Тарихи Рашидий (2)



Download 353,95 Kb.
Pdf ko'rish
bet19/32
Sana24.02.2022
Hajmi353,95 Kb.
#186874
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   32
Bog'liq
202-tarixi-rashidiy-2

Тарихи Рашидий (2)
шижоат ўқи яхши ўйламасдан чиқиб кетса, унинг чийиллашидан ғалаба хабарини эшитиб
бўлмас. Илоҳий мадад қалами унинг ёрқин ақли лавҳига зафар манзарасини чизгунича у
қилинажак ишларини обдон ақл-фаросат элагидан ўтказди.

Ўнинчи фасл. «Зафарнома»дан кўчирма. 
Ҳазрат Соҳибқироннинг Пули Сангин (Тошкўприк)дан ўтганлари ва (жета) мўғул
лашкарининг қочгани баёни
Ҳазрат Соҳибқирон ўзининг ҳар бири мингта аскарга арзийдиган бир ярим минг отлиқ
лашкари билан амир Мусо, амир Муаййад арлот ва Учқора баҳодирни Пули Сангин ёнида
тўхтатиб турди. Ўзи эса жанг майдонининг гардини орзу-ният сурмаси деб билган бир
ярим минг отлиқ лашкари билан дарёнинг юқори қисми бўйлаб Эсан Майдон томон
жўнашди ва Эсан Майдон ўртасида дарё устидан арқон тортиб, ярим кечаси сувдан
кечиб ўтишди ва тоғ тарафга юришди.
Эртаси куни душман соқчилари от туёқларининг изидан лашкар дарёдан ўтганини билиб
қолишди ва талвасага тушишди. Тун бўлгани сабабли.
Назм: 
Қоп-қора тўнини кийдию осмон,
Ойни фалак ичра айлади пинҳон.
Мамлакатларни эгалловчи, душманларга қирон келтирувчи Ҳазрат Соҳибқирон, тоғ
тепасида гулханлар ёқинглар, деб буйруқ берди. Буни кўрган душман лашкарлари
ваҳимага тушиб, заминда мустаҳкам турган оёқлари бўшашиб, қўрқув исканжасида ҳар
тарафга қоча бошладилар. Шу билан ўшандай бир отлиққа қарши ўнта аскари бўлган,
қилич чопишга ва найза санчишга уста кўп сонли лашкар Парвардигори оламнинг инояти
билан жанг-жадалсиз тарқалди-кетди: «Аллоҳ Ўзи истаган кишиларни ғолиб қилиш
билан қўллаб-қувватлайди» (3.13). Қандай оқилона тадбир бўлдики, йироқда ёқилган
гулханлар ёлқинидан қанчадан-қанча Амир ва лашкарбошилар бошқараётган
сон-саноқсиз душманнинг ғурур ва такаббур хирмонига ўт кетди. 
Назм:
Қатъиятли бўлса, бир яёв навкар,
Бир отлиқ кучи-ла шоҳлик олинар. 
Ҳақ таборак ва таолонинг лутфи мадад қилган жойда душманнинг хору зор бўлиши
муқаррардир. 
Душманлар талвасага тушиб, қочишга юз тутгач, Ҳазрат Соҳибқирон шердек ва
шиддатли селдек, ҳайқириб, қичқириб ғолиб лашкарлари билан тоғдан пастга томон
югуриб, уларни Гужарот майдонигача қувлаб бориб, ўткир қилич билан чопиб,
найзаларни юракларига санчиб ўлдирдилар. 
Назм:
У ерда қанчалаб душманлар ўлди,
Далаю майдонлар ўликка тўлди.
19 / 32



Download 353,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish