тилшунослиги.
Ўрта асрлар тилшунослиги. Маҳмуд Кошғарий ва унинг лисоний қарашлари. Ўрта аср тилшуносларининг назарий қарашлари. Ўрта аср тилшунослари қарашларининг бугунги кун тилшунослик муаммоларига муносабати.
Алишер Навоий - чоғиштирма тилшунослик асосчиси сифатида. «Пор-Рояль» грамматикаси (К.Лансло ва А.Арно).
XIX ва ХХ аср тилшунослиги. Қиёсий-тарихий тилшуносликнинг вужудга келиши.
Тилшунослик мактаблари. Тилшунослик мактаблари таълимотларининг асосий моҳияти. Ф. Бопп, А.Шлейхер, В.Гумбольдт, Р.Раск, А.Востоков қарашлари. «Ёш грамматикачилар» мактаби (Бругман, Пауль).
Ф.де Соссюр таълимоти ва структурализм. Ф.де Соссюрнинг «Умумий тилшунослик курси» асари ва унинг тилшунослик тараққиётида тутган ўрни.
Прага лингвистик мактаби (функционал тилшунослик). Н.Трубецкойнинг фонологиянинг шаклланишидаги ўрни. Глоссематика (Дания) мактаби таълимоти. Америка дескриптив лингвистикаси. Москва тилшунослик мактаби. Қозон тилшунослик мактаби (И.Бодуэн де Куртенэ).
Копенгаген мактаби: Л. Ельмслев, Х. Ульдалл. Меъёрнинг инкор этилиши, узус ва нутқ фаолияти (акти)нинг абсолютлаштирилиши. Неолингвистика. Тил ва нутқ. Синхрония ва диахрония.
Ўзбек тилшунослик мактаби.
Тил ва жамият
Социолингвистика – тил ва жамият муносабатларини ўрганувчи соҳа сифатида. Тилнинг ижтимоий табиати. Мулоқот эҳтиёжи ва тил. Тил тараққиётининг жамият тараққиёти билан боғлиқлиги. Тилнинг ижтимоий дифференциацияси. Тиллар интеграцияси. Тилнинг коммуникатив, эмоционал-экспрессив, аккумулятив функциялари. Ёзув ва саводхонлик муаммолари.
Тилнинг ижтимоий кўринишлари. Қадимий тиллар. Меъёрлаштирилган ва маҳаллий тиллар. Адабий тил ва шевалар. Креол ва пижин тиллари. Тилларнинг чатишуви масаласи. Миллатлараро тиллар. Xалқаро тиллар. Сунъий тил. Эсперанто.
Тилнинг шаклланиши ва ривожланиши. Тилнинг пайдо бўлиши ҳақидаги илмий қарашлар ва назариялар.
Жаҳон халқлари тиллари тавсифи ва таснифи. Тилларнинг типологик таснифи. Тил типлари ҳақида маълумот. Тил типларининг асосий белгилари. Морфологик шаклларнинг хилма-хиллиги. Тилларнинг морфологик типологияси.
Морфологик тасниф. Изолятив (ажратувчи) тиллар. Инкорпоратив (полисинтетик) тиллар.
Генеологик тасниф. Aгглютинатив тиллар. Флектив тиллар. Қардош ва қардош бўлмаган тиллар ўртасидаги муносабат.
Тил ва тафаккур
Тил ва тафаккурнинг боғлиқлиги. Тил фикр ифодаси ва фикр манбаи сифатида. Фикрнинг шаклланишида тилнинг ўрни. Тил бирликлари ва мантиқий тушунчаларнинг ўзаро муносабати. Психолингвистика.
Do'stlaringiz bilan baham: |