Сафавийларнинг йўқланиши ва сафавий давлатининг характери.
Янги сулола ўз номини шайх Сайфиддиндан олди (1254-1334) бу шайх XIV асрда Озарбайжонда "Сафавиѐ" номли мусулмонлар жамоасига бошчилик қилган эди. Улар шиа масхабига мансуб. XV асрнинг иккинчи ярмида улар Озарбайжонда туркман хонларига қарши хокимият учун кураш бошладилар. 1499 йили уларнинг шайхи Исмоил Сафавий жанубий Озарбайжонни эгаллаб, 1502 йилда Табризни ишғол қилди. У Эрон шохига айланди (1502-1524) Табриз давлат пойтахти. Арманистон, Курдистон, Боғдод ва Месопотамия эгалланди. Исмоил даврида 100 йилдан кўпроқ давом этган эрон туркия уриши бошланиб кетди. Бу уруш XVII асрнинг 30 йилларини охиригача давом этди. Турк султони Салим 1 Закавказе, Курдистон ва Месопотамияга давогар эди. 1514 йили Турклар табризни эгалладилар. Лекин озиқ овқат етишмовчилиги, Яничарлар орасидаги ғалаѐн уларни Эрон вилоятларини ташлаб чиқишни мажбур этти.
Уз хукомронлигининг охирида Исмоил Грузияни сунгра бутун ширвон хонлигини (шимоли Озарбажон) бўйсундирди. Марказий Озарбайжонда бўлган катта давлат барпо бўлди- Эрон Озар, Турк, Тожик, Курт, Араб, халклари. Сафавийларнинг давлати ахолисинин 1(3 қисми кўчманчилар. 1510. Шайбоний. Бобур. Хонзода.
Аббос Iнинг урушлари. (1587-1629).
Аббос уз хукумронлигини мустақил вилоятларини бирлаштиришдан бошлади. Аббос даврига келиб сафавийлар эронликлар билан жуда яқинлашиб кетдилар. Пойтахт шимолдан жанубга табриздан Исфахонга кўчирилди. Аббос Туркия Билан уруш учун 24 минг кишилик мунтазам армия тузди улардан 10 минг кишилик гуломлар Турк янчарларига ўхшарди (янчарлар пиѐда гуломлар отлик) чунки улар хам христиан ахолидан, асосан грузин ва Арманлардан тортиб олинган болалардан ташкил топган эди. Улар мусулмонларга айлантирилиб, фанатик рухда тарбия курганлар. Аббос инглиз инструкторлари воситасида армиясида ўқ отувчи қурол ва тупларни жорий қилди. У феодаллар лашкарлардан хам фойдаланган . умуман Аббосда 120 минг кишилик армия бўлиб, у 1602 йили Турк султонига қарши уруш бошлади. 1612 йилги сулхга биноан Эрон XVI аср 90 йиллари бошида Туркияга берган деярли хама вилоятларини қайтариб олди. (грузия арманистон озарбажон курдистон месопотамия) бу уруш эрон галабаси билан тугади. Аббос хуросон ва Афғонистонни катта қисмини уз ерига қўшиб олди. 1622 йили Аббос қўшинлари форс кўлтиғидаги Ормус портидан Португаляликларни хайдаб чиқарди бунга ѐрдам берган Ингилизлар Ост-Индия компанияси учун божсиз савдо килиш хукукини олдилар. Кейинчалик Эрон хукумати Голландия Ост-Индия компаниясига хам купгина савдо имтиѐзлари берди.
Do'stlaringiz bilan baham: |