Фаннинг назарий машғулотлари мазмуни
РЕЖА
1. “Тарих ўқитиш усуллари” фанининг тарихи ва ривожланиш босқичлари.
2. Тарих дарсининг турлари ва уларни режалаштириш.
3. Тарих ўқитиш усуллари фанининг вазифалари.
4. Тарих ўқитиш усуллари фанининг ҳозирги босқичдаги тараққиёти.
Тарих ўқитиш услубиёти мутахассиси ҳисобланмиш профессор П.В. Гора, Тарих ўқитиш услубиёти илмий педагогик фан бўлиб, у ўқувчиларга тарихдан, ҳуқуқдан билим беришга, уларни тарбиялашда ва камол топтиришда муҳим аҳамият эга, деб ҳисоблайди. Тарих ўқитиш услубиётининг асосий фан сифатида олий ўқув юртларидаги тарих факулътетларининг ўқув режасига киритилиши ва уни ўрганишдан кўзда тутилган мақсад келгусида ўқитувчи бўлиб этишадиган талабаларни мактабда тарих ўқитишнинг илмий асослари билан қуроллантиришдан иборат.
Миллий истиқлол, миллий истиқлол ғояси Тарих ўқитиш услубиётининг методологик асосини ташкил этади. Тарих ўқитиш услубиёти ўзининг мустақил текшириш предметига эга. Мактабда тарих фанининг ўқитилиши ва ўқитиш жараёнининг ўрганилиши Тарих ўқитиш услубиётининг предметини ташкил этади. Ўқитиш жараёнининг объектив суратда амал қилинадиган ўз қонуниятлари бор. Уларни билиб олиш ва таълим-тарбия жараёнида бу қонуниятларга амал қилиш, улардан оқилона фойдаланиш мактабда тарих ўқитишни илмий асосда олиб боришнинг муҳим шартидир. Охирги йиллардаги сиёсий, иқтисодий, ўқув ва илмий ўзгаришлар тарих ўқитишни янада такомиллаштириб бориш, замон талабига мос мутахассислар тайёрлашни талаб этмоқда.
Тарих ўқитиш жараёнининг таркибий қисмлари (яъни, мақсади, мазмуни, ўқитишнинг метод ва усуллари, натижалари) ўртасидаги қонуниятли алоқалар куидагича намоён бўлади: мактаб тарих курсининг мақсади, таълим-тарбия вазифаларининг муваффақиятли амалга оширилиши ўқитишнинг мазмунига, унинг ғоявий-сиёсий ва назарий жиҳатдан пишиқ бўлишига боғлиқ бўлганидек, ўқувчиларнинг тарих курсини ўзлаштириш даражаси ҳам ўз навбатида ўқитишнинг илмий асосда, мақсадга мувофиқ ташкил қилишига, ўқитувчининг ўрганиладиган мавзунинг мақсади, таълим-тарбия вазифалари ва мазмунига мос келадиган таълим шакллари, ўқитиш метод ва усуллари ҳамда воситалардан қай даражада мақсадга мувофиқ фойдалана билишига боғлиқдир. Шунингдек, ўқитишнинг натижалари ҳам ўқитувчининг ўқитишдан кўзлаган мақсадни, унинг таълим-тарбиявий вазифаларини белгилаб олишга, курснинг мазмунига мос тарзда амалга оширишга ёрдам берадиган метод ва усуллардан илмий асосда фойдалана билишга боғлиқдир. Тарих ўқитиш жараёнининг таркибий қисмлари ўртасидаги бу ўзаро диалектик боғланиш натижасида улар бир-бирига узлуксиз таъсир кўрсатиб боради. Тарих ўқитишда ана шу қонуниятларга суянмасдан, уларни эътиборга олмасдан туриб яхши натижага эришиб бўлмайди.
Тарих ўқитишнинг асосий мақсади ўқимишли, етук, комил инсонни тарбиялашдан иборатдир. Бу мақсад бир бутун, қатор таълим-тарбия вазифаларидан ташкил топади; бош вазифа билан бирга ёшларни меҳнатга лаёқат, камол аҳлоқ, ватанпарварлик, байналминаллик, ҳуқуқий тарбия, мафкурага ёт фундаментализм ва тероризмга муросасизлик, билим ҳамда изланувчанлик каби фазилатларни ривожлантириш муҳимдир.
Тарих ўқитиш деганда, тарихий материал воситасида ўқувчиларга билим бериш, энг зарур жараён-ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ақлий (ички) ҳамда ўқув ҳаракатлари (ташқи) жараёни тушунилади.
Тарих курсининг мазмуни, деганда тарих дастурида белгилаб берилган тарихий билимлар кўлами, ўқув материаллари: унинг асл мазмуни тарихий фактларни холислик нуқтаи назаридан таҳлил қилиш асосида келиб чиқадиган хулосалар ва умумлаштиришлар, ўқувчиларнинг тарихий материалларни ўзлаштириш ва олган билимларидан фойдалана билиш соҳасидаги ўқув усуллари, кўникма ва малакалари тизими, шу жумладан, уларни илмий тадқиқ қилиш ишларнинг энг оддий шаклларини эгаллашлари кўзда тутилади.
Ўқитиш методлари мураккаб муаммо бўлиб, мактаб олдига қўйилган масъулиятли вазифаларнинг ҳал этилиши кўп жиҳатдан унинг тўғри ҳал қилинишга боғлиқ. Бироқ ҳозирча ўқитиш методикасининг бу муҳим муаммоси ҳусусан тарих ўқитиш методлари тизими(тизими) этарли даражада ишлаб чиқилмаган. Методик адабиётда методистлар томонидан «Метод», «Методик усуллар» тушунчаси турлича талқин этилади.
Шу билан бирга мактаб амалиётида, айниқса кейинги йилларда ўқувчиларни тарих предмети воситасида тарбиялашга, уни ўқитишни илмий асосда олиб бориш таълим-тарбия ишлари самарадорлигини ошириш соҳасида кўпгина илғор тажрибалар тўпланади ва умумлаштирилади.
Ўқитиш методларини илмий асосда классификациялаш масаласи педагогика фанида ўқитишнинг турли босқичларида турлича ҳал қилиб қелинди. Ўқитиш методларини классификациясига баъзан анализ ва синтез, дедукция ва индукция каби мантиқий операциялар асос қилиб олиниб, ўқитиш методлари индуктив, аналитик ва бошқа мантиқий усуллар сифатида ҳаректерланади.
Ўқитиш методларини баъзан ўқувчиларнинг билиш фаолияти фаоллик даражасига қараб туркумлаш тавсия қилинади. Бу тарзда ажратиш ўқитиш методларидан кўра кўпроқ ўқитишнинг умумий ҳаректерларига тааллуқлидир.
ХХ асрнинг 60- йилларда тарих ўқитиш методлари ва уларни туркумлаш турлича ҳал қилинди. Методист А.И.Стражев «Тарих ўқитишнинг ташкил этилиши методлари ва воситалари тарих фанининг таълим-тарбия вазифаларини амалга оширишга хизмат қилади» дейди. Бироқ у ҳам ўқитишниг асосий методларини тарихий жараённинг ўзини ўрганиш методидан иборат қилиб қуйиб, масалада ноаниқликка йўл қўяди. А.И.Стражев қуйидаги ўқитиш методларини тавсия этади:
Тарихий фактларни ўрганиш методлари.
Хронологияни ўрганиш методлари.
Маҳаллий тарихий воқеаларни ўрганиш методлари.
Асосий тарихий тушунчаларни шакллантириш методлари
Сабаб-натижа алоқаларни ўрганиш методлари.
Тарихий жараённинг қонуниятларини очиб бериш методлари.
Ўқитишнинг метод ва усулларини танлашда шуни назарда тутмоқ керакки, ўқувчилар эсда сақлаб қолиши зарур бўлган билимларни шунчаки, баён қилиб қўя қолиш билан мақсадга эришиб бўлмайди. Ўқитиш жараёнида ўқувчиларнинг билим фаолиятини фаоллаштириш, уларни амалий фаолиятга тайёрлаш, ўргатиш ҳам лозим. Уларда мустақил ижодий изланиш, янгиликка интилишни кучайтириш, ҳали жамиятга маълум бўлмаган билиш усулларини қидириб топиш ва амалий фаолиятга жорий эта билиш қобилиятини ҳам ривожлантириш керак
И.Я.Лернер ўқитиш методларини 5 гуруҳга бўлади:
Баён методи.
Репродуктив метод.
Илмий-тадқиқот методи.
Қисман изланиш ёки эвристик метод.
Ўқитишниг биринчи ва иккинчи усулида ўқувчилар ўрганиладиган материални пухта эсда сақлаб қолишлари ва уни қайта сўзлаб беришлари мумкин.
Ўқитиш методлари ва усуллари хақида тушунча.Ўқитиш методларига таъриф берилганда биринчи навбатда у ўқитувчининг ўқитиш ва ўқувчиларнинг ўрганиши ёки билиш фаолияти усулларидан иборат эканлигини назарда тўтиши керак Хақиқатан ҳам, ўқитувчи кўргазмали воситалар ёрдамида сўзлаб бериш ёки қандайдир амалий характерларни кўрсатиш, уларни тушунтириб бериш жараёнида ўзи фаол фикрлаш билан бирга, ўқувчиларнинг ҳам фикрлаш фаолиятини активлаштиради ва ўқув материалининг ўзлаштирилишига раҳбарлик қилади, уларнинг билим ва малакаларини ўзлаштириб олишларига ёрдам кўрсатади. Бинобарин, ўқитиш методларига ўқитиш ва ўрганиш усуллари ва унга боғлиқ ўқитувчи ва ўқувчиларниг тафаккур қилиш фаолияти асос қилиб олинадиган бўлса, уни қуйидагича таърифлаш мумкин.
Ўқитиш методлари - ўқитувчиларнинг актив фикрлаш асосида ўқувчиларни ўқитишга, ўқитувчи раҳбарлигида ўқувчиларнинг илмий билимларини мактаб таълими методлари тизимидан тўғри фойдаланилган тақдирдагина таълим-тарбия ишлари соҳасида яхши натижаларга эришиш мумкин. Мактаб таълими методлари тизими, деб энг муҳим умумий белгилари билан ўқитиш ва ўрганиш усуллари, ҳамда ўқитувчи ва ўқувчиларнинг тафаккур фаолиятидан иборатдир. Бир-бири билан боғланган ўқитиш методларини қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин:
1.Оғзаки таълим методи.
2.Босма матнлар ёрдамида ўқитиш методи.
3.Кўргазмали таълим.
4.Таълимнинг амалий методи.
Мазкур методлар тизими мактабдаги барча ўқув предметларини ўқитишда қўлланиши мумкин.
Ўқитиш усуллари ва ўқувчиларнинг ўрганиш усуллари турли шакллар бир-бири билан қўшилиб ўқитувчи ва ўқувчилар фаол иштирок этадиган таълим жараёнлар методини ташкил этади.
Методик усуллар тизими. Маълумки, мактаб тарих курсининг мазмунини айрим аниқ ва типик воқеалардан иборат фактлар ташкил этади. Бу фактлар ўқувчиларга ижтимоий ҳаётнинг барча томонлари, бу томонларнинг ривожланишини ва улар ўртасидаги ўзаро алоқалар хақида билим беради, уларнинг ақли, ўйи хаёли, сезги ва иродасига таъсир кўрсатади. Тарихий факторларнинг характерли хусусияти шундаки, уларни бевосита хиссий тасаввурлар асосда ўрганиб бўлмайди. Шунинг учун ўтмишга доир энг муҳим факторларни образли тасаввур этишнинг аҳамияти ғоятда каттадир. Образли тасаввурлар ўқувчиларнинг тарихий воқалар хақидаги факторларни жонли идрок этишларига ёрдам беради.
Мактаб тарих курси таълим тарбиявий жиҳатдан жуда муҳим бўлган кенг ва образли қилиб ёритилган. Факторлардан ташқари, улар ўртасидаги боғланишларни аниқлашга ёрдам берадиган маълумотлар ҳам берилади. Улар жуда қисқа баъзан справка шаклида бўлсада, тарихий жараённи бир бутун яхлит тасаввур этиш, тушунчалар тизимини ва ижтимоий ривожланишнинг қонуниятларини тўлиқ ўзлаштиришга ёрдам беради. Шундай қилиб ўқувчилар хотирасида сақланиб қолиниши керак бўлган тарихий материаллар тарихий бўлимнинг иккинчи муҳим таркибий қисмини ташкил этади.
Тарих ўқитишнинг тажрибасида тарихий материалларни пухта ва муцаҳкам ўқлаштиришга ёрдам берадиган кўпгина самарали усуллар бор. Материални баён қилиб боришда ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ўқув материали юзасидан оғзаки ва ёзма режа, воқеалар қалендари ва хронологик жадваллар тузишлари, рақамларни ёзиш, график ёзувларини олиб боришлари диаграммалар чизиш, контур ҳарита ва дафтарда ёзув-чизув ишларини олиб боришлари шулар жумласидандир. Шуни айтиш керакки, образли тарихий тасаввурларни шакллантириш, тарихий фактлар хронология ва бошқаларни хотирада муцаҳкам сақлаб қолиш тарихни ўрганишнинг биринчи босқичини ташкил этади. Унинг энг муҳим иккинчи босқичи тарихий тушунчаларни шакллантиришдир. Тарихий тушунчаларин ўзлаштириш жуда катта таълим ва тарбиявий аҳамиятга эга. Тушунчалар ўқувчиларда кенг дунёқарашни шакллантиришга ёрдам беради, уларни тафаккур фаолиятини, билиш малакалари ва қобилиятларини ўциради. Тафаккур қилишнинг психик жараёнига суянадиган бу усуллар ҳар қайси тарих ўқитиш методига методик усулларнинг учинчи гуруҳи бўлиб кириши мумкин. Улар биринчи навбатда ўқитувчининг тушунтириб бериши, муаммоли баёни, ўқитувчи раҳбарлигида ўқувчиларнинг тарихий ҳужжатларни таҳлил қилиши мантиқий вазифаларни эчиши ва эвристик суҳбатдан иборатдир.
Таълим-тарбия жараёнида бу усуллар ва билимларнинг барчаси таркибий қисмлари бир-бири билан ўзаро боғлиқ ҳолда иштирок этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |