Тарих факультети археология кафедраси



Download 1,61 Mb.
bet4/9
Sana03.04.2022
Hajmi1,61 Mb.
#526159
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Шухрат МБИ-2019

Тадқиқотнинг мақсади. Ўрта Осиёнинг энг қадимги даврдан ўрта ассрларгача бўлган даврдаги тангаларнинг ижтимоий-иқтисодий муносабатлар ва маданий алоқалар тараққиётида тутган ўрнини илмий тадқиқ этиш ва умумлаштириш ишнинг асосий мақсади ҳисобланади.
Тадқиқотнинг вазифалари. Диссертацияда қуйидаги вазифаларни ҳал этиш режалаштирилган:

  • Ўрта Осиёда савдо-алоқа, маҳсулот алмашуви ва савдо-сотиққа хизмат қилган товар шаклланишининг географик ва тарихий асосларини ўрганиш, танга-пуллар тизими ривожи динамикасининг қонуниятларини,

  • археологик ва ёзма манбалар маълумотларини, янги тўпланган маълумотларни қиёсий таҳлил қилиш ва натижаларни фанга жорий этиш;

  • давлатлатчиликнинг ички ва ташқи савдо, товар-пул муносбабатлари ривожидаги, савдо-сотиқни ташкил қилиш, каби масалалар аҳамиятини асослаш.

Малакавий битирув ишининг тузилиши ва ҳажми. Тадқиқот Кириш, 2 боб, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхати ҳамда иловадан иборат.
I-БОБ. Ўзбекистоннинг қадимги давр тангалари

    1. .Ўрта Осиёнинг антик даври тангалари ва уларнинг ўлкада товар-пул муносабатларини ўрганишдаги аҳамияти

Тарихий-ҳуқуқий ва археологик тадқиқотлар суғорма зироатчилик, металлургия, ҳунармандчилик, дастлаб айирбошлаш, сўнгра пул, қуйма шаклидаги савдода ўз аксини топган етарлича ривожланган иктисодиёт пайдо бўлганда, тегишли ижтимоий гуруҳлар ва синфлар ажралиб чиққан ҳолда мулкий табақалашув юзага келганда, монарх бошчилигида жамиятнинг мураккаб иерархияси, мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи қарор топгач ва давлатни бошқариш учун ҳар хил ҳуқуқий ҳужжатлар тузишга
кўмаклашувчи ёзув пайдо бўлгачгина давлатчиликнинг бирламчи шакллари пайдо бўлиши тўғрисида сўз юритиш мумкинлигини кўрсатади16.
Ўрта Осиё илк пул пайдо бўлган жойлар сирасига кирмайди: бунинг асосий сабаби — ижтимоий-иқтисодин ривожланишнинг сустлигидир. Бу ерда танга пайдо бўлгунга қадар талай асрлар мобайнида айирбошлик, савдонинг турли-туман, ҳатто қимматбаҳо буюм шакллари ҳукмрон эди. Аммо Ўрта Осиё халқлари ўз территориясида милоддан аввалги биринчи минг йилликнинг сўнгги уч юз йиллигида пайдо бўлган маъдан пул ҳакида тасаввурга эга бўлмаган дейиш мутлако нотўғри.17 Милоддан аввалги VI-IV асрларда Ўрта Осиё қадимги форс аҳамонийлар давлати таркибида бўлган. Бу давлатда эса милоддан аввалги VI асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб то IV асрнинг 30-йилларигача олтин (дарик) ҳамда кумуш (сикл) тангалар зарб этиларди.18 Маълумки, аҳамонийлар қўшинларининг асосий қисмини Ўрта Осиёликлар ташкил қилишган: сўғд, бақтрия, хоразм ва сак аскарлари форс подшоларининг Грецияга қилган юришларида фаол иштирок этганлар. Ўрта Осиёлик жангчилар аҳамонийлар салтанатининг турли шаҳарларида гарнизон хизматини ҳам ўташарди. Ҳеч шак-шубҳа йўқки, ўша даврдаёқ Ўрта Осиё халқларининг кўпчилик қисми маъдан пулни яхши билган, аммо бу ердаги ижтимоий-сиёсий тараққиётнинг маълум шарт-шароитлари туфайли бу пуллар савдо-сотиқ воситасига айланмай қолган. Ҳозиргача Ўрта Осиё территориясида милоддан аввалги VI-IV асрларга оид далил қилиб кўрсатишга арзигулик танганинг бирон-бир намунаси ҳақида хабар йўқ. Ўтган асрда Карки (Туркманистон) шаҳрининг атрофида аҳамонийлар давлатининг олтин дариги топилган. Қадимдан бу тангаларни «тирандоз» деб аташарди, чунки танганинг бир томонида тиз чўккан кўйи камон отаётган подшо ёки аскарнинг тасвири акс эттирилган.
Тадқиқотчиларнинг фикрига қараганда, аҳамонийлар давлатининг олтин тангаларига берилган «дарик» номи милоддан аввалги 522-486 йиллар ҳукмронлик қилган подшо Дорий Гистасп номи билан боғлиқ, чунки дастлаб бу тангалар ўша пайтдан бошлаб муомалага чиқарилган.
Милоддан аввалги IV асрнинг учинчи чорагида қудратли аҳамонийлар салтанати Александр Македонский қўшинлари зарбасидан қулади. Милоддан аввалги 330-327 йилларда қадимги замоннинг энг забардаст лашкарбошиси Ўрта Осиёни забт этиш билан банд бўлди. Туб ерлик аҳоли унинг ўша пайтдаги илғор қўшинларига қарши қаҳрамонона кураш олиб борди. Македонский қўшинлари шаҳар ва қишлоқларни ғорат қилди. Шунга қарамай, Ўрта Осиёнинг жанубий районларн Александр Македонский давлати, кейин эса унинг саркардаси Селевк ўрнатган салтанат таркибига қўшилинннинг ижобий томонлари ҳам йўқ эмас эди. Бир қанча вақт ўтгандан кейин Ўрта Осиё Эллада давлати асоратига тушиб қолади: илғор грек маданияти шарқнинг энг олис нуқталаригача кириб боради, Эллада таъсиридаги мамлакатлар ўртасида мол айирбошлаш ва маданий алоқалар кучаяди.
Александр Македонскийнинг ўлимидан сўнг унинг салтанатида саркардалар — диадохлар тахт учун шафқатсиз кураш бошлаб юборадилар. Македония давлатининг харобаларида бир неча йирик-йирик эллин давлатлари барпо этилади.
Юнон-Бақтрия подшолари юрисдикцияси остида бўлган фақат икки вилоятида - Шимолий Бақтрия ва Сўғдда пул муносабатлари мавжуд бўлган. Пул муносабатлари йирик шаҳарлар - Мароқанд, Ерқўрғон, Бухорода ҳам мавжуд бўлган19.
Бу ҳудудларда турлича қийматга эга бўлган 100 га яқин кумуш ва мис Юнон-Бақтрия тангалари қайд этилган. Улар орасида Диодот, Евтидем, Антимах, Агафокл, Евкратид, Деметрий, Гелиокл, яъни барча буюк Юнон-Бақтрия подшоларининг тангалари бор20. Ўрта Осиёнинг жанубий районлари милоддан аввалги 312 йили Селевк I Никатор ташкил этган селевкийлар империясининг бир қисмига айланади. Бақтрияда (Шимолий Афғонистондаги ҳозирги Балх) зарб этилган биринчи тангаларнинг пайдо бўлиши селевкийлар давлатининг шарқий областларидаги сатрапи (волийси) кейинчалик унинг подшоҳи бўлмиш Селевкнинг ўғли Антиох I номи билан боғлиқдир. Бошида Селевк I ва Антиох I ларнинг муштарак эмиссиясида кумуш тангалари, кейинчалик эса ягона ҳукмдор сифатида Антиох I тангалари зарб этила бошланди. Уларнинг орасида ғоят қимматбаҳо тангалар: статер, тетрадрахма ва драхмалар бор эди21.
Ўрта Осиёнинг жанубий районлари милоддан аввалги 312 йили Селевк I Никатор ташкил этган селевкийлар империясининг бир қисмига айланади. Бақтрияда (Шимолий Афғонистондаги ҳозирги Балх) зарб этилган биринчи тангаларнинг пайдо бўлиши селевкийлар давлатининг шарқий областларидаги сатрапи (волийси) кейинчалик унинг подшоҳи бўлмиш Селевкнинг ўғли Антиох I номи билан боғлиқдир.
Бошида Селевк I ва Антиох I ларнинг муштарак эмиссиясида кумуш тангалари, кейинчалик эса ягона ҳукмдор сифатида Антиох I тангалари зарб этила бош-ланди. Уларнинг орасида ғоят қимматбаҳо тангалар: статер, тетрадрахма ва драхмалар бор эди. Бир қанча вақт ўтганидан кейин, яъни милоддан аввалги сўнгти икки юз йиллик ичида зарб этилган Антиох I нинг тангаларига тақлидан талай ва хилма-хил сўғд тангалари пайдо бўлди22.
Гарчи селевкийлар даврида тангалар Ўрта Осиёнинг жанубий районларида иқтисодий ҳаётга жорий этилмаган бўлсада, ҳар ҳолда ерлик халқ улар билан якиндан танишиб олди.
Дастлабки даврларда тангалар Ўрта Осиёнинг фақат грек аҳолиси орасидагина юритилган бўлса керак, чунки бу пайтда туб аҳоли ҳали пул-товар муомаласи юритишга улгурмаган эди, деб ҳисоблайди таниқли совет тангашунос олими Е. В. Зеймаль. Бу жараён милоддан аввал III аср, яъни икки мустақил: Парфия ва Грек-Бақтрия подшоҳлиги пайдо бўлган даврда бошланган деб тахмин қилиш, ҳар ҳолда ҳақиқатга хилоф бўлмаса керак. Аммо бу подшоликнинг биринчисида етакчи ролни Жанубий Туркманистонда яшовчи кўчманчи парнлар қабиласидан чиққан одамлар ўйнаса, иккинчи ўринда олий насаб греклар туришган.
Грек-Бақтрия подшолигининг танга системаси аттик стандартга асосланган эди: тангалар асосан кумуха ва мисдан, баъзан тилладан зарб этиларди. Улар орасида Евкритиинг 20 статерли (160 г.) олтин тангалари, яъни антик дунё даврининг энг йирик олтин тангалари мавжуд. Бундай тангалардан иккитаси ҳақида маълумот бор. Бири, А. Семёновнинг гапига қараганда, Бухоро амири хазинасида сақланган, иккинчиси, Парижда сақланади.23
Грек-Бақтрия кумуш тангалари, асосан, бир андозада бўлиб, ўнг томонида ҳукмдор подшонинг, терсида эса у ўзига пир қилиб олган маъбудларнинг, масалан, Зевс, Геракл, Посейдон, Аполлон, Диоскурларнинг тасвири тушир» лар эди.
Грек-Бақтрия тангаларида андозага тушиб қолган тасвирлардан чекиниш ҳоллари ҳам учраб туради. Масалан, подшо Евкратид даврида зарб этилган тангалар ичида ўнг томонида подшоҳнинг ўз сурати ҳамда «Улуғ шоҳ Евкратид» деган ёзув акс эттирилган. Суратнинг тагида: «Гелиокл ва Лаодика» деб ёзилган тангалар учрайди.24
Ҳиндистоннинг бир қисми Грек-Бақтрия салтанатининг таркибига қўшилганидан кейин, баъзи ҳукмдорлар томонидан зарб этилган тангаларда хароштх ёзуви ва фил, зеба-буқа, қора қоплон тасвирлари пайдо бўла бошлади. Бу жиҳатдан Грек-Бақтрия мис тангаларида хилма-хил ҳайвонлар тасвири берилган, баъзи тангалар эса қадим гандҳар зарбхоналари таъсирида тўртбурчак шаклини олган.25
Қизиғи шундаки, Грек-Бақтрия тангалари техникавий ижроси жиҳатидан ва хусусан, подшоҳларнинг сиймосини акс эттиришдаги бадиий ифода усуллари жиҳатидан ҳатто энг баланд савияда зарб зтилган эллада тангаларидан устун туради. Қадимги Грецияда Грек-Бактрия тангалари Сицилиянинг декадрахма ҳамда тетрадрахмаси билан бир қаторда антик давр танга зарб зтиш ишининг энг нодир намунаси ҳисобланарди. Уларнинг фикрича: «Танга зарб қилиш иши ўз бадиий қонунлари ва талабларига эга мустақил санъатдир».
Тангаларда акс эттирилган Грек-Бақтрия подшоларининг тасвирлари бу умумий тарзда қабул этилган ягона идеал хукмдорнинг тасвири бўлмай, балки подшонинг ўз чинакам суратидир. Подшолар бир-биридан фақат юз кўриниши билангина ажралиб турмайди. Мусаввирлар уларнинг ҳар бирининг аҳволи руҳиясини беришда ажинлардан, кўз боқишларидан, лаб ифодаларидан унумли фойдаланганлар.
Парфия тангаларида тасвир этилган шоҳларнинг сиймоларини ҳар бир шоҳ сурати учун индивидуал бўлган тиара26 шакли оркали фарқласа бўлади. Парфия шохларини бошқалардан фарқлайдиган белги бу «оссурий» типи деб ном олган қалин, узун, тўлқинсимон турувчи соқолдир. Танганинг чап томонида беш аср давомида ўзгармай қолган расмда — узатилган ўнг қўли билан ёй тутган шоҳнинг тахтда ўтиргани ифодаланган. Унинг чор атрофида грекча ёзувлар. Ёзувларнинг мазмуни бир хил — ҳоқими мутлақнинг сифатлари ҳамда Парфия подшолигининг асосчиси Аршакнинг номи, гоҳо подшоҳнинг ўз номи зикр этилган.
Милоддан аввалги II асрнинг иккинчи ярмида Ўрта Осиё халкларининг этник ва сиёсий ҳаётида улкан ўзгаришлар содир бўлди. Эрон кўчманчилари — Ўрта Осиёнинг шимоли ҳамда шимоли-ғарбида бепоён чўлу биёбонларда яшовчи тўхар, ассия, пасий, сакаравл, юечжи қабилалари бошқа кўчманчи қабилалар тазйиқи остида Грек-Бактрия подшолигига карши ҳужумга ўтиб, Шарқдаги сўнгти эллада давлатини ер билан яксон қилдилар.
Милоддан аввалги II-I асрлар охирида бу кабилаларнинг бир гуруҳи Сўғд, иккинчи гуруҳи эса Бактрия подшолигини эгаллашди. Бу даврда ҳар икки давлат бир пайтнинг ўзида «ёввойиларга тақлид» деб ном олган тангалар зарб эта бошлади ва бу тез орада кенг миқёсда тус олиб кетди. Бу таклидларни Ўрта Осиё халкларининг танга зарб этиш ишида ибтидоий шакл дейиш мақсадга мувофиқ бўлар эди. Чунки бундан аввал тангалар Бактрия салтанатининг грек ҳукмдорлари томонидан зарб этилар эди. «Ёввойиларга тақлид»нинг иқтисодий ва юридик жиҳати бошқа кўпгина илмий томонлари сингари Ўрта Осиё тангашунослигининг энг мураккаб соҳаларидан бири деб ҳисобланади.
«Ёввойиларга тақлид», аслини олганда, ҳақиқий танганинг нусхаси бўлиб, асл нусхадан маъдан таркиби, вазни, тасвирнинг сифати, пала-партиш ёзувлари билан ажралиб туради. Зарб этишнинг ҳар бир кейинги босқичида йўл қўйилган хато ва ўзгаришлар борган сайин кўпайиб, охир-оқибатда асл тангадаги тасвирлар ва ёзувлар бутунлай ёки деярли бутунлай таназзулга юз тутди.27
Ўрта Осиёда «ёввойиларга таклид» тангаларини зарб этиш ҳамда уларни муомалага киритиш пул муомаласи ривожланган ёки бутунлай пул муомаласи бўлмаган ҳудудларда амалга ошириларди.
Сўғд ва Бақтрия подшоликларида Евтидем ҳамда Гелиокл тетрадрахмаларига ва Евкратиднинг обол28ларига ўхшатиб зарб этилган тангалар кенг расм бўлган эди. «Ёввойиларга таклиднинг аксарият ҳолларда яхши томонлари ҳам бўлган: ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг муайян бир палласида улар акс зттирган тасвирлар ва ёзувлар бутунлай ёки қисман ўзгартирилган ҳолда маҳаллий ҳукмдорларнинг мустақил зарб андозасига айланиб колган. Улардаги шоҳ Евтидем тасвири бошига тиара кийган маҳаллий ҳукмдорнинг тасвири билан, грек тилидаги ёзувлар (легенда"), сўғд ёзувлари билан алмаштирилган. Бақтрия давлатида Гелиокл ва Хоразмда Евкратид тетрадрахмасига таклидан зарб этилган тангалар айнан юқорида зикр этилган йўлни босиб ўтган.
Эрамиз бошларида ташкил топган Кушанлар подшолиги янги эранинг I—III асрларига келиб дунё аҳамиятига эга бўлган империяга айланди. У Шимоли-Ғарбий Ҳиндистонни, Афғонистонни ва Ўрта Осиёнинг кўпгина қисмини бирлаштирди. Кушан тангаларида ҳам грек алифбосидан фойдаланиш давом этди. Кейинчалик грек алифбосида Бактрия тилидаги сўзлар ёзила бошланди. Грек худоларининг тасвири аста-секин маҳаллий шу жумладан зорастрия худоларинннг тасвири билан алмаштирилди. Анахита (табиатнинг хосилдорлик ва жонлантирувчи худоси), Фарро (бойлик подшо ҳукумати рамзи), Митра (қуёш илоҳияти)лар шулар жумласидандир. Айнан мана шу тасвирлар Ўрта Осиё қадимги халқларининг диний эътиқодларини тушунишда яқиндан ёрдам беради.
Агар Ўрта Осиёда кушанларгача ва ҳатто илк Кушанлар даврида ҳам кумуш танга зарб қилинган бўлса Кушан подшоси Вима Кадфиз реформа ўтказиб, олтин танга зарб қилишга асос солди. Шу даврда кўплаб олтин динорлар ва бошқа тангалар чиқарилди. Мазку тангалар халқаро савдода муҳим ўрни эгаллаган Рим олтинларига яқин турарди. Шу нарса диққатга сазоворки, Кушанлар даврида турли қийматга эга бўлган мис тангалар ҳам кўплаб зарб қилинган. Фақат Сурхондарё областининг кичик қишлок районларида Кушанларнинг юзлаб мис тангалари топилганлиги фикримизнинг далилидир. Ўрта Осиёда бундай ҳол олдин бўлмаган. Бу кундалик майда савдонинг халқ орасида қанчалик ривожланганлигидан далолат беради.
Эрамиздан олдинги II асрнинг иккинчи ярмида Суғд подшолигн Грек-Бактрия империясидан ажралиб чиқди.
Аммо Грек-Бактрия турмуш тартибига тақлид қилган ҳолда ўз тангаларини зарб этишда давом этди. Лекин тез орада мазкур тангалардагн грек ёзуви суғд ёзуви билан алмаштирилди. Эрамизнинг бошларида бир томонида подшо тасвири, иккинчи томонида ёйчининг расми акс эттирилган Суғд кумуш тангалари пайдо бўла бошлади. Уларнинг вазни анча енгил бўлиб, оғирлиги 0,3 граммни ташкил этарди.29
Эрамиздан бурунги III—II асрларда Ўзбекистоннинг шимолий районлари кўчманчи кангюй бирлашмасига тобе эди. Ўтроқ областлар эса ўз ҳукмронларига эга бўлиб, ярим мустақил эдилар. Хоразмга Кушан тангалари кириб келса ҳам, улар подшо тасвирини ва отлиқ аскарни акс эттирган ўз тангаларини зарб қилишда давом этишарди.
Эрамизнинг биринчи асрида Чочда (Тошкент области территориясида) ҳам тангалар зарб қилинган. Бу тангаларда тож кийган подшо, иккинчи томонида эса суғд ёзуви бўлган ўзига хос тамға тасвирланган эди.30
Тангаларга қараб фикр юритадиган бўлсак, пул савдоси Суғдга нисбатан Бактрияда, Хоразм ва Чочда ҳийла паст даражада ривожланганлигини аниқлаш мумкин. Фарғонадаги савдо муомаласида умуман танга ишлатилмаган, шунга кўра бу ўлка аҳолиси умуман ўз тангасига эга бўлмаган дейиш мумкин. Бу эса Фарғона область экономикасининг ривожланишн жуда ҳам суст бўлганлигидан далолат беради. Ўзбекистон территориясида маҳаллий тангалар билан бир қаторда чет эллардан келтирилган тангалар ҳам учрайдики, бу Ўзбекистон ҳудудининг ўз даврида халқаро савдо билан кенг шуғулланганлигини кўрсатади.
Шимолий Бақтрия ҳудудларидаги товар-пул муносабатлари, ички ва ташқи савдо ҳақида археологик топилмалар гувоҳлик беради. Булар орасида халқаро савдо-сотиқдан далолат берувчи ашёлар диққатга молик бўлиб, Ҳиндистондан тароқ, маржонлар, фил суягидан ишланган маҳсулотлар (Далварзинтепа); Римдан шиша (Холчаён), мармар бош (Илонтепа); Мисрдан кўҳна шаҳар ва мозор-қўрғонлардан топилган кўк тумор ва тақинчоклар (Бойсун, Бандихон, Кампиртепа, Тупхона); Хитойдан ипак матолар (Кампиртепа, Холчаён), ойналар (Айритом, Бараттепа); Парфиядан тангалар ва бошқа маҳсулотлар келтирган31.
Шимолий Бақтрия кўҳна шаҳар ва манзилгохларида товар-пул муносабатларининг аниқ кўринишлари салавкийлар давридаёқ пайдо бўлади. Бу ҳудудлардаги Тахти Сангиндан (4 та), Термиздан (3 та), Кампиртепадан (2 та), Деновдан (1 та) Антиох I даврига оид (мил.авв. 280-268 йй.) тангалар топилган32. Нисбатан кўпрок (70 дан зиёд) топилма тангалар юнон-бақтрия даврига оид бўлиб, улар Диодот, Евтидем, Деметрий, Антимах, Евкратид, Аполлодот ва Гелиокл даврларида зарб этилган.
Товар-пул муносабатлари ҳақида тадқиқотчилар турлича фикрлар билдирадилар. Хусусан, Е.В.Зеймалнинг фикрича, Термиз атрофларидан ташқари кўпчилик Ўрта Осиё вилоятлари мил.авв. III-II асрларда товар-пул муносабатларини билмаганлар. Бу ҳудудлардаги юнон-бақтрия тангалари четдан келтирилган бўлиб, бу ерлар танга муомаласи нуқтаи назаридан бўшлиқни ташкил этган. Тадқиқотчининг тахминича, бу тангалар кушонлар давридагина муомалада бўлган. Тангашунос олим Э.В.Ртвеладзе эса унинг бу фикрларини рад этади. Олимнинг фикрича, кушон тангалари хазиналарида юнон-бақтрия тангалари учрамайди. Мил.авв. III-II асрларга оид юнон-бақтрия тангаларининг ўрганилаётган ҳудудларда мавжудлиги эса улар ҳақиқатдан ҳам шу даврда Шимолий Бақтрияда муомалада бўлганлигидан далолат беради33. Аммо шуни ҳам унутмаслик керакки, пул муомаласи дастлаб Бақтриянинг келгинди ахолиси орасида, кейинроқ эса, маҳсулот ишлаб чиқаришнинг кенгайиши натижасида бу ҳудудлардаги маҳаллий аҳоли орасида ҳам кенг ёйилган бўлиши мумкин.
Бу даврдан турли қийматга эга бўлган тангаларнинг таркиби турлича, яъни тетрадрахмалар, оболлар, драхмалардан иборат. Шуни қайд этиш лозимки, турли оғирликдаги қийматларни ягона нормага келтириш Александр Македонскийнинг давлати барпо этилиши даврида амалга оширилган. Александр Македонскийнинг кумуш тангаларига оғирлиги 4,36 грамм бўлган драхма, оғирлиги 1,6 грамм бўлган обол асос қилиб олинган34. Кўчманчи қабилалар мил.авв. II асрнинг учинчи чорагида Юнон-Бақтрия давлатини тор-мор этганларидан сўнг, умумдавлат микёсида пул зарб этилишига ҳам чек қўйилади. Шу билан биргаликда Ўрта Осиё икки дарё оралиғи ҳудудларига юнон-рим тангаларнинг кириб келиши ҳам тўхтайди. Бу давр пул муомаласининг ажралиб турадиган ўзига хос томони тақлидий тангаларнинг пайдо бўлиши ва муомалага киритилишидир. Бу аслида, Ўрта Осиё туб аҳолиси орасида танга зарб этилишининг бошланиши эди35. Пул муомаласининг бу даврдаги яна бир ўзига хос томони - пуллик савдонинг кенг ёйилиши, шаҳар ахолиси билан бирга қишлоқ аҳолисининг ҳам пуллик савдо доирасига тортилиши, савдо-сотиқнинг турли соҳаларида тангаларнинг қўлланишидир. Бу жараёнлар Шимолий Бақтриянинг шимоли-ғарбий ҳудудларида кучлироқ бўлганлиги кузатилади.
Юнон-Бақтрия даври Сурхон воҳасида, асосан, кумуш ва мис тангалар зарб этилган. Кумуш тангалар Термиз, Зартепа, Кампиртепадан кўпроқ топилган бўлиб, уларнинг кўпчилиги Евкратид оболларининг тақлиди ҳисобланади.
Кушонлар ҳокимият тепасига келган дастлабки даврда кумуш тангалар ўрнига энг паст навли биллон танга, кумуш суви югуртирилган, тангалар зарб этила бошлаган эди. Мамлакат ичкарисидаги пул хўжалигининг бундай беқарор аҳволи янги салтанатнинг иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатди. Тадқиқотчиларнинг фикрича, дастлабки ҳукмдор Куджула Кадфиз даврида бу борада ҳали жиддий ҳаракатлар қилинмаган36. Унинг бу сиёсати давлат ҳудудларини кенгайтириш ишлари билан боғлиқ бўлган бўлса керакки, сиёсий ютуқлар натижасида Куджула пул муомаласини тартибга солишни кейинга қолдирган бўлиши мумкин. Кужула Кадфиз асосан аввалги кийматдаги мис пуллар ва топилмаларга қараганда, жуда кам миқдорда кумуш тангалар зарб эттирган. Мис тангалар муомаласи эса дастлаб Термизда марказлашиб, кейинчалик бутун Сурхондарё воҳасига ва қисман Жанубий Тожикистон ҳудудларига ёйилади. Бу ҳудудларда пул муомаласи тартиби кенг ёйилганлиги турли қийматдаги Гелиокл тақлидий тангалари орқали ҳам изохданади. Массоннинг фикрича37, бу тангалар айримларининг оғирлиги 9-12 г бўлса, айримлариники 13-15,3 г дир. Э.В.Ртвеладзенинг фикрича, Айритом ва Шўртепадан топилган тангалар 3-15, (10-12 гр оғирлик қийматига эга38. Сурхон воҳасидан топилган кўпчилик тангаларнинг оғирлиги 3-4 г дан 11-15 г гача тош босади. Юечжи даврига келиб, Шимолий Бақтрияда пул хўжалиги тартиби анчагина ривожланган эди. Кумуш пул муомаласи доирасида Юнон-Бақтрия тангалари, жанубий Амударё олди туманларида қисман Герай тетрадрахмалари ва Евкратид тақлидий оболлари кенг ёйилади. Аммо бу даврга оид кумуш танга топилмалар кам сонли бўлиб, вилоят ички савдосидаги муомала воситаси сифатида Гелиокл тақлидий мис тангаларидан фойдаланилган.
Шимолий Бақтриянинг шимоли-ғарбий қисмида аҳоли зич жойлашганлиги, пуллик савдо-сотиқда ахолининг кенг қатламлари (жумладан, қишлоқ адолиси ҳам) иштирок этганлигини ҳисобга олиб, Шимоли-ғарбий Бақтрияда тангалар зарбхоналар бўлганлигини тахмин қилиш мумкин. Кушонлар даврига келиб, бу давлат ҳукмдорлари мамлакат ичкарисидаги пул муомаласини тартибга солишга катта эътибор бердилар ва бу сиёсатлари билан давлатнинг иқтисодий аҳволини мустаҳкамлашга ҳаракат қилдилар.
Ҳинд-Сак ва Ҳинд-Парфия ҳокимлари ерларини уз ҳукмронлиги остида бирлаштирган дастлабки Кушон подшолари бу ерда пул муомаласи борасида инкирозли ҳолатга дуч келдилар. Ушбу ҳукмдорларнинг иқтисодий аҳволи ўта ночор эди. Бу янги салтанатнинг сиёсий жиҳатдан барқарорлашуви унинг иқтисодиётига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатди ва бу ҳолат Кужула Кадфизнинг вориси Вима Кадфизга пул ислоҳотини амалга оширишга қулай имконият яратди.
Ҳозирги кунда Вима Кадфизни пул ислоҳоти ўтказишга мажбур илган барча сабабларини тўла ёритишнинг иложи бўлмаса ҳам, бунга сабаб бўлган асосий омиллар бизга маълум. Бу омиллар шундан иборатки, Вима Кадфиз ҳукмронлиги даврида мамлакат ичидаги кумуш заҳиралари камайиб кетади. Мамлакат ҳудудларида аввалги ҳукмдорларнинг таркиби, миқдори ва сифати жиҳатидан турлича бўлган тангаларининг муомалада бўлиши мамлакат ичкарисида пул ислоҳоти ўтказишни қийинлаштиради, йирик давлат аппаратини барпо этишга монелик қилади ва пул ислоҳоти ўтказишни муқаррар қилиб қўяди. Шунингдек, халқаро савдо-сотиқ эҳтиёжлари ҳам пул ислоҳоти ўтказишда катта аҳамиятга эга бўлган. Вима Кадфизнинг пул ислоҳоти туфайли илгариги кумушга асосланган пул тартибидан фаркли ўлароқ олтин тангалар муомалага киритилади ва бу билан кушон даври олтин тангалари зарб этилишига асос солинади. Бу пул тизимининг асосини оғирлиги 8 г бўлган олтин динор ташкил этган.
Юнон-Бақтрия даврида асосан йирик шаҳарлар товар-пул муносабатларига тортилган бўлса, кушонлар даврига келиб, бу жараёнда қишлоқлар ҳам кенг иштирок қила бошлайдики, бу жараён иқтисодий ва маданий тараққиётнинг ўсиб бораётганлигидан далолат беради. Ана шу иқтисодий жараёнларда мамлакатнинг узвий ва муҳим иктисодий бўлаги булган Шимолий Бақтриянинг фаол иштирок қилганлигини Сурхон воҳаси ҳудудларидан топилган кўплаб танга пуллар ҳам тасдиқдайди.
Фарғонадаги савдо муомаласида умуман танга ишлатилмаган, шунга кўра бу ўлка аҳолиси умуман ўз тангасига эга бўлмаган дейиш мумкин. Бу эса Фарғона область экономикасининг ривожланишн жуда ҳам суст бўлганлигидан далолат беради. Ўзбекистон территориясида маҳаллий тангалар билан бир қаторда чет эллардан келтирилган тангалар ҳам учрайдики, бу Ўзбекистон вилоятларининг ўз даврида халқаро савдо билан кенг шуғулланганлигини кўрсатади39.
Эрамиздан аввалги дастлабки асрлардан бошлаб то эрамизнинт биринчи асрларига зарб этилган Хоразм тангалари бу жиҳатдан диққатга сазовордир. Бу даврнинг беҳисоб, турли-туман Хоразм тангаларини бир неча туркумга бўлиш мумкин:

  1. Антиох I Селевкийлар тангаларига тақлидан зарб этилган, терс томонида отнинг тасвири туширилган кумуш хамда мис тангалар. (Милоддан аввалги II-I асрлар хамда эрамизнинг I асри.)

  2. Селевкийлар ёки Александр драхмасига бориб тақалувчи, Геракл ва Зевс тасвири туширилган, аммо сўғд ёзуви бор кумуш тангалар.

  3. Югуриб кетаётган от ва тик турган тангри тасвири туширилган (икки алоҳида-алоҳида тур) Гиркод кумуш тангалари.

  4. Тирандоз тасвири ҳамда сўғд ёзувлари туширилган кумуш тангалар.

  5. Грек тилидаги ёзувлари хиралашган, пала-партиш сўғд ёзувлари бор Евтидем тетрадрахмларига тақлидан зарб этилган тангалар.

Хоразм тангаларининг аксарият қисми тўғри шаклдаги, юзи ўймали, вазни ва диаметри ўртамиёна кумуш тўгаракчалари (Евтидем тангаларига такдидан зарб этилган тангалар бундан мустасно)дан иборатдир.
Буларнинг орасида скифат, яъни бир томони қаварик. иккинчи томони ботик, тирандоз тасвирли тангалар алоҳида ўринда туради. Ҳозирги пайтгача мис сўғд тангалари дафиналари камдан-кам учрайди, сўғд танга системаси монометалли, яъни бир турдаги маъдан — кумушнинг ишлатилишига асосланган бўлиши мумкин. Хоразм тангаларининг ўнгида хукмдорнинг ён томонидан берилган сурати; терс томонида эса тирандоз, найза ушлаб турган маъбуд, чопиб кетаётган от ёки шохли от бошининг сурати берилган. Гиркод туридаги Хоразм тангалари милоддан аввалги II аср ва эрамизнинг I асрида Хоразм давлатини забт этган кўчманчи қабилалар хукмдорлари томонидан зарб қилинган бўлса керак. Бу турдаги илк зарб этилган тангаларда фақат грек тилида имзо, ёзувлар, кейин грек-сўғд тилидаги муштарак ёзувлар ва ниҳоят биргина сўғд ёзувлари мавжуд эди.
Бундай тангаларнинг ўнг томонида пешонаси тор, бурни катта ва бодомқовоқ хукмдорнинг тасвири бўлиб, унинг дўрдоқ лаблари устидан шопмўйловлари осилиб турибди, иягидаги бир тутам соқоли, пешонасини қоплаган сочлари ҳафсала билан таралган, сочига қўш тасма танғиб кўйилган. Дастлабки тангаларнинг терс томонида ўнг қўлида найза тутган, кифтлари узра олов ёлкинланувчи, нигоҳи тўғрига қараган тангри тасвири. Кейинчалик чопиб бораётган от сурати пайдо бўлади40. Ҳукмдорларнинг антропологик типи, соч, соқол-мўйловларининг олиниш усули бир-бирига жуда ўхшаш, бунинг устига, худди шу аломатлар милоддан аввалги биринчи асрда ва эрамизнннг биринчи асрида Бақтрия ва Сўғд подшоликларини босиб олган бошқа кўчманчи қабилаларнинг ҳукмдорлари жорий этишган тангалардаги тасвирга ўхшаб кетади. Булар ҳаммаси битта этник группадан чиққан бўлиши ҳам мумкин.
Эрамизнинг III-IV асрлари Ўрта Осиё тарихида ижтимоий-сиёсий соҳаларида кескин ўзгаришлар даври бўлди. Қадимги дунёнинг сўнгги энг улкан ва забардаст давлатлари — Кушон ва Парфия инқирозга юз тутди, уларнинг собиқ ерлари янги, қудратли Сосонийлар давлатига қўшилиб кетди. Энди бу ерларга сосоний шоҳлари томонидан тайинланган ноиблар — қушоншоҳлар ҳукмронлик қила бошладилар.
Сосоний қушоншоҳларнинг тангалари икки туркумга: сосонии-кушон ва кушон-сосонийлар тангаларига бўлинади. Биринчи туркумга оид тангаларнинг ўнг томонида ҳукмдор кушоншоҳнинг ён томондан кўкраги билан олинган сурати зарб этилган, терс томонида эса муқаддас меҳроб ёнида зардўштин динининг бош маъбуди Ахура Мазда янги шоҳга ҳукмдорлик белгиларини топшираётган манзара ёки пештоқлар остидаги тахтда ўтирган шоҳ тасвирланган. Иккинчи туркумга мансуб тангалар Кушон шоҳи Васудева тангалари андозаси билан зарб этиларди.
Бундан ташқари, собиқ Кушон ўлкаларида Кушон шоҳлари Хувишка, Васудева ва Канишка III тангаларига киесан зарб этилган тангалар кенг жорий этилганди Улар асл нусха тангалардан нафақат тасвирларнинг муштараклиги, сайқали билан, балки, вазн, диаметр, ва тайёрланганлиги сифати билан ҳам кескнн фарқ қилади41.
Тангаларни нисбатан йирик ўлкаларнинг (Сўғд, Хоразм) ҳукмдорлари, кичик улус хукмдорлари (Панжакент), хатто шаҳарлар (Масалан, Бухоро воҳасидаги Пайкенд) зарб қилишарди. Сиёсий ва анъанавий алоқалар таъсирида аксарият Ўрта Осиё мулки амлоклари қудратли қўшни давлатларнинг тангаларидан нусха олиб, танга зарб қилар эдилар. Масалан, сўғд ихшидлари ва баъзи бир турк ҳукмдорлари хитой тангаларига ўхшатиб думалоқ, ўртасида тўрт бурчак тешиги бор тангалар, Бухорода эса Сосоний сулоласидан шоҳ Варахран V тангаларига тақлидан тангалар зарб этишади. Ўзбе-кистоннинг жанубий внлоятларида (Чағониён ва Термизда) бошқа Сосоний шоҳлар: Пероз (Фируз) (439-484) ҳамда Хусрав I Ануширвон (531-579) тангаларига тақлидан зарб қилар эдилар. Сўғд, Чоч, Чағониённинг баъзи ҳукмдорлари ўз тангаларининг иконографиясига асослаб Византия тангаларини олишган.
Қашқадарёнинг шарқий қисмида (қадимги Наутака вилояти, илк ўрта асрлардаги Кеш) пул муомаласи ривожланишининг дастлабки босқичи ва мустақил ҳолатда танга зарб этила бошланган давр тадқиқотчилар томонидан етарли даражада ўрганилган. Бизга маълум бўлган маълумотлардан шундай хулоса чиқариш мумкинки, Қашқадарёнинг шарқий қисмида пул муомаласининг дастлабки босқичи грек-бақтрия даврига (милоддан аввалги III асрнинг ўрталари — II асрнинг икккинчи ярми бошлари) тўғри келади. М. Е. Массон маълумотларига қараганда, 1906 йилда Китоб яқинидан грек-бақтрия тангаларининг катта хазинаси топилган бўлиб, улар орасида Евкратиднинг оболлари, драхмалари ва тетрадрахмалари (қадимги грек пул бирликлари), шунингдек, Антимахнинг иккита тангаси бор эди.
Кастальский Шаҳрисабздан топилган тўртта Антимах оболи ҳақида эслатиб ўтади. ТошДУ экспедицияси қазишмалари пайтида Сигиртепадан Диодотнинг мис тангалари ҳам аниқланган.
Милоднинг бошларига оид танга топилмалар ҳозирча кўп эмас. Тошқўрғон довони (Яккабоғ) атрофларидан Кушон даврига оид Канишканинг мис тангаси топилган. Гиркод гуруҳига оид Сўғд оболи Китобдаги Қаландартепадан топилган.
Нахшаб ва Кеш оралиғида жойлашган Кичик Қизбиби қазишмаларидан С. К. Кабанов томонидан Геракл ва Зевснинг тасвирлари туширилган Хоразм мис тангалари топилган. Бу гуруҳ тангаларини II—IV асрларга оид деб ҳисобловчи Е. В. Зеймаль шунга асосланиб бу тангалар Хоразмда зарб этилган бўлиши мумкин, деган ғояни илгари суради. Шунга ўхшаш танга Шарқий Қашқадарёда жойлашган Тўрткўлтепа қазишмаларидан ҳам топилган. Овултепадан эса Варахран V (420—438 йиллар) тангаларига тақлид қилиб зарб этилган тангалар ҳам топилган. Шунингдек, Катта Қизбибидан ҳукмдор камончи тасвири туширилган Сўғд кумуш тангаси топилган.
Шу гуруҳга оид, лекин бошқа нусхадаги кумуш танга иккита Хоразм мис тангаси билан биргаликда Зиндонтепа қазишмаларидан чиққан. Афсуски, бу тангаларнинг санаси жуда катта хронологик даврни ўз ичига олади. Ҳукмдор ва камончи тасвирлари туширилган тангалар I, II, VI асрнинг бошлари билан саналсада, мис тангалар III, IV, VI асрларга оиддир. Шу билан бир-галикда таъкидлаш жоизки, Зиндонтепадан топилган камончи тасвирли танга IV—V асрларга оид ҳам бўлиши мумкин. Бу тангада ўқилиши жуда яхши сақланган қисқа сўғд ёзуви мавжудки, у афтидан ҳукмдорнинг номини маълум қилади: "Гурак".
Шу туфайли V-VI асрларда Хоразм ва Сўғд ўртасидаги савдо ҳамда маданий алоқаларнинг янги босқичи бошланди. Шундай қилиб, Хоразмнинг V-VIII асрлардаги ташқи алоқалари турли ҳусусият билан белгиланади. Археологик материаллар ҳамда ёзма манбалардаги маълумотлар хўжалик ва технологик ўзлаштиришларнинг янги даражасини, иқтисод, маданиятнинг турли соҳаларини, шунингдек, харбий соҳадаги маълумотлар, янгиликлар ва ютуқлардан кенг миқёсида ўзаро фикр алмашиши бўлганлигини кўрсатмокда.
Бу даврда савдо иқтисодий алоқалар географияси тўхтовсиз кенгайиб борди. Хусусан, Хоразм ҳудудида Византия тангалари кенг тарқалди. Тадқиқотчилар Византиядан тангалар зарб қилиш усулининг Ўрта Осиёга таъсирини, хусусан, Хоразмнинг баъзи тангаларида иконография шаклланишига таъсирини қайд этадилар.49 Шу тариқа тарихий-маданий алоқаларнинг янги йўналишлари пайдо бўлди.
Грек маданиятининг йирик вакиллари бўлмиш Селевкидлар танга пулларини грек намунаси бўйича подшоҳнинг акси туширилган тангалар чиқара бошладилар42. Грек-Бақтрия тангалари подшоҳларнинг сиймосини акс эттиришдаги бадиий ифода усуллари жиҳатидан эллада тангаларидан устун турган. Тангаларда акс эттирилган Грек-Бақтрия подшоларининг тасвирлари бу умумий тарзда қабул этилган ягона идеал ҳукмдорнинг тасвири бўлмай, балки подшонинг ўз чинакам суратидир. Подшоҳлар бир-биридан фақат юз кўриниши билангина ажралиб турмайди. Мусаввирлар уларнинг ҳар бирининг руҳиятини беришда ажинлардан, кўз боқишларидан, лаб ифодаларидан унумли фойдаланганлар43.
Грек-Бактрия подшолиги пуллари кўпчилик ҳолларда Селевк анъаналарини давом эттирган. Танганинг юза томонида подшо расми, орқа томонида эса грек 7 худоларидан (Аполлон, Артемида, Афина, Геракл, Зевс, Посейдон ва бошқалар) бирининг расми ифодаланган44. Масалан, Евтидем тангаларининг орқа томонида паҳлавон Геракл тасвирланган. Евтидемнинг ёшлик йиллари тасвирланган тангаларда Геракл ҳам ёш, улғайган даври акс эттирилган тангаларда эса Геракл ҳам кексайган ҳолда тасвирланган45. Грек-Бақтрия тангаларида андозага тушиб қолган тасвирлардан чекиниш ҳоллари ҳам учраб туради. Аммо маҳаллий таъсир ҳам пул зарб этиш ишларида сезиларли бўлган. Жумладан, грек худоларининг баъзи «бир хусусиятлари Шарқ худоларининг баъзи жиҳатларига ўхшаш ҳолда акс эттирилган46. Подшо Евкратид даврида зарб этилган тангалар ичида ўнг томонида подшоҳнинг ўз сурати ҳамда «Улуғ шоҳ Евкратид» деган ёзув акс эттирилган. Суратнинг тагида: «Гелиокл ва Лаодика» деб ёзилган тангалар учрайди.47
Ҳиндистоннинг бир қисми Грек-Бақтрия салтанатининг таркибига қўшилганидан кейин, баъзи ҳукмдорлар томонидан зарб этилган тангаларда хароштх ёзуви ва фил, зеба-буқа, қора қоплон тасвирлари пайдо бўла бошлади. Бу жиҳатдан Грек-Бақтрия мис тангаларида хилма-хил ҳайвонлар тасвири берилган, баъзи тангалар эса қадим гандҳар зарбхоналари таъсирида тўртбурчак шаклини олган.48
Юнон-бақтрия шоҳи Евтидем кумуш тангаларда мағрур, шафқатсиз, мустаҳкам иродали киши сифатида тасвирланган. Евтидемнинг расмини Деметрийнинг расми билан солиштириб кўрилганда, улар ўртасидаги ўхшашлик яққол намоён бўлади. Деметрий ўз тангаларида филнинг бошига ўхшаш бош кийим кийган ҳолда тасвирланган. Бу билан у ўз ғалабаларини кенг омма орасида ташфиқот қилмоқчи бўлган. Бу билан рассом-кандакорлар ота ва ўғил ўртасидаги наслий ўхшашликларни қайд қилмоқчи бўлган. Сўнгги грек-бақтрия шоҳлари Евкратид ва унинг ўғли Гелиокл расмлари ўртасида ҳам наслий ўхшашлик аломатлари кандакорлар томонидан жуда аниқ қайд қилинган49.
Милодий I-III асрларда Ўрта Осиё икки дарё оралиғининг турли қисмларида пул хўжалиги бошқача сиёсий вазият муносабати билан тубдан ўзгарган. Тангалар иконографияси ва рамзлар жиҳатидан эллинистик анъаналардан янада чекиниш кузатилади. Иконография ва рамзлар ўрнини маҳаллий Осиё нормалари ва анъаналари эгаллаган50.
Эрамиз бошларида ташкил топган Кушанлар подшолиги янги эранинг I-III асрларига келиб дунё аҳамиятига эга бўлган империяга айланди. Грек худоларининг тасвири аста-секин маҳаллий, шу жумладан зорастрия худоларининг тасвири билан алмаштирилди. Анахита (табиатнинг ҳосилдорлик ва жонлантирувчи худоси), Фарро (бойлик ва подшо ҳукумати рамзи), Митра (қуёш илоҳияти)лар шулар жумласидандир51.
Кушон шоҳи Кадфиз II даврида тангаларнинг ўнг томонида бериладиган суратнинг доимий тури ҳам ишлаб чиқилган. Тангаларнинг ўнг томонида бериладиган суратнинг доимий тури ҳам ишлаб чиқилган. Бу суратда юзи ён томонидан акс эттирилган шоҳ меҳроб олдида тик турганича қандайдир диний ибодат адо этмоқда. Бу типдаги коҳин-шоҳ тасвири бошқа барча Кушон подшолигининг шоҳлари, шу жумладан, Канишка, Васудева, Канишка III тангаларида мавжуд. Кадфиз II ва Васудева тангаларида ҳомий маъбуда сифатида буқа Нанда ёнида турган ҳинд маъбудаси Шива намоён бўлади. Канишка ва Хувишка тангаларида Авесто динига мансуб маъбудалар – Оташ, Вад, Меҳр, Моҳ, Фарр, санамлар Нана ва Ардохш, грекларнинг Гелиоси, ҳиндларнинг Буддаси, мисрликларнинг Сораниси тасвирланган52.
Эрамизнинг биринчи асрида Чочда (Тошкент области территориясида) ҳам тангалар зарб қилинган. Бу тангаларда тож кийган подшо, иккинчи томонида эса суғд ёзуви бўлган ўзига хос тамға тасвирланган эди.53
Милоднинг IV асри 2-ярми ва V аср бошида яна ўзгарган ҳамда Жанубий Суғд ҳудуди ягона ўлкага бирлашган. Ёзма манбалар ва нумизматик маълумотлар ҳам шундан дарак беради. Шу вақтдан то VII аср бошигача Жанубий Суғд ҳудудида танга олд томонини бир ёнининг сочи ўзига хос тарзда турмакланган ҳукмдор, унинг ёнида эса икки сўздан иборат суғд афсонаси, танганинг орқа томонида орқа оёғида тик турган шерни қилич билан мағлуб этган баҳодир (қаҳрамон, шоҳ) тасвирланган қадимги мессопотам – эрон лавҳаси акс эттирилган мис танга зарб этилган.
С.Кабановни қайд этишича, бу тангаларни асли келиб чиқиши кушонлик бўлган Нахшоб ҳукмдорлари зарб этган. М. Массон эса, аксинча, бу тангалар милоднинг III – IV асрларида аршакийлар сулоласининг авлодлари томонидан зарб этилганини таъкидлайди. Лекин уларнинг фикри суғд афсонасини нотўғри ўқигани ва тушунганига асосланган. Афсонанинг биринчи сўзи, В. Лившицнинг изоҳлашича, KŠNK MLK – Кеш подшоҳи сўзини англатади. Бундан ташқари, ундаги иккинчи ҳарф – у, бутун афсона эса KYŠNK MR` [V] деб ўқилади. Тадқиқотчиларимизнинг фикрига кўра, бу тангаларда Кеш топоними, А – 4 рақамли оромий ҳужжатидаги каби KYŠ – Кеш деб берилган54.

Download 1,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish