«ТАСДИКЛАЙМАН»
«Ўзбекистон почтаси» ОАЖ
Жиззах филиали директори
___________И.Шералиев
"Ўзбекистон почтаси" ОАЖ Жиззах филиали туман, шаҳар почта алоқаси тармогидаги эксплуатация масалалари бўйича муҳандиснинг лавозим йўриқномаси
Асосий хизмат вазифалари:
Юқори ташкилотлардан келган ва почта алоқа тармогидан чиқаётган хатларини рўйхатга олиш ва ижросини назорат қилиши;
Почта алоқа тармогиида қаттиқ назоратда турувчи (ф-1, ф-3, ф-5, ф-47, мт-2) квитанция дафтарларини рўйхат асосида қайд қилишни амалга ошириши;
Почта алоқа тармоги алоқа бўлимларида қабул қилинадиган хамда тўланадиган пул жўнатмаларининг назоратини юритиш ва ишлаб чиқилган программа асосида компьютерда ҳисоботини юритиши, филиалга тақдим этиши;
Хар чоракда филиалга 16-алоқа (мурожаатлар), 15-алоқа (сифат) статистик хисоботларини белгиланган муддатда тақдим этиши;
Йил якуни буйича 21-алоқа (почта) ва 18-алоқа (корхоналар) статистик хисоботларини белгиланган муддатда филиалга тақдим этиши;
Тасдиқланган режага асосан алоқа бўлимларида ўтказиладиган хужжатли ва тўсатдан текширишларда бевосита иштирок этиши;
Жойларда хатларни назорат муддатларида жўнатилиши ва етказиб берилиши, шунингдек хатларга сифатли ишлов берилиши ва тарифларни тўғри қўлланилишини таъминлаш;
Почта тўлов белгилари (Марка) хисоботини ишлаб чиқиш ва хар чорак якунида филиалга тақдим этиши;
Хатларни почта қуттиларидан олиш жадвалларини ишлаб чиқиши ва назорат қилиши;
Ходимларнинг меҳнат таътилига чиқиш жадвалини ишлаб чиқиши, ижросини назоратга олиши, ходимларнинг иш куни табелини тайёрлаши хамда филиалга белгиланган муддатда тақдим этиши;
Ходимларга тегишли хужжатларни тайёрлаши ва тегишли тартибда филиалга ўз вақтида тақдим этиши;
Рахбарият томонидан бериладиган қўшимча хизматга оид топшириқларни бажариши лозим.
Малака талаби: Ўрта махсус маълумотга эга бўлиб, камида бир йил алоқа сохасида ёки молиявий муносабатлар билан боглиқ сохада ишлаган бўлиши, компьютерни билиши шарт.
Эслатма: Ушбу лавозим йўриқномаси Ўзбекистон Республикасининг «Почта алоқаси тўгрисидаги» қонуни, Мехнат қонуни, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 2003 йил 3 июндаги 151-сон буйруги билан тасдиқланган, Республика Адлия Вазирлиги томонидан 2003 йил 16 июлда № 1256- сон билан рўйхатга олинган «Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидалари», Агентликнинг 2002 йил 21 октябрдаги 127–сон буйруги билан амалга жорий қилинган «Почта қоидалари» ва сохага тегишли бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилган.
Лавозим йўриқномасига почта хизмати соҳасида бўладиган ўзгаришлар муносабати билан қўшимчалар киритилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |