Мусулмон князликларнинг пайдобўлиш. 1520 йили исломий вассаллар ва ноиблар томонидан Маджапахит империяси ағдарилди. Ява эса майда мусулмон князликларга бўлиниб кетди. Шарқий худудн маджапахит авлодлари бошқаришган. Маджапахитнинг йиқилиши Билан Ява ахолиси мусулмон динига эътиқод қила бошлади.
Маджапахит давлатининг ағдарилиши Суматра қиғоғида кўпгина собиқ вассал давлатларини мустақил қилиб қўйди. Уларни ривожланиши турлича бўлган.
М: Шар.Суматрада жойлашган Малайя йўқ бўлиб кетди. Шу вақтда Хальмахейра ороли яқинида Тидор ва Терната мусулмон султонлиги вужудга ткелди. Бу султонликлар шарқ ва ғарб билан зиравор савдо қилувчи шар.Индонезия оролларин босиб олишди. Бу Тидорга АйниқСА Тернатага ташқи Дуне Билан муносабат ўрнатишда мухим роль ўйнади. Кўпгина феодал князликларини пайдо бўлиши хокимият учун қуролларни келтириб чмқарди. Фақатгина XVI асрда Матарам князлиги хокими Сутувилджая бунга чек қўйди, деярли Ява оролларини ўзига бўйсундиради. Шарқда хиндуизм султонлиги Баламбагон ва ғарбда Бантома ўз эркинликларини САқлаб қолишди.
Бантомнинг Явада тикланиши аче давлатини Суматрада мустахкамланиши нисбатан португалларнинг 1511 йил Малаккани босиб олиши, савдо йўлларига боғлиқ бўлди.
Бантом давлати.
Малакка бўғизини мухим стратегик нуқталиги португалларга шу ердан ўтадиган кемаларни оғир солиқлар тўлашга мажбур этарди. Хитой ва Хинди савдогарлари бу солиқлардан қочиб бошқа йўллар очишди: Зонд бўғизидан ва Суматра ѐн бағирлари бўйлаб ўтган йўллар. Шу ходиса Бантомнинг дастлаб мухим савдо портига айланишига, кейинчалик эса давлат марказига айланишига олиб келди. Бантом феодал қатлами ўртакашлик орқали бойиб кетиб Сунданез қабилаларини ўзига бўйсундирди, бу қабилалар эса /арбий Явани ички қисмида яшар эди.
асрнинг 2-ярмида Бантом давлатида қишлоқ хўжалиги ривожланди, ирригациядан кенг фойдаланилди. Каналлар қуришга ахоли жалб этилди. Ташқи савдони ривожланиши натижасида янги экин қалампир экила бошланди. Қалампир экиладиган жойларда солиқ махсулот тарзида олинган. Хитой маълумотларига қараганда қалампир хосили бир йилда 3 млн. тоннага етган.
Яванинг бошқа қисмларидан кўра Бантомда жамоа ерлари йўқолиб кетди. Камбағал дехқонлар инқирозга учраб қулга айлана бошлади. Ота-оналарнинг ўз болаларини сотишга қонунан рухсат берилган. Қаттиқ эксплуатация натижасида феодаллар бойиб боришган. Португал маълумотларига кўра Бантом порт шахар бўлиб, у шарқ савдо шахарларидан қолишмасди. Бу ерга шарқдан кўплаб савдогарлар келишган.
Хуросондан қимматбахо тошлар (дур, олмос) ва доривор ўсимликлар, хатто Бирмадан тирик филлар Билан савдо қилишгани келишар эди. Малайяликлар ва хитойликлар қўлида ўртакашлик ишлари жамланган эди. Қитой савдогарлари бошқа Индонезия туманларидаги каби Бантомда хам катта рол ўйнашган.