Тадқиқот ишининг вазифалари. Магистрлик диссертацияси мақсадидан келиб чиққан ҳолда тадқиқот ишида қуйидаги вазифалар ўз ечимини топган:
1. тилшуносликда ва таржимашуносликда когнитив терминининг қўлланиши ва унинг моҳиятини кўриб чиқиш;
2. концептнинг лисоний воқеланиш жараёни ўрганиб лингвистик назариядан когнитив модельга ўтиш жараёнларини тахлил қилиш;
3. таржимашуносликка когнитив ёндашиш орқали мурожат қилиш;
4. замонавий таржима назариясида таржима моделларининг турлари ва уларнинг назарий когнитив таҳлили;
5. таржима жараёнини ўрганишда таржима моделларининг яратилиши таржимашуносликнинг тадқиқот методи сифатида талқин қилиш;
6. таржиманинг трансформацион моделини ва Отто Каде томонидан тақдим қилинган таржиманинг уч босқичли моделини кўриб чиқиш;
7. инглиз бадиий прозаси материали асосида бадиий матн сарлавҳаси таржимаси тадқиқотига когнитив-стилистик ёндашув.
Юқоридагиларни инобатга олган холда тадқиқот ишимизнинг гипотезасини қуйидагича белгилашимиз мумкин:
- Концепт тафаккур бирлиги ва унинг асосида тушунча, образ ва лисоний маъно умумлашмаси ётади. Концептнинг шаклланиши индивидуал образ туғилишидан бошланиб, лисоний бирликнинг пайдо бўлиши билан тугайди.
-Тилнинг янгича когнитив табиати асосида талқин қилиниши таржимада хам таржима жараёнини тушунилишнинг мазмуни ўзгаришига олиб келди, яъни таржима жараёни мулоқот иштирокчилари ва таржимоннинг когнитив тизимлари таъсири остида маданиятлараро мулоқотни жараёни сифатида талқин қилинмоқда.
-Таржима жараёнини тахлил қилишга қаратилган янги когнитив ёндашув, хотимада сифатли махсулот олиш алгоритми ва механизмини яхшироқ тушуниш учун ёрдам беради. Яъни таржима назариясида асосий масала бўлиб: таржимон фаолият олиб борувчи шахс сифатида қандай шаклланади ва ушбу фаолият натижасида қандай қилиб сифатли махсулот ярата олади каби савол туради.
Тадқиқотнинг назарий асослари. Магистрлик диссертациямизнинг назарий асоси бўлиб замонавий лингвистика, лингвомаданиятшунослик ва эстетика сохаларида олиб борилган илмий тадқиқотлар, ғоялар, концепциялар хизмат қилди:
- лингвомаданий концептлар миллат маданиятининг ўзига хос кўриниши бўлиб инсоний идрокнинг асосий бирликларидир, бу қарашлар қуйидаги олимларнинг илмий тадқиқотларида ўз аксини топади: А. Вежбицкая, С.К. Воркачёв, В.Г. Нак, В.фон Гумбольдт, Д.С. Лихачёв, В.В. Олесов, В.И. Карасик, Н.А. Красавский, Г.Г. Слышкин, Ю.С. Степанов, И.А. Стернин, М.И. Пименова, Э. Сепир, Б. Уорф, А.Д. Шмелев;
- когнитивистикани тилшуносликнинг алохида бўлими сифатида талқин қилиб, ушбу терминни асослаб берган олимларнинг илмий тадқиқот ишлари хам дессертациямизнинг методологик асосини ташкил қилди. Когнитивистика сохасидаги етук олимлардан Н.Хомский, фон Гумбольдт, Кочергин, Э. Сепир, Б. Уорф, Бодуэн де Куртенэ, Б.А. Серебренников, В.З.Демьянков, Войшвилло, Горский, А.Ф.Лосевларнинг тадқиқотлари диққатга сазовордир;
- таржима жараёнини моделлаштириш орқали тадқиқ қилиш, таржима моделларини ишлаб чиқиб, улар асосида таржима матнларини тахлилини олиб бориш йўналишида тадқиқот олиб борган олимлар – Дж.Холмс, Ю.Найда, Ж.Мунэн, Ж.-П. Вине, Ж. Дарбельне, Дж.К. Катфорд, В.Н.Комиссаров, О.Каде тадқиқотларида ушбуларни кузатишимиз мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |