“Тарих ўқитиш методикаси” фанидан амалий машғулотларни
ёритиш бўйича методик тавсиялар
(ТОМ 2-курс сиртқи бўлим 20/1. 20/2. 20/3. 20/4 гуруҳлари учун)
1-Мавзу: Тарих ўқитувчисининг таълим ва тарбия жараёнидаги ўрни. Тарих дарслари, унинг хиллари ва тузилиши.
Мавзуни ёритишдан мақсад: Тарих ўқитувчисининг тарихий материални баён қилишдаги жонли нутқи ҳамда уни тингловчиларга таъсирини кўрсатиш. Шунингдек ҳар бир дарс мавзусини мазмунига эътибор бериш, дарс мавзуни аниқлашда тарихийлик(Историзм) тизимлилик ва изчиллик жараёнларига эътибор бериш, тарих дарси хиллари ва тузилишидаги ҳозирги замон талабалари ҳақида фикр билдириш ва ҳ.з.лар
Масаланинг қўйилиши: Тарих дарслари орқали ўқувчиларда таҳлилий тафаккурни ривожлантириш, тарих ўқитишда таълим билан тарбиянинг уйғунлигини таъминлаш.
Адабиётлар
1.Бабанский Ю.К. Ҳозирги замон умумий таълим мактабида ўқитиш методикаси. -Тошкент: Ўқитувчи, 1990. –Б.186.
2.Бернадский В.Н. Методы преподавания история в старших классах. -Ленинград: 1939.
3.Вагин А.А. Методика преподавания истории в средней школе. Учение о методах. Теория урока. – Москва: Просвешение, 1968. –С. 336.
4.Карцев В.Г. Очерки методики обучения истории СССР в VIII-X классах. -Москва: 1960.
5.Лейбенгруб П.С. Дидактические требования к уроку истории. -Москва: 1960.
6.Шамова Т.И. Активазация учения школьников. -Москва: 1982.
7.Саъдиев А. Мактабда Тарих ўқитиш методикаси. -Тошкент: Ўқитувчи, 1988. –Б.109.
2-Мавзу: Тарихий билимларни шакллантириш жараёни. Тарих дарслари самарадорлигини ошириб боришнинг асосий омиллари.
Мавзуни ёритишдан мақсад: тарихий билимларни шакллантиришда илмий билимларга нисбатан қисқартирилган ва соддалаштирилган йўллар мавжудлигини кўрсатиш. Тарихий фактларнинг моҳиятини, уни ўрганишга бўлган эҳтиёжнинг ортиб боришини, тарихий билимларни ўзлаштиришда дарслик матнидан ташқари яна нималарга кўпроқ эътибор бериш кераклигини ўқтириш. Шунингдек дарс самарадорлигини оширишга салбий таъсир кўрсатаётган камчиликлар, муаммоли таълим-тарбия нимадан иборат эканлигига эътибор бериш.
Масаланинг қўйилиши: тарихни ўрганишни асосий омиллари ва қонуний жараёнларини тушунтириб бериш, тарих ўрганиш самарадорлигини ошириш жараёни асосан қайси ҳолатларни ўз ичига олишини ўргатиш.
Адабиётлар
Андреевская Н.В. Очерки методики истории. –Ленинград: 1958.
Белинский В.Г. Тўла асарлар тўплами. –Москва: 1955, 8-жилд, -Б.276.
Вагин А.А. Методика преподование истории в средней школе. -Москва: Просвешение, 1968. –С.8-9.
Гиттис И.В. Начальной обучение истории. -Ленинград: 1939.
Донской Г.М. Соотношение единочного, особенного обшего в учебниках истории. В кн: проблемы школьного учебника. -Москва: 1981. вип. 9.
Карцев В.Г. Методика преподования истории в начальной школе. -Москва: 1951.
Тошпўлатов Т., Ғаффоров Я. Тарих ўқитиш методикаси. -Тошкент: ТУРОН-ИҚБОЛ, 2010.
Do'stlaringiz bilan baham: |