2.2. Амир Темур ва темурийлар тангалари салтанат иқтисодий ҳаётини ифода этувчи муҳим манба
XIV аср ўрталарига келиб Чиғатойлар давлати шу қадар заифлашиб кетдики, ҳатто унинг ҳукмдорлари ҳақиқий мавқеларини йўқотиб, рақиб амирларнинг қўлидан: қўғирчоққа айланиб қолдилар. Мана шундай шароитда турк-мўғул барлос қабиласининг амирларидан бири — Темур тахт тепасига келди. 1370 йили Мовароуннаҳр ноиби қилиб тайинланади. Шу даврдан эътиборан то 1405 йили вафот этгунга қадар чекка ўлкаларни забт этиш билан шуғулланди. У Закавказье, Ироқ, Эрон, Афғонистон ва Ҳиндистоннинг бир қисмини эгаллаган улкан империяни барпо этди.
XIV-XV асрларнинг иккинчи ярмида жахоннинг тарихий майдонида сиёсат ва саркардалик дахоси бизнинг буюк бобокалонимиз Сохибқирон Амир Темур томонидан тузилган давлат вужудга келди.
Давлатнинг майдаланишига ва майда бек ва султонларни бир-бири билан уришишига қарши курашиб, у Ўрта Осиё , Афғонистон, Эрон, Ироқ, Хиндистон, Кавказ орти, Анатолия ва Сурия халқларини ягона империяга бирлаштиришга эришди ва уни 35 йил давомида , яъни 1360 йилдан то 1405 йилгача бошқарди.
Ўша давр тарихий хақиқати шундан иборатки, худудларнинг Амир Темур империясига қўшилиш жараёнида, уларда хўжалик фаолиятининг хамма жабхаларида тикланиш бўлган ва улар империянинг иқтисодий юксалган вилоятларига айланганлар.
Шундай улуғ давлатни бошқариш учун, бошқа мухим тадбирлардан ташқари, албатта, хўжалик юритиш истеъдодига эга бўлиши керак. Кўп қиррали истеъдод эгаси Амир Темурнинг бу борадаги қобилиятига ўша даврнинг кўпдан-кўп маданий ва моддий ёдгорликлари далил бўла олади.
Амир Темур пул тизимининг бошланиши Чингизхоннинг биринчи авлодларига тўғри келади, қачонки тангаларда - пул ва пул қиймати бирлиги номлари пайдо бўла бошлади. Бу номлар хозирги давргача сақланиб қолган ва Марказий Осиёдаги бир қатор янгидан ташкил бўлган далатларнинг миллий пул бирлигини белгиламоқда.
Амир Темур томонидан ягона ва хамма учун мажбурий пул сиёсати ўтказилар эди ва у доимо ўзининг назорати остида бўлар эди. Масалан, маълумки, 1393 йилда Жалоир Ғиёсиддин Ахмаддан (1382-1410 йй) келган элчиларни қабул қилишда, Амир Темур ўз қарамоғида бўлган худудда ўзи учун "хутба" намозини жорий этишни ва унинг номи билан тангаларни зарб этишни қатъий талаб қилган. Ягона пул сиёсатини ўтказишда Амир Темур тўрт мухим таомилга амал қилди:
1. Пул сиёсати, унинг томонидан давлатнинг иқтисодий асосининг мухим белгиси сифатида қаралган. Амир Темур ўзи бошқаргунича Мовароуннахрда хукм сурган ва мамлакат бирлигини бузишга сабаб бўлган пул муомаласидаги тартибсизликлар билан муроса қила олмас эди. Ягона пул сиёсати ички савдони ривожлантириб, яхлит ички бозор ташкил қилдиким, у Амир Темур империясининг бир бутунлигини таъминлади.
2. Амир Темур пулни империя бирлигининг мухим сиёсий воситаси сифатида ишлатган. Мисол учун, Шемоха ва Хамадондаги Султон Махмуд номи билан битилган янги тангалар турларини жорий қилишда, уларнинг намунаси сифатида бозорда мавжуд бўлган, аммо Амир Темурга бир неча марта хиёнат қилган Жалоир Ахмад тангалари эмас, балки 1381 йилда вафот этган ва Амир Темурга содиқ бўлган унинг акаси Жалолиддин Хусайн тангалари олинган. Бу эса ўз навбатида хамма жойда шуни билдириши керак эдики, Амир Темур Мовароуннахрга қайтганидан сўнг, унинг хукмдори ва ўринбосари бўлиб бу ерда тахт вориси қолади.
3. Пул, асосий тўлов воситаси сифатида, Амир Темур томонидан ташқи савдони ривожлантиришдаги асосий омил сифатида қаралган. Шунинг билан бирга, Сохибқирон кўпгина хунар турларини ривожланитиришда ва уларнинг ишлаб чиқариш хажмларини оширишда айнан пул бирлигига катта эътибор берган. Ушбу хол ўз навбатида Амир Темур давлатининг иқтисодий қудратиини оширишга таъсир этган. Византия, Венеция, Генуя, Испания ва Фарангистон каби ўша даврнинг бир мунча ривожланган Европа давлатлари билан иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва мустахкамлашга қаратилган Амир Темурнинг харакатлариуларнинг пул муомаласи масаласида кўпни кўра оладиган хукмдор сифатида кўрсатади. Амир Темур давлатининг ижтимоий ривожланишида империянинг йирик шаҳарлари бўлмиш Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Қашғар, Дехли, Хирот, Исфахон, Табриз, Боку, Тифлис, Бағдод, Басра, Анқара, Константинополь ва Дамашқдан ўтган "Буюк ипак йўли" қандай мухим ўрин тутгани хаммага намоёндир.
4. Пул эарб этишда турлича ўзбошимчаликларни кескин камайтириш зарурлиги, "пулларнинг бузилиши"ни истисно қилиш, қайсики хақиқий бўлган (зарб этилган) пуллар билан муомала этишдан четлаштиради. Амир Темур пул сиёсатини ўтказишидан олдин савдогарлар ўзининг махсулотини сотиш ўрнига, тилла кумуш тангаларни олиб-сотиш билан шуғулланишарди. Улар тангалари юқори сифатида бўлган вилоялардан сотиб олиб, тангалари ёмон сифатда бўлган вилояларда сотишар эди. Бу эса ўз навбатида давлат хўжалигини ривожлантиришига жуда катта салбий таъсир кўрсатар эди.
Давлатлар халқлар бирлигини билдирувчи Амир Темур империяси, ўзида кўп сонда мис, кумуш, ва олтин тангаларни босиб чиқарувчи пул зарбхоналарининг мавжуд бўлишига шароит яратиб берди. Кумуш тангаларнинг ўзининг, 40 дан ошиқ танга чиқарадиган зарбхоналар босиб чиқарганлар. Улар қаторига Астробод, Астара, Боку, Бағдод, Башиян, Ҳирот, Дарбанд, Язд, Исфаҳон, Кушон, Кирмон, Кумма, Мардина, Маҳмудобод, Машхад, Саве, Самарқанд, Султония, Табриз, Хоразм, Шабанқора, Шероз, Шумох, Шайх Абу Исҳоқ каби йирик шаҳарлардаги пул зарбхоналари кирадилар.
Асосан, икки пул бирлигидаги тангалар чиқарилган: вазни 6 граммли йирик кумуш ва 1,5 грамм вазнли танганинг тўртдан бир қисмига тенглаштирилган майда мири тангалар чиқарилган ("мири" сўзи Амир Темурнинг унвони "Амирдан" келиб чиққан). Бундан ташқари, майдароқ бўлган танга ва нимтангалар (ярим танга) муомалада бўлган.79
Амир Темур давлатида пул чиқарадиган зарбхоналарниг аксарияти пулга бўлган катта эхтиёж сабабли жадал суръатлар билан ишлаган. Шу сабабли тангаларнинг ташқи кўринишига катта эътибор берилмаган ва қалбаки тангаларнинг пайдо бўлиши хатари мавжуд эди. Бунга Амир Темурнинг Хирот, Марғи, Маранда, Табриз, Шемоха, Шабонқара, Шероз, Бағдод, Қум, Султонияларни босиб олганидан сўнг чиқарила бошлаган тангалар сабаб бўлган. Мана шунда қалбаки тангаларга Тошкент хазинасига тегишли Шероз тангаларини мисол қилиб келтиришимиз мумкин. Бироқ бу ерда, Форс Амир Темур томонидан биринчи марта 1387 йилда босиб олинганини ва дўастлабки вақтда у ерда Суюрғатмиш хон расми туширилган тангалар чиқарилганини таъкидлаб ўтмоқ лозим. Тошкент хазинасининг Шероз тангаларига эса Махмудхон расми туширилган. Бу эса Шероз тангалари Амир Темур Мансур Музаффарийдан ҳижрий 795 йилда шаҳарни бутунлай тортиб олганидан кейин чиқарилганини билдириб, Шероз тангаларини қалбаки эканлигини исботлайди. Қалбаки тангалар чиқаришни бартараф қилиш мақсадида Амир Темур, пул чиқаришни махсус текширувчилар - сохибёрлар текшириб турадиган, қаттиқ давлат назорати остидаги пул зарбхоналари тузган эди.
Амир Темурнинг пул сиёсати хар доим маблағ билан таъминлаш ва хазинаси хар доим тўлатиб туриш зарур бўлган давлат эхтиёжларига хизмат қилган.
Тарихдан маълумки, давлат бюджети биринчи бўлиб Европада XVII асрда Англия ва Фарангистон давлатларида пайдо бўлган дейилади, холбуки давлат бюджети Амир Темур давлатида XIV асрдаёқ пайдо бўлган эди.
Бу бюджетда нафақат тушумлар ва чиқимлар қайд этилган, балки бу қайдлар хар бир вилоят ва туманларда олиб бориларди. Туманни бошқарувчи биринчи вазир фойда, солиқ ва махсулотларни қайд этган холда, киримлар китобини олиб борса, иккинчи вазир чиқимлар китобини олиб борарди. Бундан ташқари кейинги молия йилида мўлжалдаги чиқимлар ва солиқлар миқдори режалаштириларди.
Тарихий манбалар бундай қайдларнинг 5 гурухи мавжуд бўлганлигини кўрсатади:
- қўшинни таъминлашга кетадиган харажатлар;
- маъмурий ва шох саройи эхтиёжларига зарур харажатлар;
- иқтисодни ривожлантиришга зарур ва хўжалик харажатлари;
- фан, маданият ва динни ривожлантиришга кетадиган харажатлар;
- ахоли ижтимоий химоясига зарур харажатлар.
Улкан давлат молиясини марказдан туриб бошқариш қийинлигини тушунган Амир Темур, молиявий хокимиятни марказлаштиришга уринмас эди. Жойларда мавжуд бўлган солиқ тизимини ўзгартирмаган холда, солиқ йиғимини амалга оширишни 27 босиб олинган мамлакат шаҳарлари ва туманлари махаллий хокимияти зиммасига юкларди. "Агар халқ бошқаришнинг олдинги тартибларида яшашни истаса, бу истак амалга ошириларди, акс холда солиқлар мен ўрнатган тартибда йиғиларди", - деб ёзади Амир Темур ўз тузукларида.80
Хазиннинг чиқим қисми солиқлар йиғишнинг барқарор тизимин киритишни талаб қилар эди. Амир Темур ва Темурийлар даврида солиқларнинг 20 дан ортиқ тури мавжуд эди. Уларнинг асосийлари қуйидагилардан иборат эди:
- сар шумор - жон бошига тўланадиган солиқ., миқдори 1 динордан 10 диноргача бўлган, ахолининг хамма табақасига тарқалган ва бойлик даражасига қараб аниқланган;
- харж - Темурийлар ва улардан кейинги даврга таълуқли асосий ер солиғи. У олинган хосилнинг учдан бир қисмига тенг бўлиб, пул ёки махсулот шаклида олинган;
- сар дарахт - фавқулодда солиқ, шаҳар ва қишлоқ ахолисидан уруш чиқимларини ва саройда ўтказиладиган байрамларни қоплаш мақсадида олинган;
-дуди- тутун солиғи, ҳар бир уй ёки ҳовлидан ўз эҳтиёжлари учун солиқ, маҳсулот шаклида, кейинчалик эса пул шаклида олинган;
- авариз - фавқулодда солиқ, шаҳар ёки қишлоқ аҳолисидан уруш чиқимларини ва саройда ўтказиладиган байрамларни қоплаш мақсадида олинган;
- улоқ - давлат хизматидаги одамларга бериладиган от;
- мир хазарон - маълум бир жойда яшовчи ахолидан, шу ердаги қўшинни таъминлашга олинадиган солиқ.81
Амир Темур пул сиёсатини олиб орган холда, бу сиёсатни Мовароуннахрни иқтисодий ривожлантириши билан мутаносиблаштиришга катта ахамият берган. Шунинг учун у кучли бўлмаган солиқ сиёсатини олиб борган. Айрим холларда дехқонлар харж солиғидан бутунлай озод этилганлар. Масалан, Темур ўз китобида шундай деб ёзган эди: "Агар дехқон янги очилган ерда экин экса, ёки ташлаб қўйилган ерни ободонлаштирса, у биринчи йил солиқ тўлашдан бутунлай озод қилинган, иккинчи йили қанча хохласа, шунча солиқ тўлаган, учинчи йили эса, умумий солиқ тўлаш қоидаси бўйича солиқ тўлаган".
Амир Темур пул ва молия сиёсатини хамма ўлкалар учун ягона бўлган пул бирлиги чиқариш билан, Амир Темур томонидан олиб борилган умумий пул сиёсатини мантиқий якунлаган холда, унинг суюкли набираси - Улуғбек охирига етказган. Унинг тангаларига улуғ Амир Темур герби туширилганди. Лекин бундан бирмунча вақт олдин, унинг отаси Шохрух Мирзо расми туширилган "Шохрух тангалари" номли кумуш ва "мисқоли" тангалар муомалада юрганлар.
Шохрух Мирзо ўлимидан кейин (1447 йил), Мовароуннахрнинг ягона хукмдорига айланган Улуғбек ўз номи туширилган кумуш тангаларни чиқарди. Улар жуда нодир тангалар бўлиб хисобланган. Улуғбек тангаларидан, хижрий 1448-1449 йилларда Самарқанд шаҳрида чиқарилган тангалар маълум, бундан келиб чиқадики, бу тангалар Мирзо Улуғбек ўлимидан икки йил олдин чиқарилган.
Улуғбек тангаларининг юз томонида буюк Амир Темур тамғасидан ташқари, унинг номи хам ёзилган. Улуғбек тангаларида қуйидаги ёзув мавжуд: "Амир Темур рухий рахбарлигида, Улуғбек Кўрагон, менинг сўзим". Бу сўзлар ва Темур номи Шохрух Мирзо ва яна бошқа Темурийлар тангаларида йўқ эди. Буларнинг хаммаси Мирзо Улуғбек хақида, Темурийлардан хечким Улуғбекчалик Амир Темур хотирасини сақламаган, деган сўзларни айтиш хуқуқини беради.
Улуғбек мис тангалари Бухоро, Қарши, Самарқанд, Термиз, Шаҳрисабз каби йирик шаҳарларда чиқарилган, хижрий 832 йилида эса хатто Андижон шаҳрида хам зарб қилинган. Кейинчалик эски тангалар муомаладан чиқарилиб, янгисига алмаштирилган ва бу тангалар эскисидан фарқли ўлароқ, марказлашган холда чиқарила бошлаган.82
Улуғбек томонидан пул муомаласини тартибга солган чуқур ислохот ўтказилган. У нафақат кўзга кўринган олим, балки қобилияли молиячи хам бўлган. Шунинг учун Улуғбек тангалари XVI асрнинг бошларигача муомалада бўлганлар.
Ислохотлар қуйидагича эди: 1428 йилда бу вақтга қадар чиқаоилган кичик қийматли мис тангаларни ишлатиш таъқиқланган, уларни бирмунча вақт давомида янги, каттароқ қийматга эга бўлган тангаларга алмаштириш мумкин бўлган, шу йили Мовароуннахрнинг кўп шаҳарларида янги тангалар чиқарила бошланган. Алмаштирув муддати ўтганидан кейин Бухорода жойлашган пул зарбхоналаридан ташқари хамма шаҳарлардаги пул зарбхоналари ёпилган. Мис тангалар фақат Бухоро шаҳрида кўп йиллар мобайнида зарб қилинган. Ислохотлар даври тангалари Улуғбек хаётлиги даврида хам ва унинг ўлимидан кейин хам савдони бир хил шароитларда ривожланишини таъминлаган.мовароуннахрнинг хамма жойларида бу тангаларга махсулот сотиб олиш мумкин бўлган.
Пул ислохотларини ўтказиш ўша давр учун хос бўлмаган ва ўз даври учун жуда кам учрайдиган иш бўлган. Лекин Улуғбек буюк аждоди ишларинининг давомчиси сифатида, ички ва ташқи савдо-сотиқни ривожлантириш ва улар учун қониқарли шароит яратиш кераклигини яхши тушунган.
Жаҳон фанига катта хиссасини қўшган таниқли тарихчи Шарофиддин Али Яздий ўзининг Амир Темур хаёти хақидаги "Зафарнома" китобида шуни қайд этадики, Амир Темур фазилатларидан бири давлатга ва фуқароларга бўлган ғамхўрлиги, хаётининг асосий қонуни эса - "Куч - адолатда" шиорида бўлган. Бу қонун иқтисодиёти ва маданияти ривожланган, фуқароларнинг хаёт даражаси юқори бўлган кучли, бирлашган мустақил давлатни қуриш кераклигини англатарди. Амир Темурнинг пул-молия сиёсати хам худди мана шу ғояга қаратилган эди.
Улуғбек даврида гарчи Самарқанд ва Бухорода кумуш тангалар зарб қилинган бўлса хам, уларни Улуғбек ўз номи билан эмас, балки падари бузруквори Шохрухнинг номи билан чиқарди. У ўз номидан кумуш пулларни фақат отаси Шохрух вафотидан кейингина зарб қилдирди. Унинг номи билан кумуш пулларни Самарқанд ва Хиротда зарб қилиш ишлари фақатгина икки йилу етти ой давом этди. Шунинг учун хам Улуғбек номи билан зарб қилинган кумуш тангалар хам учрайди ва ноёб хисобланади.
Шохрухнинг кумуш тангаларида Амир Темур тангаларига хос тамға ва Темурнинг номи йўқ. Улуғбек тангаларида эса Темур давлатининг тамғаси билан унинг номи эсга олинади. Масалан: "Темур Кўрагон ҳимматидан Улуғбек Кўрагон сўзим", зарб Самарқанд, 853/1449 йил. Улуғбекдан бошқа биронта авлоди ўз номи билан Амир Темурнинг номини қўшиб зарб қилмаган. Улуғбек худди ана шундай тангаларни 851/1447 йили Хоразмда ва 852/1448 йили эса Хиротда зарб қилган.
Мирзо Улуғбек Мовароуннахрдаги савдо-сотиқ ишларини ривожлантириш ва бозорда савдо муомаласида юритилган мис пулларни тартибга келтиришмақсадида 1426-1429 йилларда пул ислохоти ўтказиб, мис пулларни янги кўринишдаги шаклда зарб қилди. Бизга маълум бўлган Шарқ манбалари ичида Улуғбекнинг пул ислохоти ўтказганлиги хақида хеч қандай маълумот учрамайди. Лекин Улуғбек даврида Мовароуннахрда зарб қилинган мис пулларни чуқур ўрганиш бу даврда пул ислохоти ўтказилганлигини тасдиқлайди.
Шундай қилиб, нумизматика фани ХV асрнинг биринчи ярмида Ўрта Осиёнинг иқтисодий хаётида мухим рол ўйнаган пул ислохоти ўтказилганлигини моддий далиллар билан исботлаб, Мовароуннахр тарихини ўрганишдаги яна бир сахифани очиб беради. Ўрта Осиё нохияларидан жуда кўп дафналарни (хазиналарни) ўрганиш жараёнида, бизга шу нарса аён бўлдики, Улуғбек 1420 йиллари биринчи марта пул ислохоти ўтказиб, зарб қилган мис пулларнинг олд томонидаги бурчак шаклида тасвирланган юлдузча ўртасига "Самарқанд адлия" деб ёздирган бўлса, орқа томонига эса пулларнинг зарб қилинган йили (823/1420 йил), деб арабча сўзлар билан ёзилгандир.
Лекин 523/1420 йиллари Самарқандда зарб қилинган пуллар 832/1428-29 йиллари Бухорода зарб қилинган пуллар билан бир дафналарда топилмайди ёки жуда камдан-кам учрайди. Бундан шундай хулоса чиқариш мумкин: 1420 йиллари Самарқандда зарб қилинган мис пуллар 1428-29 йиллари Бухорода зарб қилинган пуллар билан алмаштирилган, яъни 1420 йиллари Самарқандда зарб қилинган мис пуллар йиғиб олиниб, ўрнига янги кўринишдаги пуллар муомалага чиқарилган.
1428-29 йилларда зарб қилинган пулларнинг олд томонининг марказий қисмига (Бухоро) ёки (зарб Бухоро) деб ёзилган бўлиб, унинг чор-атрофи турли гулсимон нақшлар билан безатилган. Орқа томонига эса бу пулларни зарб қилган саналар ёзилган.
Бундай мис пуллар фақат Бухорода эмас, балки бутун Ўрта Осиёда энг кўп тарқалгандир. 832/1428-29 йилларда зарб қилинган пулларнинг бундай кўп топилишининг асосий сабаби, бу пуллар бу сана билан зарб қилинибгина қолмасдан, балки ундан кейинги йилларда чиқарилган пулларга хам 1428 йил санаси қўшиб зарб қилинганлигидадир. Худди шундай пуллар Мовароуннахрдаги бошқа шаҳарларда хам, Хуросон Андижон, Қарши, Термез, Самарқанд ва Шохрухияда хам зарб қилинган бўлса, кейинооқ бундай пулларни зарб қилиш асосан Бухорога марказлаштирилган. 832/1428-29 йиллари зарб қилинган мис пуллар XVI асрнинг бошларида хам савдо муомаласида бўлган. Лекин бу пулларнинг устига хар бир шаҳар ўз тамғасини уриб муомалага чиқарган.
Биз юқорида Шохрух вафот этганидан сўнг Хирот хукмронлиги Шохрухнинг набираси (Бойсунқурнинг ўғли) Олоуддавланинг қўлига ўтганлигини айтган эдик. Улуғбекнинг катта ўғли Абдуллатиф Хирот хукмронлигини ўз қўлига олиш учун Олоуддавлага қарши кўп курашди. Бу курашда Олоуддавла ғолиб чиқиб, Абдуллатиф ўз мавсадига эришолмади.
Падаркуш Абдуллатиф кейин ўз иниси Абдулазизни хам қатл қилди. Лекин кўп ўтмай Абдуллатиф Улуғбекнинг амирларидан бири Бобо Хусайн Баходир томонидан ўлдирилди. Падаркушнинг жазоси ана шундай бўлади, деб Абдуллатифнинг бошини Улуғбек мадрасасининг пештоқига осиб қўйдилар. Халқ уни оламга сазойи қилди.
Абдуллатиф отасини ўлдириб, Самарқанд салтанатида 6 ой ўтирган бўлса хам, у ўз номидан пул чиқаришга улгурди. Бу тангаларга у ўз номи билан бирга бобоси Шохрух номини хам қўшиб зарб қилдирди. (ас-Султон ал-аъзам Абдуллатиф Баходир ибн Шохрух Баходир ибн Темур Кўрагон, Самарқанд, санаи 853/1449).
Абдуллатиф ўлдирилганидан сўнг, Самарқанд тахтини Улуғбекнинг жияни (Мирзо Иброхимнинг ўғли) Мирзо Абдулла эгаллади. У самарқандда бор-йўғи бир йил хукмронлик қилди ва шу вақт ичида ўз номидан танга пуллар зарб қили. Бу пулларнинг олд томонига одатдагидай Қуръондан калима ва дастлаб тўрт халифанинг номи ёзилган бўлса, унинг орқа томонига : (ас Султон ал-Аъзам ал-хоқон ал-одил муршид ад-Дин танаху, зарб Самарқанд фи сана 854/1450-51) деб ёзилгандир.
Хулоса
Қадимги тангалар қимматли манба бўлиб аждодларимизнинг ўтмиш тарихидан бевосита дарак беради. Ўзбекистоннинг қадимги ва ўрта асрлар савдо ва маданият марказлари, йирик шаҳарларнинг кўпайиши ва тараққиёти даври бўлиб, ички ва ташқи савдо-иқтисодий алоқалар ривожида муҳим ўрин тутган Иқтисодий алоқаларнинг ривожланиши савдо йўллари тармоқларининг кенгайишига ва улар савдо-сотиқ фаолиятининг жонланишига олиб келди.
IX-X асрларга келиб, оммавий истеъмол молларига бўлган талабнинг ошиши, ички ва ташқи савдонинг ривожи ишлаб чиқариш ҳажмининг кенгайишига олиб келди. Маҳсулотлар ҳажмининг ортиб бориши савдонинг янги шаклларини ташкил қилиш, катта ҳажмдаги савдо учун муомала воситаси ва тўлов бирлиги сифатида катта миқдордаги пул талаб этиларди. Улар пул муомаласи тарихи, ички ва ташқи савдо давлатлар чегараларининг тез-тез ўзгариб туриши, номлари бизгача етиб келмаган шаҳарлар, подшолар ҳақида ҳикоя қиладилар.
Олтин, кумуш ва мисдан зарб этилган бетакрор рамзий белгилари ва ўз даврига хос ёзувга эга бўлган бу тангалар ўзбек халқининг миллий бойлигидир. Мазкур тангалар нафақат дастлабки зарб, балки Марказий Осиёдаги илк пул муомаласи бўлиб келди. Бу жараённинг кейинги боскичи Марказий Осиёда мустақил танга эмиссиясининг вужудга келишига сабаб булди.83
Амир Темур ва темурийлар тангалари тарихнинг бамисли акс садоси бўлиб, заминимизда ташкил топган турли давлатлар иқтисодий ва маданий ривожининг ўзига хос жиҳатлари хақида бизга маълумот беради. Амир Темур ўз давлатида мис, кумуш ва олтин тангаларни босиб чикарувчи зарбхоналарнинг кўп сонда мавжуд бўлишига шароит яратиб берди. Амир Темур томонидан олиб борилган пул сиёсатини Мирзо Улуғбек давом эттирган.
Ҳақиқатда хам Ўзбекистоннинг қадимий ва ўрта асрларда зарб қилинган тангалари ўрганилмаганда республикамиз тарихи шунчалик чуқур ёритилмаган бўларди. Улар Ўзбекистонда миллий давлатчилик шаклланишининг тарихан қарор топган тамойилларини тушуниш борасида муҳим манба бўлиб хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |