Обычаи американских дикарей в
сравнении с обычаями первобытных времен», -
деган асарида Шимолий
Америкадаяшовчи қабилалар ҳаѐти ҳақида жуда кўп маълумотлар бўлиб,
улардан кишиликнинг ибтидоий ҳаѐт манзарасини тиклашда фойдаланиш
мумкинлигини айтган эди. Лофито мазкур қабилалар орасида бўлар экан,
ўзининг кузатишларига асосланиб ибтидоий қабилаларнинг ижтимоий
тузуми ҳам Шимолий Америка ҳиндиларининг хусусан, гуронлар ва
ирокезларнинг ижтимоий тузумига ўхшаш бўлган бўлса керак, деган фикрни
баѐн қилган. Ана шуларга асосланиб Лофито Европа халқларининг энг
қадимий даврини Шимолий Америка ҳиндиларининг урф-одатлари асосида
изоҳлаб тушунтириб бериш мумкинлигини биринчи бўлиб майдонга
ташлади.
Янги ерларни кашф қилиниши XVIII аср охиригача давом этиб, бу
ибтидоий тарзда ҳаѐт кечираѐтган халқлар билан янада кенгроқ танишиш
имконини берди. Лаперуз, Мопертюи, Бугенваль Ж. Кук ва бошқа сайѐҳлар
ўз кашфиѐтлари тўғрисида ажойиб маълумотлар қолдириб кетдилар. Ўзлари
очган ерлар, у ердаги аҳоли ҳақида, уларнинг ижтимоий тузуми ва маданияти
ҳақида қимматли маълумотлар тўпладилар.
XVIII аср бошларидан бошлаб Шарқий Европа ва Шимолий ҳамда
Шарқий Осиѐга ҳам қатор экспедициялар уюштирилди. Ажойиб рус
сайѐҳлари ва тадқиқотчиларидан Г.Новицкий, Г.Ф.Миллер, И.Г.Гмелин,
С.П.Крашенинников, Г.В.Стеллер, П.С.Паллас, И.Г.Георгий, В.Ф.Зуев,
И.И.Лепехин каби сайѐҳлар Урал, Волгабўйи, Россия, Европа қисми,
Шимолий ва Шарқий Осиѐда яшовчи халқларнинг турмуши, дини,
машғулоти, халқ оғзаки ижодиѐтига алоқадор бўлган кўпгина этнографик
маълумотлар тўпладилар.
С.П.Крашенинников (1713-1755) «Камчатка ерларининг баѐни» номли
асарида камчаткалиларнинг ительмен қабилалари ҳақида тўхталиб, улар ҳам
металл нима эканлигини билмас ва уруғчилик тузуми шароитида яшар
эдилар, деб ѐзган эди.
Рус сайѐҳларидан И.Ф.Крузенштерн, Ю.Ф.Лисянский, О.Е.Коцебу,
Ф.П.Литке, А.П.Лазарев, Л.Я.Загоскин ва И.Е.Кениаминов кабилар Океания
ҳамда Шимолий Американинг эскимос, ҳинд-атапаск ва бошқа қабилалари
ҳақида қимматли маълумотлар тўпладилар.
Машҳур рус этнограф олими Н.Н.Миклухо-Маклай (1846-1888) Янги
Гвинеядаги папуаслар орасида узоқ яшаб, уларнинг урф-одатларини ва
турмуш маданиятини чуқур ўрганиб, катта илмий қимматга эга бўлган
маълумотлар тўплаган.
Улуғ географик кашфиѐтлар ва ундан кейинги даврларда жуда кўп
этнографик материаллар тўпландики, булар ибтидоий жамоа тузумининг
шаклланиши ҳақида турли хил назарияларни вужудга келишига асос бўлди.
XVIII-XIX асрларда яшаб ижод этган Адам Фергюсон, И.Форстер, унинг
ўғли Георг, К.Ю.Томсен, И.Я.Версо, С.Нильсон, Ж.Буше де Перт, Д.Эванс,
Ч.Лайель, Э.Лартэ, Мак-Инери Шмерлинг, Ч.Дарвин, Т.Гекспи каби олимлар
одамнинг пайдо бўлиши, ибтидоий жамият, ибтидоий жамиятнинг даврларга
бўлиниши, у давр кишиларининг ижтимоий ҳаѐти, меҳнат қуроллари ва
диний тасаввурлари ҳақида хилма-хил мулоҳазалар билдирдилар. XIX-XX
асрларда эса Э.Тэйлор, Г.Спейсер, Ж.Фюргюсон, Мак-Леннан, Ю.Липперт,
Ж.Леббок, Г.Мортелье, О Мон-Телиус, И.Я.Бахофен кабиларнинг ибтидоий
жамият тарихига бағишланган асарлари чоп этила бошлади.
Мазкур олимларнинг аксарияти ибтидоий жамият тарихининг кўпгина
масалаларига объектив суратда ѐндошиб, уларни илмий асосда талқин қила
бошладилар.
Бу соҳада Шотландия философи Адам Фергюсоннинг (1723-1816)
фикрлари айниқса диққатга сазовордир. У ўзининг «Гражданлар жамияти
тарихи очерки» номли асарида тарихни-ѐввойилик, ваҳшийлик ва
маданийлик деган уч даврга бўлган. Шуни алоҳида уқдириб ўтиш керакки,
Фергюсон биринчилардан бўлиб, ибтидоий жамиятда ибтидоий коммунизм
тартиби мавжуд бўлганлиги ҳақидаги фикрни баѐн қилган. Немис
олимларидан Иоганн Форстер (1729-1798) ва унинг ўғли Георг Форстер
(1754-1794) ҳам шундай фикрлар билан майдонга чиқиб, кишиликнинг энг
қадимги даврини болалик ѐки ѐввойилик, ѐшлик ѐки ваҳшийлик ва етуклик
ѐки «маданий» ҳолатлари босқичига ажратишган.
Даниялик археолог К.Ю.Томсен эса (1778-1865) эса ибтидоий даврга
мансуб бўлган археологик ѐдгорликларни буюмларга қараб тош, бронза ва
темир даврларига бўлади.
У жуда кўп археологик материалларга асосланган ҳолда Лукреций Кор
замонасидан бери сақланиб келаѐтган уч даврлилик (асрлилик)
назариясининг тўғри эканлигини илмий жиҳатдан исботлаб берди.
Даниялик археолог И.Я.Верса эса Томсенга нисбатан ҳам илгарилаб
кетиб, ҳатто бронза давридаги кўмиш маросимлари бир-биридан фарқ
қилишига эътибор берди.
XIX асрдан бошлаб археология соҳасида маълум даражада силжиш рўй
берди.
Француз археологларидан Ж.Буше де Перта (1788-1868) жуда қўпол
ишланган тош қуроллар топиб, улар қадимги мамонт, носорог ва бошқа
ѐввойи ҳайвонлар билан бир замонда яшаган ибтидоий кишиларнинг меҳнат
қуроллари эканини баѐн қилди. Буше де Пертанинг кашфиѐти инсоннинг
келиб чиқиши ҳақидаги «Библия» - «И6нжил», «Таврот» ва «Қуръон»да
келтирилган санага катта зарба бериб, унинг қадимийлигини исбот қилиб
берди.
Ж.Б.Ламарк, Ч.Дарвин ва Томас Гекслилар эса инсониятнинг энг
қадимги аждоди одамсимон маймун эканлигини баѐн қилиб бердилар.
Юқорида номлари зикр қилинган олимлар дастлабки кишилар
ибтидоий жамият тарихи фанининг вужудга келиши, унинг даврларга
бўлиниши, ривожланиш этаплари, у давр кишиларининг ижтимоий ҳаѐти,
меҳнат қуроллари ва диний тасаввурлари ҳақида хилма-хил фикр ҳамда
мулоҳазалар билан майдонга чиқдилар.
Бу билан улар ибтидоий жамият тарих фанининг вужудга келишида
салмоқли ҳисса қўшдилар. Лекин булар орасида И.Я.Баҳофен, Мек-Леннан
ва америкалик машҳур этнограф Л.Г.Морганнинг хизматлари алоҳида
аҳамиятга эгадир.
Швейцариялик тарихчи ва юрист И.Я.Баҳофен ибтидоий оила ва никоҳ
масалаларини ўрганиш ишига энг дастлабки асос солган тадқиқотчилардан
бири ҳисобланади. У қадимги классик адабиѐт, этнография ва археология
фанлари қўлга киритган маълумотларга асосланиб яратилган «Оналик
ҳуқуқи» ва бошқа асарларида оила, никоҳнинг вужудга келиши ҳақида
қимматли мулоҳазалар билдирди.
И.Я.Баҳофен дастлабки жинсий алоқа, оналик ҳуқуқи, аѐлларнинг
тутган ўрни, она ва ота уруғлари ҳақида қуйидаги фикрларни билдирди:
1) Кишилар дастлаб тартибсиз жинсий алоқа қилиб яшаганлари, буни - Баҳофен
«гетеризм» - эркин ҳаѐт кечирувчи аѐл деган номувофиқ ном билан атаган.
2) Шундай экан туғилган боланинг отаси ким эканлигини билишнинг
имконияти бўлмаган, бинобарин насл-насабни фақат хотин томондан қараб
оналик ҳуқуқига қараб белгилаш мумкин эди.
3) Демак шундай экан хотинлар туғилган болаларнинг оналари, ѐш бўғинни
туғиб ўстирганликлари ҳаммага аниқ маълум бўлган. Бирдан-бир оналар
бўлганликлари сабабдан, жуда катта эътибор қозонганлар ва иззат-икром
қилинар эдилар.
Аѐллар бундай иззат-икром қилинганликлари туфайли тўла
ҳукмронлик-гинекократия даражасига етишган эдилар.
4) Бир никоҳлиликка ўтиш, бунда хотин битта эркакники бўлиб, бу ҳол энг
қадимги диний низомни бузиш, деган гап эди: бу тартибни бузиш жазо
берилишини талаб қилар, ѐки ҳеч бўлмаганда бу хотин бундан кейин маълум
бир вақт ичида бошқалар билан алоқа қилиб гуноҳини ювиши керак эди.
Унинг фикрича «гетеризм»дан моногамияга ва она ҳуқуқидан ота
ҳуқуқига тараққий этиш диний тасаввурларнинг янада тараққий этиши
натижасида содир бўлади, деб нотўғри фикрни билдирган. Шунга қарамай
Баҳофен Аристотель замонидан бери ҳукм суриб келаѐтган «патриархал»
назарияга - кишиликнинг бошланғич шакли ота-оналар ва уларнинг
авлодларидан ташкил топган оиладан оилада эса катта ѐшдаги эркак
ҳукмрон, унинг ҳуқуқи чегараланмаган эди, деган нотўғри фикрга қаттиқ
зарба берди. Аммо Аристотелнинг патриархал оила назарияси буржуа
адабиѐтида ҳамон сақланиб келмоқда.
И.Я.Баҳофеннинг «Оналик ҳуқуқи» асари босилиб чиққандан сўнг оила
тарихини ўрганишга асос солинди.
Ибтидоий никоҳ ва оила тарихини ўрганишда шотландиялик юрист
Ж.Ф.Мак-Леннаннинг (1827-1881) ҳам хизмати бор.
Мак-Леннан қадим замонда яшаган ва янги замонда яшаѐтган қабила ва
халқларда никоҳланишнинг формалари шубҳасиз хилма-хил бўлган, деган
фикрни баѐн қилади. Қолоқ қабилалар орасида дейди у, шундай группалар
мавжуд бўлганки, мазкур группалар ичида ўзаро никоҳланиш мутлақо ман
этилган. Шунинг учун ҳам эркаклар хотинни, хотинлар эрни ўзлари яшаб
турган группадан ташқари жойдан олишган. Лекин шундай группалар ҳам
мавжуд бўлганки, уларда эркаклар хотинни, хотинлар эрни ўз группалари
ичидан танлаш одати бўлган.
Мак-Леннан биринчи группани экзогамия - ташқаридан никоҳланиш,
иккинчисини эса эндогамия - ичкарида группа доирасида никоҳланиш
тартиби деб атаган.
Мак-Леннаннинг хизмати шундаки, у ўзи экзогамия деб аталган никоҳ
тартибининг ҳамма жойга тарқалганлигини ва унинг катта аҳамияти
борлигини кўрсатди.
Унинг бошқа хизмати шундаки, у насл-насабни оналик ҳуқуқига қараб
тайин қилиш, дастлаб ҳукм сурган тартиб эканини эътироф этди. Аммо у
барча қабилалар экзогамия ва эндогамияга бўлиниб, экзогамия мазкур
группада қиз болаларни туғилиши биланоқ ўлдирилиши натижасида аѐллар
сонининг камайиб кетиши оқибатида келиб чиққан, деб нотўғри хулосага
келади.
Мак-Леннан ўзининг бу мулоҳазаларини «Қадимги тарих очерклари»,
«Бошланғич никоҳ» каби асарларида баѐн қилган.
Ибтидоий жамият тарихини ўрганишда машҳур Америка олими
Л.Г.Морган (1818-1881) ҳам алоҳида ўринни эгаллайди. Л.Г.Морганнинг
ибтидоий ва қадимги давр қабила ва халқлари ҳақидаги қарашлари унинг
«Қон-қариндошлик тизими», «Америкаликларнинг уйи ва уй хўжалиги»,
айниқса «Қадимги жамият» деган асарларида ўзининг тўлиқ ифодасини
топган. Унинг хулосалари ер шарининг ҳамма жойларидан олинган жуда кўп
этнографик, археологик ва тарихий далилларга асосланган эди. Л.Г.Морган
Шимолий Америка ҳинд-прокезлари орасида 40 йилдан ошиқ яшаб, улар
ҳаѐтини чуқур ўрганган. Бу кузатишлар Морган тадқиқотларининг негизини
ташкил этади. Баҳофен ва Мак-Леннандан сўнг оила ва никоҳ тарихи билан
қизиқиб, уни тиклашга киришди. Л.Г.Морган оила ва никоҳ тараққиѐтининг
қатор босқичларини - энг дастлабки никоҳдан моногамиягача бўлган
босқичларини белгилаб берди.
Л.Г.Морганнинг улуғ хизмати шундан иборатки, у ѐзма тарихимизнинг
ана шу тарихдан бугунги негизининг асосий хусусиятларини очиб борди ва
тиклади ҳамда қадимги греклар, римликлар ва германлар тарихининг
ҳозиргача ҳал қилинмай келган энг муҳим муаммоларини ҳал қилишга имкон
берадиган калитни Шимолий Америка ҳиндиларининг уруғдошлик
бирлашмаларидан топди.
Л.Г.Морганнинг асарлари, хусусан унинг, «Қадимги жамият» китоби,
ибтидоий давр тарихини ўрганишда энг қимматли манбалардан ҳисобланиб,
Энгельс айтганидек замонамизда, бутун бир давр очадиган жуда нодир
асарлардан биридир.
Лекин ибтидоий давр тарихини илмий асосда ўрганиш XIX аср
ўрталарида бошланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |