Ҳисобот олиб бориш ва ҳисобот ҳужжатлари.
1. Ўқув гуруҳларининг ишини ҳисоботга олиб борувчи дафтар.
2. Тиббиёт варақаси.
3. Спорт шикастланишини ҳисобга олиб борувчи дафтар.
4. Мусобақа ҳамда «АИпомиш» ва «ВагсЫпоу» меьёрларини қабул қилиш меьёрлари.
5. Меьёрларни топшириш (ведомости) қайдномаси. *
6. Спортчининг ҳисобот варақаси.
7. Юқори спорт муваффақиятларини (рекордларини) ҳисобга олиб бориш дафтари.
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ БЎЙИЧА ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ РЕЖАЛАШТИРИШ ТУЗИЛМАСИ
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ЕТИШ ВА РЕЖАЛАШТИРИШ ТАРТИБИ
Қатнашувчи жамоа ўқув гуруҳ, буйруқ таркибини ўрганиш.
Жисмоний тарбия жараёнини ташкил етиладиган шароитларни ўрганиш
Жисмоний тарбиянинг асосий йўналишлари, вазифалари, асосий восита ва мазмунини аниқлаш
Машғулотни ташкил етиш ва ўтказиш таркибини ўргатиш
Ўқитиш ва тарбиялаш методикасини ишлаб чиқиш
Тиббий назоратни ташкил етиш. Ўтказилаётган машғулотларнинг ташкилий ва моддий техника шароити. Жисмоний тарбия натижасига оид ҳисоботни ташкил етиш.
Қатнашувчилар рўйхати, уларнинг соғлиқ ва жисмоний тайёргарлиги ҳақида маьлумот
Ўтказиладиган машғулотларнинг иқлим, географик, моддий техника ва ташкилий шароитлари ҳақида маьлумот Ўқув режа дастури
Спорт машғулотининг перспектив режаси Ў қув жараёнининг ж адвали. Дарс жадвали Иш режаси
Машғулот баёни
Ишнинг умумий режаси.
Ўқув гуруҳ ишларининг ҳисоботини олиб
борувчи дафтар (қатнашувчининг)
таркиби, давомат, ўзлаштириш ва
бошқалар. Тиббий назоратнинг
маьлумотларини ҳисобга олиш._
Жисмоний тарбия бўйича конспект тузиш методикаси
Жисмоний тарбия дарсининг конспекти режалаштиришнинг енг конкрет ҳужжати бўлиб, ўқитувчи уни ҳар бир синфга ва параллел синфларга (1 а; лб; лв; ва 7а; 76; 7в ва ҳ.к.) тузади. Конспектда дарс сони (Не), қайси синфда ва ўтказиладиган куни кўрсатилади. Масалан, Юнусобод тумани 143-сонли мактаб, 6 синф, 12-дарс, 27-феврал. Дарс вазифаларини қўйишда дастурга суянган ҳолда қуйидагиларни ҳисобга олиш керак; болаларни олдинги дарсда олган малакалари, мактаб шароити, дарс ўтиш жойи, енг асосан уларнинг жисмоний тайёргарлиги ҳамда саломатлиги ҳар бир дарс олдида 2-3 вазифа қўйилиши мумкин. Конспект тузилишида ҳамда дарс вазифалари қўйишда, ўқитувчи бир неча марталаб ҳар дарсга тузиладиган режасини ва дастлабки жадвални кўриб чиқиши лозим ва дарс жараёнида ўқитувчиларда кўникма ва малакаларни ҳосил бўлишини кўз олдидан ўтказиб ўз олдига қуйидаги саволларни қўйиш керак; (бу дарсда нимани ўргатиш, қайтариш, такомиллаштириш керак? Қайси сифатларни кўпроқ ривожлантириш ва тарбиялаш шарт? Нимани такрорлаш, такомиллаштириш керак? Қандай баҳолаш лозим ва ҳ.к)
Жисмоний тарбия дарсларида қуйидаги асосий гуруҳ вазифаларини ажратиш мумкин:
1. Умумий жисмоний тайёргарликни яхшилаш саломатликни мустаҳкамлаш.
2. Жамоада тарбиявий малакаларни руҳий тарзда тарбиялаш;
3. Жамоада тарбия машқларини бажаришда кўникма ва малакалар ҳосил бўлиши ҳамда уларни такомиллаштириш, янада билим олиш вазифаларини ҳал етиш;
4. Спорт ҳакамлари инструкторларни тайёрлашга қаратилган кўник-маларни тайёрлашга қаратилган кўникмаларни ва малакаларни ошириш ва шу кабилар.
Вазифалар конкрет аниқ бўлиши лозим ва албатта тушунарли бўлиши керак, яьни 45 дақиқа давомида ҳал бўладиган вазифалар қўйилади. Мисоллар:
1. Тўғри қадди-қоматни шаклланишига намойиш етиш билан орқа ва бел мушакларини ривожлантириш; б) Оёқ мушакларини еластиклигини ривожлантириш. *
2. Ерталабки бадантарбия машқлари мажмуасини тузиш қонуниятлари тўғрисида билим бериш; б) Уч ҳисоб усули орқали арқонга тирмашиб чиқишда оёқлар билан арқонни қисиб олишни ўргатиш.
3. Баскетбол ўйинида рақибнинг қаршилик кўрсатишини енгиб ўтиш-да, довюраклик, ҳар томонлама тайёргарлигини ва аниқ фаолиятларини тарбиялаш.
4. Параллел бруслардан керилиб сакраб тушишни бажаришда муҳофазала-нишни ўргатиш:
Дарснинг тури: (кириш дарси; янги: материални ўргатиш, такомиллаштириш, назорат дарси) чоракда дарснинг кетма-кетлик сонига биноан вазифаларни ўргатиш, мустаҳкамлаш, такомиллаштириш ёки ўтган материал-ларни ўзлаштириш даражасини назорат қилиш лозим.
Жисмоний тарбия ўқитувчиси ўқувчилар ёшига биноан дарс олдида вазифаларни қўйишда уни ҳар томонлама конкретлаштиради ва болалар томонидан машқларни бажарилишини ҳамда ўзлаштириш даражасини текшириш чорасини аниқлайди. Шуни есдан чиқармас керакки, ўргатиш жараёнида тарбиявий вазифалар ҳам бажарилади. Шунинг учун педагог ўзи учун кўпроқ тарбиялашга йўналтирилган вазифани аниқ тасаввур етиши керак. Дарс вазифаларини танлашда ва қўйишда ўқифВчиларнинг олдинги дарсда нимани ва қандай ўзлаштирилганлиги ўқитувчи учун асос бўлади. Шу боисдан, агарда ўқитувчи шуларни (яьни, иқлим шароити, мактаб шароити, ўқувчиларнинг тайёргарлиги, уларнинг олдинги йили ёки дарсларда материалларни ўзлаштириш) ҳисобга олиб ҳар бир дарсга тузиладиган иш режасини тўғри ишлаб чиқса, унда вазифалар аниқ тизимга туширилган бўлади (дарснинг кетма-кетлиги, такрорлаш сони, мураккаблиги, узвийлиги ва ҳ.к.) Ҳар бир дарсда 2-3 асосий вазифаларни қўйиш мумкин (улар ўргатиш, такрорлаш, мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш вазифалари). Масалан, югуриб келиб «Оёқларни букиш» усули билан сакрашда «югу-риш ритмини ва тахтачага депсиниш оёқ билан аниқ тушишни ўргатиш» ёки «паст стартдан чиқиш техникасини мустаҳкамлаш».
Асосий вазифаларни ва керак бўлган спорт анжомлари ҳамда иншоотларни аниқлаб, ўқитувчи дарс конспектини ёзади. Бунда енг аввало дарснинг асосий қисмининг мазмунидан машқларни кетма-кетлигини фикран ўйлайди, чунки шу қисмда асосий вазифалар ҳал етилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |