Tarqatma material


Даволаш ўсишни стимуловчи гормонлар (гипофизни олдинги булагидаги соматотропин) берилади. Элерс-Данлос синдроми



Download 106 Kb.
bet5/7
Sana20.04.2022
Hajmi106 Kb.
#567195
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
4-mavzu

Даволаш ўсишни стимуловчи гормонлар (гипофизни олдинги булагидаги соматотропин) берилади.
Элерс-Данлос синдроми.
Замонавий тушунчалар кўра ушбу касаллик коллагенопатияларга киради. Коллаген - бу бириктирувчи тўқиманинг экстрахужайрали матрикснинг структурали оқсили. Тери, пайлар, суяк ва тоғай тўқималари, хамма паренхиматоз аъзоларнинг, базал мембрана, қон томирлар ва ичак деворчаларининг экстрахужайрали матрикснинг асосий компоненти.
Бугунги кунда коллаген оқсилларнинг 20 типлар мавжуд
Элерс-Данлос синдроми (CЭД) бириктирувчи тўқималарнинг наслий касалликларнинг гетероген гурухи. Умумий клиник белгилари бўғинларнинг хаддан ташқари харакатчанлиги, тери ва тўқималарнинг юқори чўзулувчанлиги ва нозиклиги. Бу ўзгаришлар коллаген оқсилларининг хар хил дефектлари билан боғлиқ, шу сабабли бириктирувчи тўқиманинг таянч-механик хусусиятлари ўзгариб боради. Коллаген хамма тўқималар ва аъзолар таркибига киради, шунинг учун Элерс-Данлос синдромида полисистемли зарарланиш кузатилади. Учраш частотаси 1:5000 дан 1:560000гача. 1997 йилда 6 типдаги синдром лар классификацияси таклиф этилган. Ушбу классификация хозирги кунда этиологик омилларга максимал даражада яқинлаштирилган.
Клиник характеристикаси.

  1. Асосий клиник намоёнланиш тери ва бўғинлар томонидан хар хил ўзгаришлар. Терининг хаддан ташқари чўзилувчанлиги, яраларни узоқ битиши, айниқса операциялардан сунг, чокларни ажралиб кетиши характерлидир. Яранинг атрофлари ажралиб кетиши атрофик чандиқлар пайдо бўлади ("папиросли қоғоз” типида). Чандиклар бола эмаклаганда, ёки юрганда тизза, тирсак, пешона сохасида яккол намоёнланад.тери жуда юққа бўлади. Холатларнинг 1/3 қисмида майда, зич, тери ости кистасимон тугунчалар рентген расмда, кальцификатлар бўлиб кўринади. Тугунчалар болдир ва елка юзасида пайпаслаб топиш мумкин. Уларнинг пайдо бўлиши қон айланиш бузилиш оқибатида тери ости ёғ бўлакларни фибрози ва кейинчали кальцификация бўлиши деб тушунса бўлади. Томир деворчасининг дефект экхимозлар, гематомалар пайдо бўлиши ва қон кетишига сабабдир. Кайта қон қуюлган жоййларда шишлар - "тери ости сохта шишлар", характерли жигар ранг пигментацияли пайдо бўлади. Кўпроқ тирсак ва тиззада. Нормал коагуляцион статусда геморрагик ўзгаришлар пайдо бўлиши, дифференциал диагностикага ахамиятлидир. Иккинчи кардинал симптом бу бўғинлар ўта харакатчанлиги. Бу симптом Бейгтон шкаласи бўйича аниқланади.

Бўғинлар чиқиши, чала чиқиши, айниқса сон бўғинини туғма чикиши характерлидир. Сурункали артралгия (яллиғланишсиз)каддини бузилиши, бошқа тизим ва аъзоларни патологик жараёнга киритилиши кузатилади.масалан кўз тарафидан: миопия, кератоконус, мовий склералар, кўз турини кўчиши. Юрак тарафидан митрал клапанни нуқсони, аорта. дилатацияси
Мушак гипотонияси, харакатлар ривожланиши орда қолиши ва тез-тез чарчаш СЭД симптомларидир. Чурралар ички аъзоларни пастка тушиб кетиши характерлидир. СЭДда акушерлик муаммолар хомила пардаларни вақтидан олдин ёрилиши ва туғурқдан сўнг қон кетиши.
Дискуссия ” усуллини қуллаш
Дискуссия усули назарий материаллари қийин ва кўп маълумот сақловчи машғулотларни монофункционал педогогик услуб сифатида ўтказиш тавсия этилади.
Дискуссия усулида қуйидагиларга ахамият берилади:
1.Дискуссия муаммоларни эчишга қаратилган, низоларни эмас.
2.Кўп гапирилмай, регламент кузатилади
3.Факат мавзу бўйича чиқиш қилинади
4.Оппонентларни охиригача диққат билан эшитиш
5.Полемик жиззаликга берилмаслик. Дискуссияда карши турган хаётингда сенга карши турмайди. Ўз хатоларни англашни билиш керак
6.Агар оппонентга кўшилмасанг, факат унинг позицияси бўйича критерик баҳо бермасдан, балки унинг бошка эчилиш турини киритгин.



Download 106 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish