Тарихи Рашидий (2)


Тўртинчи фасл. «Зафарнома»дан кўчирма. Туғлуқ Темурхоннинг Мовароуннаҳрга



Download 353,95 Kb.
Pdf ko'rish
bet13/32
Sana24.02.2022
Hajmi353,95 Kb.
#186874
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   32
Bog'liq
202-tarixi-rashidiy-2

Тўртинчи фасл. «Зафарнома»дан кўчирма. Туғлуқ Темурхоннинг Мовароуннаҳрга
лашкар тортгани баёни.
12 / 32


Тарихи Рашидий (2)
Мовароуннаҳр вилояти зикр этилган воқеалар туфайли тарқалиб кетган эди. Туғлуқ
Темурхон Эсан Буғахоннинг ўғли, Эсан Буғахон Дувохоннинг ўғли эди, Чиғатой наслидан
бўлган Дувохон мўғул вилоятида подшоҳ эди. Ўзига қарашли одамларини йиғиштириб,
етти юз олтмиш биринчи йилнинг рабиъ-ас-соний ойида (январ 1360), сичқон йилида
лашкар тортиб, Мовароуннаҳр томон умид кўзини тикди. Тармаширин хондан бери ўттиз
уч йил ўтган, бу муддат ичида саккиз хон Чиғатой улусида подшоҳлик қилдилар.
Туғлуқ Темурхон Тошканд атрофидаги Хўжанд дарёси яқинида жойлашган Чаноқ
Булоққа етганда амирлари ва беклари билан кенгаш уюштирди. Шунга келишилдики,
аймоғи караит бўлган Туқ Темур, аймоғи арканут бўлган Ҳожибек, аймоғи қангли бўлган
Бекжак қўшиннинг олдида боришади. Бу уч бек хон амрига бўйсундилар. Хўжанд
дарёсини кечиб ўтишгач, амир Боязид жалойир бутун қўл остидагилар билан бирга
буларга қўшилди ва ҳаммалари иттифоқ бўлиб, Шаҳрисабз сари юрдилар. Амир Ҳожи
барлос Шаҳрисабз ва Қарши лашкарини тўплаб, мудофаа ва уруш қилиш мақсадини
кўзлади. Аммо ўз-ўзи билан фикрлашиб, қарор қилдики, бу келган лашкарга кучи
етмайди. Ниҳоят улар етиб келмасларидан бурун бутун эл-улуси, киши-қаросини йиғиб,
Хуросон сари жўнаб кетди. 
Фард: 
Тадбир билан ҳар мушкул битсин,
Соғлик керак, жанг-жадал – йитсин.

Бешинчи фасл. “Зафарнома“дан кўчирма. Ҳазрат Соҳибқироннинг Амир Ҳожи
барлос билан кенгашиб, Аму дарёсидан кечиб ўтиб Шаҳрисабз вилояти сари бориб,
Туғлуқ Темурхоннинг беклари билан мулоқот қилгани баёни.
Ақл жасоратдан олдин юради,
Аввал идрок, кейин журъат туради.
Иккиси бирлашса борми, оламда:
Энг юксак чўққилар забт этилади. 
Ҳар нарсани билгувчи қудратли Аллоҳ ўз қудрати билан бирор ишни амр қилса, бунга
албатта бирорта сабабни ҳам кўрсатади. Бирор мақсадга эришмоқ керак бўлса, бу ҳам
бирорта воқеа воситасида юзага чиқади. Барча ишлардан улуғ бўлган подшоҳлик эса,
инсонга иккита ноёб хислат туфайли иноят қилинади.
Биринчиси – ўткир ақл-фаросат бўлиб, унинг нури бирла қоронғу кечада ҳам нажот йўли
топилади. 
Фард:
Ўткир қилич чопар юзта аскарни,
Ақлинг енга олур бутун лашкарни.
Иккинчиси – шижоат ва баҳодирлик бўлиб, бундай одам қизғин жанг олатасири пайтида
ҳам душмандан тап тортмай, урушади ва ғалабага эришади.
13 / 32



Download 353,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish