Тарихи Рашидий (2)



Download 353,95 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/32
Sana24.02.2022
Hajmi353,95 Kb.
#186874
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   32
Bog'liq
202-tarixi-rashidiy-2

Тарихи Рашидий (2)
билан иқрор қилмоқ бўлса-да, иймоннинг моҳияти – ғайбга ишониш демак ва бу
бахт-саодатни ақл билан англаб бўлмас.
Фард: 
Ақл йўли ҳам гоҳ айлагай хароб,
Яратгандан ўзга барчаси сароб.
Азалий ҳидоят – бу Аллоҳнинг иноятидир, бундай иноятга ноил бўлмоқ – демак, ғайбга
иймон келтирмоқдир, бу нарса инсонга юқоридан берилади, уни одам ўзи яратмайди.
«Кашф ал-маҳжуб» («Ғойибни кашф этиш») асари муаллифи ҳикоя қилади: Одамлар
мусулмонларнинг амиралмўминини Али (Аллоҳ уни раҳматига олган бўлсин)дан
«Маърифат (танимоқ) нима дегани» деб сўрадилар. У дедики: «Мен Аллоҳни Аллоҳ
кўмагида танидим, Аллоҳнинг ғайрини Аллоҳ нури билан танидим».
Шундай қилиб, қудратли Аллоҳ танани яратиб руҳга, танага ҳаёт бер, деб буюрди, дилни
яратиб, унга жон ато қилишни ўз бўйнига олди. Зеро, ақлда танага жон ато қилиш
қудрати йўқдир, унда тирилтириш қудрати ҳам йўқ, Аллоҳ айтган: «Улар аввал ўлик
бўлган, биз уларни тирилтирдик» (6.122) ва шу тариқа дилни тирилтиришни ўз
зиммасига олди. Шунда у: «Биз унга одамлар орасида ўзи билан олиб юрадиган нур
(иймон)ни ато этдик» (6.122) деди. Яратгувчи айтди: «Мўмин бандаларимга таралиб
турган нур мендирман». Шунингдек, у яна айтди: «Ва қалбини бизни зикр этишдан ғофил
қилиб қўйган, ҳавойи нарсага қул бўлган, қилар иши исрофгарчилик бўлган кишиларга
эргашган ҳамда (ўзларининг ҳам) қилган ишлари исрофгарчилик бўлган кимсаларга
итоат этманг!» (18.28). Модомики дилга Аллоҳ жон ато этган экан, унда ғайри илоҳий
бўлган ҳамма нарса – баҳона ва сабаб эканлигини билган кишига ана шу баҳона ва
сабабни Яратганнинг иноятисиз тушунтириб бериш мушкулдир. Шу пайтгача биз «Кашф
ал-маҳжуб» асаридаги изоҳларни келтирдик, зеро бунга бандаи ожизнинг билимлари
камлик қилади. 
Барҳаёт ҳидоятнинг насими эсган чоғ дил гулшанида иймоннинг ғунчаси очилур. Агар
Аллоҳ бандаларини ҳидоят сари бошламай қўйса, унда Од қавмининг тўзонлари
кўтарилиб, дил гулшанидаги гулларни томири билан қўпориб ташлайди ва гуллар
очилмасдан нобуд бўлади. 
Фард:
Болта ўтин ёрган каби бегумон,
Тонг ели учирар гул баргин ҳар ён.
Чунончи, Пири Ҳирот Хожа Абдуллоҳ Ансорий (Аллоҳ уни раҳмат қилсин) айтди:
«Абу Жаҳл Каъбадан чиқди, Иброҳим Халил бутхонадан чиқди. Ҳар икковиям Аллоҳ
иноятига сазовор бўлиш умидида чиқишди, қолган барчаси мақсадга эришиш йўлидаги
баҳонадир».
Бу муқаддимадан мақсад Туғлуқ Темурхоннинг исломга кириш сабабини кўрсатишдир.
Унинг олдига Шайх Жамолиддинни келтирдилар, қарашса, хон итларни тўнғиз гўшти
билан боқиб ўтирарди. 
Хон сўради: «Эй тожик, сен яхшироқми ёки бу итми?» Шайх (Аллоҳ уни раҳмат қилсин)
жавоб берди: «Агар иймон мен билан бўлса, мен яхшироқман, иймон мен билан бўлмаса,
ит мендан яхшироқдир». Бу сўзлар хонга қаттиқ таъсир қилди ва унинг дилида исломга
муҳаббат қарор топди ва қодир Аллоҳ бунга изн берса, биз ҳам бунинг шарҳини
битурмиз.
Туғлуқ Темурхон Эсан Буғахоннинг ўғлидир. Мана, Эсан Буғахоннинг шажараси: Эсан
Буғахон ибн Дувожихон ибн Бароқхон ибн Қаро Ису ибн Мотукан ибн Чиғатой ибн
7 / 32



Download 353,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish