Русча таржима С. П. Толстов ва В. П. Шегловларнинг сўз бошиси билан бошланади. Таржимага М. А. Салье тузган илмий изоҳлар ҳам илова қилинган.
Россияда бу қимматбаҳо асар билан ўз вақтида академик И. Ю. Крачковский қизиққан эди. У ўзининг «Араб қўлёзмалари устида» номли машҳур асарида 1910 йилларда Петроград Осиё музейида (ҳозирги Осиё халқлари инстнтутининг Ленинград филиали) сотиб олинган XIII асрга оид қўлёзма билан қизиққан, бундан Захау нусха-сини тўлдирадиган ўринларини кўчириб олгани ва буларни нашрга тайёрлашни мўлжал қилиб қўйганини эслатиб ўтади
37. Лекин буни амалга ошириш И. Ю. Крачковскийга муяссар бўлмади. У ўзининг «ал-Беруний ва Шарцнинг XI асрдаги географлари» номли асарида «Ёдгорликларга» жуда юксак баҳо беради ва бу китоб ҳақида қиммат-ли фикрларни айтиб ўтади
38.
С. П. Толстов «Осор ал-боқия»нинг русча таржимасига ёзган сўз бошисида бу асарнинг қадимги Хоразм тарихини ўрганиш ва уму-ман социал тарих ва табииёт фани тарихидаги аҳамияти ҳақида муфас-сал тўхтаб, унга жуда юксак баҳо беради ва Беруний «Ёдгорликлар»да келтирган Хоразм ҳақидаги маълумотларнинг кўпчилиги археологии қазишлар натижасида исбот этилганини айтиб ўтади
39. Асарнинг астрономия фани учун цанчалик катта аҳамиятга эга экани ҳақида В. П. Шеглов «Осор ал-боқия»нинг русча таржимасига ёзган «Беру-нийнинг астрономик назарияси» номли сўз бошисида муҳим фикрлар айтади
40. «Едгорликлар»нинг ҳозирги замон фани учун аҳамияти ҳақи-да совет олимлари томонидан Берунийга бағишлаб ёзилган илмий асар-ларнинг ҳаммасида тўхтаб ўтилган ва бу асарга юксак баҳо берилган
41. «Ёдгорликлар»да Беруний ўзига маълум бўлган халқларнинг: юнонлар, румликлар, зронийлар, суғдийлар, хоразмликлар, ҳарроний-лар (юлдузга топинувчилар), қйбтнйлар, христианлар, яҳудийлар, исломгача бўлган араблар ва мусулмонларнинг йил ҳисоблари, ҳайит-лари ва машҳур кунларини муфассал тасвирлаб беради. Асарда астрономия ва математиканинг кўп масалалари ёритиб берилган. Беруний мусулмон олимлари ичида биринчи марта яҳудийлар календари ҳақида системали маълумот беради
42. «Осор ал-боқия» чулғаб олган масалалар булар билан чегараланиб қолмайди. Унда жуда кўп тарихий воқеалар, турли миллат ва динларга оид муҳим маълумотлар, пайғамбарлар ва сохта пайғамбарлар, подшоҳлар, машҳур тарихий шахслар ва олимлар ҳақида ҳам ахборотлар берилган. Китобнинг Урта Осиё халқлари,
37 И. Ю. Крачковский, Избранные сочинения, т. I, M. — Л., 1955, стр. 63.
38 Угла асар, IV, 244 — 262-бетлар.
39 С. П. Толстов, Бируни и его «Памятники минувших поколений» (А б у
Рейхан Бируни, Избранные произведения, т. I, стр. VII—XXI).
40 В. П. Щеглов, Астрономические теории Бируни (Абу Рейхан Бируни,
Избранные произведения, т. I, стр. XXIII—XXXI).
41 «Бируни», Сборник статей, Под редакции С. П. Толстова, М.— Л., 1950;
«Бируни — великий узбекский ученый средневековья», Сборник под редакции В. Ю.,
Захидова, А. А. Семенова и Я. Г. Гулямова, Ташкент, Изд-во АН УзССР, 1950; X. У.
С а д ы к о в, Бируни и его работы по астрономии и математической географии, М.,
1953; М. А. Салье, Абу Райҳон Беруний, Тошкент, 1960; Г. П. Матвиевская,
Беруний ва табиий фанлар, Тошкент, 1963 ва бошқалар.
42 И. Ю. Крачковский, Избранные сочинения, т. IV, стр. 252,
15
Do'stlaringiz bilan baham: