Этнографик маълумотлар
ибтидоий жамият тарихини ўрганишнинг
муҳим манбаи сифатида этнография халқларнинг таркибини, келиб
чиқишини. Ҳўжалиги, турмуш ва урф-одатларини оддий ва маънавий
маданиятини шунингдек, маданий-тарихий алоқаларини ўрганадиган фандир.
Этнография тарих, археология, тилшунослик, антропология фанлари ва халқ
оғзаки ижодиѐти-фольклор билан узвий равишда боғлангандир.
Этнография-юнонча этнос-ethnos, элат, халқ гарфия-grapo ѐзаман деган
қўш сўзлардан тузилган. Уни ҳорижий мамлакатларда этнология ҳам
дейилади.
Этнографик маълумотларни тўплаш қадим замонлардаѐқ, яъни узоқ-
яқин халқларга нисбатан қизиқиш уйғонган даврда бошланган. Рим,
Юнонистон ва Ўртаер денгизи ҳавзасидан ташқарида яшаган ҳалқлар,
элатлар ва улар турмушнинг изчил баѐни дастлаб қадимги давр муаллифлари
Геродот, Ксенофот, Тацит, Юлий Цезар, Торг Помпей, Арриан ва Страбон
кабиларининг асарларида ўз ифодасини топган. Ўрта асрларда эса
византиялик, Араб, Ҳинд, Хитой, Ўрта Осиѐлик ва бошқа олимлар Осиѐ
Европа, Ўртаер денгизи атрофида яшовчи халқ ва элатлар ҳақида кўп
маълумотлар ѐзиб қолдирганлар.
Улар орасида Плано Карпини, Афанасий Никитин, Марко Поло, Абу
Райхон Беруний, Носир Хисрав, Ибн Батутта, Истарий ва Ёқут
Камавийларнинг маълумотлари тахсинга лойиқдир.
XV асрда бошланган буюк географик кашфиѐтлар даври этнографик
билимларни тўплашда алоҳида аҳамиятга эга бўлди. Бу даврларда ҳам сув
ҳам қуруқлик бўйлаб жуда катта сайѐҳатлар уюштирилди. Бу жиҳатидан
Христофор Колумб, Кабот, Америго Веспучининг Америкага, Васко-де
Гаманинг Африка соҳиллари бўйлаб Ҳиндистонга, Магеллан ва
бошқаларнинг дунѐ айлана сайѐҳати ҳам диққатга сазовордир.
XVI-XX асрларда жаҳон бўйлаб ҳам денгиз, ҳам қуруқлик орқали жуда
кўп сайѐҳатлар уюштирилди. Кўпдан кўп тадқиқотлар амалга оширилди.
XIX асрда этнография- этнология фан сифатида шаклланиб. Шундан
бошлаб кўплаб этнографик маълумотлар туплана бошланди. Этнографияга
оид ажойиб асарлар яратилди. Улар орасида Африка ва Осиѐнинг баъзи
жойларида ибтидоий жамоа тузуми даражасида яшаѐтган кишилар тадқиқ
қилиниб, улар ҳаѐтига оид маълумотлар қўлга киритилган. Бу маълумотлар
ўтмишни ўрганиш учун катта аҳамиятга эга бўлди.
Маълумки кишиликнинг ибтидоий даври тарихини қайта тиклашда
археология ашѐ-маълумотларнинг ўзи кифоя қилмайди. Шу таъкидламоқ
керакки, археологлар томонидан топилган моддий-маданий буюмлар
ибтидоий жамоа даврдаги иқтисодий ривожланишнинг йўналишини ва
даражасини тасаввур қилишга ѐрдам берсада, мазкур даврнинг социал тузуми
ва маънавий тараққиѐтини чуқурроқ даражасини билиб олишга имкон
бермайди.
Ибтидоий кишиларнинг хўжалиги, ижтимоий тузуми, турмуш
даражаси, айниқса оила-никоҳ муносабатлари ва ғоявий қарашлари қандай
бўлганлигини ўрганишда этнографик маълумотлар ва этнография фанининг
аҳамияти бениҳоят каттадир.
Тарихчиликнинг энг муҳим тармоғи ва ажралмас қисми ҳисобланган
этнология-этнография фани Ер юзидаги, турли қабилалар, элатлар, халқлар,
миллатлар ва этник гуруҳларнинг турмуши ва моддий маданиятини ўрганди.
Мазкур этник гуруҳ, қабила. Халқ ва миллатларнинг хўжалик хаѐти,
маданияти ҳамда ғоявий қарашларида эса кишиликнинг ибтидоий даврига
хос бўлган ирим, урф-одат ва қарашлар сақланиб қолганлиги кузатиш
мумкин.
Этнография фани Америка, Бразилия чангалзорларида, Африка
ўрмонларида ва саванналарида, Австралия даштлари, Океания ороллари ва
қитъамизнинг узоқ бурчакларида кишиликнинг ибтидоий даражаси ҳамон
ҳаѐткечирган ва ҳамон кечираѐтган қабилаларни билади.
XIX аср ўрталарида инглиз мустамлакачилари томонидан ваҳшийларча
қириб ташланган. Тасманиянинг тубжой аҳолиси. Оз миқдорда сақланиб
қолган маҳаллий австралияликлар, Суматра оролидаги Кубу, Цейоен
оролидаги ведда, Овеания оролларидаги ярим қабилалар, Америка ва
Африкада истиқомат қилувчи қатор қабилалар ибтидоий жамоа тузумининг
кўп томонларини сақлаб қолган. Уларнинг аксарияти ярим яланғоч юриб,
тошдан, суякдан ва ѐғочдан қилинган оддий қуроллардан фойдаланганлар.
Мазкур қабилалар металл нима эканлигини билмаганлар. Австралия,
Африка, Бразилия. Океания ва бошқа жойлардаги қолоқ қабилалар ҳаѐтини
ўрганган сайѐҳ олимлар ва этнографлар улар тирикчилигининг асосий
манбаи овчилик, териб- термачилик, балиқчилик ва денгиз ҳайвонларининг
овлаш эканини кузатганлар. Улар тош асри кишилари каби ҳаѐт
кечиришганлар. Уларда диний эътиқод шакиллари ҳилма-ҳил ва оддий
бўлган.
Қолоқ қабилаларнинг турмуш тарзини чуқур ва хар томонлама
ўрганган тарихчи, этнографлар улардан кишиликнинг ибтидоий даври
тарихини айрим жиҳатларини тиклашда фойдаланиш мумкин эканлигини
исботлаб берганлар.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, мазкур қалоқ қабила ва
халқларнинг барчаси ҳақиқий ибтидоийликдан анча юқори бўлган
ривожланиш босқичида турар эдилар. Ўтмишда уларнинг ҳаммаси бир-
биридан ажралган ҳолда яшаган бўлмасинлар, ўзларига нисбатан анча ривож
топган халқлар таъсирига, кейинроқ давлатларнинг юксак маданияти
таъсирига учраганлар.
Лекин шунга қарамай уларнинг турмуш тарзи, хўжалиги ва маънавий
маданиятида ибтидоий даврга хос бўлган ҳусусиятлар сақланиб қолган эди.
Яна шуни таъкидлаб ўтиш жоизки. Ибтидоий давр кишиларига ҳос
бўлган белгилар юксак даражада ривож топган халқларнинг моддий ва
маънавий маданияти ҳам сарқит ѐки анъана сифатида сақланиб қолганлигини
кузатиш мумкин. Кекса ўтмишнинг кейинги ижтимоий жамиятлар негизида
сақланиб келаѐтган айрим анъана, сарқит ва қолдиқлари кишиликнинг
ибтидоий даврдаги ҳаѐтининг баъзи жиҳатларнинг қайта тиклаш муҳим
аҳамият каксб этиши мумкин. Қадимги даврнинг мазкур қолдиқ, сарқит ва
анъаналари жаҳондаги барча халқларнинг тўй, байрам, дафн маросими,
мафкуравий қарашлари, кийимлари, уй-рўзғор буюмлари, санъати,
безаклари, турар жойларининг тузилиши ва қатор удумларда кўзга
ташланади. Бу эса олимларга ибтидоий жамият тарихининг очилмаган
муаммоларини ҳал қилишда имконият очиб беради. хусусан олов билан
боғлиқ анъаналар дунѐ халқлари ҳаѐтида сақланиб қолганлигини кузатиш
мумкин.
Шундай қилиб, жаҳон миқиѐсида тўпланган этнографик маълумотлар
ибтидоий жамият тарихининг айрим томонларини у ѐки бу даражада қайта
тиклашда энг асосий манбалардан бири саналади.
Do'stlaringiz bilan baham: |