Малака талаби: Ўрта – махсус маълумотга эга бўлиб, камида 1 йил алоқа ёки молиявий муносабатлар билан боғлиқ соҳада ишлаган бўлиши, судланмаган, компьютерни билиши шарт.
Эслатма: Ушбу лавозим йўриқномаси Ўзбекистон Республикасининг «Почта алоқаси тўғрисидаги» қонуни, Меҳнат қонуни, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 2003 йил 3 июндаги 151-сон буйруги билан тасдиқланган, Республика Адлия Вазирлиги томонидан 2003 йил 16 июлда №1256- сон билан руйхатга олинган «Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидалар ҳамда 1995 йил 30 авгусда 165–сон билан руйхатга олинган «Почта алоқаси корхоналарида пенсия ва нафақаларни тўлашга доир қўлланма», Агентликнинг 2002 йил 21 октябрдаги 127 – сон буйруги билан амалга жорий қилинган «Почта қоидалари» ҳамда ва соҳага тегишли бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида ишлаб чиқкилган.
Лавозим йўриқномасига почта хизмати сохасида бўладиган ўзгаришлар муносабати билан қўшимчалар киритилиши мумкин.
Тайёрлади:
Танишдим
«ТАСДИКЛАЙМАН»
«Ўзбекистон почтаси» ОАЖ
Жиззах филиали директори
____________И.Шералиев
«Узбекистон почтаси» ОАЖ Жиззах филиали фаррошларининг хизмат вазифалари.
Филиал фарроши хар куни куйидаги вазифаларни бажариши ва билиши лозим:
- Бинодаги узига бириктирилган иш хоналарини, заллар, коридорлар, зинапоялар, умумий хожатхоналарни тозалаш;
- Барча жойларнинг чангларини артиш, деворлар, шифт, пол, дераза ромлари ва ойналари: эшик ички-сиртки томони, шкафлар, парда ва стол-стуллар ёпинғичларини, гилам ва бошка жихозларни ювиб тозалаш:
- Қул ювиш хоналари раковиналарини тозалаш ва дезинфекциялаб бориш;
- Хожатхонани – бундаги унитаз, ахлат идиши (урня)ни тозалаш ва дезинфекция воситаси билан дезинфекция килиб бориш;
- Ахлатларни йигиб белгиланган жойга элтиб ташлаш;
- Маъмурий бинода санитария – гигиена коидаларига риоя килиш, тозаликни саклаш;
- Ички мехнат тартиби коидаларига риоя килиш;
- Тозалик буйича тузилган комиссия аъзолари томонидан берилган топширикларни огишмай бажариш;
- Маъмурият томонидан ташкил килинган шанбалик ва бошка ободончилик ишларида мунтазам иштирок этиш;
- Тозалаш, йигиштириш буюм – жихозларидан фойдаланиш коидаларига риоя килиш тартибини билиш;
- Дезинфекция воситаларининг таркибини ва уларни куллаш тартибини билиш;
- Иш куни хафтасига олти кунлик эканлигини билиши, хамда шанбалик ва жамоат ишларида иштирок этиши шарт.
Изох: Лавозим вазифаларини бажаришга совукконлик билан караш рахбарият томонидан берилган топширикларни бажармаслик холатлари учун ходимга нисбатан ишдан озод килишгача интизомий жазо кулланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |