«ТАСДИКЛАЙМАН»
«Ўзбекистон почтаси» ОАЖ
Жиззах филиали директори
___________ И.Шералиев
«Ўзбекистон почтаси» ОАЖ Жиззах филиали пенсия тўловини назорат қилувчи йўриқчиининг лавозим йўриқномаси
Асосий хизмат вазифалари ва мажбуриятлари.
Пенсия йўриқчиси пенсия тўлов хужжатларини туман, шахар ижтимоий таъминот бўлимларидан қабул қилишда қуйидагиларни текшириши шарт:
а) тўлов хужжатларида масъул шахсларнинг имзоларини мавжудлиги;
б) тўлов хужжатларини тўғри расмийлаштирилганлиги ҳамда ижтимоий таъминот бўлимлари муҳри қўйилганлиги;
в) илова руйхатларида кўрсатилган хужжатлар тўлиқ мавжудлигини.
Кабул қилинган илова руйхатларининг бир нусхасини махсус очилган папкаларда ой ва кун тартибида тикилган холда сақланишини ташкил қилади.
Кабул килинган тўлов хужжатларини махсус очилган «назорат журнали»га хар бир алоқа бўлими буйича пенсионер сони, суммаси, ўтган давр учун тўланадиган пенсионерлар сони, суммалари компенсация тўловини олувчилар сони, суммалари, дафн пули ва суюнчи пули олувчилар сони ва суммалари алохида кўрсатилган ҳолда қайд қилиш ҳамда берилган пенсиялар, нафақалар тўлови талабномалари билан солиштириш, ортиқча тўлов хужжати тақдим қилинган бўлса, бу ҳақда бошлиқ ёки бошлиқ ўринбосарига ёзма билдирги беришлари шарт.
Шундан сўнг пенсия тўловини назорат қилувчи йўриқчи 3 нусхадаги реестр ҳисоботларини ҳамда тўлов рўйхатларини қабул қилинган куннинг эртасидан кечиктирмай 11-шакл реестрларига ёзиб, алоқа бўлимларига жўнатилишини таъминлайди.
Пенсия тўловини назорат қилувчи йўриқчи алоқа бўлимларидан тўланган пенсиялар буйича беш кунлик ва ой охирида тўлиқ тўлов руйхатлари буйича исоботларни қабул қилгандан сўнг ҳар бир алоқа бўлими буйича ташкил қилинган «намуна имзо»лар дафтаридаги имзолар билан тўланган пенсия ҳисоботларидаги имзолар мос келишини текширади. Агарда имзолар ўртасида тафовут аниқланса, хисоботда кўрсатилган ўша нафақахўрлар билан сўровнома ўтказиб, натижалари буйича далолатнома тузади хамда почта алоқа тармоғи бошлигига ёзма маълумот беради.
Пенсия тўловини назорат қилувчи йўриқчи беш кунлик пенсия хисоботларини кундалик 130 – шакл хисоботда тўланган пенсия ва нафақа суммаси билан ва шу беш кунликда алоқа бўлимига юборилагн мадат пули суммаси билан солиштириб текшириши шарт. Агарда юборилган мадат пули суммаси хамда тўланган пенсия суммаларида фарқ аниқланса, почта алоқа тармоги бошлиги ёки унинг ўринбосари номига билдирги ёзади. Шунингдек, пенсия тўловини назорат қилувчи оператор томонидан тўланган пенсия ҳисоботлари буйича қуйидагилар текширилади:
а) ҳисобот реестрининг тўғри тузилиши ва унга мувофиқ талонларнинг мавжудлиги;
б) ҳар бир талоннинг тўғри тўлдирилганлиги ва ҳар бир талон буйича тўланган ва тўланмаган пенсия ва нафақалар сони, суммаси тўғри ҳисоблаб саналганлиги;
в) ҳисобот реестрида кўрсатилган тўланмаган пенсия ва нафақа пулини талон буйича тўланмаган пенсиялар сони ва суммасига тўғри келиши;
г) пенсия тўловини назорат қилувчи йўриқчи ўзларига беркитилган алоқа бўлимлари буйича ҳар бир тўлов рўйхатини текшириб бўлгандан сўнг ҳисобот реестрларига имзосини қўйиб текширилганлигини ва тўғрилигини тасдиқлаши шарт.
Агарда хар ой якуни буйича пенсия ва нафақалар тўлови ҳисоботида алоқа бўлимларининг бирортасида камчилик ва камомад ёки ўзлаштириш холатлари аниқланган тақдирда пенсия тўловини назорат қилувчи йуриқчи бу ҳақда алоқа тармоги бошлигига текшириш хулосаси буйича ёзма маълумот бериши керак. Чунки, тўланган пенсия ва нафақа ҳисоботларини пенсия тўловини назорат қилиш буйича йўриқчилар томонидан текширилиб, туман, шаҳар ижтимоий таъминот бўлимларига тақдим этилганидан кейин ижтимоий таъминот бўлими ходимлари ёки бошқа текширувчи органлар томонидан аниқланган барча камчиликлар ва камомад, ўзлаштириш холатлари учун ўша алоқа бўлими бошлиги билан бир қаторда хисоботни текширган пенсия тўловини назорат қилувчи йўриқчи хам жавобгар ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |