Тарихи Рашидий (2)
сўраган ҳамма нарсани бериб, уни жўнатди.
Тоштемур бутун Мўғулистон бўйлаб узоқ кезди. Шировул дўхтий юртига етиб борди. У
ерда Менглик ва унинг боласини суриштирди. Айтдиларки, Менглик бир ўғил туққан,
дўхтуйдан ҳам бир ўғил кўрган, улар бирга туришади. Хоннинг ўғлига Туғлуқ Темур деб,
Шировулнинг ўғлига Инжу Малик деб от қўйишди. Хуллас, у бир йўлини қилиб Туғлуқ
Темурни олиб қочди ва амир Буложи ҳузурига йўл олди.
Амир Буложи Оқсувда эди. Чиғатойхон ўз мулкини тақсимлаган пайтда Манглай Субени
(«Кунгай тараф» дегани) амир Буложининг бобоси Уртубуга берган эди. Манглай
Субенинг шарқида Кусан ва Торбугур, унинг ғарбий чегарасида эса Сомғар билан
Фарғона вилоятининг чеккаси ҳисобланмиш Жоқисман жойлашган эди. Унинг шимолида
Иссиқкўл, жанубида Чарчон ва Сариқ Уйғур жойлашган эди. Ушбу ҳудудни Манглай Субе
деб аташар ва у амир Буложи тасарруфида эди. Ўша пайтда бу ўлкаларда кўплаб
шаҳарлар бор эди. Улардан энг йириклари Кошғар, Хўтан, Ёрканд, Ўзганд, Косон,
Ахсикат, Андижон, Оқсув, Отбоши, Кусан шаҳарлари эди. Амир Буложи булар ичидан ўз
қароргоҳи қилиб Оқсувни танлади.
Тоштемур хонни олиб қайтиб келганида унда бор-йўғи битта кўк эчки қолган эди, шу
боисдан унга «Кўк эчку» деган лақаб беришди. Ҳозиргача авлодларида шу лақаб
сақланиб қолган.
Улар Оқсувга яқин қолишганда бир карвонга ҳамроҳ бўлишди. Муз билан қопланган
Музот довонидан ўтишаётганда хон музли дарага тушиб кетди. Тоштемур дод-вой қилди,
аммо ҳеч ким унга эътибор қилмади. Довондан ўтаётганда карвон тўхтади. Тоштемур
савдогарлардан бирининг ёнига борди, унинг исми Бекжак эди, унга хон воқеасини
айтиб берди, у воқеани ўз ҳамроҳларига билдирди. Улар Тоштемур билан биргалашиб
музли дара олдига боришди. Бекжак пастга тушиб, хонни соғ-саломат топди. Шу ернинг
ўзида хоннинг ваъдаларини олиб, эҳтиёт юзасидан, хондан узр сўраб деди: «Агар
биринчи бўлиб сиз юқорига чиқсангиз, эҳтимол мени тортиб олишмас. Аввал, мен
чиқаман, сизни бўлса сўзсиз тортиб олишади». Астойдил узр сўраб бўлгач, арқон
ташланглар, деб қичқирди. Арқон ташлашгач, аввал у чиқди, сўнгра хонни чиқариб
олишди. Биргаликда уни Оқсувга, амир Буложи ҳузурига олиб боришди. Амир Буложи
уни хон кўтарди. Туғлуқ Темурхон ўз ҳукмронлиги даврида нафақат бутун Мўғулистонни,
балки Чиғатой тасарруфидаги ерларнинг катта қисмини эгаллаб олди, бу ҳақда ҳали сўз
юритамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |