Тақризчилар: Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия Институтининг пфд, профессор Ф. А. Керимов; твпктмои амалий фанлар кафедрасининг мудири профессор. Ф. Хўжаев Масьул


Ўрта синф ўқувчиларнинг анатомик, физиологик ва псIXологик



Download 2,03 Mb.
bet69/90
Sana22.06.2022
Hajmi2,03 Mb.
#693392
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   90
Bog'liq
Жисмоний мад.назар 2

Ўрта синф ўқувчиларнинг анатомик, физиологик ва псIXологик
хусусиятлари
Ўрта синф ўқувчиларига 10-14 ёшдаги ўқувчилар киради. Ўспирин ёши, бу енг тез ривожланиш давридир: тана оғирлиги вазни 4-5 кг бўйи (тана узунлиги) 4-8 см бир йилда ошади.
Бундай ўзгаришларда қизларда ўғил болаларга нисбатан олдинроқ бошланади. Бу ёшда оқлар узунлиги тез ўсиш ҳисобига тана узунлиги ҳам (бўйи) тез ошиб боради.
Суякларнинг ўсиши якунланади. Бу қадди-қомат ҳосил бўлишига диққат-еьтибоми пасайтириш мумкин емас.
Бу масалада 6-синфгача ўқувчилар алоҳида еьтиборга ега. Чунки бу ёшларда жинсий етилиш, ўзгаришлар, жисмоний ривожланиш ва жисмоний
тайёргарлик даражаси ҳар хил бўлади. Баьзиларда бошланғич синф даврига тўғри келади; бошқаларда ўспиринлар даврига тўғри келади. Учинчилари уларнинг оралиғида, шунинг учун қадди-қоматни мунтазам тарбиялаш керак. 3-синфнинг талабларига, йўналишига қаратилган бўлса, қадди-қоматни шаклланиши ўрта синф ўқувчиларнинг қадди-қоматини тарбиялаш вазифаларига яқинлашади.
Тана оғирлигини ошиши фақатгина бўйи ўсиш ҳисобига емас ҳамда (мускул) мушак массасини оширишга ўғил болаларда абсолут ва нисбий мускул кучлари ошиб боради (бир кг тана оғирлигига тўғри келадиган куч). Қизларда нисбий куч пасаяди, чунки тана оғирлигини ошириш нисбати кўпроқ. Шу боисдан қизлар тирмашиб чиқиши, таяниш, осилиш машқларини ўзлаштиришлари қийинчиликлари билан ўтади.
Бу ёшдаги ўқувчиларга билим бериш ҳаракат кўникма ва малакаларини шакллантириш ва такомиллаштириш ўқувчиларнинг тажрибасига, маҳоратига, ташаббускорлигига боғлиқ.
Ўқувчининг маҳорати қуйидаги билимларга боғлиқ:
1. Нимага ўргатиш лозим (яьни фан бўйича ўргатилаётган, машқ ҳаракатини билиш керак).
2. Кимга ўргатиш (ўқувчилар таркибини билиш).
3. Қанақа ўргатиш (дарсни қандай ўтказиш уни ўтказиш техникаси ва методикаси).
Енг асосий савол қандай ўргатиш ва бунга жавоб бериш албатта осон емас. 5-6-синфлар жисмоний тайёргарликни назорат қилиш учун дарс жараёнида фронтал методидан фойдаланилади, айниқса 5-6 синфларда (югуриш, тирмашиб чиқиш, ирғитиш, акробатика ва ҳ.к. мусобақаларида яхши натижаларга ега бўлади). Чорак давомида 2-3 бундай дарслар гуруҳлар методидан фойдаланилган ҳолда олиб борилади. Айланма машғулот методи асосан 7-8-9-синфларда қўлланилади.
Аралаш типдаги дарсларнинг тузилиши ва ўтказиш бўйича анча мураккаброқ бўлади. Агарда ўрганилаётган материаллар катта жисмоний кучни талаб етган бўлса, унда бу машқлардан сўнг мувозанат сақлашга, ўқувчилар диққатига киришли машқлар тавсия етилмайди. 3-5 синфларда янги материалларни ўрганиш дарснинг асосий қисмининг бошланишига тўғри келавермайди. Лекин ҳар доим, яьни материални биринчи маротаба ўрганишда тушунтириш ишлари дарснинг асосий қисмининг бошланишида баён етилади. Кўпинча бу синфларда дарс ўтказиш жараёнида гуруҳ метод қўлланилади ва асосий ўйин методидан ва айланма машғулот методидан фойдаланилади. (масалан, сакраш машқлари, ўмбалоқ ошиш машқлари ва ҳ.к ўйин тарзида олиб борилади). Бу синф ўқувчилари ўз натижаларини қийматини билишни истайдилар, шунинг учун тез-тез баҳолаб туриш лозим.
Машқларни қисмларга бўлиб ўтиш ва алоҳида баҳолаш мақсадга мувофиқдир.
Ўспирин ўқувчининг жисмоний ривожланиши тез ўсиши билан ҳаракатланади (уларнинг оёқлари узун бўлади). Бу давр бўйига чўзилишнинг иккинчи даври бўлади. Биринчиси еса 7 ёшгача бўлади, лекин ҳамма бир меьёрда ривожланмайди. Жинсий етилиш белгилари пайдо бўлади. Қизларда ўғил болаларга нисбатан олдинроқ бошланади ва айрим жисмоний ривожланиш кўрсаткичлари бўйича ҳам тана оғирлиги, тана узунлиги, лекин тириклик сиғими катталиги бўйича ва мушаклар кўчиш бўйича ўғил болаларга нисбатан кичик. Шунинг учун югуриш ҳамда кучни тарбиялаш машқларини қўллашда жисмоний юклама камроқ бўлиши лозим.
Мушаклар массаси тана массасига ва суяклар ўсишига нисбатан сустроқ ривожланади, шунинг учун машқлар тортилган ҳолатига таьсирчанлик кўрсатади ва кўмаклашади. Юқоридаги қайд етилган болаларда ҳар бир мушакларни шаклланиши бир хил емаслигини кўрсатади, уларда ҳаракатларининг қўполлиги, таранглиги кузатилади. Шунинг учун жисмоний тарбия дарсларида ҳар хил мушак гуруҳларига таьсир етадиган турли жисмоний машқларни қўллаш керак ҳамда қадди-қоматни яхшилашга оид махсус машқлардан фойдаланиш лозим. Болаларга жисмоний юкламада статистик ҳолатидаги ишлар, узоқ давом етадиган мушакларнинг таранглашишига мутлоқ йўл қўймаслик керак.
Қон-томир тизимлари юракка нисбатан секинроқ ривожланади. Бу еса қон оқимига ва юракка қийинчилик кўрсатади. Тизимлар бўйича қонлар нормал оқиши учун юрак катта қаршиликларга учрайди (масалан, қон босими ва пулсни кескин ўзгариб туриш, юрак уриш ритмини бузилиши).
Жисмоний тарбия дарсини сифатли ўтказилиши дарснинг асосий қисмини методик нуқтайи назардан тўғри ташкил қилишга боғлиқ ўқитувчи ўрганаётган гуруҳда туриши керак, такрорлаш ёки мураккаб бўлмаган машқларни бажараётган гуруҳда ёрдамчилар туриши мумкин. Қанақа машқлар бўлмасин, янги ўрганишда ўқитувчи туриши лозим. Ўқитув­чи қайси ерда турмасин, у ўқувчиларни ҳам кузатиб туриш даркор.
Сўз методи бу метод енг самарали қўлланиладиган методлардан бири бўлиб, бунда енг зарур бўлган асосий, керакли ҳаракатлар тушунчасини баён етиш керак. Оддий ёки яхши ўрганилган ва осон бажариладиган ҳаракатларга тушунча бериш шарт емас. Тушунтириш оддий ва тасвирий бўлиши керак (иссиқ, совуқ, баландликка сакрашда планкага ётиш). Бу билан ҳар доим ҳам чегараланиш мумкин емас. Агарда янги машқ ўрганилаётган бўлса, унда ҳаммасини тушунтиришнинг зарурияти йўқ. Уларни бўлиб-бўлиб тушунтириш лозим. Албатта тушунтириш сўзи маданий, конкрет, қисқа ва аниқ бўлиши керак. Бу ёшдаги ўқувчиларга тушунтиришда хатоликка йўл қўйиш мумкин емас, буни улар ёқтирмайди. Ҳар бир ҳаракатга тушунча бериш учун олдиндан тайёргарлик кўриш керак. Дастур бўйича янги материални ўргатишда мисол сифатида етакчи спортчи лардан фойдаланиш мумкин.
Кўргазмали метод - Кўргазмали метод сўз методи билан чамбарчас боғлиқ ва биргаликда олиб борилади. Кўргазмали метод бевосита ва билвосита кўрсатиш усулларини ўз ичига қамраб олади. Бевосита ўқитувчининг ўзи ёки ўқувчи орқали кўрсатиш мумкин. Кўрсатиш ниҳоятда аниқ машқларни бажариш техникаси, бунинг учун олдиндан ўзи бу машқларни бажариб кўриши лозим ва машқларни кўрсатишга яхши тайёргарлик ҳам бўлиши шарт. Айрим пайтларда машқларни бутунлай бажарилишини кўрсатишга тўғри келади, яьни ўқувчиларда тўлиқ тасаввур қолдириш учун (ён билан туриб кўрсатиш, орқа билан туриб кўрсатиш, ойнасимон кўрсатиш ва ҳ.к.).
Кўргазмали методни қўллашда ҳар хил плакатлар, чизмалар, макетлар ва ҳ.к. қўлланилади, яьни билвосита метод. Уларни шундай жойлаштириш керакки, уни болалар кўрсин, тасаввур қилсин.
Буйруқ (дастлабки ва амалга оширувчи). Бу буйруқга ега бўлиш учун қичқириш ёки жуда катта овоз билан гапириш шарт емас. Аксинча, тинч ва аниқ овоз билан буйруқ бериш. Буйруқ тарзда ҳуштак, байроқча ва бошқалардан фойдаланиш мумкин. Агарда, ишонч ва талабчанлик, тинч овоз билан буйруқ берилса машқларни бажариш аниқлиги сифати ошиб боради.
Ўргатишнинг тузилиши ўргатишни бошланишида аста-секин мушак­ларни кичик таранглашишида машқларни бажартирилади.
Чуқурлаштирилган ўрганишда бўлиб-бўлиб ёки қисмлаб ва бутунлай ўргатиш методи қўлланилади. Бунда тез ўрганилаётган ҳаракат асосини тез ўзлаштирилади, сўнг ишлар пасаяди, чунки мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш давом етади. Машқларни такрорлаш сони, миқдори уларни ўзлаштиришга боғлиқ. Айрим пайтларда такрор бажаришни мажбур қилишга тўғри келади, улами бу қийинчиликларни енгишга ўргатиш мақсадида. Масалан: шарт-шароитларни енгиллаштириш (ўйинда), (кўнгилочар оромгоҳларда кросс ўтказиш), лекин техник нуқтайи назардан тўғри бажарилишини талаб қилиши керак.
Мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш жараёнида техник нуқтайи назардан тўғри бажаришни мустаҳкамлашни талаб қилиш керак емас, чунки унинг бўйига ўсиши, ҳаракат координатсиясини, кучни, чидамликни ўзгариши билан уларнинг техник бажариши ҳам пьзгаради. Кўпроқ турли-туман махсус машқларни қўллаш керак.

Download 2,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish