3. Тарих ўқитишда босма матнлар билан ишлаш усули.
РЕЖА
Тарих дарслиги матнлари устида ишлаш, тушунтириш ва изоҳлаш.
Сиёсий арбобларнинг асарларини ўрганиш.
Сиёсий ҳужжатларни ўрганиш.
Тарихий ҳужжатлар устида ишлаш.
Моддий маданият буюмлари.
Тасвирий санъат асарлари.
Ёзма манбалар.
Мактабда тарих ўқитишда қўлланиладиган матнларга-дарслик матни, тарихий ҳужжатлар, илмий-оммабоп, бадиий тарихий адабиётлар киради.
Босма матнлар ўқувчилар тарихий билимларининг асосий манбаи бўлгани каби ўқитувчининг билим манбаи оғзаки баёнининг асосини ташкил этади. Ўқитувчи шу манбалардан тўғри ва унумли фойдалангандагина унинг баёни мактабда таълимнинг юксак талабларига жавоб бериши, ўқитувчи баёнининг ўқувчиларга тушунарли, мазмунли, мароқли, мафкуравий ва илмий жиҳатдан юксак, ишонарали, образли ва таъсирли бўлиши мумкин.
Матнлар устида ишлаш ўқувчилар билимини кенгайтиради, тарихий факт ва ҳодисаларнинг моҳиятини, уларнинг қонуниятларини чуқурроқ тушуниб олишларига ёрдам беради, дунёқарашни шакллантиради, тарихий воқеаларга объектив бўлишга ўрганади. Мактаб ўқувчилари ҳар хил матнлар устида ишлаб мустақил иш кўриш малакасини ҳосил қиладилар ва тарихий тадқиқот ишларининг дастлабки маетериаллари билан амалий равишда танишадилар.
Ўқитувчи дастур талабига мувофиқ баён мазмунига дарслик матнини асос қилиб олади. Ўқитувчи ўзининг баёнини бошқа матнлар асосида янада конкретлаштиради ва бойитади, дарслик матни ўқувчиларнинг дарсда ва дарсдан ташқари тарихни ўрганиш, ўзлаштириш ва уни эсда сақлаб қолишнинг, билиш фаолиятининг ижодий изланиш ишларини олиб боришнинг муҳим манбаларидир. Матн ва улардаги саволлар, топшириқлар тарих курсининг мазмунини жиддий ўзлаштиришга ва олинган билимларини ҳаётда, хуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлидаги ишларига ёрдам беради.
Дарслик матни устидаги ишлар ўқувчи материалларини ўзлаштириш ва уни эсда сақлаб қолиш, ўқув матнини таҳлил қилиш ва ундан тарихий воқеа ҳодисаларнинг муҳим белгиларини топиш, фактик материалларни ва тарихий фактларни муҳим белгиларини бир-бирига таққослаш, конкретлаштириш ва умумлаштириш каби турли хил мақсадларда олиб борилади.
Матн устида ишлашда хронологияни тайёр тарихий тушунчалар таърифини ўзлаштириш ва уларни мустақил аниқлаш, дарсликда баён қилинган воқеа ва ҳодисаларнинг ривожланишини кузатиб бориш, конкрет тарихий фактлар ва статистик маълумотлар асосида ижтимоий ривожланиш тенденцияларини билиб олиш, маҳаллий, вақтли, сабаб-натижали ва тарихий алоқаларнинг қонуниятларини ўзлаштириш ва конкретлаштириш, луғат ишларини, мазмунли суратли режалар, жадваллар тузиш ва бошқа шу каби унча мураккаб бўлмаган ёзув ва графика ишларини олиб бориш, матн устида дасурли таълим элементларини амалга ошириш каби вазифалар ҳам кўзда тутилган.
Мактаб тажрибасида дарслик матни устида ишлашнинг қуйидаги усуллари мавжуд:
Do'stlaringiz bilan baham: |