Эслатма: Филиал директори ўз хизмат жойида бўлмаган вақтларда унинг кабинетини рухсатсиз очиш қатъиян тақиқланади.
Малака талаби: Ўрта ёки ўрта махсус маълумотли камида бир йиллик иш стажига эга, компьютерда ишлашни билиши керак.
«Тасдиқлайман»
«Ўзбекистон почтаси» ОАЖ
Жиззах филиали директори
_________ И.Шералиев
«Ўзбекистон почтаси» ОАЖ Жиззах филиали туман, шаҳар почта алоқа тармоқлари пул ўтказмалари оператори лавозим йуриқномаси
Умумий қоида
Пул ўтказмалари назоратчиси ушбу лавозимга «Ўзбекистон почтаси» ОАЖ Жиззах филиали туман, шаҳар почта алоқа тармоқлари бошлиқлари томонидан белгиланган қонунлар асосида қабул қилинади.
Шунингдек пул ўтказмалари назоратчиси ўз лавозимидан «Ўзбекистон почтаси» ОАЖ Жиззах филиали туман, шаҳар почта алока тармоқлари бошлиқлари томонидан қонунлар асосида озод қилинади.
Ихтисослиги бўйича талаблар: Олий маълумотли, ўрта махсус ёки ўрта маълумотга эга бўлиши керак. Почта хизмати соҳасида иш стажига эга бўлиши лозим.
Пул ўтказмалари назоратчиси туман, шаҳар почта алоқа тармоқлари бошлиқларига, шунингдек ИЧТЖ муҳандисига бўйсунади.
Пул ўткзмалари назоратчиси иш фаолиятини Ўзбекистон Почта ва телекоммуникациялар агентлиги, «Ўзбекистон почтаси» ОАЖ Жиззах филиали буйруқлари, фармойишлари Почта қоидалари, йўриқнома ва кўрсатмалар, шунингдек барча меъёрий ҳужжатлар, уларни тўғри қўлланилиши асосида амалга оширади.
Вазифалари.
2.1 Пул ўтказмалари назоратчиси алоқа бўлимларидан қабул қилинган ва тўланган пул ўтказмалари ҳисоботларини талаб қилиб олади ва уларни назоратдан ўтказиб компьютер дастурида механизациялаштирилмаган алоқа бўлимлари учун ҳисоботни тайёрлайди. Тайёрланган ҳисоботларга асосан шакл-57 ҳисобот ва унга илова қилинадиган ҳисоботларни тайёрлайди. Ҳисоботларни тармоқ ҳисобхонаси билан солиштирган ҳолда модем ёки электрон почта орқали Жиззах филиали ПАТЭБ-га жўнатади. Пул ўтказмаларининг алоқа бўлимлари картотекаларидаги қолдиқлари текшириб чиқилганлиги тўғрисида ўтказилагн текширувлар тасдиғи бўйича тузилган далолатномани тақдим этади;
2.2 Ҳисоботлар Жиззах филиали ПАТЭБ-га тақдим этилганидан сўнг белгиланган муддатларда «Ўзбекистон почтаси» ПЖА ва НТҚМарказига бирламчи ҳужжатларни ҳисоботга илова қилиб ўрнатилган тартибда жўнатади;
2.3 Келаётган ва кетаётган пул ўтказмаларини марказлаштирилган ҳолда назоратини олиб боради. Пул ўтказмаларини ортиқча тўланиши ёки кам тўланиши ҳолатларини олдини олиш учун керакли чоралар ишлаб чиқади. Ҳар бир алоқа бўлими учун алоҳида китобларда келаётган ва кетаётган пул ўтказмаларини қайд этиб боради;
2.4 Алоқа бўлимларида қабул қилинган пул ўтказмалари белгиланган муддатларда ишлов берилиши, тайёрланиши ва манзилларга жўнатиши устидан назорат олиб боради. Келаётган пул ўтказмаларини белгиланган муддатларда тўлови амалга оширилиши устидан назорат олиб боради;
2.5 Марказий почта зали почта алоқаси оператори иш фаолиятлари устидан назорат қилиб боради. Улар томонидан тақдим этилаётган шакл МС- 42 хазина маълумотномалари ва ундан илова қилинаётган бирламчи ҳужжатларнинг ҳаққонийлигини солиштириб боради. Барча ҳужжатлар солиштириб бўлганидан қабул қилган пул ўтказмалари шакл- 112, 114 иш қоғозларини текшиирб чиқиб уларга назорат- гералдьли мухр босиб беради. Келаётган пул ўтказмаларини текшириб чиқиб тўловга рухсат берилганлиги ҳақида иш қоғозининг тегишли қисмида имзо қўяди;
2.7 Почта алоқаси операторлари ва алоқа бўлимлари бошлиқлари рўйхатга олинадиган почта жўнатмаларини қабул қилишда тарифларни тўғри қўллашлари устидан доимий назорат олиб боради. Хар ой якуни бўйича барча иш жойларида тарифларни тўғри қўлланилиши бўйича текширув ўтказиб аниқлаган кам ҳақ олиш ёки кўп ҳақ олиш ҳолатлари бўйича керакли чоралар кўради ва бу тўғрида тармоқ бошлиғига ёзма ахборот тақдим этади;
Do'stlaringiz bilan baham: |