Тарих факультети/Археология кафедраси 5120400-археология таълим йуналиши



Download 2,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/159
Sana12.05.2023
Hajmi2,75 Mb.
#937024
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   159
Bog'liq
инсон эволюцияси ва олд тарих

Terminology 
Термин 
Ўзбек тилидаги 
шарҳи 
Мегалит
 
Megalit 
Megalit
―мегас‖ ва ―литос‖ 
деган 
юнон 
сўзларидан ташкил 
топган 
бўлиб, 
―мегас‖- 
катта, 
―литос‖-тош деган 
маъноларни 
билдиради. 
Дольмен
 
Dolmen 
Dolmen 
британча ―доль‖-
стол, 
―мен‖-тош 
деган икки сўздан 
ташкил топган. У 
тош стол деган 
маънони 
билдиради. 


Менгир
 
Manger 
Manger
британча 
―мен‖-тош, ―гир‖-
узун 
сўзлардан 
тузилган 
бўлиб, 
―узун тош‖ деган 
маънони билдирар 
экан. 
Кромлехи 
Kromlahi 
Kromlahi 
британча 
бўлиб 
―кром‖-
айлана, 
доира 
―лех‖-жой 
деган 
маъноларни 
билдиради. 
Петроглиф 
Petroglif 
Petroglif
шунингдек 
қоя 
тошларнинг 
силлиқ 
сиртига 
уриб, ўйиб, чизиб 
ва ишқалаш усули 
билан 
ишланган 
тасвирлар 
 
Мавзу юзасидан тест 
1.
 
Археология фани қачон вужудга келган? 
A.
*XIX асрнинг иккинчи ярмида 
B.
XII асрда 
C.
XVII асрда 
D.
XVIII асрда 
2.
 
Геродотга “тарих отаси” деб ном берган киши ким? 


A.
*Демокрит 
B.
Ю.Цезарь 
C.
Фукидит 
D.
А.Август 
3.
 
“Олтин давр” ҳақидаги ривоятлар қайси мамлакат халқларига мансуб? 
A.
*Бобилликларга 
B.
Хитойликларга
C.
Хеттларга
D.
Мисрликларга
4.
 
 “Олтинг аср” мавжуд бўлганлигини танқид қилган файласуф -
мутафаккир ким? 
A.
*Демокрит
B.
Эсхил
C.
Фукидит
D.
Суқрот 
5.
 
Қадимги бобиллик тарихчи ким? 
A.
*Берос 
B.
Гесиод
C.
Арриан
D.
Фалес
6.
 
 “Меҳнат ва кунлар” поэмасининг муаллифи ким?
A.
*Гесиод 
B.
Аристотель 
C.
Помпей Трог 
D.
Геродот 
7.
 
“Буюмларнинг хислати ҳақида” номли асарнинг муаллифи ким? 
A.
*Лукреций Кар


B.
Тацит
C.
Геродот 
D.
Арасту 
8.
 
“Қадимги жамият” асарининг муаллифи ким? 
A.
*Морган Л.Г 
B.
Баҳофен
C.
Мак-Леннан
D.
Томас Гексли 
9.
 
“Камчатка ерларининг баѐни” асарининг муаллифи ким? 
A.
*Крашенников С.П 
B.
Лазерев Л.П 
C.
Литке Ф.П 
D.
Зуев В.Ф 
10.
 
Тарихни ѐввойилик, ваҳшийлик ва маданийлик (цивилизация) деган уч 
даврга бўлган философ ким? 
A.
*Адам Фергюссон 
B.
Мак-Леннан
C.
Томас Гексли 
D.
Морган Л.Г 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


7-8-мавзу: ибтидоий тарих тарихнавислиги 
РЕЖА 
1. Ибтидоий жамият тарихи ҳақидаги фаннинг вужудга келиши ва қадимги 
даврда ибтидоий давр ҳақидаги тушунчалар. 
2. Антик давр муаллифларининг ибтидоий давр ҳақидаги қарашлари. 
3. Ўрта асрларда этнологик кузатувлар. 
4. Буюк географик кашфиѐтлар даври ва ибтидоий халқлар ҳақидаги 
билимларнинг кенгайиши. 
5. Ибтидоий жамиятлар ҳақидаги аниқ маълумотларнинг тўпаланиши ва 
уларнинг XIX асрда умумлаштирилиши. 
6. ХХ асрда ибтидоий археология ва палеоантропологиянинг ривожланиши. 
7. ХХ асрда ибтидоий ўтмишни тарихий-этногик қайта тиклаш ишларининг 
тараққий этиши. 
Калит сўзлар. ибтидоий давр, антик давр, ўрта асрлар, буюк 
географик 
кашфиѐтлар, 
археология, 
палеоантропология, 
тарихий-
этнология. 
 
Ибтидоий жамият тарихи башарият тарихининг ажралмас қисмини 
ташкил этади. У тарихчиликнинг бошқа соҳаларига нисбатан анча ѐш бўлиб, 
XIX асрнинг иккинчи яримларидан вужудга келди ва юз йилдан бери 
мустақил фан сифатида ривожланмоқда. Лекин бу деган сўз илгари одамлар 
инсоният жамияти тарихининг бу дастлабки даври ҳақида ҳеч қандай 
тушунчаларга эга эмас эдилар, деган фикр келиб чиқмаслиги керак.
Ўзининг узоқ ўтмишига қизиқиш кишиларда улар тараққиѐтининг 
дастлабки босқичларидаѐқ вужудга келган. Шу нарса равшанки, этнографлар, 
тилшунослар, адабиѐтшунослар ва бошқа фан соҳиблари томонидан 
ўрганилган халқ, қабила, элатларда уларнинг узоқ ўтмиши, аждодларининг 
ажойиб-ғаройиб қаҳрамонлиги, уруғ, қабила ва халқларнинг келиб чиқиши 


уларнинг турмуш тарзи ҳақида жуда кўп оғзаки ривоят ва афсоналар 
сақланиб келаѐтганлиги ҳисобга олинган. 
Ўзаро қўшни бўлиб яшаган қабилалар бир-бирларининг турмуш тарзи 
машғулоти, диний эътиқоди қандай эканлигини кузатганликлари 
шубҳасиздир. Бу кузатишлар фақатгина сўнгги даврга мансуб бўлиб қолмай, 
жуда қадим замонларга бориб тақалади. 
Ибтидоий жамоа тузуми емирилиб табақавий жамият вужудга келиши 
билан қадимги одамлар ҳақидаги ибтидоий эртаклар «Ярим ҳайвонлик 
даври» ѐки «Олтин давр» ҳақидаги афсоналар билан алмашинди. 
Шумер-бобилликларнинг «олтин давр ҳақидаги достон»ларида давр 
ҳақида на илон, на чаѐн, на сиртлон, на арслон бўлган, ѐввойи итлар ҳам, 
бўрилар ҳам бўлмаган, қўрқинч, даҳшат бўлмаган, инсоннинг ҳам рақиби 
бўлмаган, одамлар ғам-ғуссасиз, меҳнат қилмай яшаб, душман ва уруш 
нималигини билмаганлар, деб мадҳ қилинади. Бу тасаввурлар кейинчалик 
турли хил шаклларда узоқ вақт давом этди. 
Қадимги муаллифлар хусусан Демокрит ибтидоий жамоа тузуми 
даврига баҳо бериб, ибтидоий давр кишилари ҳеч қандай олтин асрда яшаган 
эмаслар, қадимги замон кишиси ҳам тирикчилик қийинчиликлари, табиат 
билан кураш қийинчиликлари остида кўп эзилиб азоб тортган деб 
таъкидлаган эди. 
Ибтидоий жамият тарихи ҳақидаги дастлабки илмий билимлар диний 
қобиққа ўралиб, афсонавий тарзда баѐн этилган. Лекин уларда ҳақиқат 
куртаклари бўртиб турар эди. 
Қадимги Месопотамия, Миср, Ҳиндистон, Ўрта Осиѐ, Хитой ва 
Қадимги Шарқнинг бошқа ўлкаларида яратилган қатор достонлар, ҳикоялар, 
қўшиқлар ва халқ оғзаки ижодиѐтида кишиликнинг ибтидоий даври ҳақида 
баъзи маълумотлар учрайди. 
Бу борада қадимги грек, рим ва бобиллик тарихчилари томонидан қайд 
қилинган маълумотлар қимматлидир. Қадимги давр тарихчилари тасаввурида 
маданийлашган дунѐ фақат Ўрта ер денгизи атрофларидаги мамлакатлар 


билан чегараланиб, ундан ташқаридаги бепоѐн ерларда эса улар «варварлар» 
деб аталган қабилалар яшаган. Мазкур қабилаларнинг кўпчилиги ҳали 
ибтидоий жамоа тузуми шароитида яшар эдилар. 
Варварларнинг турмуш тарзи рим ва грек тарихчиларига у қадар яхши 
маълум эмас эди. Саѐҳатчилар улар юртига камдан кам борар, борганлари 
ҳам у ерларда қисқа вақт бўлиб, оғзаки маълумот тўплаш билан кифояланар 
эдилар. Тўпланган маълумотлар эса кўпинча бўрттирилган ва ғайри табиий 
мазмунга эга бўлар эди. 
Лекин шунга қарамай худди шу қадимги даврда ибтидоий қабилалар 
ҳаѐтини баѐн этишга асос солиниб, бу кейинчалик ибтидоий давр ҳақидаги 
маълумотларни тартибга солиш учун жуда катта аҳамиятга эга бўлди.
Скифлар, пигмейлар ва бошқа кўп қабилалар ҳақида Геродотнинг (484-
425), Кичик Осиѐ халқлари ҳақида Страбоннинг эр. авв. (63 эр.20) гермонлар 
ҳақида Юлий Цезарь (100-44) ва Тацит, Миср ва Ўрта Осиѐ қабилалари 
ҳақида Трог Помпей ѐзиб қолдирган маълумотлари жуда қимматлидир.
Геродот ва Страбонлар варвар қабилаларининг баъзиларида умумий 
мулк мавжуд бўлиб, она насабидан қариндошлик ҳисоби барқарорлигини 
пайқаганлар. 
Хусусан Геродот ликийларда она уруғи тартиби ҳукмрон бўлиб, уларда 
қайлиқларни хотин-қизларнинг ўзлари танлайдилар, сармат хотин-қизлари 
жуда мағрур, жанговар бўлиб, ўз душманини ўлдиргач, турмушга чиқадилар. 
Олд Осиѐ халқлари ҳақида ѐзган қадимги тарихчилар орасида 
Александр Македонский ва дастлабки Салавкалар сулоласининг замондоши 
эр. авв. IV-III асрларда яшаган, грек тилини яхши билган бобиллик тарихчи 
Бероснинг хизматлари ҳам алоҳида ўрин тутади. Уни грек тилида Бобил 
тарихи ва мифологияси очеркидан иборат катта тарихий асар ѐзганлиги 
маълум. Афсуски Берос яратган бу асар замонамизгача сақланиб қолмаган. 
Берос асарининг Иосиф Флавий ва бошқа тарихчиларнинг асарларида 
келтирилган парчалари ва цитаталаригина бизнинг замонамизгача етиб 


келган. Берос асарларидан қолган мазкур парчаларда ибтидоий замонларга 
оид маълумотлар ҳам учрайди. 
Қадимги давр, хусусан грек ва римлик муаллифлар орасида 
инсониятнинг бу илк даври тўғрисида ягона фикр бўлмаган албатта. 
Эрадан аввалги VIII-VII асрларда яшаган грек шоири Гесиод ўзининг 
«Меҳнат ва кунлар» поэмасида инсоният тарихининг илк босқичини 
«жаннат» ѐки «олтин аср» шаклида тасаввур қилган. 
Гесиоднинг ўзи ўрта ҳол деҳқон, майда қулдор бўлиб, у ўзининг икки 
қули ва бир батраги билан биргаликда далада эртадан кечгача меҳнат қилган. 
У деҳқон меҳнатига ва ҳар қандай меҳнатга ғоят ҳурмат ва эҳтиром билан 
қараган. Лекин илк қулдорлик шароитида деҳқонларнинг оғир аҳволда 
бўлиши Гесиодни ғазаблантирган. Бу ҳол Гесиодни инсон табиати ва 
кишиларнинг турмуш шароити аста-секин ѐмонлашиб узоқ ўтмишдаги 
бахтли олтин даврдан Гесиод замонидаги қайғули темир даврга 
бораѐтганлиги ҳақида пессимистик хулоса чиқаришга олиб келган. Қадимги 
даврнинг машҳур материалист философларидан бири бўлган грециялик 
Демокрит (470-380) асарларида ибтидоий кишиларнинг қандай ҳаѐт 
кечирганликлари ҳақида содда лекин ҳаққоний фикрлар учрайди. 
Демокритнинг фикрича ер юзидаги дастлабки одамлар «дағал, қўпол ва 
ваҳшиѐна суратда ҳаѐт кечирганлар, емиш қидириб ўтлоқларда кўчиб 
юрганлар. Улар ерда мавжуд бўлган табиий озуқалар ва дарахтлардаги 
ѐввойи мевалар билан овқатланганлар». 
Озиқ овқат топиш, ѐғин-сочин ва ваҳший ҳайвонлардан сақланиш 
зарурияти, кишиларни табиатнинг турли-туман ҳодисалари билан курашиш 
усулларини қидириб топишга мажбур этган албатта. 
Демокрит қарашларининг давомчиси қадимги рим философи ва 
машҳур шоири Лукреций Кар (99-55) «Буюмларнинг хислати ҳақида» номли 
поэмасида кишиликнинг энг қадимги ѐввойилик ҳолатидан олов, кийим-бош, 
турар-жой ва бошқа нарсаларнинг кашф қилишигача бўлган тараққиѐт 
манзараси қисқача, лекин ҳаққонийлик билан баѐн қилинган. 


Лукреций Кар Демокрит каби одамларнинг мухтожлик, зарурият 
туфайли қилган кашфиѐтларини изоҳлаб кўрсатган ва ўша вақтда худонинг 
одамни яратганлиги ҳамда кишилик жамияти тарихининг тонгида «олтин 
аср» мавжуд бўлганлиги ҳақида тарқалган афсоналарни танқид қилган. 
Лукреций Карнинг муҳим хизматларидан бири шуки, у меҳнат 
қуролларини қандай буюмлардан ясалганига асосланган ҳолда кишилик 
тарихини тош, мис-бронза ва темир даврларига бўлишни тавсия қилган. 
У ўзининг мазкур фарази билан ҳозирги замон археологиясининг бу 
энг муҳим қоидасини давримиздан икки минг йилча аввал пайқашга 
муваффақ бўлганлиги кишини ҳайратга солади. 
Демокрит ва Лукрецийларнинг кишилик ҳаѐтининг илк тонги ҳақидаги 
содда, ҳаққоний қарашлари гениал фараздан иборат бўлиб, у кейинги даврда, 
хусусан Ўрта асрларда унутиб юборилган. 
Ўрта асрлардаги диний дунѐқараш илмий билимларни, хусусан 
ибтидоий жамият ҳақидаги ғояларни ривожланишига тиш-тирноғи билан 
қарши чиқди. Европадаги илоҳиѐт олимлари «Таврот»даги гўѐ худо 
томонидан яратилган ва ўз гуноҳлари учун жаннатдан қувиб чиқарилган энг 
дастлабки одамлар - Одам Ато билан Момо Ҳаво ҳақидаги афсонани халқ 
орасида кенг ташвиқот қила бошладилар. Мазкур афсона худонинг хоҳиши 
билан дунѐда пайдо бўлган биринчи одамлар ҳаѐти тўғрисидаги яхудийлар 
ўзлаштириб олган шумер афсонасига асосланади. Одам Ато ва Момо Ҳаво 
ҳақидаги афсона кейинчалик Ислом динининг асосий китоби бўлган 
«Қуръон»га ҳам киритилган. Айрим афсоналарда ибтидоий одамлар ит боши, 
бошсиз, шунингдек, кўкрагида кўзлари бўлган махлуқлар қиѐфасида 
тасвирлаб кўрсатилган. 
XIII асрда яшаган руҳоний Фома Аквинский тузган трактатда олам ва 
одамнинг яратилиши илмга зид барча ѐлғон афсоналар ва бемаъни даволар 
билан тўлатиб юборилган эди. Гарчи ўрта асрларда дин ҳомийлари илмий 
билимларни, хусусан ибтидоий жамият ҳақидаги илғор ғояларни ҳар 


томонлама бўғишга ҳаракат қилмасин ер ва унда яшаган халқлар ҳақидаги 
билим аста-секинлик билан бўлса ҳам олға қадам ташлади. 
Шарқнинг машҳур олимлари Европа ва Осиѐ халқлари ҳақида жуда кўп 
маълумот ѐзиб қолдиришган. Хусусан, Абу Райҳон Берунийнинг «Осори 
боқия», «Ҳиндистон», Хитой географи Чан-Чуннинг (XIII аср) асарлари ва 
йилномаларида Шарқ халқлари, қабилалари ҳақида уларнинг урф-одати, 
турмуши, машғулоти ва маданиятига доир жуда кўп маълумотлар бор. 
Шарқ ўлкаларга савдо-сотиқ ва дипломатик муносабатларни тиклаш 
учун борган Плоно Карпини, Рубруқ, Марко Поло ва Афанасий Никитин ва 
бошқалар мазкур жойлардаги халқ ва қабилаларнинг ҳаѐти ҳақидаги 
қимматли маълумотлар тўплаб, қайтганларки, бу билан Европаликларни 
Шарқ халқлари ҳақидаги билимлари ортди. 
Уларнинг, кундаликлари, йилномалари ва асарларидан кишилик 
тарихининг илк босқичига алоқадор бўлган кўпгина этнографик маълумотлар 
топиш мумкин. 
Шу нарсани таъкидлаб ўтиш керакки, қиѐсий этнографиясиз 
кишиликнинг узоқ ўтмишини тиклаш мумкин эмас. Шу жиҳатдан XV 
асрнинг иккинчи ярмидан бошланган ва кейинги асрларда давом этган, буюк 
географик кашфиѐтлар Америка, Ҳиндистон, Африка, Австралия, Океания, 
Осиѐ ва Европада яшаган қабилалар, элатлар ва халқлар этнографиясини 
ўрганиш учун шарт-шароит вужудга келтирди. 
1492 йилда Христофор Колумб, Америко Веспуччи, Америка 
қирғоқларига 1497 Васко-да Гама ўз одамлари билан Ҳиндистон ерларига, 
1519-1521 йилларда Магеллан бутун ер куррасини айланиб чиқар экан, улар 
кетидан океан ортига кон изловчилар, савдогарлар, босқинчи-талончилар 
ҳамда ҳар хил соҳанинг мутахассислари ҳам йўл олдилар. Уларнинг 
баъзилари маҳаллий аҳолининг турмуши билан қизиқиб, мазкур 
қабилаларнинг ҳаѐти, ижтимоий тузуми, маданияти ва диний эътиқодлари 
ҳақида қимматли этнографик маълумотлар тўплаб жуда катта иш қилдилар. 


Улардан бири Америкадаги ирокез ва гуронлар турмушини кузатган 
Ж.Ф.Лафитодир (1670-1740) у ўзининг «

Download 2,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish