Беруний ва унинг «Қадимги хйлцлардан...» асари
уларнинг маданияти ва тарихига дойр маълумотлари жуда муҳим аҳамиятга эгадир. Асарга бир қанча шеърий парчалар ҳам киритилган, суғд ва хоразм тилларидан парчалар ҳам келтирилган. Афсуски, тил намуналари бўлган бу ёдгорликлар кейинги қўлёзмаларда бузиб кў-чирилган, шунинг учун уларнинг асл шаклини тиклаш имкони йўқ.
Беруний бу асарни нима учун ёзганлиги ҳақида шундай дейди: «Адиблардан бири мендан [турли] халқлар ҳақидаги тарихлар, уларнинг бошланишлари ва шохобчалари, яъни ойлар ва йиллари устида у тарих эгаларининг ихтилофлари iBa бу ихтилоф сабаблари, маш-ҳур байрамлар, [ҳар хил] вақтлар ва юмушлар учун белгиланган кун-лар, миллатларнииг баъзиси амал қилиб, баъзиси амал қилмайдиган бошқа [маросимлар] ҳақида сўради ва мени имкон борича уларни жуда равшан баён этиб, ўқувчи фаҳмлайдиган, [турли] китобларни ахтариш ва у китоб эгаларини суриштиришга эҳтиёж қолмайдиган [бир асар ёзишга] даъват этди»43.
Буюк олим ўз асарини ёзишга киришар экан, бу ишнинг осон эмас-лигини, қадимги халқлар, уларнинг йил ҳисоблари ҳақидаги ривоятлар ниҳоят чалкашиб кетгани, ёлғон афсоналар ва асоссиз маълумотларга тўлиб-тошиб ётганини таъкидлайди. Бундай ёлғон-яшиқлардан холи бўлиш учун «у ривоятларнинг давримизга энг яқин ва энг машҳурини, сўнгра яқинроқ ва машҳурроғини бирин-кетин олиб боришимиз лозим, уларни ўз арбобларидан қабул қилиб, тузатиш мумкин бўлганини ту-затамиз, бошқаларини уз ҳолича қолдирамиз. Шунда биз келтирган ривоятлар ҳақиқатни қидирувчи iBa ҳикматни сезувчининг улардан бош-қа ривоятлар устида иш юргизишига ёрдамчи ва бизга муяссар бўлма-ган нарсаларга эришиш учун йуловчи бўлади»44,—дейди.
У манбаларга танқидий нуқтаи назардан ёндашади, ўзидан илга-ри ўтган олимларнинг тарйхий асарларини дадил ва қўрқмасдан тан-қид қилади. С. П, Толстов Берунийнинг мана шундай ҳаққонийлиги унинг кўпчилик тарихий асарларининг йўқолиб кетишига сабаб бўл-ган бўлса керак, деб тахмин қилади45.
Дастлаб ростдай кўринган, лекин тажриба билан исботланмаган нарсаларга Беруний шубҳа билан қарайди ва ўзи амалда текшириб кўрмагунча бундай ривоятларга ишонмайди. «Қарама-қаршилиги равшан аён бўлган, нарсага цандай ишониб бўлади»46 — деб ёзади олим. У асарга киритилган маълумотларни ўқувчига мумкин қадар осон йўл-лар билан тушунтиришга Еа уларни турли китобларни ахтариш машақ-катидан қутултиришга ҳаракат қилади.
"^«Ёдгорликлар» подшоҳлар ва машҳур шахсларнинг тарихинигина ёритиб берувчи компиляцион асарлардан эмас, балки халқлар маданияти тарихи, уларнинг урф-одат ва эътиқодлари тарихи акс эттирил-ган тарихий-этнографик асардир.
*Т> Беруний ўз асарида турли халқлардаги йил ҳисоблари, уларнинг урф-одатлари устида тўхтар экан, Урта Осиё iBa Эрон халқларининг маданиятини юқори кўтаради. Исломгача бўлган арабларни мада-
43 Шу китоб, 40-бет.
44 Шу китоб, 41-бет.
45 Бируни, Избранные произведения, 1, стр. XV.
46 Шу китоб, 44-бет.
16 И. Абдуллаев
Беруний ва унинг «Қадимги халқлардан...» асари 17
ниятсиз деб атайди, араб босқинчиси Қутайба ибн Муслимни Хоразм маданиятини оёқ-ости қилгани учун қаттиқ қоралаб, «Қутайба Хоразм хатини яхши биладиган, уларнинг хабар ва ривоятларини ўрганган ва [билимини] бошқаларга ўргатадиган кишиларни ҳалок этиб, буткул йўқ қилиб юборган эди»47,— дейди. «Хоразмликлар ойларидаги ҳайит-лар» тўғрисидаги бобда арабларнинг юлдузлар ва ой манзиллари ҳа-қидаги фикрларини қаттиқ танқид қилади, уларни астрономияни бил-масликда айблайди. Арабларнинг астрономия соҳасидаги илмлари деҳқонларнинг ўз қишлоқларидаги билган нарсалари билан баробар деб кўрсатади. Уз халқини эронликлардан юқори қўйиб, эронликлар-ни камситган IX асрдаги арабийнавис ёзувчи Абу Муҳаммад ибн Қутайба ал-Жабалий устидан кулади ва унинг фикрлари асоссиз эка-нини илмий йўл билан исботлаб беради48. Беруний ҳақиқатга ишонмов-чи кишилар билан мунозара қилиб, уларни скептицизмда айблайди ва булар «қатъий ҳужжатларни қабул этишдан худди шердан қўрқиб қочган эшаклардек қочадилар»,— дейди.
С. П. Толстовнинг Хоразмда олиб борган жуда муҳим археологик ишлари бу ўлканинг эрамиздан илгариги тўрт мингинчи ва уч мингин-чи йиллардаёқ қадимги маданият марказлари Шарқ ва Шимол ўрта-сида воситачилик ролини ўйнаганини кўрсатди. Араб истилоси ара-фасида эса Хоразм ирригация, қурилиш ва савдода ривож топган мам-лакат эди. Булар Берунийнинг Хоразм маданиятининг араб мадани-ятидан устунлиги ҳақидаги фикрларининг яққол исботидир.
«Осор ал-боқия» да ҳар хил даврда ҳукм сурган турли подшоҳ-ликлар ва сулолаларнинг жуда кўп жадваллари киритилган: македо-ниялик батлимуслар (птолемейлар), рум, христиан, қадимги эрон, со-сонийлар сулоласи подшоҳлари, араб халифалари (умавийлар ва аб-босийлар) каби. Мазкур жадваллар шундай аниқ манбалардан олин-ганки, подшоҳларнинг ҳукмронлик қилган даврлари деярли тўғри кўр-сатилиб, улар бошқа тарихий китоблар билан солиштириш натижаси-да тўла исбот этилди. Таржимада подшоҳларнинг подшоҳлик қилган йилларини ўрта қавс ичида милодий ҳисоб билан кўрсатиб кетдик. Беруний тузган бу жадваллар тарих ва этнография илми билан шуғул-ланувчилар учун жуда катта аҳамиятга эгадир.
Олим узоқ умр кўриш масалалари ҳақида гапирар экан, буни насл-насабга боғлиқ деб тахмин қилади ва Фарғонани узок умр кўрувчилар жойи деб кўрсатади.
Беруний одамларнинг гавда тузилиши ва тилларининг турлича бў-лиши ҳақидаги афсоналар ва асоссиз ривоятларни қоралайди ва буни илмий асосда исботлаб, шундай дейди: «Чунки [одамлар] тузилишлари-нинг ранг, сурат, табиат ва ахлоқда турлича бўлиши фақатгина насаб-ларининг турличалигидан эмас, балки тупроқ. сув, ҳаво ва ернинг [одам] яшайдиган жойларнинг турличалигидан ҳамдир. Тилларнинг турлича бўлишига сабаб одамларнинг гуруҳларга ажралиб кетиши, бир-биридан узок, туриши, уларнинг ҳар бирида турли ҳоҳишларни ифодалаш учун [зарур] бўлган сўзларга эҳтиёж туғилишидир. Узоқ
замонлар ўтиши билан ҳалиги иборалар кўпайиб, ёдда сақланган ва такрорланиш натижасида таркиб топиб, тартибга тушган»49.
Беруний булоқ ва қудуқ сувларининг юқорига кўтарилиши ва фонтан бўлиб отилиши физиковий ҳодиса эканлигини мисоллар билан исботлаб беради ва бу масаладаги уйдирма гапларни инкор зтади.
Беруний қуёш йили узунлигини аниқ ҳисоблар билан кўрсатади, Қуёш туриши ва кеча-кундуз баробарлиги ҳақида маълумотлар келти-ради. Кейин Қуёш авжи (апогей) масаласига тўхтаб уни изоҳлайди. Узидан олдинги астрономларнинг қуёш йили узунлигини аниқлашдаги хатоларини кўрсатиб, уларни танқид қилади. Қуёш авжидан то баҳор-ги кеча-кундуз баробарлиги нуқтасигача бўлган масофани аниқлашда Беруний қадимги олимлардан Гиппарх ва Шарқнинг IX — X аср ас-трономлари ва ўз устози Абу Наср ибн Ирок, усулларини синчиклаб ўрганади ва бу масалада янги метод ишлаб чиқади. Бу йўл билан Қуёш авжи узунлигини ҳисоблаб чиқади ва буни доираларда кўрсатади.
Уша вақтда сохта фан — астрологияга ишониш жуда кучли эди. Мунажжимлар (астрологлар) бўлажак ҳодисалар ва кишилар ҳаёти-даги юз бериши мумкин бўлган турли воқеаларни осмондаги юлузларга қараб олдиндан айтиб берардилар. Подшоҳлар саройларида мунажжимлар бўлиб, улар катта мавқега эга эдилар. Шунинг учун ўша вақт-да астрологияга тўғридан-тўғри қарши чиқиш мумкин эмас эди. Деярли ҳамма астрономлар озми-кўпми мунажжимлик билан шуғулла-нардилар. Беруний ҳам атрофдаги муҳит билан муроса қилиш учун-гина астрологияга ён босади. Ердаги ҳодисаларни юлдузларнинг чи-қиш ва ботишига қараб аниқлаб бўлмаслиги, чунки юлдузлар доимо бирдай чиқиб, бирдай ботишларини таъкидлайди. Унинг Рай шаҳрида шуҳрат қозонган бир мунажжим билан қилган баҳси ҳақида юқори-да айтиб ўтган эдик. Бу одам: «[Ой] манзилларига қарашли юлдузларнинг [Ой] билан учрашувларини ҳисоб билан аниқлаб, манзилларнинг риботлари ва жафрларидан турли ҳукмлар чиқарар ва бўшлиқдаги ҳодисаларни олдиндан билишни истарди», — дейди Беруний ва у му-нажжимни бундай сохта йўлдан қайтармоқчи ҳамда тўғри йўлга сол-моқчи бўлганини, лекин у ўзининг нотўғри фикрларини рўкач қилиб туриб олганини айтади50. Ана шундай ҳақиқатга ишонмовчилар ҳақи-даги фикрини давом эттириб, улардан далил-исбот талаб қилсанг, «масхара қилиб куладилар, кибрланиб лабларини чўччайтирадилар, ўз тушунчаларига хурсаыд бўлиб ва ўзларини [бошқалардан] ортиқ ва авом халқдан ташқари эътиқод қилиб бурунларини юқори кўтаради-лар»51, —дейди.
Беруний ўз ўқувчиларини зериктирмаслик мақсадида асарга та-биатда жуда кам учрайдиган ҳодисалар, қизиқ афсоналар ва турли саргузаштларни ҳам киритган. Масалан, беш оёқли сигир, қоринлари билан бир-бирига ёпишган эгизаклар, танаси биттаю боши иккита бола, эчкининг одамсимон боласи кабилар52. Лекин олим кўпинча афсоналарга ишонмайди. У эронликларнинг оламнинг пайдо бўлиши ва биринчи
47 Шу китоб, 72-бет.
48 Шу китоб, 278-бет.
49 Шу китоб, 231-бет. Б0 Шу китоб, 394-бет.
61 Шу китоб, 117-бет.
62 Шу китоб, 114-бет.
2-124
Do'stlaringiz bilan baham: |