16-аср Мали давлатлари инқирози билан бошланди энг асосий рақиби Сонгаи подшолиги эди 1498-99 йилларда сангаиликлар йирик Багану вилоятини босиб олишди. 1501 йил Диара, 1506-1507 йилларда Галам давлатини қўшиб олишди. Сангаи чегаралари Текрургача етиб борди. Мали подшоси МамудII 1434-йилда опртугаллардан ѐрдам сўрашга мажбур бўлди. Португалиялик элчи Перес Фернандес ўртача сифатида харакат қилди. Лекин Тукулерва Фулбе 1535-йил Фалеме дарѐсининг ортига ўтиб кетса ҳам Бамбук бутунлай қўлдан чиқди ва вассалликдан озод бўлди.
Малиликлар Жанубий ҳудудларни сақлаб бқолган бўлсаларда унинг роли кучсизланди Сангаи Малига таъсир ўтказа бошлади.
Марокашликларнинг Сонгаи шимолига хужуми Малига бўлаѐтган сонгаликларнинг хужумини тўхтатди .17- аср бошида Малининг бошқа душмани пайдо бўлди булар барбарлар эди. Улар 1600йил Сегу вилояти билан ҳамкорликда ўз давлатларини тузган эдилар. Улар анимизм динида бўлгани учун 1645 йил мусулмонларга қарши уруш эълон қилишди.
1670 йил бамбаранинг кучли Сегу давлати пайдо бўлди. Сегу хукмдори Битонкулубалидаврида Малидан Сансадинг, Массин ва Багана тортиб олинди. Маракашликлар билан жангга чиққан Кулубали Женива Томбуктуни эгаллади.
Мана шу даврда Мали уч йил давомида бамбарларга қарши курашди. Аммо у кучсизланиб кичик Кангаба ҳудудини эгаллаган индяликкка айлантириб қўйди ва у ҳеч қанча рўл ўйнамас эди.
XVI-XVII аср ўрталарида Сонгаи давлати.
Муҳаммад I ҳукмронлиги даврида Сонгаи давлатининг барча ерларида марказий хокимиятга қарши курашлар жуда кўпайиб кетди. Унинг сиѐсатидан норози бўлган маҳаллий хукмдорлар ва феодаллар ўзларининг манфаатлари йўлида подшонинг ўғилларидан яъни таҳт ворисларидан фойдаландилар.
1528 йилда Сонгаи подшоси Муҳаммад I га қарши бош кўтарилди. 1528 йил 26 августида исѐнчилар Гаони эгаллашди ва Муҳаммад I ни таҳдан ағдариб ташлашди. Мусо тахтга давогарларни йўқ қилишга қарор қилди ва натижада ўзаро урушлар келиб чиқди. 1531 йил апрелда Мусо ўлдирилди.
Унинг укаси Муҳаммад II (Бенган-Корей, (1531-1537)) Сонгаи давлатининг подҳоси бўлиб олди. Унинг хукумронлиги даврида Сонгаи иқтирозга учради. Қул ва асирларни кўплиги оқибатида қўзғалонлар кўпайди. Губернаторлардан бири Денди Мар Тамзу 1537 йил апрелда исѐн кўтариб Мухаммад II ўрнига укаси Мухаммад I нинг ўғли Исмоилни (1537-1539) тахтга ўтқазди. Исмоил урушларни давом эттириш натижасида қуллар сони ўсиб уларнинг нархи тушиб кетди ва Гаода қул 300 каури чиғаноққа бахоланди.
Шу билан бир вақда ҳарбийларнинг мавқеи ортди ва улра сиѐсатга таъсир ўтказмоқчи бўлишди. Бу таъсирдан қутилиш учун биринчи бўлиб Иссихак I (1539-1542) ҳаракат қилди. У кўплаб ҳарбий юришлар ҳарбьийларнинг ролини пасайтирмади. 1545-1546 йилларда Сонгаи қўшинлари Дауд бошчилигида Малига қарши уруш бошлади ва пойтахтни босиб олишди.
Бу вақтга келиб Текказдаги туз конлари Сонгаи ва Марокаш ўртасида зиддият пайдо бўлди.Зиддиятни чуқурлашуви Дауд(1549-1582) даврига тўғри келди. Дауднинг Фулъбе қабиласига, кебби давлатига, Малига қарши урушлардан фойдаланган марокашликлар 1556-йил. Сонгаи қўшинини мағлуб этиб Текказни босиб олди. 1578 йил марокашликлар Доуддан 1 йилга туз конини ижарага олишди ва эвазига 10 минг олтин танга беришди.
Марокашликлар махфий равишда урушга тайѐргарлик кўришди. Разветка мақсадида Султон Аҳмад 1584 йил. Гаога элчи жўнатди, у қимматбахо совғалар билан тахт вориси Мухаммад III (1582-1586) билан учрашди. Оз вақт ўтиб 20 минг кишилик марокаш қўшини Томбуктуга юриш қилди, бироқ қўшин йўлда очлик ва сувсизликдан қирилиб кетди.
1586-йил Мухаммад III тахтдан ағдарилиб, ўрнига укаси МухаммадБони шох деб эълон қилинди. Аммо икки йилдан сўнг унинг бошқа укаси Мухаммад Содиқ бош кўтарди ва Гаога ҳужум қилди. Сонгаи шохи ИссихакII(1588-1591) бўлди Солиқ Тункарни қувиб чиқарди.
Марокашликлар 15889 йил султон Ахмад Исихакдан Текказ ва Таодендан воз кечишни талаб қилди, аммо у рад қилди ва урушга тайѐрланди.
1590 йил ноябрда Жўдера бошчилигидаги 3 минг кишилик қўшин Гаога хужум қилди. 1519йил 12 апрелда Гаодан 50 км шимолда жанг бўлиб ўтди. Бу жангда Иссихак II нинг 30 минг пиѐда 12,5 минг отлиқлари марокашликлардан мағлуб бўлди.
Иссихак II филот билан Тондибига етиб келиб, Гао ва Томбукту ахолисига шахарни ташлаб чиқиш хақида буйруғ берди. Жўдера пойтахтни эгаллагач Исихакдан мактуб олди. Унга 100 минг олтин ва мингта қул беришни ваъда берди. Лекин Жўдера 1519 йил 30 майда Томбукуни эгаллади ва Сонгаи ўз мустақиллигини йўқотди. Барча марказлар «қўғирчоқ» ҳокимияти ўрнатилди.жанубда кичик бир ҳудудда Иссихак II томонидан мустақил бошқарилди ва Денди подшолиги деб аталди.
Сонгаи давлатининг мағлуб бўлиши ички низолар сабаб бўлди.
Сонгаидан қуллар нихоятга кўп эди. Баъзи бир фоадалларнинг 100 минглаб қуллари бўлган. Бу ерда қулларнинг ҳеч қандай ҳуқуқи бўлмаган. Қуллар асосан катта ерларда ишлатилган подшохлар кўпинча ерларни қуллар билан бирга инъом қилганлар. Сонгаида секин аста қулларнинг тоифалари пайдо бўлган. Қулларнинг иккинчи авлоди корсолар ўз ота-оналарига банъялрадан фарқли ўралоқ тўла қул бўлмаганлар, улар сотилмаган, инъом этилмаган. 3-авлод суле, 4-авлод суле-гуле деб аталган, уларнинг фарзандлари озод бўлишган.
Гаода ахоли сони 75 мингга етган. Бу хунармандчиликнинг ривожланганидан далолат беради. Сонгаи тарихининг «Тарих ал-Фетташ» асарида 26 та порт устахоналари бўлиб, улардан 50 тадан 100тагача одам ишлагани ҳақида маълумот берилади.
Сонгаи портида бир неча марта қўзғалонлар бўлган. Қуллар бир неча ҳудудларни эгаллаганлар. Ҳатто