Тарихи Рашидий (2)



Download 353,95 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/32
Sana24.02.2022
Hajmi353,95 Kb.
#186874
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
202-tarixi-rashidiy-2

Тарихи Рашидий (2)
Мулки қадимийдир, зоти хосулхос.
У зотнинг жамоли даргоҳи шу қадар юксакдирки, ўй-фикр даракчиси унинг атрофидаги
улуғ соясига етишга ожиз, улуғлик даргоҳининг саҳналари шу қадар кенгдирки, хаёл
жодуси унинг атрофларига яқинлашиш имкониятидан маҳрумдир. 
Назм:
Унинг таъзимига тизилиб шоҳлар
Қўл чўзиб туришар тиланчи мисол.
Чунки у энг азиз, якка-ягона,
Энг улуғ, абадий, бемислу тимсол.
Пайғамбар алайҳиссаломга пок саломлар ва барча улуғ мадҳиялар бўлсинки, унинг
лавҳларининг саҳифаси «Албатта Аллоҳ ҳам, Унинг фаришталари ҳам пайғамбарга дуою
саловат айтурлар» деган марҳамат ёрлиғи билан зийнатланган. 
Назм:
Унинг нури малаклар машъалининг ёлқинидандир,
Унинг файзи фазолар тоқи Аршнинг манзилидандир.
Унинг даргоҳига тортиқ бутун шоҳлар ва тожу тахт,
Унинг маҳрамларининг манзили қудсий макон ҳар вақт.
У шу қадар илм ва давлат эгасидирки, Исои Руҳуллоҳ: «Албатта, мен Аллоҳнинг сизларга
юборган пайғамбаридирман. Мен ўзимдан олдинги Тавротни тасдиқлагувчи ва ўзимдан
кейин келадиган Аҳмад исмли бир пайғамбар ҳақида хушхабар бергувчи зот сифатида
юборилдим» деган башоратни оламнинг ҳамма тарафларига етказган ва бу башоратнинг
шарофати билан «Аллоҳнинг изни билан ўликларни тирилтираман», деган шарафли
манзилга етишди. 
Назм:
Масиҳо ташрифингдан берди мужда,
Шу мужда туфайли тиргузди мурда.
Мусо алайҳиссалом ҳам: «Аллоҳ Аҳмад (Муҳаммад)нинг умматларини яратади» деган
орзуси унинг абадийликка туташган давлати далилидир. Ана шу орзунинг шарофатидан
у оппоқ хосиятлик қўл (Яди Байзо)га эришиб бахт-саодат топди. 
Назм:
Муҳаммад олам аҳлин кўз нуридир,
Ёруғ жаҳон бўстонининг гулидир.
Бори шоҳлар узра у келди сардор,
Икки оламдаги шаҳаншоҳ – тождор.
Унга, унинг оиласи аҳлига, саҳоба ва авлодларига дуо ва саломлар бўлсинки, улар
сараланганлар тахтгоҳининг юксак мартабасида ўрин олган ва «Мен сизлардан бу
даъватим учун ажр-мукофот сўрамайман, фақат қариндошчиликдаги
дўстлик-яқинликнигина, яъни «Мен сизлар билан насл-насаб жиҳатидан қариндош
бўлганим ҳаққи-ҳурмати бу даъватимга тўсқинлик қилмасликларингизнигина сўрайман»
(42.23) деган хитоб майдонининг кўзга кўринган зотларидир. Унинг барча издош, дўст ва
ёрдамчиларига дуо ва саломлар бўлсинки, улар ҳақиқат майдонининг жасур
жангчилари, тариқат даргоҳининг садоқатманд ошиқларидир. 
Хусусан, қариндошларнинг улуғи, яхшиларнинг яхшиси «Унга фақат бир киши (Яъни
Абобакри Сиддиқ) йўлдош эди. Айни замонда у иккиси ғорда эди» (9.40) деган оятда
зикр қилинган зот, мўминларнинг амири, ростгўй – садоқатли дўст Абобакри Сиддиққа
(Тангри ундан рози бўлгай ва салом юборгай). 
2 / 32



Download 353,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish