Таржимон А. Расулов изоҳларни И. Абдуллаев ва А. Расулов тузган



Download 0,87 Mb.
bet3/46
Sana30.04.2022
Hajmi0,87 Mb.
#595129
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46
Bog'liq
1-100 Beruniy

И. Абдуллаев
Беруний ва унинг «Қадимги халқлардан...» асари
11


Берунийнинг бизгача етиб келган яна бир муҳим асари «Мунаж-жимлик санъатидан бошланғич тушунчалар»дир. У ҳам 1029 йили Ғазнада ёзилган. Асар бизгача форс 1ва араб тилларида етиб келган. Бу асар бир қанча фанлар ҳақида тушунча берувчи муҳим манбадир.
1030 йили эса «Ҳиндистон» номи билан машҳур бўлган энг йирик асари «Таҳқиқ мо ли-л-Ҳинд мин маъқула мақбула фи-л-ақл ав марзу-ла» («Ҳиндларнинг ақлга сиғадиган ва сиғмайдиган таълимотларини аниқлаш») юзага келади20. Бу шоҳ асарга Ғарб ва Шарқ олимлари, шу жумладан, ҳозирги ҳинд олимлари ҳам жуда юксак баҳо берганлар. Академик В. Р. Розен: «Шарқ ва Ғарбнинг қадимга ва ўрта асрдаги бутун илмий адабиётида бунга тенг келадиган асар йўқ»21,— деб ёзган эди. Ҳиндистон ҳақида қадимги ва ўрта асрда яшаган жуда кўп олим ва сайёҳлар томонидан турли^туман хотирот ва китоблар ёзилган. «Пе­кин буларнинг ҳеч бири Берунийнинг «Ҳиндистон» асари билан тенгла-ша олмайди.
Маҳмуд Ғазнавий ўзининг босқинчилик урушларини Ҳиндистондай бой мамлакат томон йўналтирди. У ҳинд халқини ғайри динлар, ислом душманлари деб, уларни қирғин ва талон-торож этиб, асрлар давомида барпо этилган маданиятини оёқ-ости қилади. Шундай бир ҳолатда Ҳиндистон ва ундаги маданият ҳамда фан ютуқларини ростгўйлик, ҳаққонийлик билан тасвирлаб бериш жуда қалтис иш бўлиб, Беру-нийдан журъат ва матонат талаб қилар эди. «Минералогия»нинг баъ-зи жойларидаги маълумотлардан аниқланишича, Беруний Ҳиндистон-га қилинган юришлардан бирида Маҳмудга ҳамроҳ бўлиб борган. У Ҳиндистонда қачон ва қанча вақт яшагани аниқ эмас. Аммо Маҳмуд томонидан Хоразмдан олиб кетилгандан кейин бир оз вақт Ҳиндистон-нинг шимолидаги Нандиа қалъасида яшагани ва у ерда ер шари айла-насини ҳисоблаш мақсадида ўлчаш ишлари олиб боргани маълум22. Санскрит тилини пухта ўрганиб олиш Берунийга ҳинд маданияти, адабиёти ва Ҳиндистоннинг ўша даврдаги машҳур олимлари билан яқиндан танишиш ҳамда бу мамлакат ҳақида шундай ўлмас ва қим-матбаҳо асар яратиш имконини берди. Бу даврда у «Ҳиндистон» аса­рини ёзиб тугатди.
«Ҳиндистон» асари ёзиб тугатилган йили Маҳмуд Ғазнавий вафот этади. Уз ўрнига кичик ўғли Муҳаммадни ворисликка тайинлаган эди, лекин бир неча ойдан кейин унинг катта ўғли Масъуд (1030—1041) укасини тахтдан ағдариб, давлатни ўз қўлига олади. Масъуд даврида Берунийнинг аҳволи анча яхшиланади. Ёқут Ҳамавийнинг ёзишича, Масъуд астрономияга қизиққан ва илмий кузатишларга алоҳида эъти-бор билан қараган. Беруний Масъудга араб тилини яхши ўрганиб оли-шига ёрдам берган. Масъуд ҳам олимни ўз ҳимоясига олиб, инъом ва ҳадялар билан тақдирлаган23.
20 «Ҳиндистон» рус ва ўзбек тилларига таржима қилинган: Абу Рейхан Би-
руни, Избранные произведения, т. II, «Индия», Ташкент, 1963; Абу Р а й ҳ о н Б е-
р у н и й, Танланган асарлар, II том, «Ҳиндистон», Тошкент. 1965. Таржималарга ёзил­
ган муқаддималарда ва бошқа Беруний ҳақидаги илмий ишларда бу асарнинг аҳамия-
ти ҳақида батафсил тўхтаб ўтилган.
21 В. Р Розен, Рецензия на издание арабского текста Индии, ЗВО, РАО, III,
СПб.
, 1881, стр. 147.
22 А. М. Б е л ен и цки й, Юқорида кўрсатилган мақола, «Минералогия», 282-бет.
23 «Иршод ал-ариб», VI, 311-бет.
Беруний «Масъуд қонуни» асарининг муқаддимасида шундай ёза-ди: «у [Масъуд] умримнинг қолган қисмида илмга хизмат қилишим учун очиқ юз билан имконият берди, чунки у менга зийнат либосини кийгизиб иноят кўрсатди. Абадий соясида осойишталик ёпқичини устим-га солди ва инъом булутларини ёғдирди. Шулар билан бирга мени ўзига яқин тутди, кетма-кет суҳбатига чақириб, яхши қабул этди»24.
Шунинг учун ҳам Беруний ўзининг астрономияга оид махсус асари «ал-Қонун ал-Масъудий» («Масъуд қонуни»)ни ўз ҳимоячиси султон Масъудга бағишлади. Китобнинг қачон ёзиб тугатилгани аник, маълум змас. Беруний ўз асарлари учун 1035/1036 йили ёзган «Фихрист»да бу китоб ҳали ёзиб тамомланмаганини эслатиб ўтаци. Асар Масъудга ба-ғишлангани учун унинг подшоҳлиги даврида —• 1040 йилгача ёзилган бўлса керак.
Урта аср олимлари Берунийнинг бу асарини жуда юксак баҳола-ганлар. Ёқутнинг ёзишича, «унинг [Берунийнинг] «ал-Қонун ал-Масъ­удий» китоби математика ва астрономия бўйича унгача ёзилган ҳамма китоблар изини ўчириб юборган»25.
Беруний ўз асарлари рўйхатини тузгандан кейин яна иккита муҳим асарини ёзган. Булардан бири «Қимматбаҳо тошларни билиб олиш бўйича маълумотлар тўплами» («Минералогия») дир. Олим бу рисо-лани ёзишда узоқ вақт материаллар тўплади. Қимматбаҳо тошларни қазиб олиш ва улар билан савдо қилиш маркази ҳисобланган Ҳиндис-тон ва Афғонистонда яшаш Беруний учун ушбу асарни ёзишда муҳим роль ўйнади. Бу рисола ўз замонасида Урта Осиё ва Яқин Шарқ, ҳатто Ёвропада ҳам энг яхши ва тенги йўқ асардир. Беруний бу китобида фацат назариёт билан кифояланиб колмай, қимматбаҳо тошларни иш-лаш усуллари ва улар билан қандай савдо қилиш каби жуда кўп ама-лий масалаларни ҳам ёритиб беради. Бу асар конларни ўрганиш, шу жумладан, Урта Осиё ер ости бойликларини текшириш учун жуда к.им-матбаҳо хазина бўлиб хизмат қилади. Асарнинг «Темир» бобида қадим-ги русда металл ишлаш техникасига оид жуда муҳим маълумотлар бор27. Рисолада ҳар бир қимматбаҳо тош ёки металлни тавсифлаш жа-раёнида араб классик шоирларининг ўша қимматбаҳо тош ва металл ҳақида ёзилган шеърларидан парчалар хам келтирилади.
Берунийнинг охирги асари «Доривор ўсимликлар ҳақида китоби» («Китоб ас-сайдона фи-т-тибб»)дир28. Асар «Сайдона» номи билан машҳур бўлиб, унда Шарқ, айниқса, Урта Осиёда ўсадиган доривор ўсимликларнйнг тўла тавсифи берилади.
Берунийнинг қачон вафот этгани ҳақида аниқ бир фикр айтиш
Бу асар ЎзССР ФА Шарқшунослик институтида рус ва узбек тилларига таржима қи-линмоқда.
25 «Иршод ал-ариб», VI, 312-бет.
26 Бу рисоланинг танқидий тексти биринчи марта немис арабшуноси Ф. Кренков
томонидан 1355/1936—1937 йили Ҳайдаробод шаҳрида нашр этилган.
27 «Минералогия», 234- ва 237-бетлар.
28 Бу асар устида филология фанлари кандидата У. И. Каримов илмий иш
олиб бормокда ва унинг русча таржимасини тайёрламоқда.

12 //. Абдуллаев
Беруний ва унинг «Қадимги халқлардан...» асари 13


қийин. «Сайдона» китобида ўзининг 80 ёшдан ошганлигиыи ёзади. Демак, у 1050—1051 йилларда вафот этган бўлса керак29.
Беруний асарларининг қўшимча рўйхатини тузган, XIII асрнинг. иккинчи ярмида яшаган машҳур ҳаким ва хаттот Ғазанфар ат-Табри-зий олимнинг вафот этган йилинигина эмас, ҳатто кунини ҳам кўрса-тиб, у 440 йил 3 ражаб ойида (1048 йил 13 декабрь)30 деб аниқ ёзган. Чунки ат-Табризий «Сайдона» асарини кўчирган. Ёқут эса Беруний таржимаи ҳолини ёзиб тугатар экан, Абу Райҳон ҳижрий 403 (милодий 1012—1013) йили кексайиб вафот .этди, деб ёзади. Бу сана, албатта, нотўғри, 403 йил эмас, 443 йил булиши эҳтимолдан узоқ эмас. Шунда Беруний 1051 —1052 йилларда вафот этганлиги келиб чиқади.
Ёқут Ҳамавий олим ҳаётининг энг охирги дақиқаларида унинг ёнида бўлган бир кишининг ҳикоясини келтиради. Бу Берунийнинг яқин кишиларидан қозий Валволижий бўлиб, бундай дейди: «Мен Абу Рай-ҳон ҳузурига у оғир нафас олаётган, хириллаб жон бераётган вақтда кирдим. У мендан «Меросларни нотўғри бўлиши ҳақида айтганларинг-ни такрорлаб бер»,— деди. Мен унга раҳм қилиб: Шундай аҳволда-я!— дедим. У эса: «Эй фалони, мен учун бу масалани билиб дунёдан ўтиб кетиш, уни билмай ўтиб кетишдан афзалроқ эмасми?»—деди. Мен у [масалаларни] такрорлаб беришга мажбур бўлдим. У бўни ёдда сақ-лади. Кейин менга бу ҳақда ўйлаганларини айтиб берди, Щундан сўнг мен чиқиб кетдим. Кўчага чиқишим билан унинг уйидан йиғи овози эшитилди»31.
Беруний фаннинг ҳамма соҳаларида самарали ижод этди. Унинг илмий мероси жуда бойдир. Академик И. Ю. Крачковский сўзи билан айтганда, у қизиққан соҳаларни санаб чиқишдан кўра, қизиқмаган со-ҳаларни санаб чиқиш осонроқдир32.
Беруний бир юз элликка яқин илмий асарлар ёзган. Лекин булар-нинг учдан иккитаси бизгача етиб келмаган ёки ҳали топилган эмас. Кўпчилик асарларнинг фақат номларигина маълум. Айниқса, Беруний­нинг ижтимоий фанларга оид асарларидан фақат «Ҳиндистон»гина сақ-ланиб қолган. Унинг мазҳаблар ҳақида, она юрти Хоразм ва биринчи Ғазнавий ҳукмронларига бағишлаб ёзилган тарихий асарлари ҳам ҳо-зиргача топилганича йўқ.
Беруний асарларидан бизгача қўлёзма ҳолида етиб келгани қирқ-та бўлиб, улардан йигирма олтитаси тўла нашр этилган, бештасидан айрим парчаларгина босилган, қолганлари дунёнинг турли шаҳарлари-даги кутубхоналарда қўлёзма шаклида сақланмоқда.

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish