История стран Азии и Африки в среднўе века. М.,1987.
История народов Восточной и Центральной Азии. М., 1986.
История стран Азии и Африки в среднўе века. 1-2 я. М., Вўсшая школа, 1988.
Османская империя и странў Центральной, Восточной и Юго-Восточной Европў в XV-XVI вв. М., 1984.
Витал.А.В. Османская империя. М., 1987.
Новичев.А.Д. История Турции. М., 1993.
Ермеев.Д.Е. История Турции. М., 1992.
Таянч иборалар.
1.Усмон 2.Яничарлар 3.Константинопол
4.Мехмет II
Мавзуга доир саволлар
1.Усмонилилар давлатининг ташкил топиш сабаблари? 2.Яничарлар кимлар эди?
3.Туркларни кучи нимада эди?
Мавзу: Урта асрларда Африка давлатлари. Режа:
/арбий Африкадаги қул савдоси ва европа далватларнинг истилочилик юришлари.
XVI-XVII асрўрталарида Мали Давлати.
XVI-XVII аср ўрталарида Сонгаи давлати.
Канем-Борну давлати. Жанубий Нигерия давалатлари (Ойо, Бения).
Олтин қирғоқ ва Фил суяги қирғоғи давлатлари.
Ашанти иттифоқи. Эфиопия.
Конго. Ангола. Луба.
/арбий Африкадаги қул савдоси ва европа далватларнинг истилочилик юришлари.
2-сорагидан бошаб /арбий Африкада қирғоқ бўйи ҳудудларига португаллар ва испанларнинг кириб келиши бошланди. 1434-1482 йиллар оралиғида португаллар ва испонлар Баходор оролидаги Конго дарѐсигача бўлган барча ҳудудларга ўрнашиб олишди.
Зангори Мисса ороллари португаллар томонидан 1450-62 йилларда қул савдосининг 1-марказига айлантирилди. Айниқса 1475 йил /арбий Африка қирғоқларига суқулиб кириб келиш кучайди.Бунга сабаб Лиссабонлик савдогар Фернандо Гомеснинг Анкобра ва Волъта дарѐлари оралиғидан олтинга бой бўлган ҳудудни топиб олганлиги бўлди. Бу ҳудудда яшовчи фанти қабиласи Африка халқлари ичида португалларнинг 1-қурбони бўлди.
Португаллар Олтин Қирғоқда 1482 йилда Сан Хорхеда Мина (Эллина) тош фортини бунѐд қилишди.
Дастлабки вақтларда қул савдоси унча мухум бўлмаган, сабаби Эвропада бунга эхтиѐш йўқ эди.
16-асрнинг охирларига қадар Португалия /арбий Африкадамавжуд бўлган ягона давлат эди. Португаллар Сенегал ва ғамбия дарѐлари орқали қитъанинг ичига кириб боришди, улар 1534 йилда Мали, 1565 йилда эса Томбукгу ҳудудларига этиб келишди. Португалларнинг асосий эътибори қуйи Гвинеяга қаратилган эди. Улар бу худудни 4 қисмга бўлишди ва уларниана шу ерда мавжуд бўлган махсулотларнинг номи билан айтишди: Зираворлар қирғоғи, Фил суяги қирғоғи, Олтин қирғоқ, Тутқунлар қирғоғи. Португалиялик савдогарлар асосан Олтин қирғоқ ва Фил суяги қирғоғида фаолроқ харакат қилишар эди. Улар Элминадан ташқари Аксим, Шаме каби фортларни барпо қилишди.
Жанубий Нигерия қирғоқлари португалияликларни нихоятда қизиқтириб қўйди. Кучли йоруба давлатлари португалияликларини ичкарига кириб боришга тўсқинлик қилишган. Бенин давлати португал махсулотлари эвазига оз миқдорда зиравор беришган. Бу португалларни 1486 йилда Гвато портида савдо пункти қуришга ундади, лекин бу порт 1506 йлда ташлаб кетилди, чунки у кўп фойда бермас эди. Бундан ташқари португал махсулотлари бенинликларин қизиқтирмас эди. Фернандо По ва Сан Томе оролларига ўрнашган португаллар оролларда плантация хўжалигини йўлга қўйишди. Бенин Нигер ва Ж.Нигерия билан бўлган урушларда асир тушганларин португалларга сотган. Улар эса қулларни шакарқамиш плантацияларида ишлатишган ва Олтин қирғоқда сотишган. Португалларнинг асосий фойда олиш Бразилияни колонизатция қилинишидан бошланди.
Бу даврда Испания, Англия, Франция томонидан эгалланган Америка ерларида плантация хўжалиги ривожланган эди. Қулларга талаб кучли эди. Бу Еврорпа истилочилари ўртасида қул савдосини кучайтирди. Фақатгина португалларнинг ўзи 1530-1600 йилларда 900 минг Африкаликни Америкага олиб келди.
1610 йилда португалия монаполияси тугатилди. Бунга голландларнинг Вест-Индия компаниясининг ғарбий Африкадаги фортларни истило қилиш сабаб бўлди. 17-аср 1-ярмида голландлар Африкалиларни испан колонияларига жўнатиш бўйича биринчиликни олишди. /арбий ва Марказий Африкдаги Голландия, Ангилия, Франсия, Испания,Дания, Бренденбург ўртасида қус савдосидаги монополияни қўлга киритиш учун кураш қизиб кетди.
Англия ва Франция йирик савдо компанияларини тузишда ва уларга кўп ҳуқуқлар бериб қул савдосидаги монополияга айлантирдилар. 1664 йил ташкил этилган франсузларнинг ва Англиянинг 1672 йил «Қиролликнинг Африка компанияси» шундай эди.
Франсузларнинг танч нуқтаси Сенегал хавзаси эди. Французларнинг 1-постлари 1630 йил Сенегалда қурилди. Сўнгра Сен-Луида, голландлардан тартиб олинган Аргулн ва Горида ҳам постлар қурилди. Гори тезда франсузларнинг /абий Африкадаги асосий базасига айланди.
Ишчи кучига бўлган эхтиѐж қул савдосини ўсишшига олиб келди. 17-асрда Америкага 2 млн.7500 минг қул келирилган. Бу Африка халқлари учун фожияга айланди. Заминдошларнинг гувохлик беришича ҳар 6-та Африкалик йўлда халок бўлган.
Қул савдоси натижасида /арбий Африкада ишлаб чиқариш ва мудофаа сохаси иқирозга учради ва урф- одатларни салбий томонга ўзгаришига маънавий таъсир кўрсатди.
Do'stlaringiz bilan baham: |