Тарих факультети/Археология кафедраси 5120400-археология таълим йуналиши


Археология манбалари ва уларни ибтидоий жамият тарихини



Download 2,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/159
Sana12.05.2023
Hajmi2,75 Mb.
#937024
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   159
Bog'liq
инсон эволюцияси ва олд тарих

Археология манбалари ва уларни ибтидоий жамият тарихини 
ўрганишдаги ўрни. 


Археология қадимий моддий маданият ѐдгорликлари асосида инсоният 
жамиятининг тарихий ўтмишини, ҳаѐти ва маданиятини ўрганувчи фандир. 
Археологияни ўзбек тилида қадимшунослик фани ҳам дейдилар. 
Кишиликнинг жуда катта тарихи, хусусан ибтидоий жамоа тарихини 
ўрганишда тарихнинг ажралмас қисмини ташкил этган археология фанининг 
аҳамияти беқиѐс даражада каттадир. Кишилик жамияти ибтидоий, қадимги 
ва ўрта асрлар археологиясига бўлинади. Ибтидоий археология умумий 
археологиянинг бир қисмини ташкил этиб, у жуда катта тарихий даврга 
эгалиги, зеб-зийнат, уй-рўзғор буюмлари, меҳнат қуролларининг нисбатан 
соддалиги билан, ѐзув ва ѐзув манбаларнинг йўқлиги билан кейинги 
даврлардан тубдан фарқ қилади. Чунки одамлар ѐзувни бундан 5-5,5 минг 
йил илгари кашф этган бўлсалар, дастлабки тош ва оддий ѐғочдан 
тайѐрланган сўйил-таѐқлар ясаб улардан фойдаланишни эса 4-4,5 миллион 
йил муқаддам била бошлаганлар. Кишилик жамияти тарихининг тагидан, 
унинг сўнги далиллари оралиғи даврида одамлар қўли билан яратилган барча 
ашѐвий-моддий ва тасвирий санъат бйюмлари ибтидоий даврга хос бўлган 
манбалар ҳисобланади. Мазкур моддий манбалар-меҳнат вуроллари, турар-
жой, манзилгоҳ қолдиқлари, зийнат буюмлари, идишлар, суғориш 
иншоатларининг қолдиқлари ва бошқалар ибтидоитй давр кишиларининг 
турмуш тарзи қай даражада бўлганлигини ўрганишда қимматли ашѐдир. 
Инсон яратган археологик ашѐлар-моддий буюмлар нимадан 
ясалганлиги ва вазифаларига кўра бир неча туркумга ажратдилар. 
Улар қуйидагилардир. 
1)
Турар жой ғор макон, очиқ манзилгоҳ, чайла, капа, тўла, ертўла, лой-паҳса, 
гувала, хом ғишт, тош, ѐғоч ва қамишдан қурилган уй жой, диний ва бошқа 
меъморий қурилиш иншоатлари. 
2)
Меҳнат ва жанговор қуроллар: тошдан, ѐғочдан, суякдан, мисдан, жездан, 
темирдан ва бошқа буюмлардан ишланган чоппер, найза, найза учи, қирғич, 
тешгич, тош болта, тош пичоқ, ўроқ қадамалари, санчқи, парракча, ўқ-ѐй, 
камон ўқининг учи, гарпун, болас, кескич, игна, бигиз ва бошқалар. 


3)
Тошдан, суяк, ѐғоч, мис, жез, темир ва бошқа буюмлардан ишланган 
тақинчоқ ва зеб-зийнат буюмлари. 
4)
Менгир, дольменлар ва кромлехлар. 
5)
Сопол идишлар ва уларнинг парчалари. 
6)
А) Тасвирий санъат-одам, ҳайвон ва бошқа нарсалар ҳайкаллари.
Б) Қоя тош ва ғор деворларига ишланган расмлар (бўѐқ билан, тошга уриб 
ўйиб ишланган расмлар-петроглифлар) 
7) Идиш, яъни сопол, мис, жез ва темир идишларнинг ичи ва сиртига
ишланган нақш, чизма, одам ва ҳайвон расмлари. 
8)
Қабр-қўрғонлар, қабристонлар якка тартибдаги мозорлар, муқаддас жойлар 
ва бошқалар. 
9)
Суғориш иншоатлари, мудофаа деворлари, тош конлари, устахона ва 
шахталар. 
Гап ибтидоий кишиларнинг жой –маконилари ҳақида борар экан, улар 
дастлаб ғорларда, қамишзорларада яшаган бўлсалар, кейинчалик чайла, 
капа, тўла, ертўла, дарахтларнинг ковакларида истиқомат қилганлар. инсон 
меҳнат жараѐнида ҳам жисмоний ҳам ақлий жиҳатдан такомиллашиб, камол 
топабошлади. Бир томондан ҳаѐт учун кураш ва тарихий зарурият уларни уй-
жой қуришга ундаган. Улар гувала, лой пахса, ғишт, тош ва ѐғочдан уй-жой, 
қишлоқ, истеҳкомлар қуриб яшай бошладилар. Демак турар жойлар 
оддийликдан мураккаблик сари ривож топиб, аждодларимизнинг бу соҳада 
қўлаг киритган ютуқларини кўз ўнгимизда гавдалантиради. Шу нуқтаи 
назардан қараганда меъморчиликка кишиликнинг ибтидоий даврида асос 
солинган экан, меъморчилик обидалари ибтидоий жамият тарихини 
ўрганишнинг энг муҳим манбалари қаторига киради. Меҳнат ва меҳнат 
қуроллари инсон фаолиятининг ажралмас қисмини ташкил этади. Ибтидоий 
кишилар дастлаб оддий қуроллар ясашга ундади. Кейинчалик тош ва ѐғочдан 
анча мукамаллашган қуроллар ясай оладиган бўлдилар. Ибтидоий 
кишиларнинг илк қуроллари қўл чўқмори ва сўйил таѐқлари эди. Ниҳоят 
сўнги тош асрининг охири ва мезолит бошларига келиб, улар ҳилма-хил 


мураккаб меҳнат, ўқ-ѐй каби жанговор қуролларини кашф этдилар. Бу 
қуролларнинг кашф этилиши ибтидоий кишилар ҳаѐтидаги улуғ воқелик эди. 
Биз турли даврга мансуб археологик ѐдгорликларнинг маданий 
қатламларидан чиққан моддий буюмларга назар ташласак, улар орасидан 
тош, суяк ва қаттиқ ѐғочлардан ясалган тешгич, қиргич, тош пичоқ, ўроқ 
қадамалари, пармалар, санчқи-гарпун, бумеранг, мотига, омоч, найза, камон 
ўқларининг учлари ва бошқа меҳнат қуроллари ҳамда анжомларини 
кўришимиз мумкин. Энеолит, жез ва илк темир даврига келиб эса тош 
қуроллар билан бирга дастлаб мис, жез ва темирдан ясалган анча 
мукаммаллашган меҳнат қуроллари, жанговор асбоблар ва уй рўзғор 
буюмлари кашф этилди. Темирнинг кашф этилиши ва ундан ҳар турли 
меҳнат ва жанговор қуролларининг ясалиши инсоният жамияти тарихидаги 
энг буюк кашфиѐтлардан биридир. Темир қуроллари асосий кўпчилик 
мамлакатларнинг узил-кесил деҳқончиликка ўтиши учун зарур шароит 
яратиб берган. Темир фақат деҳқончиликнигина эмас, чорвачилик, 
хунармандчилик. ҳусусан ҳарбий санъат ривожига ҳам катта таъсир этган.
Шундай қилиб археологик ѐдгорликлардан топилган ҳар турли меҳнат, 
жанговор қуроллари ва уй-рўзғор буюмлари ибтидоий кишиларнинг хўжалик 
ҳаѐтини ўрганишда бош манба бўлиб ҳизмат қилади. 
Маълумки, сўнгги тош ва темир асрига мансуб археологик 
ѐдгорликлардан меҳнат, жанговор қуроллар ва рўзғор буюмлари билан бир 
тош, ѐғоч, суяк, ҳайвон тишлари, мис, жез ва темирдан ҳар турли тақинчоқ ва 
зийнат буюмлари ҳам топилади. Тақинчоқ ва зийнат буюмлари тасвирий 
санъат билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, бу зийнат буюмлари бизга ибтидоий 
кишиларнинг эстетик завқи қандай эканлиги ҳақида кўпгина маълумот 
бериш мумкин. 
Франция ва Англиянинг шимолий худудларида бронза даврига мансуб 
мегалит маданияти қолдиқлари сақланиб қолган. Мегалит аслида ―мегас‖ ва 
―литос‖ деган юнон сўзларидан ташкил топган бўлиб, ―мегас‖- катта, 
―литос‖-тош деган маъноларни билдиради. Умумий маъноси катта тош 


демакдир. Мегалит маданияти қурилмалари катта-катта тошлардан иборат 
бўлиб уларнинг қандай мақсадларда қурилганлиги аниқ маълум эмас. Мазкур 
қурилмалари шакли ва катта-кичиклигига қараб дольмен, менгир ва 
кромлехларга бўлинади. 
Дольмен британча ―доль‖-стол, ―мен‖-тош деган икки сўздан ташкил 
топган. У тош стол деган маънони билдиради. 
Менгирлар ҳам британча ―мен‖-тош, ―гир‖-узун сўзлардан тузилган 
бўлиб, ―узун тош‖ деган маънони билдирар экан. 
Кромлехи ҳам британча бўлиб ―кром‖-айлана, доира ―лех‖-жой деган 
маъноларни билдиради. 
Бронза даврига мансуб бундай меголит қурилмалари дания, Швеция, 
Германия, Испания, Шимолий Африка, Сурия, Хиндистон, Япония, Россия, 
Қрим, Кубань, Кавказорти ўлкалари ва бошқа жойларда ҳам учрайди. Узоқ 
изланишлардан сўнг олимлар меголитларни қабр ва қабристондаги қаб усти 
тошлари экан деган хулосага келишди. Меголитлар ўзига хос археологик 
ѐдгорликлар мажмуаси бўлиб, бронза даврида яшаган ибтидоий 
кишиларнинг моддий маданияти ва эътиқодини ўрганишда муҳим манба 
ҳисобланади. 
Шуни таъкидлаш керакки, ҳар тур рангдаги охра бўѐғи билан ғор 
деворлари, шипларига чизилган, шунингдек қоя тошларнинг силлиқ сиртига 
уриб, ўйиб, чизиб ва ишқалаш усули билан ишланган тасвирлар-
петроглифлар ҳам археологик ѐдгорлаклар туркумига киради. Бўѐқли 
расмлар ва қоя тош тасвирлари беш қитъанинг ҳаммасида ҳам учрайди. 
Уларнинг бир қисми ибтидоий жамоа тузумининг сўнги палеолитдан ил 
темир даври оралиғидаги босқичга тўғри келади. Ғор ва қояларга одам, турли 
ҳайвон, қурол яроғ, рўзғор буюмлари ва бошқа мавҳум нарсаларнинг тасвир 
ва расмлари ишланган. Мазмун жиҳатдан бой бўѐқли расмлар ва қоя тош 
тасвирлари Уролдан Камчаткагача, испаниядан Уролгача, Оқ денгиз 
соҳилларидан Ҳиндистонгача бўлган жойларда, Африкада, Австралияда ва 
Америкада ҳам анча кенг тарқалган Бу тасвирлар негизида ибтидоий 


кишиларнинг кундалик ҳаѐти, машғулотлари ва эҳтимол диний эътиқоди 
билан боғлиқ баъзи воқеликлар ўз ифодасини топган. Шунингдек қоя тош 
суратлари ва тасвирлари бизга бир вақтлар яшаб ҳозирда қирилиб кетган 
ҳайвонот олами ҳақида баъзи маълумотларни бериш мумкин. Шундай экан 
қоя тош суратлари ўам кишиликнинг ибтидоий тарихини ўрганишнинг энг 
муҳим манбалардан бири ҳисобланади. 
Маълумки ибтидоий кишилар неолит даврига келиб (мил.авв. VI-IV 
мингйилликлар, баъзи жойда VI- III мингйилликлар деб ѐзилган) лойдан 
идиш ясаб, уларни оловда куйдириб кулолчиликка асос солганлар. 
Неолит ва энеолит, жез ва илк темир даврига мансуб қишлоқ, турар 
жой, қалъа, мозор ва қабристонлар ковланганда уларнинг маданий 
қатламларидан ҳар турли сопол идишлар ва уларнинг синган, парчаланган 
қисмлари топилади. Археолог олимлар кавлаб олинган сопол буюмлар ва 
уларнинг парчаларини синчиклаб ўргани уларни қайси даврга мансуб 
эканлигини аниқлайдилар. Ибтидоий даврга мансуб топилган сопол 
буюмларнинг даври аниқлангач, у ҳам уша давр кишилари ҳайтини 
ўрганишнинг муҳим манбаи бўлиб ҳизмат қилади. Муҳими шундаки неолит 
давридан бошлаб ибтидоий килар гўшт, дон ва сабзавотларни сопол 
қозонларда овқат пишириб қуюқ ва суюқ таомларни тайѐрлаб улар сопол 
идишларда истеъмол қила бошлаганлар.
Яна шуни такидлаш керакки, неолит, энеолит, жез ва ил темир 
даврларида сопол буюмларнинг сирти ҳар хил чизиқлар, нақш, чизмалар, 
турли ҳайвон хатто, одамларнинг тасвирлари билан безатилганлигини 
кузатиш мумкин. 
Сопол буюмлардаги мазкур тасвирлар ўша давр кишилари хўжалик 
ҳаѐти ва эътиқодининг баъзи жиҳатларини ифода этган. Шу жиҳатдан сопол 
буюмлардаги турли нақш, одам ва ҳайвон тасвирлари ибтидоий давр 
тасвирий санъатининг нодир намуналари қаторига киради. 
Демак, сопол буюмлар ва ундаги тасвирлар ҳам ўша давр тарихини 
ўрганишнинг асосий манбаларидан бири ҳисобланади. 


Ибтидоий жамият тарихини қайта тиклашнинг энг муҳим манбалари 
қаторига қабр-қўрғонлар, қабристонлар, якка тартибдаги мозорлар ва 
муқаддас қадамжойларни ҳам киритиш мумкин. Ибтидоий даврга мансуб 
мозор, қўрғон ва қабристонларда ўша давр кишиларининг кундалик ҳайти ва 
диний эътиқоди билан боғлиқ бўлган нарса ва ҳодисаларга дуч келинади. 
Ибтидоий кишилар қурол ясаш мумкин бўлган хомашѐ тошни охак тош 
қатламларида кўриниб турган чақмоқтошлардан, ерда сочилиб ѐтган чақмоқ 
ва дарѐнинг шағал тошларидан синдириб ѐки териб олганлир. Кейинчалик 
эса чақмоқтошларни, ер остида кўмилиб ѐтган охак тошдан олганлар. Ана 
шундай тош конлари яқинида тошаг ишлов бериб, ҳар турли қурол ясайдиган 
ибтидоий устахоналар ҳам бўлган. Бундай устахоналар Англия, Франция, 
Италия, Ўрта Осиѐ хусусан Ўзбекистонда ҳам топилган. шахта ва 
устахоналар атрофларида кўплаб тош парчалари. Ҳайвон суяклари ва ҳар 
турли қуроллар топилган. 
Ибтидоий жамоа тузумининг неолит энеолит ва бронза даврларида Ер 
юзининг баъзи жойларида суғоришга асосланган деҳқончилик келиб чиқди. 
Суғорма деҳқончилик учун иссиқ ўлкаларда сув ниҳоятда зарур эди. Шу боис 
неолит энеолит даврларида дастлабки сув иншоатлари-ариқ, канал ва сув 
омборлари барпо қилинган. 
Ибтидоий замонлардан бизгача етиб келган баъзи сув иншоатлари шу 
ерда яшаган ибтидоий кишиларнинг кундалик машғулотлари ҳақида анча 
маълумот бериши мумкин. 
Кишилик жамияти тарихининг ибтидоий даврини ўрганишда мазкур 
давр кишиларидан келган ҳамма ашѐлар орасида меҳнат қуролларининг 
аҳамияти каттароқдир. Меҳнат қуролларининг турига қараб ибтидоий 
кишиларнинг 
нималарни 
ишлаб 
чиқарганликларига 
ва 
қандай 
ишлабчиқарганликларини тиклам мумкин. 
Археологлар учун йўқ бўлиб кетган ҳайвон турларининг сақланиб 
қолган суякларининг тузилиши, мазкур ҳайвонлар гавдасининг тузилишини 
ўрганиш учун жуда катта аҳамиятга эгадир. Айни пайтда археологлар учун 


меҳнат воситаларининг қолдиқлари ҳам йўқ бўлиб кетган ибтидоий жамоа 
тузуми тарихини ўрганиш муҳим аҳамиятга эгадир. 
Шуни алоҳида таъкидламоқ керакки, ҳар-бир археологик ѐдгорлик ва 
унинг маданий қатламларидан топилган буюм ўзига ҳос хусусиятларга 
эгадир. 
Хусан маданий қатламлардан топилган меҳнат қуроллари ибтидоий 
кишиларнинг нималар ишлаб чиқарганликлари ва қандай қилиб тирикчилик 
ўтказганликларини ўргани имконини беради. 
Қабр ва қабристонлардан топилган одам суякларининг жойлашуви, 
дафн қилиш тартиб-қоидалари, уларнинг диний эътиқоди қандай бўлганини 
акс эттиради. Ибтидоий одамлар яшаган турар жойлар, уйлар, қалъа, қишлоқ 
харобаларининг қолдиқларини ўрганиши эса оила ва ижтимоий ҳаѐтда содир 
бўлган ўзгаришлар ҳақида ҳам баъзи маълумотларни бериши мумкин. Бу ҳол 
ибтидоий кишиларнинг умумий равишда яшайдиган турар жойларининг 
оилавий турар жойлар билан алмашинувини, оддий мустаҳкамланмаган 
қишлоқларнинг мураккаб истеҳкомли қишлоқларга айлана бориш жараѐни 
кузатишга имкон беради. 
Қадимги Миср, Месопатамия, Кичик Осиѐ, Ўзбекистон, Хитой ва 
бошқа жойларда олиб борилган археологик қазиш ишлари юқорида баѐн 
қилинган фикрларни тўла тасдиқлайди. 
Археологик қазиш ишлари археология фани ва шу соҳа мутахасиси 
археологнинг фаолияти билан чамбарчас боғлиқдир. 
Маълумки дастлабки археологик қазишлар Қадимги Месопатамияда, 
Янги Бобил подшоларидан Набонид даврига тўғри келади. Набонид ўз қазиш 
ишларини илмий мақсадда эмас, бойлик излаш мақсадида амалга оширган 
эди. Лекин ҳақиқий археологик қазиш ва тадқиқ ишлари XIX аср охирига 
келиб археология фанида археологик маданият тушунчаси ҳам вужудга 
келди. 


Археология фани ѐш бўлса ҳам лекин археология мил.авв. V-IV 
асрларда яшаган юнон файласуфи тушунчаси биринчи бўлиб Платон 
томонидан қўлланилган. 
Маълумки кишилик жамияти бири иккинчисидан фарқ қилувчи катта-
катта тарихий, археологик ва антропологик даврларга бўлинади. Улар кетма-
кетлик нуқтаи назаридан ўзаро фарқ қилади. 
Олимлар кишилик жамиятини ўрганар эканлар, муайян даврларнинг 
ўзига хос-хусусиятларини пайқаганлар. хусан археолог олимлар ҳам 
ибтидоий, қадимги ва ўрта асрларнинг ҳар бирини алоҳида археологик 
маданиятларга бўлганлар. Археологик маданият деб муайян худудда 
жойлашиб, ўзининг маҳаллий хусусиятларига эга бўлган, айни вақтда муайян 
даврга мансуб археологик ѐдгорликлар мажмуасига айтилади. Маданий 
қатлам бу археологик нуқтаи назардан қараганда у ѐки бу даврда яшаган 
одамлар турмуш фаолиятининг излари сақланиб қолган тупроқ қатлами. 
Манзилгоҳ, макон, қишлоқ ва қадимги шаҳарларда маданий қолдиқларнинг 
жамият тараққиѐти билан боғлақ равишда даврма-давр, устма-уст 
жойлашишини ифодалайди. Археологик ѐдгорликларнинг бир ѐки ундан 
ортиқ маданий қатламлари бўлади. 
Маданий қатлам археологик топилманинг хусусияти ва даврийлигига 
қараб аниқланади. Маданий қатламларнинг қалинлиги бир неча см-дан 30-40 
метргача бўлиши мумкин. Бу асосан, инсон фаолиятининг шу жойда 
давомийлиги ва интенсивлигига боғлиқ. Одамлар маълум жойда муайян 
даврдагина яшаса бир маданий қатлам ѐдгорлик ҳосил бўлади. Бир жойда 
узлуксиз давом этган узлуксиз ҳаѐт эса кўп маданий қатламли ѐдгорликларни 
вужудга келтиради. Масалан Афросиѐб, далварзинтепа, Китоб, Узунқир, 
Ерқўрғон ва бошқалар. Маданий қатлам кишилар фаолиятининг 
қолдиқларини ўрганиш ва шу қароргоҳнинг тарихини тиклаш мақсадида 
қазилади. Ўз.С.Эн 6 жилд (501 бет). 
Археологик маданиятнинг аҳамияти ва унинг энг муҳим вазифаси 
шундаки, у ибтидоий кишилар, қабилалар, элатлар, этнослар ва халқлар 


турмушининг ўзига ҳос хусусиятларини, ҳамда ўзаро муштарак бўлган 
томонларини ифода этишдан иборатдир. Айни пайтда археологик 
маданиятлар муайян маданий қатламларга бўлинади. 
Кишиликнинг ибтидоий даври бир-бири билан бевосита ва билвосита 
боғланган қатор маданиятларга бўлинади. Ил тош асри Олдувайга, Олдувай, 
Шелль, Ашель. Кадимги тош асрининг ўрта босқичи мустье, сўнгги тош 
асри- селет, ориньяк, гравет, солютрей, медлен, мезолит эса азиль,тарденуаз 
ва магламаза, неолит-компиньи, робенгаузен, энеолит ҳам илк ва сўнги 
босқичларига, жез даври ѐдгорликлари ҳам илк ва сўнги темир даври каби 
маданиятларга бўлинади. 
Археология бошқа фанларга нисбатан анча ѐш бўлиб, фан сифатида
XIX асрнинг иккинчи ярмида вужудга келди ва кейинги даврларда 
ривожланиб кетди. Бу соҳадаги ишлар Буше-де-Терт, Ларте, Габриель 
Мартилье, Анри Брейль, Жозеф Дешельт, Питт Риверс, Оскар Монтелуис, 
Гордон Чайлд, К.Ю.Томсен, Йенс-Яков Ворсо, Д.Эванс, Ч.Лайель, Э.Ларте, 
Генрих Шлиман, Флиндрес Петри, Леонард Вулли каби қатор 
археологларнинг хизматлари алоҳида аҳамиятга эгадир. 
XIX асрнинг 40 йилларида Россия археологияси ташкилий 
жараѐнларини ўз бошидан кечираѐтган эди. XIX асрнинг иккинчи ярми ва 
XX асрнинг бошларида Россиядан А.С.Уваров, А.А.Спицин, И.Е.Зебелин, 
Б.В.Фармаковский, В.А.Городцов каби машҳур археологлар етишиб 
чиқдилар. 
Юқорида номлари зикр этилган олимлар археологияни тарих фанининг 
ажралмас қисми даражасига кўтаришда жуда катта хизмат қилдилар. 
Шу алоҳида таъкидлаб ўтмоқ керакки, XX асрнинг биринчи ярми, 
айниқса унинг иккинчи ярми археология соҳасида улкан кашфиѐтлар даври 
бўлди. Хусан қадимги палеолит Олдувай, шелль, клактон, аббевиль, қадимги, 
ўрта ва сўнги ашель ва мустье маданиятларига бўлинади. Юқори палеолит 
эса ориньяк, солютре, мадлен ва азиль маданиятларига ажратилган. Мезолит 


даври ҳам монтад, тарденуаз, азиль, магламаза, неолит эса робенгаузен, 
компиньи каби қатор маданиятларга бўлинадилар. 
Шундай қилиб ер ибтидоий, қадимги ва ўрта асрлар даври тарихининг 
ўзига хос архив ва захираси бўлиб, ундан топилган моддий маданий ашѐлар 
қадимги, ўрта асрлар, хусусан ибтидоий кишилар ҳаѐти, турмуш тарзи ва 
маданиятини ўрганишнинг энг муҳим манбаси ҳисобланади. XX асрнинг 
иккинчи ярми, айниқса унинг сўнги чорагида жаҳондаги кўп мамлакатларда 
топилган моддий-маданий ашѐлар қадимги, ўрта асрлар, хусусан ибтидоий 
кишилар ҳаѐти турмуш тарзи ва маданиятини ўрганишнинг энг муҳим 
манбаси ҳисобланади. ХХ асрнинг иккинчи ярми, айниқса унинг сўнги 
чорагида жаҳондаги кўп мамлакатларда илмий асосда олиб борилаѐтган 
археологик қазиш ишлари кишиликнинг ѐзувни билмаган жуда катта 
тарихига доир бой, кўпдан кўп ашѐвий далиллар бермоқда. 
Мазкур ашѐвий далиллар ибтидоий аждодларимизнинг турмуш тарзи, 
хўжалик ҳаѐти, диний эътиқоди ва маданиятининг бошқа жиҳатларини 
кенгроқ ѐритиш учун қимматли тарихий манба сифатида хизмат қилмоқда. 

Download 2,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish