Илк тарихнинг давр ва санасини аниқлашнинг юқорида кўрсатилган
усулларидан ташқари яна бошқа усуллари ҳам борки,
улар фтор, коллаген,
уран ва азот усулларидир. Бу усуллар суякнинг минералланиш яъни органик
моддаларнинг анорганик минераллар бирикмаларига айланиш жараѐнига
асослангандир.
Маълумки ибтидоий даврга мансуб ѐдгорликларнинг
маданий
қатламларидан тош, ѐғоч, кўмир, кул, меҳнат қуроллари билан бир қаторда
одам ва ҳайвон суяклари ҳам топилган. Шубҳасиз ер остида узоқ йиллар
давомида кўмилиб ѐтган одам ва ҳайвон суяклари асл ҳолича сақланиб қола
олмади. Кўп йиллар мабойнида тупроқ ичида ѐтган
суяклар ичига тузлар
кириб унинг органик қисмини аста-секин емиради. Оқибат натижада
суякнинг кимѐвий таркиби ўзгаради. Суякдаги
минерал ва минералсиз
қисмларнинг нисбати ўзгариб кетади.
Олимларнинг хулосаларига кўра суяк қанча қадимийроқ бўлса унда
коллаген (оргеник) модда ва уран моддалари кўпроқ бўлар экан. Ҳайвон ва
одам суякларининг ер остида узоқ кўмилиб ѐтишидан суяклардаги оқсил
моддалар камайиши боси улардаги азот камаяр экан.
Кейинги йилларда Англия, Америка Қўшма
Штатлари, Франция,
Германия, Польша, Россия, Япония ва бошқа қатор мамлакатлардаги олимлар
археологик даврлаштириш ва ашѐвий далилларнинг ѐшини аниқлаш
борасида жуда катта иш олиб борилмоқда. Бу ютуқ ва кашфиѐтлар ибтидоий
жамият тарихининг ѐшини аниқроқ билишга имкон бермоқда.
Олимлар даврлаштириш ва ибтидоий тарихнинг муайян даврдаги
буюмларнинг ѐшини аниқлашда юқорида санаб ўтилган
усуллардан
фойдаланиб археологик даврлаштиришнинг қуйидаги нисбий тартибини
тавсия этадилар.
А) Илк-қуйи тош асри 4-4,5 миллион билан 40 мингйилликлар
оралиғидаги даврни ўз ичига олади.
Б) Сўнгги-юқори тош асри 40-12 мингйилликлар орасидаги даврдир.
Баъзилар эса сўнгги тош асрининг санаси 37-12
мингйилликлар билан
белгиланади деб фараз қиладилар.
В) Мезолит – ўрта тош асри мил. авв 12-6 мингйилликлар орасидаги
давр билан белгиланади. Баъзан уни 12-8 мингйилликлар билан
белгилайдилар.
Г) Неолит- янги тош асри милоддан аввалги
VI-III мингйилликлар
оралиғидаги даврни қамраб олади.
Д) Жез – бронза даври – милоддан аввалги III мингйиллик охири ва I
мингйилликнинг бошларигача бўлган даврни ўз ичига олади.
Е) Илк темир даври – мил. авв. I минг йилликнинг бошларига тўғри
келади.
Шундай қилиб кейинги даврдаги кашфиѐтлар кишиликнинг олд
тарихини муайян даврларга бўлиш ва ѐшини аниқлашда катта ютуқларга
эришдилар. Аммо ибтидоий жамият тарихини даврларга бўлиш ва санасини
аниқлаш масаласида ҳали кутилган натижаларга эришилгани йўқ. Шу
боис
олимлар орасида бу масалани ойдинлаштиришда турли қарашлар бор.
Do'stlaringiz bilan baham: