«ТАСДИКЛАЙМАН»
"Ўзбекистон почтаси" ОАЖ
Жиззах филиали директори
__________ И.Шералиев
"Ўзбекистон почтаси" ОАЖ Жиззах филиали ҳамда туман, шахар почта алоқа тармоги хазиначисининг (кассирнинг) лавозим йўриқномаси.
Хизмат вазифалари: Хазина (касса) қоидаларига тўла риоя қилган холда пул маблагларини қабул қилиш, хисобини юритиш, тарқатиш хамда пул маблаглари ва қимматли қоғозларнинг тўлиқ ва сифатли сақланишини таъминлайди. Давлат банкидан пенсия маблаглари, ходимларнинг ойлик маошлари, моддий рагбатлантириш, хизмат сафари харажатлари ёки бошқа мақсадлар учун белгиланган тартибда пул маблагини қабул қилиб олади. Кирим ва чиқим ордерлари орқали касса китобини юритади, касса китоби билан хақиқий пул қолдиқларини солиштиради ва касса хисоботини тайёрлайди. Бошлиқ ва бош ҳисобчи имзосисиз пул маблагини тарқатмайди.
Билиши шарт: Низом, йуриқнома, тегишли меъёрий ва молиявий хужжатлар асосида касса операцияларини амалга оширишда, иш жараёнида қулланиладиган меъёрий хужжатлар – касса формаси, банк хужжатлари, қабул қоидалари, пул маблагларини қабул қилиш, тарқатиш қоидалари, кирим ва чиқим ордерларини хужжатлаштириш ишларини, давлат банки томонидан белгиланган касса қолдиги лимитини, касса китобини қоидали юритишни, касса хисоботини тайёралаш ва топширишни, ички мехнат тартиби қоидаларини, мехнат қонунларини, ишни илмий ташкил қилишни, техника хавфсизлиги ва мехнатни мухофаза қилиш қоидаларини, санитария ва гигиена, ёнгинга қарши курашиш қоидалдарини билиши шарт.
Малака талаби: Хазиначи (кассир) олий ёки хеч бўлмаганда ўрта махсус маълумотга хамда камида шундай касбда 1 йил ишлаган, судланмаган, компьютерни билиши лозим.
Эслатма: «Иш берувчи» ва «Ходим» - хазиначи (кассир) ўртасида алохида моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома имзоланиши шарт,, лозим бўлса, маълум холатлар содир этилгудек вазиятларда уларнинг тўловини уддалайдиган кафолатлар билиши шарт.
Ушбу лавозим йўриқномаси Ўзбекистон Республикасининг «Почта алоқаси тўғрисидаги» қонуни, Мехнат қонуни, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 2003 йил 3 июндаги 151-сон буйруги билан тасдиқланган, Республика Адлия Вазирлиги томонидан 2003 йил 16 июлда 1256-сон билан руйхатга олинган «Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидалари», Агентликнинг 2002 йил 21 октябрдаги 127–сон буйруги билан амалга жорий қилинган «Почта қоидалари» ва сохага тегишли бошқа меъёрий хужжатлар асосида ишлаб чиқилган.
Лавозим йўриқномасига почта хизмати сохасида бўладиган ўзгаришлар муносабати
билан қўшимчалар киритилиши мумкин.
Тайёрлади:
Танишдим
Do'stlaringiz bilan baham: |